Абдулла Ориповнинг ўрислар салтанатига қарши энди топилган тўртлиги. Эътибор қилинг, у Испаниянинг Мадрид шаҳрида, Реалгранд меҳмонхонасининг қайдлар қоғозига ёзилганича қолган.
Абдулла Орипов
***
Юртимда бесўров кезганинг етар,
Ўзингни ҳоқондек сезганинг етар.
Ҳали ҳам эгардан тушгинг келмайди,
Бир юзу етмиш йил эзганинг етар...
Абдулла Орипов
@bitiklarim
Абдулла Орипов
***
Юртимда бесўров кезганинг етар,
Ўзингни ҳоқондек сезганинг етар.
Ҳали ҳам эгардан тушгинг келмайди,
Бир юзу етмиш йил эзганинг етар...
Абдулла Орипов
@bitiklarim
Бу воқеани бир аёл ҳикоя қилган эди:
1919 йил эди. Истанбул Инглиз қўшини босиб олганди. Шу йили мен ўрта мактабни битиргандим. Гўзал бир қиз эдим. Уйимизга ҳар куни совчилар келарди. Бир адвокат йигитдан ҳам совчи келди. Узоқдан кўрсатишди, келишган, чиройли йигит эди. Кўнглимга ўтирди ва унаштирилдик...
Мен қайлиғимни яхши кўрардим. Лампа чироқ ёруғида тонгга қадар кўрпа ёстиқ тикардим...
Лекин тез орада маҳаллада миш-миш тарқалди. "Оишанинг қайлиғи адвокат эмас экан, саводсиз бир йигит экан, масжидда тобут ташиб куни ўтаркан, деган миш миш тарқалди. Чор атрофим зимистон бўлди. Отам билан бориб кўрдик, ҳақиқатан тобут ташиб юрган экан масжид ҳовлисида...Фотиҳани бекор қилдик....
Орадан беш йил ўтган, 1924 йил эди. Мен бошқа йигитга турмушга чиққандим, бир фарзандим туғилганди. Мамлакатимиз ҳам душманлардан озод бўлганди.
Бир куни ўша йигитни Бейўғли маҳалласида кўриб қолдим. Ўғлим ҳам мен билан бирга эди. У мени кўриб титраб кетди, костюмининг тугмаларини ўтказди. Ниҳоятда ҳурмат кўрсатди менга ва " Агар вақтингиз бўлса, сизга бир пиёла чой ичишни таклиф қилмоқчи эдим", - деди. Албатта, дедим унга. Биз бир идорага кирдик. Бу бир адвокатлик идораси эди ва эшигига мен илк унаштирилган йигитнинг исми ёзилганди. Ичкарида ёрдамчилари хизмат қилишарди. "Сиз чиндан ҳам адвокатмисиз, деб сўрадим ундан.
- "Ҳа", - деди.
- "Хўш, адвокат бўлсангиз, нега масжид ҳовлисида тобут кўтариб юрар эдингиз", - деб сўрадим яна...
У бошини олдинга эгганча, бир оз жим ўтирди.Кейин паст овозда шундай деди:
"Мени кечиринг. Истанбул ишғол қилинганди, ҳамма тарафни Инглиз аскарлари босиб кетганди. Улар ҳамма томонни, ҳар бир бурчакни текшириб юришарди. Биз Онадўлига, яъни мамлакат ичкарисига, миллий армиямизга қуролларни яширинча, фақат тобутларга солиб жўнатардик. Бу мамлакатимиз учун муҳим иш эди. Шунинг учун ҳам бу ишни сиздан ҳам сир тутишга мажбур эдим..."
Бу Ватан!!!
Биз бу ватанни жонларини ва муҳаббатларини ватанимиз учун фидо қилганлардан қарз олганмиз!
Эй, Роббимиз! Бутун фитналарни йўққа чиқарадиган Ўзингсан!
Душманларимизнинг фитналарини бошларига ағдар! Орамиздаги кўзи ёшли мазлумлар ҳурматига бизларни авф айла!
Бизларни тўғри йўлдан айирма, Роббимиз.
Абу Зарр

👍1
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Кимда Аллоҳ ато этган неъмат бўларкан, албатта унга ҳасад қилувчи топилади”, деди.
Ибн Ҳиббон “Ровзатул ъуқало”да ривоят қилган.
@bitiklarim
Ибн Ҳиббон “Ровзатул ъуқало”да ривоят қилган.
@bitiklarim
Куч-қувват – бу алам ва оғриқларингни енгиб, сенинг йиқилишингни кутаётганлар олдида тик юра олишдир.
@bitiklarim
@bitiklarim
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳим! Менга ато этганингдек, иймонни мендан тортиб олмагин».
Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»идан.
@bitiklarim
Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»идан.
@bitiklarim
#Ҳадис
Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар касал ёки маййитнинг олдида ҳозир бўлсангиз, фақат яхши гапни айтинглар. Чунки фаришталар айтаётган нарсангизга омин, деб туришади”, дедилар.

Дўстингни душманинг билан бирга кўриб қолсанг, билгинки, душманинг иккитадир. Улардан бири очиқ-ойдин, иккинчиси эса пинҳона душмандир.
@bitiklarim
@bitiklarim
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бошқаларнинг айбини айтиш уч хил бўлади. Уччаласи ҳам Аллоҳнинг китобида бор. Улар ғийбат, ифк ва бўҳтондир.
Ғийбат: биродаринг ҳақида унда бор нарсани айтишингдир.
Ифк: у ҳақида сенга етган хабарни (текширмасдан, суриштирмасдан) айтишингдир.
Бўҳтон: унда бўлмаган нарсани унинг ҳаққида (туҳмат билан) айтишингдир”.
“Тафсири Қуртубий”дан.

• "Байраминг муборак, мегажин"
• "Уйда ёлғиз" фильмида гангстер томонидан юқоридаги сўзлар янграйди.
• Ҳозир мана шу гапни Инстаграм постларида ёзиб, бир-бирларини табриклаб ётишибди.
• "Мегажин" нима дегани ўзи?
• Ўзбек тилининг изоҳли луғатини варақлаймиз.
• "Мегажин" сўзи мўғул тилидаги "мэгж" сўзидан олинган бўлиб, урғочи чўчқага нисбатан ишлатилади.
• Шу ҳайвонга нисбатли ҳақоратни билдиради (хотин-қизларга нисбатан ишлатиладиган қаттиқ ҳақоратли сўз).
• Имкон бўлса, мана шу маълумотни Инстаграмдаги "долбозавр"ларга етказиб қўйинг.
• "Долбозавр" нима деганини кейин айтиб бераман😆
--- --- ---
Сарвар Раҳимий саҳифасидан

27 ёшли канадалик Кайл Макдоналд ишсиз пайтида канцелярия скрепкасини бутун бошли уйга алмаштирганди. 2005 йил ёзда у Интернетда скрепкасини бирор бир буюмга алмашиш учун тайёр бўлган одамни топди. У одам скрепка учун балиқ шаклидаги ёғоч ручкани таклиф қилди (ўзи вегетариан бўлгани учун ручка унга ёқмасди).
Бу ручкани Макдоналд дизайнерга берди ва унинг ўрнига ноодатий муаллифлик эшик тутқичини олди. Тутқични у саёҳатга чиққанда фойдаланиладиган кичик газ баллончасига алмаштирди, газ баллончани эса электр генераторга. Генераторни неон реклама ва бир бочка пивога алмаштирди. Бу буюмларни Кайл қорда юрадиган моторли чанага, чанани эса туристик йўлланмасига алмаштирди. Йўлланмани эса эски минивэнга, минивэнни эса овоз ёзиш компанияси билан тузилган шартномага алмаштирди. Шу шартнома эвазига бир ёш қўшиқчи Макдоналдга Колорадодаги коттеджини бир йилга ижарага берди.
Кейинчалик у коттедж ижарасига рок юлдузи Эллис Купер билан тушлик қилиш ҳуқуқини таклиф қилган одамни топди. Канадалик йигит тушликни Kiss гуруҳи тасвирлари ичидаги коллекциявий шиша шарга алмаштирди. Айнан шу шар продюсер Корбин Бренсеннинг 6000 та коллекциясида етишмаётган нусха эди. Нодир экспонат учун Бренсен Кайлга ўзининг янги фильмида роль ижро этиш учун таклиф берди.
Бутун умри давомида Голливудни орзу қилган Киплинг шаҳарчаси мэри шу роль учун икки қаватли уйини беришга рози бўлди. Макдоналд 2006 йил август ойида ўша уйга кўчиб кирди.

Пешин намозини ўқиб масжиддан қайтаётганимизда маст бўлсагина Худо борлиги эсига тушадиган Ният “ГАИ” анъанасига содиқ қолган ҳолда йўлимизни тўсди. Ичиб олиб ҳамманинг йўлини тўсиб пул сўрайверганидан “ГАИ” лақабини олган бу инсон оёғи бир-бирига чалишиб бизга яқинлашаётганида нафақат имомимизнинг, балки барчамизнинг юзимиз бужмайиб, пул солинган чўнтагимизни махкам ғижимладик. Айниқса имомимизнинг жон-пони чиқиб кетди. Собиқ коррупционер бўлган, пул билан қўлга тушган, маҳбуслардан уч-тўртта оят ўрганиб келгач хокимият томонидан кўчага ташлаб қўйилмасдан ўн-ўн беш чоғли қария борадиган масжидга имом қилиб қўйилган бу одам учун чўнтагидан бир тийин чиқиш ўрнига жони чиқиб кетиши аълороқ кўринарди. “ГАИ” эса шуни билган ҳолда худди атайин қилгандек йўлимизни тўсиб “Болаларим уйда оч ўтирибди!” деганча Худони ўртага тиқиб ароққа пул тилана бошлади.
- Худони тинч қўйсангчи гуноҳкор банда! – деб жеркиди бу гапларни эшитган имом. Кейин эса бу адашган бандани тўғри йўлга солиш учун шу қадар узундан-узоқ насиҳат қилдики, “ГАИ”нинг бобокалонларидан бошланган насиҳат отасига келиб тўхтади.
- Бечора отанг қандай тақводор одам эди-я, ёзни-ёз, қишни-қиш демасдан қор кечиб тонг саҳарлаб бомдод намозига қатнарди. Шундай тақводор одамни ўғли бўла туриб ичиб юришга уялмайсанми? Мендан чақа тилангунча отангни оппоқ яхтаги билан салласини кийиб, бомдод намозига масжидга келиб Худодан сўрасанг бўлмайдими бадбахт?! ...
Имомимизнинг тошни тешиб кетгудек бу қаттиқ маърузаси шу қадар узоқ чўзилдики, унинг таъсири натижасида ортидаги қарияларнинг таҳорати синиб, “ГАИ”нинг кўзларидан ёш отилиб кетди. Худонинг номини ўртага тиқиб пул сўрагани учун елкасидан туртиб бир тийин бермасдан кетишга имомимизнинг юраги ҳижил бўлдими билмадим ҳархолда кетиш олдидан чўнтагини узоқ ковлаб, унинг ичидан шўрва ҳиди анқиб турган йиртиқ-ямоқ икки минг сўмликни чиқарди-да “ГАИ”нинг қўлига тутқазди. Кимсан имомнинг ўзи ҳиммат кўрсатганлиги учун биз хам истамайгина чўнтак ковладик. Кетар чоғимизда эса “ГАИ”дан эртага бомдод намозига бориш ваъдасини олиб тарқала бошладик.
Аммо шу пайт орамиздан кимнингдир эсига эртага бомдод намозини Йўлдош “муҳожир”нинг уйида ўқишимиз келиб қолди. Қишлоғимизга бошқа жойдан кўчиб келганлиги учун “муҳожир” лақабини олган, уйи қишлоқнинг энг чеккасида бўлган бу инсон эртага ўғлини суннат тўйини қилаётганлиги сабабли бутун масжид аҳлини эрталабки “Хатми Қуръон”га таклиф қилганди. Бу таклифдан сўнг ўзи шундоғам бомдод намозига доимий қатнашадиган ўн-ўн беш чоғли қарияни ҳам масжидга, ҳам қишлоқнинг чеккасига пиёда юргизиб толиқтирмаслик учун имомимиз томонидан бомдод намози бира тўла тўйхонада ўқилиши эълон қилинганди. Шу сабабли имомимиз “ГАИ”нинг бомдод намозига келишини буюрганларидан сўнг у кишига тўй хақида эслатишганида, уларга шундай деб жавоб қайтардилар:
- Сизлар шу бадбахтни эртага бомдод намозига келишига ростданам ишонасизларми? У келмайди. Бу туришида ҳали бери одам бўлмайди! Эртага тўйхонага вақтлироқ етиб боринглар. Тағин бомдод намозига кеч қолиб юрмайлик!
Йўлдош “муҳожир”нинг уйи. Тўй авжида. Қозондаги шўрванинг ҳушбўй ҳиди димоғини қитиқлаб-қитиқлаб ўзи билан олиб келган Қуръон китобини хатм қилган ўн-ўн беш чоғли қариянинг ичида мен хам чой ташиб юрибман. Ниҳоят “Хатми Қуръон” тугаб, ичида лаҳм гўштлар диркиллаб турган шўрва аҳли масжиднинг дастурхонига тортилган ва ундан бир-икки қошиқ ичган пайтимизда ташқаридан бақириқ кулгу овози эшитилди. Ният “ГАИ” нинг овозидан таниган имомимиз эса қўлидаги қошиқни шўрва ичига ташлаб, афтини бужмайтирганча шундай деди:
- Оббо! Бу касофат хеч одам бўлмади-бўлмади-да! Яна эрталабдан ичиб олибди!
Аммо хонага бостириб кирган, эгнида оппоқ яхтак, бошида салла ўраб олган “ГАИ”ни кўриб оғзимиз ланг очилиб қолди. Энг ҳайратланарлиси эса унинг қўлида уч пачка яп-янги доллар турарди! Ният “ГАИ” бир пулга, бир уй тўрига ўтирган имомимизга қараб кўзларидан шашқатор ёш оқар, “Рахмат имомбобожон!” деб қайта-қайта миннатдорчилик билдирарди.

Маълум бўлишича имомимизнинг отаси ва авлод-аждоди хақидаги гапи “ГАИ”га қаттиқ таъсир қилибди. Шундан сўнг тонг саҳар туриб, ювиниб-тараниб, оппоқ яхтак ва саллани бошига қўндириб бомдод намозини ўқиш учун масжидга борибди. У ерга боргач ичкарида хеч ким йўқлигини, масжид ҳувиллаб ётганлигини кўрибди. Шу пайт шошиб турган масжид қоровули унга ҳамма тўйга кетганлигини, бугун бомдод намози тўйхонада ўқилишини айтиб, ўзи ҳам жўнаб қолибди. Бундан кўнгли бузилган, ҳаёлига “Улар мени одам ўрнига кўрмай алдашибди!” деган фикр келган “ГАИ” эса аламидан йиғлаганча ерга йиқилиб, билганича намоз ўқий бошлапди.
Айнан мана шу пайтда кутилмаган воқеа содир бўлиб, ичкарида қиммат-уст бошли нотаниш одам кириб келибди. У ҳам намозни адо этиб бўлгач, аламдан йиғлаб ерга юмалаётган “ГАИ”га қараб турибди-да, “Акажон, мен бир пайтлар бойиб кетсам энг олис қишлоққа бориб, бомдод номозига қатнашаётган барчага пул тарқатаман деб ният қилгандим. Худога шукурлар бўлсинки энди бойман. Шу сабабли ўша ваъдамга биноан қишлоқларингизга етиб келгандим. Аммо афсуски масжидларингизда сиздан бошқа хеч ким йўқ экан. Кўриб турибман, Худога йиғлаб ибодат қиладиган яхши инсон экансиз. Шундай экан, мана шу пулларнинг бари энди сизники” деб, унинг қўлига уч пачка яп-янги долларларни тутқазиб кетибди.
“ГАИ”дан бу гапни эшитган масжид аҳлига қўшилиб менинг хам ичимдан қиринди ўтиб кетди. Ташқарида тўй, биз ўтирган хонада эса мотамсаролик хукм сурди. “ГАИ” эса устимиздан кулгандек кеча ўзимиз қўлига тутқазган, йиртиқ-ямоқ увада икки минг сўмлик пулларни олдимизга бирма-бир қўйиб чиқар экан, “Мен бир сўзли одамман. Мана бу кеча менга берган қарзларингиз. Сизларга катта раҳмат!” деганча хонадан чиқиб кетди.
Бу воқеа қўшни қишлоқларга хам тарқади. Умрида масжид эшигидан кирмаганлар ҳам бомдод намозидан қолмайдиган бўлди. Биз эса масжид ичида жой бўлмаганлиги учун ҳовлига гилам тўшаб ибодат қилар, Худодан ўша саҳоватпешани яна қайта йўллашини йиғлаб сўрардик. Имомимиз-ку чўпдек озиб, қуриб адо бўлди. Масжидга ёнбошлаб олганимизга роппа-роса бир йил тўлгач шайтон васвасаси секин-аста босилиб, одамлар тарқаб, яна тўй-ҳашамларга қатнай бошладик. “ГАИ” эса ўша кундан кейин қайтиб масжидга қадамини хам босмади. Ҳайрия қилинган пулларга уй қурди, машина олди, еб-ичиб, давру-даврон сурди.
Шундай кунларнинг бирида шом намозини ўқиб бўлгач навбатдаги таклиф қилинган тўйга кетар эканмиз, оёққа тура олмайдиган даражада ичиб, йўлнинг ўртасини тўсганча одамларни бошини қотираётган “ГАИ”ни олдидан ўтиб кетаётган имомимиз охири “портлади”!
- Эй бадбахт! – деди у “ГАИ”га егудек тикилиб, - Сенда инсоф деган нарса борми?! Сенинг ўрнингда бўлганимда Худонинг сенга кўрсатган марҳамати сабабли масжиддан чиқмай ибодат қилардим! Шукур айтиб бошимни саждадан кўтармасдим! Сен-чи сен?! Юришингга бир қара! Кўзимдан йўқол! Уйингга бориб ювиниб-тараниб, ҳуфтон намозини ўқиш учун масжидга етиб кел!
Имомдан сўнг “ГАИ”нинг олдидан ўтган ҳар биримиз уни ниқтаб-туртиб, ҳуфтонга намозга боришини айтиб тўйхонага равона бўлдик. Ҳаёлимизда якка ўзи овсарга ўхшаб хеч кими йўқ масжидга хуфтон ўқигани бораётган “ГАИ”ни тасаввур қилиб лаззатландик.
Тўйхона. Ўн-ўн беш чоғли қарияларга қўшилиб ҳуфтон намозини ўқиб бўлганимиздан сўнг лаҳм гўштлари билқиллаб турган шўрва атрофида ўтирдик. Лаззатли шўрвани энди ярмини ичиб бўламиз деганимизда эса ташқаридан ўша таниш кулгу овози ва олти пачка доллар кўтариб салла-ю-яхтакка ўранганча эшикдан кираётган “ГАИ” кўринди. Уни кўриб кўзларидан тирқираб ёш чиқиб кетган имомимиз эса қўлидаги қошиқни шўрвани ичига отиб юборар экан, Худога шундай деб нола қилиб юборди:
- Эй Худо! Сенга нима ёмонлик қилдим-ки мени шўрва билан синаяпсан!
А.Омон ☺🤨😳 "Шўрвачилар" ҳажвияси.