Bog‘ot tumani hokimligi
6.68K subscribers
48.3K photos
5.53K videos
31 files
8.76K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#БОҒОТ
«Жамоатчилик эшитуви» ўтказилди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, бу билан фуқаролар, бизнес ҳамжамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг саъй- ҳаракатларини бирлаштириш ҳисобланади.
Бугун Боғот туманида ўтказилаётган жамоатчилик эшитувида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 61, 80, 82 ҳамда 88-бандлари ижроси юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилди. Мазкур эшитувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари, депутатлар, жамоат ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этишди.
Қайд этилган масалалар юзасидан таклиф тавсиялар ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларга тақдим этилиши таъкидланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
АБАРЛАР

БОҒОТ ТУМАНИДА ИШСИЗЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ МАҚСАДИДА ҲАР ОЙДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛАЁТГАНИ БАНДЛИК БЎЙИЧА МУАММОЛАРИМИЗГА БАРҲАМ БЕРМОҚДА

Бугун туманимизда ўтказилган меҳнат ярмаркасида ишсизларга 1069 та бўш иш ўринлари таклиф қилинди

Боғот тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, прокуратура, маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, аёлларни ва ёшларни доимий иш билан банд қилиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📍 Тадбирда 74 та корхона ва ташкилотлар 1069 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

📌 Меҳнат ярмаркасида ишсиз фуқаролар ўзлари қизиққан касб бўйича ишга йўлланмалар олди ва фуқароларга касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан махсус ўқув курсларига йўлланмалар берилиб, ҳужжатлари расмийлаштирилди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Ахборот хизмати ходимлари иштирокида қисқа муддатли ўқув курси бўлиб ўтмоқда

Бугун Бош прокуратура Академиясида прокуратура органларининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоқлари ходимлари учун “Прокуратура органларининг оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини ташкил этиш масалалари” мавзусида қисқа муддатли ўқув курси бошланди.

Жорий йилнинг 17-22 май кунлари бўлиб ўтадиган курснинг ўқув жараёнлари бошланишида Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова иштирок этиб, соҳа вакилларига Ўзбекистонда ахборот сиёсати ва прокуратура органларининг ушбу сиёсатни амалга оширишдаги роли мавзусида тушунчаларни берди.

Қайд этиш керакки, курс давомида янги Ўзбекистоннинг ахборот сиёсати олдида турган вазифалар, негатив маълумотлар ва фейк ахборотлар билан ишлаш, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарларга прокуратура органлари томонидан тезкорлик билан муносабат билдириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг аниқ, тизимли ҳамда амалий чораларини кўриш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалаларига бағишланади.

👉 @uzbprokuratura