#ВАТАН_МАДҲИ
МЕНИНГ БАХТИМ, ТАХТИМ, ГЎЗАЛ БОҒОТИМ!
Ҳа, азизлар ҳақиқатан ҳам ўтганларимиздан бизга мерос қолган ҳикматли сўзлар орасида оққан дарё оқмай қолмас деган гап ҳақлигини Боғотликлар бугун яна бир бор исбот қилишди. Бугун эрта тонгдан туман ҳокимлиги, туман Кенгаши депутатлари, тумандаги барча корхона-ташкилотлар жамоаси, барча маҳаллалар ва табиатсевар инсонлар бир тану бир жон бўлиб ҳашарга отландилар. Халқимиз дилидан мустаҳкам жой эгаллаган, Боғотнинг довруғини етти иқлимга достон қилган, бетакрор хонанда ва созанда, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов номли маҳаллага тўпланиб бу ерда олиб борилаётган таърифларга сиғмас бунёдкорликларнинг ҳам гувоҳи, ҳам бевосита иштирокчиларига айландилар. Айниқса, маҳаллага кириб келишда ХУШ КЕЛИБСИЗ, ОРТИҚ ОТАЖОНОВ МАҲАЛЛАСИ деб ёзув битилган замонавий дарвоза олдида қалбларимиз чексиз қувончларга тўлди. Табиат томонидан бизга туҳфа этилган ер, сув, ҳаво, ўсимликлар ва ҳайонот дунёсининг нақадар бебаҳо бойлик экани, уни қадрлаш ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг муқаддас бурчи, мажбурияти эканини юракдан ҳис этиб, уларга алоҳида эътибор билан ёндашилди. Маҳаллада инсон учун зарур бўладиган барча қулайликларнинг яратилаётганига туманимиз аҳли, вилоятимиз барча шаҳар ва туманларидан келган элдошларимиз биргаликда гувоҳ бўлдик. Бир сўз билан айтганда халқимизнинг маҳалла ободлиги йўлидаги беминнат хизматлари, Ортиқ Отажоновнинг руҳларини мангуга шод қилиш билан ҳам боғлиқлигига яна бир амин бўлдик. Боғотим! Сен буюкларга бешик бўлган табаррук заминсан! Боғотим! Сен дунёда ягонам, покиза виждоним орзу умидим, ҳаётимсан! Боғотим! Табиат бағрида юракдан битганим ушбу шеъримни қабул эт!
БОҒОТИМ!
Хоразмнинг порлоқ юлдузи,
Тўйсиз ўтмас кеча кундузи.
Мозийга тақалур асл илдизи
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Қалажиқ тилга кир, мозийдан сўйла,
Ортиқ, Шермат булбул наводан куйла,
Мададкоринг Аллоҳ, сен буни ўйла,
Менинг бахтим тахтим гўзал Боғотим!
Ўғил қизларингнинг бахти ётмасин,
У дунё, бу дунё иши қайтмасин.
Ғанимларинг туҳмат тошин отмасин
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Ризқ насиба кони сенда яралган,
Деҳқонларинг номи дунё таралган.
Машарип ўзбекнинг фаҳри саналган
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Хоразмнинг полвони ўзинг,
Юксакка интилар нарвони ўзинг.
Доимо даврада биринчи сўзинг
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Аллоҳ, сендан сўрай, халқим бахтини,
Бергин инсонларга омад тахтини.
Қабул эт, Улуғбек ўғлинг аҳдини
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Улуғбек Ибраҳимов Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali

#ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ХАЙРУ БАРАКА, ТАРАҚҚИЁТ БЎЛАДИ
«ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН!»
«ОБОДЛИК ЙЎЛИДАГИ КЎЗ ИЛҒАМАС ФИДОЙИЛАР!»
«Обод маҳалла» тамойили асосида маҳаллалар ҳудудини обод ва кўркам бўлиши учун Боғотда саъй- ҳаракатлар авжида. Албатта, бу тадбирларда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари фаолликда пешқадам. Шу боис, биз уларни«кўз илғамас фидоийлар»деб атаймиз.
Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК ходимларининг фидойилиги ва меҳнатсеварлигига ҳар қнча мақтов ва таҳсинлар айтсак оз...
Бугун айнан улар меҳнати билан Боғот тумани кундан кунга чирой очмоқда, фидойи ободонлаштириш ходимлари кўчаларни обод қилаётган бўлса, «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари меҳнати билан 10 дан ортиқ техника ёрдамида маҳаллаларнинг ҳудудидан тонналаган чиқиндилар олиб чиқилмоқда.
Ишонмайсизми? Унда ўзингиз туманимизга бир келиб кетинг!
АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!
ЭЗГУ ИШЛАРДА БИЗ ҲАМИША ПЕШҚАДАМ БЎЛАЙЛИК!
Боғот туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

💐 Олимпиадага йўлланма олган спортчиларнинг ота-онаси ва мураббийи тақдирланди
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Токио-2020 олимпиадаси ва паралимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган спортчиларнинг ота-онаси ва мураббийини тақдирлади.
Хоразмлик дзюдочилар Гулноза Матниёзова, Фарангиз Ҳажиева, боксчи Дилшодбек Рўзметов, велоспортчи Муроджон Холмуродов, эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев, парадзюдочилар Севинч Салаева, Учқун Қуранбаев, Нафиса Шарипбаева, пауэрлифтинг бўйича Рўза Қўзиева Ўзбекистон шарафини нуфузли мусобақада ҳимоя қилишади.
Олимпиада ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади.
➡️ Хоразм хабарлари

#КУН_ҲИКМАТИ
Ҳаёт – моҳир ва тажрибали тарозибон! Сиз нимага лойиқ бўлсангиз, фақат ўшани беради.
✍🏻 БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Forwarded from Хоразм Пресс
”Обод маҳалла” дастури ижроси ўрганилди
Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот туманларида “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Батафсил: xorazm.uz
Facebook | Telegram | Instagram | Twitter

Диққат!
1-синфга онлайн қабул қилиш жараёнининг иккинчи босқичига старт берилди.
Бунда ота-оналарнинг яшаш манзили бўйича (доимий ёки вақтинчалик рўйхат асосида) бириктирилган микроҳудудидаги мактабига юборилган аризалари қабул қилинади.
Ҳурматли ота-оналар! Бунинг учун my.maktab.uz платформаси ёки тизимнинг мобил иловаси ёрдамида шахсий кабинетингизга кириб, “Менинг аризаларим” бўлимида мактабга (микроҳудуддаги) бориш куни ва вақтини белгилашингиз мумкин. Навбат белгилаш бўйича йўриқнома қуйидаги иловада.
‼️Мактабга борганингизда фарзандингизни соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотноманинг асл нусхасини олишни унутманг.
Мактаб маъмурияти заруриятга кўра электрон платформа орқали юборилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун ота-оналардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб этишга ҳақли.
❗️Эслатма: Микроҳудуд бўйича қабул жорий йилнинг 31 июлига қадар амалга оширилади.
Ота-оналар микроҳудуддан ташқари ихтиёрий танланган иккинчи ва учинчи мактаблар учун қабул жараёни 1-15 август кунлари ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Мактабларда микроҳудуд бўйича қабул комиссияси ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 10:00 дан 16:00 га қадар (13:00-14:00 тушлик вақти) амалга оширилади.

Telegram
mymaktabuz_yo'riqnomalar
✅ БАРЧА ТАШҚИ РЕКЛАМАЛАР ДАВЛАТ ТИЛИДА ВА ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИДА БЎЛИШИ КЕРАК
Маънавиятимиз, маданиятимиз, ўзлигимиз тимсоли бўлган ўзбек тилини ҳурмат қилиш, унинг нуфузи ва мавқеини оширишда барча фуқаролар масъулмиз. Келажак авлодга мерос саналмиш она тилимизнинг софлигини сақлаш учун бугун ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.Боғот туманидаги туризм маҳалласи «Қалажиққалъа» ҳудудидаги ташқи рекламалар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими маслаҳатчиси Д.Абдуллаева, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаевалар йўл бўйида ўрнатилган ташқи рекламалардаги ёзувларни ўрганишди. Ўрганишда имловий хато ёзилган, эскирган, бошқа тилда ёзилган ҳамда ўрнатилиши мумкин бўлмаган дарахтлар, симёғочларга ўрнатилган ташқи рекламалар бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрланди. Сайёҳлик йўли устида жойлашган ташқи рекламалар талаб даражасида бўлиши шарт ва зарурлиги бўйича масъуллар билан боғланиб, муаммоларни бартараф этишга киришилди.

#РАСМИЙ_БАЁНОТ
Бугун ижтимоий тармоқларда «Боғот тумани «Гулзор» маҳалласидаги сувсизлик муаммосидан томорқа ерлар зарар кўрмоқда» мавзусида видеолавҳа тарқалди.
Ҳозирда туман ҳокимлиги, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари якунланганидан кейин мавзу юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати