Bog‘ot tumani hokimligi
6.68K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.78K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ФОТОЖАМЛАНМА

«БИР КЕЛИБ КЕТИНГ ЖОН ҚИШЛОҒИМИЗГА...»
БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 43 ТА МАҲАЛЛАЛАРДА «ОБОД ХОНАДОН», «ОБОД КЎЧА» ТАНЛОВИ ДОИРАСИДАГИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Боғот тумани ҳокимлиги юрист-консульти ЗАФАРБЕК ХОННАЗАРОВИЧ АТАЖОНОВ 1987 йил 11 июлда Боғот туманида туғилган.

У 2009 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йил сентябрдан Боғот енгил саноат коллежида ўқитувчи лавозимидан бошлаган.

Зафарбек Атажонов 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси МХХ ходими, 2015-2018 йиллар қишлоқ хўжалик коллежи юристи, 2018-2019 йилларда Боғот тумани Мактабгача таълим бўлими юристи, 2019 йил февраль ойидан буён Боғот тумани ҳокимлиги юрист-консульти лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги Зафарбек Атажоновни таваллуд айёми билан қутлайди ва ҳаётига файзу барака, соғлик, узоқ-умр, оилавий тинчлик, ишларига омад тилайди.

Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмат
и
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ДИҚҚАТ
#ЭЪЛОН

"Янги диёр қурувчилари" компанияси "Сокин диёр" мажмуаси орқали сизга сокинлик ва динамик, илҳомлантирувчи турмуш тарзини тухфа этади.

Маълумот учун қайд этиш лозимки, "Янги диёр қурувчилари" компанияси узоқ йиллар Тошкент шаҳри ва Республикамизнинг кўплаб вилоятларида кўп қаватли турар жойлар ҳамда ҳовли уйларини қуриб, мижозлар ишончини тўлақонли забт этган.

Уйларимизнинг сифати ва кўрки сизни ҳайратлантириши муқаррар.

Бизнинг манзил:
Боғот тумани, Урганч кўчаси, 1-уй.

Ҳа, айтганча, ўзингизни қизиқтирган саволларни эндиликда гуруҳимизда бемалол беришингиз мумкин. Мутахассисларимиз имкон қадар уларга тезлик билан жавоб беришга ҳаракат қилишади.

"Янги диёр қурувчилари" компанияси сизга хизмат кўрсатаётганидан мамнун.

Телефонлар:.
+998979444888
+998983644888

https://t.me/sokin_uy
https://t.me/sokin_uylar
#ФОТОФАКТ
БОҒОТ ТУМАНИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИНГ ЙЎЛЛАРИ НАВБАТМА НАВБАТ ТАЪМИРЛАНМОҚДА, ЙЎЛЛАР ТЕКИС ВА РАВОН БЎЛМОҚДА.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 10 июли куни ижтимоий тармоқлар орқали «Боғот тумани, Боғот кўчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда» мавзусида видеомурожаат тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида ишчи гуруҳ тузилиб, туман экология бўлими мутахассислари билан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш юзасидан Хоразм вилояти экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Боғот тумани инспекцияси раҳбари Азамат Мавлонов ҳамда мутахассислар Сарварбек Отажоновлар томонидан тақдим этилган №01/13-51рақамли жавоб хатига асосланиб, қуйдагиларни ёзиб маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл- транспорт инфратузилмаси, муҳандислик- коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида, 2021 йил 10 июль куни Боғот тумани «Абу Райхон Беруний» маҳалласи,«Боғот» кўчасида «Велосипед йўлакчаси» ташкил қилиш мақсадида йўлакча атрофидаги дарахтларга шакл бериш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш жараёнида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларининг бузилиш ҳолати аниқланмаганини билдирамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ВАТАН_МАДҲИ
МЕНИНГ БАХТИМ, ТАХТИМ, ГЎЗАЛ БОҒОТИМ!
Ҳа, азизлар ҳақиқатан ҳам ўтганларимиздан бизга мерос қолган ҳикматли сўзлар орасида оққан дарё оқмай қолмас деган гап ҳақлигини Боғотликлар бугун яна бир бор исбот қилишди. Бугун эрта тонгдан туман ҳокимлиги, туман Кенгаши депутатлари, тумандаги барча корхона-ташкилотлар жамоаси, барча маҳаллалар ва табиатсевар инсонлар бир тану бир жон бўлиб ҳашарга отландилар. Халқимиз дилидан мустаҳкам жой эгаллаган, Боғотнинг довруғини етти иқлимга достон қилган, бетакрор хонанда ва созанда, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов номли маҳаллага тўпланиб бу ерда олиб борилаётган таърифларга сиғмас бунёдкорликларнинг ҳам гувоҳи, ҳам бевосита иштирокчиларига айландилар. Айниқса, маҳаллага кириб келишда ХУШ КЕЛИБСИЗ, ОРТИҚ ОТАЖОНОВ МАҲАЛЛАСИ деб ёзув битилган замонавий дарвоза олдида қалбларимиз чексиз қувончларга тўлди. Табиат томонидан бизга туҳфа этилган ер, сув, ҳаво, ўсимликлар ва ҳайонот дунёсининг нақадар бебаҳо бойлик экани, уни қадрлаш ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг муқаддас бурчи, мажбурияти эканини юракдан ҳис этиб, уларга алоҳида эътибор билан ёндашилди. Маҳаллада инсон учун зарур бўладиган барча қулайликларнинг яратилаётганига туманимиз аҳли, вилоятимиз барча шаҳар ва туманларидан келган элдошларимиз биргаликда гувоҳ бўлдик. Бир сўз билан айтганда халқимизнинг маҳалла ободлиги йўлидаги беминнат хизматлари, Ортиқ Отажоновнинг руҳларини мангуга шод қилиш билан ҳам боғлиқлигига яна бир амин бўлдик. Боғотим! Сен буюкларга бешик бўлган табаррук заминсан! Боғотим! Сен дунёда ягонам, покиза виждоним орзу умидим, ҳаётимсан! Боғотим! Табиат бағрида юракдан битганим ушбу шеъримни қабул эт!

БОҒОТИМ!
Хоразмнинг порлоқ юлдузи,
Тўйсиз ўтмас кеча кундузи.
Мозийга тақалур асл илдизи
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Қалажиқ тилга кир, мозийдан сўйла,
Ортиқ, Шермат булбул наводан куйла,
Мададкоринг Аллоҳ, сен буни ўйла,
Менинг бахтим тахтим гўзал Боғотим!
Ўғил қизларингнинг бахти ётмасин,
У дунё, бу дунё иши қайтмасин.
Ғанимларинг туҳмат тошин отмасин
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Ризқ насиба кони сенда яралган,
Деҳқонларинг номи дунё таралган.
Машарип ўзбекнинг фаҳри саналган
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Хоразмнинг полвони ўзинг,
Юксакка интилар нарвони ўзинг.
Доимо даврада биринчи сўзинг
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Аллоҳ, сендан сўрай, халқим бахтини,
Бергин инсонларга омад тахтини.
Қабул эт, Улуғбек ўғлинг аҳдини
Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!
Улуғбек Ибраҳимов Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ХАЙРУ БАРАКА, ТАРАҚҚИЁТ БЎЛАДИ

«ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН!»

«ОБОДЛИК ЙЎЛИДАГИ КЎЗ ИЛҒАМАС ФИДОЙИЛАР!»

«Обод маҳалла» тамойили асосида маҳаллалар ҳудудини обод ва кўркам бўлиши учун Боғотда саъй- ҳаракатлар авжида. Албатта, бу тадбирларда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари фаолликда пешқадам. Шу боис, биз уларни«кўз илғамас фидоийлар»деб атаймиз.
Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК ходимларининг фидойилиги ва меҳнатсеварлигига ҳар қнча мақтов ва таҳсинлар айтсак оз...
Бугун айнан улар меҳнати билан Боғот тумани кундан кунга чирой очмоқда, фидойи ободонлаштириш ходимлари кўчаларни обод қилаётган бўлса, «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари меҳнати билан 10 дан ортиқ техника ёрдамида маҳаллаларнинг ҳудудидан тонналаган чиқиндилар олиб чиқилмоқда.
Ишонмайсизми? Унда ўзингиз туманимизга бир келиб кетинг!

АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!
ЭЗГУ ИШЛАРДА БИЗ ҲАМИША ПЕШҚАДАМ БЎЛАЙЛИК!

Боғот туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
💐 Олимпиадага йўлланма олган спортчиларнинг ота-онаси ва мураббийи тақдирланди

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Токио-2020 олимпиадаси ва паралимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган спортчиларнинг ота-онаси ва мураббийини тақдирлади.

Хоразмлик дзюдочилар Гулноза Матниёзова, Фарангиз Ҳажиева, боксчи Дилшодбек Рўзметов, велоспортчи Муроджон Холмуродов, эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев, парадзюдочилар Севинч Салаева, Учқун Қуранбаев, Нафиса Шарипбаева, пауэрлифтинг бўйича Рўза Қўзиева Ўзбекистон шарафини нуфузли мусобақада ҳимоя қилишади.

Олимпиада ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади.

➡️ Хоразм хабарлари