Bloknot ✍️
99 subscribers
15 photos
1 video
2 links
⏳ Менежмент ва инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги замонавий билимлар, амалиётлар ва тенденциялар

📩 Таклиф ва тавсиялар учун:
@bloknotdabot
Download Telegram
➡ Ўрта бўғин раҳбарлари (middle managers) юқори ва қуйи даражалар ўртасидаги боғловчи нуқта ҳисобланади.

⭕ Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1. Қуйи бўғиндан келган маълумотларни қайта ишлаш ва топ-менежментга етказиш;

2. Топ-менежментдан келган ахборот ва кўрсатмаларни қуйи бўғинларга етказиш;

3. Ходимлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш.

Манба: Жамоатчилик бошқаруви ва маъмурияти, О.Хьюз, 2008

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥4💯3🆒2
Bloknot ✍️
Тан олиш керак, Ўзбекистондаги рақамли давлат хизматлари ҳақиқатдан ҳам юқори даражада. Буни турли хил маълумотномалар (справкалар), аризалар, автомашина ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган оддий жараёнларни қаергадир бориб кутишга вақтини қизғанадиган…
☑️ Исботи:

БМТ томонидан ўтказилган сўровнома (2024) натижалари бўйича Ўзбекистон Электрон ҳукумат ривожланиши индекси (E-Government Development Index) жуда юқори бўлган давлатлардан бири ҳисобланади.

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7💯5🤔4🔥2
✓ What gets measured, gets done. (Osborne and Gaebler, 1992)

✓ Ўлчаб бўладиган нарсани амалга оширса бўлади. (Осборн ва Геблэр, 1992)

@bloknotda
💯8✍7👍4👏3
☑️ Қарор қабул қилиш ва бошқарув циклининг ресурс-натижа модели

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯4✍3🤔2👍1
✔️ Фаолият самарадорлигини баҳолаш фақат у менежерлар ёки қарор қабул қилувчиларнинг кейинги ҳаракатлари билан давом эттирилгандагина қийматга эга бўлади. Ван Доорен ва бошқ., 2015.

🇬🇧 Performance measurement becomes valuable when it is followed by the action of managers or policymakers. Van Dooren et al., 2015.

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍4🔥4👍2💯1
➡️ Қарор қабул қилишдаги тузоқлар

Сўнги йилларда хулқ-атворга оид изланишлар ижтимоий фанларда (хусусан менежментда) муҳим ролни эгаллади.

Масалан, ижтимоий психологиядаги хулосаларга кўра баъзан қарор қабул қилишда инсонлар когнитив эвристикаларга* таянади.

Эвристика — бу одам мураккаб қарорни тез қабул қилиш ёки муаммони ҳал этиш учун ишлатадиган соддалаштирилган фикрлаш усули.
Мисоллар:
Мавжудлик эвристикаси (availability heuristic): одам бирор воқеани қанчалик осон эсласа, уни шунчалик кўп учрайди деб ўйлайди.
Масалан, хабарларда авиаҳалокатлар кўп берилади, шунинг учун одамлар самолётда учиш хавфли деб ўйлайди.

Ўхшашлик эвристикаси (representativeness heuristic): одам бирор нарсани маълум намунага ўхшатиб хулоса қилади.
Масалан, кимдир кўзойнак тақиб олган бўлса, уни “ақлли” деб ҳисоблаш.

✅ Қисқача:
Эвристика — тез ва амалда фойдали, лекин ҳар доим ҳам аниқ бўлмаган фикрлаш усули.


Илмий адабиётларда эвристика қандай қилиб фаолият самарадорлигини бошқаришга (performance management) таъсир қилиши турли мисоллар билан келтирилган.

Мисоллардан бири:

📍А локацияда бир шифохона жойлашган.

Ушбу шифохонанинг якуний ойлик ҳисоботлари қарор қабул қилувчи масъулларга 2 хил кўринишда тақдим қилинган.

Биринчи ҳисоботда 90% одамлар шифохона тиббий хизматлардан қониққанлиги,
иккинчисида эса 10% одамлар хизматлардан қониқмаганлиги ёзилган.

Якунда биринчи ҳисобот иккинчисига нисбатан позитивроқ қабул қилинган.

Яъни бир хил натижа раҳбарлар томонидан турлича талқин қилинган ва кейинги режалар тегишинча (мос равишда) тузилган.

Маълумот тайёрлашда Бовард ва Леффлер (2024), Жеймс ва бошқ. (2020) ҳамда Олсен (2015) манбаларидан фойдаланилди.

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3💯3
👍4
Нега яхши ходимлар мотивациясини йўқотиб қўяди?

1. Қадриятлар мос эмаслиги:
“Бу иш менга қизиқ эмас, аҳамияти йўқ деб ўйлайман.”
⭐ (Қизиқиш қадрияти, шахсиятга мос қадрият, аҳамият қадрияти, фойдалилик қадрияти)

2. Ўзига ишонч етмаслиги (self-efficacy):
“Мен бунга қодирман деб ўйламайман.”
💡 Бундай вазиятда ходимнинг ўзига ишончини ривожлантириш керак.

3. Хиссий (эмоционал) бузилишлар:
“Ҳозир бунга қўлим бормайди, эмоционал ҳолатим яхши эмас.”
🎧 Бу ҳолатда фаол тинглаш ва қўллаб-қувватлаш зарур.

4. Сабабни нотўғри баҳолаш (attribution errors):
“Нима нотўғри кетганини тушунмайапман.”
🔍 Хатонинг манбасини аниқ тушунтириш ва тўғри йўналтириш керак.

Манба: Кларк ва Саксберг, 2019

@bloknotda
👍5💯3🔥1
Bloknot ✍️
Нега яхши ходимлар мотивациясини йўқотиб қўяди? 1. Қадриятлар мос эмаслиги: “Бу иш менга қизиқ эмас, аҳамияти йўқ деб ўйлайман.” ⭐ (Қизиқиш қадрияти, шахсиятга мос қадрият, аҳамият қадрияти, фойдалилик қадрияти) 2. Ўзига ишонч етмаслиги (self-efficacy):…
P.S. Фикримча, Ўзбекистонда мотивация йўқолишининг ўзгача факторлари мавжуд, уларни ҳал қилиш учун эса хос ёндашувлар, баъзи ҳолларда менежерларнинг дунёқараши ўзгариши керак.
💯5🆒1
☑️ Инсон ресурсларини бошқариш
ва ривожлантиришда (HR)
Сунъий интеллектдан қандай фойдаланилади?

*Онбординг - ишга қабул қилинган янги ходимнининг ҳужжатларини расмийлаштириш, ва унинг иш жараёни ва ташкилотга тез мослашишига ёрдам бериш.

Оффбординг - ишдан кетаётган ходимнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳисоб-китобларни якунлаш ва уни расмий равишда кузатиб қўйиш жараёни.


@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6💯5🤔2
🇵🇹 Португалияга қарши ўйнаш жуда қизиқ бўлади. «Менежер» Каннавародан хос тайёргарликни кутамиз)
👍9💯2
👍12🔥3💯2
Жаҳон банкига кўра Ўзбекистон GovTech индексида юқори 10 таликда. Манба
👍6🔥5💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилингиз билан!
👍5🔥4🆒1
☑️ Ушбу мақолада қизиқ бир таҳлил ва изланиш келтирилибди.

🏢 Давлат секторида Сунъий интеллект (СИ): Раҳбарлар жорий этишга, ходимлар эса қабул қилишга қанчалик тайёр?

Келтирилган график икки томоннинг 3 хил ҳолатда (пенсияларни ҳисоблаш, ходимларнинг тренинг ўташга оид сўровларини баҳолаш ва ишга қабул қилиш) қуйидаги 5 та конфигурация бўйича тайёрлик даражасини (1-7 оралиғида) кўрсатиб беради:

1️⃣ СИ иштирокисиз – фақат инсон қарор қабул қилади;
2️⃣ СИ маслаҳатчи – қарорни инсон қабул қилади, СИ фақат таклиф беради;
3️⃣ СИ ҳамкор – инсон ва СИ биргаликда қарор қабул қилади;
4️⃣ СИ асосий қарор қабул қилувчи – инсон фақат назорати қилади;
5️⃣ Тўлиқ автоматлашган СИ қарор қабул қилади;

📊 Нима кузатилаяпти?

✔️ Раҳбарлар хам, ходимлар ҳам СИ иштирокини маслаҳатчи даражасидан ошган сари камроқ қабул қилади.
✔️ Менежерлар умумий ҳолда СИни кўпроқ қўллашга тайёр.
✔️ Техник вазифаларда (пенсия ҳисоблаш каби) СИнинг иштирокини қабул қилишга тайёрлик даражаси қисман инсон омилига боғлиқ бўлган вазифаларга (ишга қабул қилиш) нисбатан юқорироқ.

☑️ Қисқа хулоса

Давлат секторида СИни жорий этишда сўровнома вакиллари уни тўлиқ автоном эмас, балки инсон назорати остидаги ёрдамчи восита сифатида кўришга тайёр.

PS: ушбу постни тайёрлашда СhatGPT дан айнан ёрдамчи восита сифатида фойдаландим. Лекин GPT ўзбек тилида кўп маълумотларни ўрганиб чиқолмаганлиги сабабли (ўзбек тилидаги ресурс Интернетда нисбатан кам) матнни анча сайқаллашга тўғри келди. Масалан, инглиз ва бошқа маълумотлар базаси анча каттароқ бўлган тилларда ушбу постга сарфлаган вақтим камроқ бўлиши мумкин эди. Менимча буёғига тренд айнан ёрдамчи воситанинг самарадорлигини оширишга қараб кетаверади. Сизнинг фикрингиз қандай?

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏3💯1
☑️ Қизиқарли факт

🟤Жаҳон банки маълумотига кўра 2023 йил ҳолатига дунёнинг 1/3 аҳолиси ёки 2.6 миллиард киши оффлайнда бўлган (яъни интернетдан фойдаланмаган).

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7💯2
➡ Сунъий интеллект давлат хизматчилари вақтининг қарийб учдан бир қисмини бўшатиб бериши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида уларга оддий, такрорий вазифалардан қўшимча қиймат яратадиган ишларга ўтиш, шунингдек, яхшироқ ечимларни ишлаб чиқиш ва давлат хизматларининг тезлиги ҳамда сифатини ошириш имконини беради.

Манба расмда келтирилган.

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯5👍4
☑️ Давлат секторида пул муҳим мавзулардан бири, чунки:

➡ деярли барча давлат фаолиятлари маълум миқдорда пул талаб қилади;
➡ пул ҳар доим етарли эмас;
➡ у кўп ҳолларда фуқаролардан солиқлар орқали мажбурий тарзда олинади;
➡ бу пул эса унинг ҳақиқий эгаси бўлмаган шахслар (яъни фуқаролар эмас, балки давлат номидан иш юритувчилар) томонидан бошқарилади.

@bloknotda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8✍3
👍8✍1