Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#Yoshlar_oyligi
Yoshlar oyligi munosabati bilan stol tennisi musobaqalariga start berildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум азиз ватандошлар!

Бошланаётган кунингиз хушхабарларга тўла бўлсин. Ушбу кун сизга қувончли ва хайрли дақиқаларни ҳадя қилсин. Дунёдаги барча эзгу ниятларни сизга тилаймиз. Кун давомида хушкайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ЎЗИНГИЗНИ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ!

Тақдирингиздан рози бўлинг!
Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам ҳаммаси яхшиликка бўлган.
Масалан :

Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз!

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз!

Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз!

Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз!

Жоҳил, гумроҳлар атрофингизда бисёр бўлди, иймонингиз чархланди!

Тошбағирларга рўбарў бўлиб меҳр беришни ўргандингиз!

Касал бўлиб соғлиқни қадрини билдингиз!

Мусофир бўлиб юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз!

Ёшликда ўқимай улғайгач илмни қадрини ўргандингиз!

Фақат сиздан илтимос : умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни тезроқ ўрганинг! Чунки буни қадрини билганингизда кеч бўлади!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
🗣🗣🗣#ЭЪЛОН

#БУГУН_29_06_2021

#ГАЛА_КОНЦЕРТ

БОҒОТЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Боғот тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Боғот тумани бўлими, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Боғот тумани Кенгаши билан ҳамкорликда яқинлашиб келаётган 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан катта концертга таклиф этамиз. «Ёшлар ойлиги»нинг якунловчи ҳисобот гала- концерти 29 июнь соат 19:30 да Боғот тумани Амфитеатрида бўлиб ўтади
🇺🇿Дастуримизда Ўзбекистон Халқ артистлари ака-ука Эшчановлар, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист хонанда Махсет Утемуратов, хоразмлик хушовоз хонанда Наврўз Собиров, актёрлар Севара Ҳамроқулова, Қобил Умиров, шоир Зикрилла Неъмат, Дилшод Ражаб, эстрада хонандаси Равшан Матниёзовлар билан биргаликда байрам тантаналарида биз билан бўлинг! «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги «Ёшлар ойлиги»да фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланади!
💁‍♂ Концерт дастуримизга ташриф буюринг!

☎️62-31-52-817

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
@bogottumanihokimligikanali
#ЭЪТИРОФ
#ҚОРАҚОЛПОҒИСТОНДА_БОҒОТ_ҲАҚИДА

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ ҲАМДА БОҒОТЛИК ТАБИАТСЕВАР ИНСОНЛАРНИНГ «ОРОЛГА МАДАД» ЛОЙИҲАСИДАГИ ФИДОЙИ ХИЗМАТЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАТБУОТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanalj
#Yoshlar_oyligi
Yana bir xushxabar...
Bugun "Yoshlar oyligi" munosabati bilan tashkil etilgan velomarofon musobaqasi Respublika bosqichida bog'otlik Sarvinoz faxrli 1-o'rinni egalladi.
#КОРРУПЦИЯ_ЖИРКАНЧ_ҲОЛАТ

«КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА БИРЛАШАЙЛИК!»

Энг жирканч иллатлардан бири бу - коррупциядир. Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судининг раиси Х.Саидов, судья ёрдамчиси М.Қурбонов, Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи подполковник Р.Жумаев ва №9009 ҳарбий қисм контр разведка бошлиғи У.Шодмонов, Боғот тумани Мудофаа ишлари бўлими шахсий таркиби ва ҳарбий ҳисоб столи ходимлари билан юқоридаги мавзуда давра суҳбати ўтказилди.
Тинч ва обод юртимизда инсон бахт- саодати масаласи асосий мақсадимиздир.
Ҳуқуқий маданият жамиятнинг илғор ҳуқуқий ғоялар ва қонунлар, билим ва кўникмаларни қабул қилишга тайёрлигида, шунингдек билимлар кўникмалар ва амалдаги ҳуқуққа муносабатида ўз ифодасини топади. Ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича, ҳуқуқий маданият – фуқаролик жамияти аъзолари ўз ҳуқуқий билимлари ва кўникмаларини ўзлаштирувчи ёки ривожлантирувчи ижодий фаолиятнинг муайян хусусияти ва даражасидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсоннинг ҳуқуқий маданияти аввало оилада шаклланади, таълим жараёнида сайқаллашади. Инсон мустақил ҳаётга қадам қўйганида эса янада такомиллашади. Бинобарин, шахснинг ҳуқуқий маданияти ривожланишида тор маънода оиланинг, маҳалланинг, таълим муассасаларининг, том маънода эса давлат ва жамиятнинг тутган ўрни шак-шубҳасиз каттадир.
Глобаллашув ва интеграциялашув жараёнлари кучайган, ахборот хуружлари авж олаётган мураккаб шароитда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришда миллий менталитетнинг аҳамияти ниҳоятда катта.
Мамлакатимизда асрлар давомида синовлардан ўтиб келаётган ва миллий қадриятларга асосланган беназир ахлоқий нормаларимиз бор. Аммо ана шу бебаҳо одоб-аҳлоқ ва қадриятларимиз меъёрларига путур етказиш ҳолатлари афсуски, кундалик турмушимизда учраб тураб туради. Инсон ҳаётида оилада кўрган тарбияси унинг келажак тақдирини белгилайди. Ҳалоллик, бировнинг ҳақини емаслик оғир гуноҳ эканлигини болалигидан қалбида жо қилинган кишидан ёмонлик чиқмайди. Унинг ана шу гўзал сифати бутун умрини безайди, камолотга етказади. Бу эса ўз-ўзидан юрт тараққиёти, жамият ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Таъмагирлик, ўз хизмат лавозимидан фойдаланиб, пора олиш эвазига жиноят содир қилиш ҳоллари энг аввало юқорида таъкидлаганимиздек, ҳуқуқий маданияти паст ва қонунларни яхши тушунмайдиган айрим инсонлар томонидан содир этилаётгани сир эмас. Ваҳоланки, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда, коррупция ҳолатларининг олдини олишда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил январдан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» ги Қонуни кучга киргани ва мазкур Қонун ижроси юзасидан 2017 йил 2 февралда Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилингани муносабати билан ўқувчи- ёшларнинг хабарорлигини таъминлаш мақсадида дарс жараёнида мазкур муҳим ҳужжатлар мазмун- моҳияти кенг тарғиб қилинишига эришилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида коррупция долзарб масалалардан бири эканлиги эътироф этилмоқда. Коррупция чегара билмайди, бироқ у жамият тараққиётининг барча жабҳаларига, қадриятлар тизимига кириб бориб, одоб- аҳлоқ меъёрларига путур етказади. Шунинг учун ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни яхшилаш биз педагоглардан катта масъулият ва тажриба талаб этади. Таълим жараёнларида бу соҳада мамлакатимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун- моҳиятини ҳаётий далиллар асосида тушунтирилишига эришяпмиз. Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришда таълим йўналашида «Оила, мактаб ва маҳалла» дастурининг ёшлар ҳуқуқий маданиятини янада оширишдаги аҳамияти катта. Изимиздан қадамба- қадам эргашиб келаётган фарзандларимиз тарбиясида энг аввло оиладаги тарбия ва унга узвий равишда мактаб, маҳалла- жамоатчиликнинг ролини ошириш масаласи энг самарали усулларидан саналади.

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БОҒОТ ТУМАНИ СУДИ РАИСИ Х.САИДОВ
@bogottumanihokimligikanali
🗣🗣🗣#ЭЪЛОН

#БУГУН_29_06_2021

#ГАЛА_КОНЦЕРТ

БОҒОТЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Боғот тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Боғот тумани бўлими, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Боғот тумани Кенгаши билан ҳамкорликда яқинлашиб келаётган 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан катта концертга таклиф этамиз. «Ёшлар ойлиги»нинг якунловчи ҳисобот гала- концерти 29 июнь соат 19:30 да Боғот тумани Амфитеатрида бўлиб ўтади
🇺🇿Дастуримизда Ўзбекистон Халқ артистлари ака-ука Эшчановлар, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист хонанда Махсет Утемуратов, хоразмлик хушовоз хонанда Наврўз Собиров, актёрлар Севара Ҳамроқулова, Қобил Умиров, шоир Зикрилла Неъмат, Дилшод Ражаб, эстрада хонандаси Равшан Матниёзовлар билан биргаликда байрам тантаналарида биз билан бўлинг! «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги «Ёшлар ойлиги»да фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланади!
💁‍♂ Концерт дастуримизга ташриф буюринг!

☎️62-31-52-817

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
@bogottumanihokimligikanali