Bitiklar
23 subscribers
1.46K photos
178 videos
1 file
630 links
Siz uchun bitilgan kundalik fikrlar va ajoyib mulohazalar!

Ma'lumotlardan foydalanganda kanal manzilini ko‘rsatishni unutmang!


Hamkor kanal: @futbol_aslida
@karikatura_foto
Download Telegram
Бошқаларга хасад қилманг. Улар ўз вақт минтақасида, сиз эса ўзингизникидасиз.

@bitiklarim
Ўлим тўшагида ётган аёл эрига:
— Мендан кейин уйланманг, фарзандларимиз қаровсиз қолишади, — деди.

Фарзандлар оила қуришди, ота эса қаровсиз қолди...


@bitiklarim
😢1
#Ҳадис

Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

“...Гуноҳ бобида кишига бир мусулмон биродарини камситишининг ўзи кифоя қилади. Мусулмон учун, биродарининг қони, мол-мулки ва обрўсини тўкиши ҳаромдир”.

Имом Муслим ривояти.


@bitiklarim
Балиқ оғзи туфайли ўлади!

@bitiklarim
«Турмуш — бу икки инсон орасидаги муносабатки, улардан бири доимо ҳақ, иккинчиси эса эр бўлади»)))

@bitiklarim
😢1
Тўйдан бир йил ўтгач – эр гапиради, хотин эшитади; икки йил ўтгач – хотин гапиради, эр эшитади; олти йилдан кейин – икковиям гапиради, қўшнилар эшитади.

Болгар халқи мақоли

@bitiklarim
Баъзан энг узун тирбандлик миямиздаги тирбандликдир!

@bitiklarim
👍1
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом барча касалликларга ва иситма чиққанида:

“Бисмиллаҳил Карийм, аъузу биллаҳил азийм, мин шарри кулли ҳирқин наҳҳар вамин шарри ҳаррин нар”

“Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман”, деб айтишни ўргатганлар.

Имом Ибн Сунний ривояти.


@bitiklarim
Япония корхоналарида ишчиларга қанчадир дақиқа чекишга рухсат беришар экан. Ўша чекиш учун кетган вақт ҳисобланиб, йил давомида қанчадир вақт бўлган. Ўша вақт чекмайдиган ишчиларга дам олиш сифатида берилар экан. Чунки улар чекишга чиққан ишчилар учун ишлашган. Ўрнак олса арзигулик ҳолат.

Японлар жуда ақлли бўлишади-да!

@bitiklarim
Мен Аллоҳнинг ваъдасига ишонган ҳолда ўзимча ҳадисда васф этилган“...ҳурларнинг оёқ болдирлари гўшти орқасидаги илигини кўрасан" ва "...ичган сувлари халқумларидан оқаётганини кўрасан", деб айтилганини эшитганимда, бу қандай бўлар экан деб фикрлар эдим. Лекин Аллоҳ таоло яратишдаги буюклигига далолат қилувчи мана бундай жонзотларни яратиб қўйган экан.

Абу Зар

@bitiklarim
Абдулла Ориповнинг ўрислар салтанатига қарши  энди топилган тўртлиги.  Эътибор қилинг,  у Испаниянинг Мадрид шаҳрида,  Реалгранд меҳмонхонасининг қайдлар қоғозига ёзилганича қолган.

Абдулла Орипов
            ***
Юртимда бесўров кезганинг етар,
Ўзингни ҳоқондек сезганинг етар.
Ҳали ҳам эгардан тушгинг келмайди,
Бир юзу етмиш йил эзганинг етар...

Абдулла Орипов

@bitiklarim
Агар сиз табиатга ғамхўрлик қилсангиз, табиат сизга ғамхўрлик қилади.

@bitiklarim
Эронда 6000 йиллик қабр топилган ва унда жуфтлик энг қадимги ўпиш деб қайд этилган.

@bitiklarim
1
Бу воқеани бир аёл ҳикоя қилган эди:

1919 йил эди. Истанбул Инглиз қўшини босиб олганди. Шу йили мен ўрта мактабни битиргандим. Гўзал бир қиз эдим. Уйимизга ҳар куни совчилар келарди. Бир адвокат йигитдан ҳам совчи келди. Узоқдан кўрсатишди, келишган, чиройли йигит эди. Кўнглимга ўтирди ва унаштирилдик...

Мен қайлиғимни яхши кўрардим. Лампа чироқ ёруғида тонгга қадар кўрпа ёстиқ тикардим...

Лекин тез орада маҳаллада миш-миш тарқалди. "Оишанинг қайлиғи адвокат эмас экан, саводсиз бир йигит экан, масжидда тобут ташиб куни ўтаркан, деган миш миш тарқалди. Чор атрофим зимистон бўлди. Отам билан бориб кўрдик, ҳақиқатан тобут ташиб юрган экан масжид ҳовлисида...Фотиҳани бекор қилдик....

Орадан беш йил ўтган, 1924 йил эди. Мен бошқа йигитга турмушга чиққандим, бир фарзандим туғилганди. Мамлакатимиз ҳам душманлардан озод бўлганди.

Бир куни ўша йигитни Бейўғли маҳалласида кўриб қолдим. Ўғлим ҳам мен билан бирга эди. У мени кўриб титраб кетди, костюмининг тугмаларини ўтказди. Ниҳоятда ҳурмат кўрсатди менга ва " Агар вақтингиз бўлса, сизга бир пиёла чой ичишни таклиф қилмоқчи эдим", - деди. Албатта, дедим унга. Биз бир идорага кирдик. Бу бир адвокатлик идораси эди ва эшигига мен илк унаштирилган йигитнинг исми ёзилганди. Ичкарида ёрдамчилари хизмат қилишарди. "Сиз чиндан ҳам адвокатмисиз, деб сўрадим ундан.
- "Ҳа", - деди.
- "Хўш, адвокат бўлсангиз, нега масжид ҳовлисида тобут кўтариб юрар эдингиз", - деб сўрадим яна...

У бошини олдинга эгганча, бир оз жим ўтирди.Кейин паст овозда шундай деди:

"Мени кечиринг. Истанбул ишғол қилинганди, ҳамма тарафни Инглиз аскарлари босиб кетганди. Улар ҳамма томонни, ҳар бир бурчакни текшириб юришарди. Биз Онадўлига, яъни мамлакат ичкарисига, миллий армиямизга қуролларни яширинча, фақат тобутларга солиб жўнатардик. Бу мамлакатимиз учун муҳим иш эди. Шунинг учун ҳам бу ишни сиздан ҳам сир тутишга мажбур эдим..."

Бу Ватан!!!

Биз бу ватанни жонларини ва муҳаббатларини ватанимиз учун фидо қилганлардан қарз олганмиз!

Эй, Роббимиз! Бутун фитналарни йўққа чиқарадиган Ўзингсан!

Душманларимизнинг фитналарини бошларига ағдар! Орамиздаги кўзи ёшли мазлумлар ҳурматига бизларни авф айла!

Бизларни тўғри йўлдан айирма, Роббимиз.

Абу Зарр

@bitiklarim
👍1
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Кимда Аллоҳ ато этган неъмат бўларкан, албатта унга ҳасад қилувчи топилади”, деди.

Ибн Ҳиббон “Ровзатул ъуқало”да ривоят қилган.

@bitiklarim
Куч-қувват – бу алам ва оғриқларингни енгиб, сенинг йиқилишингни кутаётганлар олдида тик юра олишдир.

@bitiklarim
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳим! Менга ато этганингдек, иймонни мендан тортиб олмагин».

Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»идан.

@bitiklarim
#Ҳадис

Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар касал ёки маййитнинг олдида ҳозир бўлсангиз, фақат яхши гапни айтинглар. Чунки фаришталар айтаётган нарсангизга омин, деб туришади”, дедилар.

@bitiklarim
Дўстингни душманинг билан бирга кўриб қолсанг, билгинки, душманинг иккитадир. Улардан бири очиқ-ойдин, иккинчиси эса пинҳона душмандир.

@bitiklarim