Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#МЕДИА_РЕЖА_ИЖРОСИ
#БОҒОТ
#ПРЕСС_ТУР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЧА УЗУМ БОҒЛАРИГА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРНИНГ ДЎСТОНА ПРЕСС- ТУРИ

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамда Боғот тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Президентимиз қарорларига асосан узумчиликка ихтисослаштирилган Боғот туманининг узумчилик соҳасидаги янгиликларини ўрганиш ва деҳқонлар етиштираётган ҳосил чўғини кўриш учун «Ўзгариш» маҳалласидаги «МАҲЛИЁ, ТАБАССУМ, УМИДЖОН» фермер хўжалиги фаолияти юзасидан медиа-тур ташкил этилди.

Фермер хўжалиги раҳбари Умиджон Шарипов айни кунда Россия Федерациясининг Москва шаҳри тадбиркорлари билан шартнома тузиб «Ризамат ота» навли узумларни экспорт қилишни бошлаётганини, ўтган йили 200 тонна узум Россия давлатига экспорт қилганини пресс-тур иштирокчиларига гапириб берди. Узумнинг 7 хил нави етиштирилаётган майдонларда иштирокчилар боғларни айланиб ҳосил чўғидан, серқуёш заминимиз меваларидан таътиб кўрдилар ва миришкор деҳқонларга миннатдорлик билдирдилар.

Айни кунда фермер раҳбари 28 гектар узумзорда «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Тойифи», «Мерседес», «Хирмони», «Ҳусайни», «Ҳасани» каби ширинлиги тилни ёрадиган узумларни етиштириб, экспорт қилишни бошлагани, доимий иш ўрни сонини 50 нафарга етириш учун янги совутгич ва узум шарбати цехи ишга тушириш учун иш бошлаганини билдирди.

Куннинг иккинчи ярмида пресс-тур иштирокчилари қадимий, шифобаҳш кўли билан машҳур «Қалажиққалъа»га йўл олдилар.