Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#КОРРУПЦИЯ_ЖИРКАНЧ_ҲОЛАТ

«КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА БИРЛАШАЙЛИК!»

Энг жирканч иллатлардан бири бу - коррупциядир. Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судининг раиси Х.Саидов, судья ёрдамчиси М.Қурбонов, Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи подполковник Р.Жумаев ва №9009 ҳарбий қисм контр разведка бошлиғи У.Шодмонов, Боғот тумани Мудофаа ишлари бўлими шахсий таркиби ва ҳарбий ҳисоб столи ходимлари билан юқоридаги мавзуда давра суҳбати ўтказилди.
Тинч ва обод юртимизда инсон бахт- саодати масаласи асосий мақсадимиздир.
Ҳуқуқий маданият жамиятнинг илғор ҳуқуқий ғоялар ва қонунлар, билим ва кўникмаларни қабул қилишга тайёрлигида, шунингдек билимлар кўникмалар ва амалдаги ҳуқуққа муносабатида ўз ифодасини топади. Ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича, ҳуқуқий маданият – фуқаролик жамияти аъзолари ўз ҳуқуқий билимлари ва кўникмаларини ўзлаштирувчи ёки ривожлантирувчи ижодий фаолиятнинг муайян хусусияти ва даражасидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсоннинг ҳуқуқий маданияти аввало оилада шаклланади, таълим жараёнида сайқаллашади. Инсон мустақил ҳаётга қадам қўйганида эса янада такомиллашади. Бинобарин, шахснинг ҳуқуқий маданияти ривожланишида тор маънода оиланинг, маҳалланинг, таълим муассасаларининг, том маънода эса давлат ва жамиятнинг тутган ўрни шак-шубҳасиз каттадир.
Глобаллашув ва интеграциялашув жараёнлари кучайган, ахборот хуружлари авж олаётган мураккаб шароитда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришда миллий менталитетнинг аҳамияти ниҳоятда катта.
Мамлакатимизда асрлар давомида синовлардан ўтиб келаётган ва миллий қадриятларга асосланган беназир ахлоқий нормаларимиз бор. Аммо ана шу бебаҳо одоб-аҳлоқ ва қадриятларимиз меъёрларига путур етказиш ҳолатлари афсуски, кундалик турмушимизда учраб тураб туради. Инсон ҳаётида оилада кўрган тарбияси унинг келажак тақдирини белгилайди. Ҳалоллик, бировнинг ҳақини емаслик оғир гуноҳ эканлигини болалигидан қалбида жо қилинган кишидан ёмонлик чиқмайди. Унинг ана шу гўзал сифати бутун умрини безайди, камолотга етказади. Бу эса ўз-ўзидан юрт тараққиёти, жамият ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Таъмагирлик, ўз хизмат лавозимидан фойдаланиб, пора олиш эвазига жиноят содир қилиш ҳоллари энг аввало юқорида таъкидлаганимиздек, ҳуқуқий маданияти паст ва қонунларни яхши тушунмайдиган айрим инсонлар томонидан содир этилаётгани сир эмас. Ваҳоланки, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда, коррупция ҳолатларининг олдини олишда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил январдан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» ги Қонуни кучга киргани ва мазкур Қонун ижроси юзасидан 2017 йил 2 февралда Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилингани муносабати билан ўқувчи- ёшларнинг хабарорлигини таъминлаш мақсадида дарс жараёнида мазкур муҳим ҳужжатлар мазмун- моҳияти кенг тарғиб қилинишига эришилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида коррупция долзарб масалалардан бири эканлиги эътироф этилмоқда. Коррупция чегара билмайди, бироқ у жамият тараққиётининг барча жабҳаларига, қадриятлар тизимига кириб бориб, одоб- аҳлоқ меъёрларига путур етказади. Шунинг учун ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни яхшилаш биз педагоглардан катта масъулият ва тажриба талаб этади. Таълим жараёнларида бу соҳада мамлакатимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун- моҳиятини ҳаётий далиллар асосида тушунтирилишига эришяпмиз. Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришда таълим йўналашида «Оила, мактаб ва маҳалла» дастурининг ёшлар ҳуқуқий маданиятини янада оширишдаги аҳамияти катта. Изимиздан қадамба- қадам эргашиб келаётган фарзандларимиз тарбиясида энг аввло оиладаги тарбия ва унга узвий равишда мактаб, маҳалла- жамоатчиликнинг ролини ошириш масаласи энг самарали усулларидан саналади.

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БОҒОТ ТУМАНИ СУДИ РАИСИ Х.САИДОВ
@bogottumanihokimligikanali
🗣🗣🗣#ЭЪЛОН

#БУГУН_29_06_2021

#ГАЛА_КОНЦЕРТ

БОҒОТЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Боғот тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Боғот тумани бўлими, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Боғот тумани Кенгаши билан ҳамкорликда яқинлашиб келаётган 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан катта концертга таклиф этамиз. «Ёшлар ойлиги»нинг якунловчи ҳисобот гала- концерти 29 июнь соат 19:30 да Боғот тумани Амфитеатрида бўлиб ўтади
🇺🇿Дастуримизда Ўзбекистон Халқ артистлари ака-ука Эшчановлар, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист хонанда Махсет Утемуратов, хоразмлик хушовоз хонанда Наврўз Собиров, актёрлар Севара Ҳамроқулова, Қобил Умиров, шоир Зикрилла Неъмат, Дилшод Ражаб, эстрада хонандаси Равшан Матниёзовлар билан биргаликда байрам тантаналарида биз билан бўлинг! «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги «Ёшлар ойлиги»да фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланади!
💁‍♂ Концерт дастуримизга ташриф буюринг!

☎️62-31-52-817

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
@bogottumanihokimligikanali
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан бутун Боғот аҳлини табриклаб…

БОҒОТИМ

Ҳур диёр бағри аро боғу бўстон – Боғотим,
Тарифи, мадҳи ажиб шеъру достон – Боғотим!
Сен азал уста деҳқон ўлкаси, топдинг қадр,
Ризқи мўл, юзи ёруғ, кўкси осмон – Боғотим!

Қалъажиқ кўҳналиги минг асрдан нарида,
Тўш урар кўллар ёниқ Қорақумнинг бағрида,
Меҳнату заҳмат изи бордир унинг яғрида,
Кечаю кундуз экан хўп Нурафшон – Боғотим!

Қаҳрамонлик шавқида ҳар ўғлинг ичгай қасам,
Ҳам Машариф, Шарифбой мадҳида бир сўз десам,
Ҳақпарастлик илмида устоддур Рўзим Ҳасан,
Эзгулик мактабида илму ирфон – Боғотим!

Мустақил диёр аро сен ҳам гул-чаманимсан,
Орзулар сари елган бир байир, саманимсан,
Ҳақ иноят айлаган манимсан, бир манимсан,
Бебаҳо мулким ўзинг, тахтиравон – Боғотим!

Сарбаланд бўлган азал шавкатинг-шонинг ўзи,
Қиссаю ғазал битиб ўтди ўғлинг Рабғузий,
Олам аро янграгай Эрпўлатнинг чин сўзи,
Муштипар, онажоним, азиз макон – Боғотим!

Эрпўлат БАХТ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#NO_COMMENT
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ПРОКУРАТУРА_ТАДБИРИ

БОҒОТ ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИ ВА ТУМАН МИБ, ВИЛОЯТ ИИБ ЙХХБ ХОДИМЛАРИ ҲАМКОРЛИГИДА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИ АҲВОЛИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ЮЗАСИДАН ТУМАНДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#Ёшлар_ойлиги
#Янги_Ўзбекистон_ёшлари_бирлашайлик

📍Айни дамларда Боғот туманидаги Амфитеатрда «Ёшлар ойлиги» доирасида 30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан гала - концерт дастури давом этмоқда.

🔻Жараёнлар ривожини биз билан кузатинг!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Боғот_тумани
#Ёшлар_ойлиги
#Янги_Ўзбекистон_ёшлари_бирлашайлик

«Ёшлар ойлиги» доирасида бўлиб ўтган мусобақаларда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ёшларни тақдирлаш жараёни бўлиб ўтди. Ёшларга эсталик совғалари топширилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ГАЛА_КОНЦЕРТ
#БОҒОТ
Юртимиз, хусусан вилоятимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолининг барча қатламларига етказиш, маҳалла ва қишлоқларда маданий -маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини «маҳаллабай» тарзда ташкил этиш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда. Эл севган санъаткорлар, таниқли шоир ва ёзувчилардан иборат тарғибот гуруҳи туман ҳокимлиги олдида юқори кайфиятда кутиб олинди. Маданий- маърифий тадбир кўпчиликка манзур бўлди. Тадбирда Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси Севара Ҳамроқулова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлатмусиқали театри актёри Қобил Умиров, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зикрилла Неъмат ҳамда Дилшод Ражаблар, Хоразмлик хушовоз хонандалар Дониёр Бектурдиев, Ортиқ Рўзибоевлар ва Боғотлик энг хушовоз хонандалар иштирок этиб юртдошларимиз кайфиятини кўтардилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

БОҒОТЛИК ҚИЗЛАР ИЧИДА ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА

🚴‍♀️ Боғотлик яна бир ғолибамиз Султанбаева Сарвиноз билан танишинг!

🔰 "Ёшлар ойлиги" доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган веломарафон мусобақасининг Республика босқичида Боғот тумани «Қалажиққалъа» маҳалласида жойлашган 14- сон мактабнинг битирувчиси Султанбаева Сарвиноз фахрли 1-ўринни эгаллади!

🏆 Ғалаба барчага муборак бўлсин!

30 ИЮНЬ - «ЁШЛАР КУНИ» БИЛАН БАРЧА ЁШЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

«Ёшлар ойлиги» давом этади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🇺🇿 Бугун 30 июнь — Ўзбекистонда «Ёшлар куни»

Байрамингиз муборак бўлсин боғлар юрти Боғотимизнинг билимли, меҳнатсевар, забардаст, гўзал, қалби пок, юраги қайноқ, ватанпарвар, мард ва жасур ёшлари!

Ёшликнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланинг, азиз ёшлар!

БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ТАБРИК

ҲУРМАТЛИ БОҒОТ ЁШЛАРИ!

Сизларни 30 июнь - «Ёшлар куни» билан чин қалбимдан табриклайман.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган байрам шукуҳида ёшлик, талабалик инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу- умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилиб, сизларга энг эзгу тилакларимизни изҳор этаман!
Барчангизни ўқиш ва ишларингизда муваффақият, улкан зафарлар тилаш билан бирга сизларни замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат- шижоатингиз билан жонажон Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишингиз, садоқатли фарзандлар бўлишингизга ишонамиз.
Байрамнингиз қутлуғ бўлсин, келажак эгалари!

Шавкат Яхшибаев
Боғот тумани ҳокими

30 июнь 2021 йил
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан бутун Боғот аҳлини табриклаб…

БОҒОТИМ

Ҳур диёр бағри аро боғу бўстон – Боғотим,
Тарифи, мадҳи ажиб шеъру достон – Боғотим!
Сен азал уста деҳқон ўлкаси, топдинг қадр,
Ризқи мўл, юзи ёруғ, кўкси осмон – Боғотим!

Қалъажиқ кўҳналиги минг асрдан нарида,
Тўш урар кўллар ёниқ Қорақумнинг бағрида,
Меҳнату заҳмат изи бордир унинг яғрида,
Кечаю кундуз экан хўп Нурафшон – Боғотим!

Қаҳрамонлик шавқида ҳар ўғлинг ичгай қасам,
Ҳам Машариф, Шарифбой мадҳида бир сўз десам,
Ҳақпарастлик илмида устоддур Рўзим Ҳасан,
Эзгулик мактабида илму ирфон – Боғотим!

Мустақил диёр аро сен ҳам гул-чаманимсан,
Орзулар сари елган бир байир, саманимсан,
Ҳақ иноят айлаган манимсан, бир манимсан,
Бебаҳо мулким ўзинг, тахтиравон – Боғотим!

Сарбаланд бўлган азал шавкатинг-шонинг ўзи,
Қиссаю ғазал битиб ўтди ўғлинг Рабғузий,
Олам аро янграгай Эрпўлатнинг чин сўзи,
Муштипар, онажоним, азиз макон – Боғотим!

Эрпўлат БАХТ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#TABRIK
Assalomu alaykum, Xorazm YOSHLARI!👋. Xorzamning esa qalbi va qadri qaynoq faol, tirishqoq, g'ayratli va shijoatli BOG'OT yoshlari 🔥🔥🔥

🇺🇿Sizlarni "Yoshlar kuni" bilan qutlab, barchangizga sihat-salomatlik, shaxsiy va ijtimoiy hayotingizda yangi yutuq va omadlar tilayman.

🇺🇿Ushbu qutlugʻ ayyomda barchamiz yoshlik inson umrining naqadar goʻzal va begʻubor fasli, ulkan orzu-umidlar, beqiyos imkoniyatlar davri ekanini yanada chuqur his qilib, sizlarga eng ezgu tilaklarimizni izhor etaman.


Zo'r iste’dod hammada ham bor Biroq, baliqning qobiliyatiga uning daraxtga tirmashib chiqishiga ko'ra baho beradigan bo'lsak, u hayotini behuda yashagan bo'lib chiqadi.
Albert
Enshteyn
😊👏👏👏👏👏👏😊😊🔥🔥💐💐
Hurmat va ehtirom ila Bog'ot tumani Yoshlar ittifoqi sardorlar Kengashi nomidan Safarbayeva Ro'zaxon
@bogottumanihokimligikanali