Bitiklar
24 subscribers
1.46K photos
178 videos
1 file
630 links
Siz uchun bitilgan kundalik fikrlar va ajoyib mulohazalar!

Ma'lumotlardan foydalanganda kanal manzilini ko‘rsatishni unutmang!


Hamkor kanal: @futbol_aslida
@karikatura_foto
Download Telegram
Биринчи жаҳон уруши тугагач, Усмонлиларнинг барча ерлари босиб олинди.

1919 - йилда 31 - октиябр оқшомида бир гуруҳ француз - арман легиони аскарлари Мараш шаҳридаги кӯчалардан бирида сайр қилиб юрганларида, ишларидан чиқиб, уйларига қайтаётган уч турк аёлини кӯрдилар.
Бир арман аскари истеҳзо билан уларга деди:

" Бу ер энди Усмонлиларнинг ватани эмас, Франция мустамлакаси, бу ерда ҳижоб кийиб юролмайсиз! "

Шунда аскар аёлларнинг ҳижобларидан бирини кӯтармоқчи бӯлди, Саид афанди деган сотувчи уларнинг шаънини ҳимоя қилиш учун ӯрнидан сакраб турди:

- Эй кофир ӯғиллари, менинг опаларимга тегманглар!

Аммо арман аскари унга қарата ӯт очди ва у бир зумда ҳалок бӯлди.

Шу пайт ёнидан сутчи имом кетарди. Унинг дин ва қадр - қимматга бӯлган ғайрати алангаланиб, арман аскарини отиб ӯлдирди, француз аскарини яралади.

Бу, Мараш шаҳрида француз ишғолига қарши, халқнинг қаҳрамонлиги туфайли шаҳар озод бӯлгунга қадар қаршиликни алангалаган биринчи учқун эди.

Ӯша кундан бери Мараш халқи ӯзларининг ӯлмас шиорини куйладилар:

Мараш биз учун қабр бӯлмаса, душман учун жаннат бӯлмайди" деди.

Қуйидаги расмда сутчи имом ва Мараш халқининг жасоратига бағишланган ёдгорликдаги ушбу воқеа тасвирланган.

@bitiklarim
Бразилиялик 10 ёшли бола ҳар куни савдо бўлимининг техникалар сотиш бўлимига борар, планшетларни узоқ вақт ўрганарди. У узоқ муддат бир нарсага қараб, варақлар ва ўзи билан олиб келган дафтарига ёзиб оларди. У бу ишни ҳар куни такрор ва такрор қиларди. Сотувчига қизиқ туйилган бу хатти-харакатларни пайқаб расмга муҳрлаб қўйди.

Сотувчининг қизиқишлари устун келиб бунга аниқлик киритди. Боланинг бу ҳатти ҳаракатларининг асл сабаби унинг оиласида на компьютер, на смартфон, на планшет, на интернет бориги эди. У ушбу дўконга келиб уй вазифаларини бажарарди ...

Излаган, интилган одам учун имконсиз нарсани ўзи йўқ. Сиз изланиш ва меҳнат орқали ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиб кетишингиз мумкин. Ўқиш ва билим олиш учун хоҳиш бўлса кифоя. Бу бола бунга ҳақиқий мисолдир!

@bitiklarim
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Эй Ойша, мискинни қуруқ қайтарма, ҳеч бўлмаса яримта хурмо бўлса ҳам бергин. Мискинларга муҳаббатли ва яқин бўл. Шунда қиёмат куни Аллоҳ сени Ўзига яқин қилади”, дедилар”.

Имом Термизий ривояти.

@bitiklarim
Энди бу цемент ташигични қўли учун президент айбдор эмас,
Локин цемент ташигични топган даромади витаминли овқатлар, продукталар олишга етмаса президент ҳам, иқтисод вазири ҳам айбдор.....

*

—Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
– Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:

– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақаси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?

– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.

Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
– Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

Фақирлик–чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик–қалб бўшлигида.

Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми?

@bitiklarim
😢1
Франциялик машҳур журналист Жан-Доминик Бобини тўсатдан инсульт  йиқитти — у ўша вақтда ўғли билан машинада саёҳат қилаётган эди. У бор йўқ  43 ёшда эди.

У комага тушиб қолди. 20 кун ўтиб, Жан-Доминик онги  тикланди, лекин шунда у ўз танасининг “асири”га айланганини англади — у тўлиқ фалаж бўлган, фақат чап кўзи ҳаракатланар эди.

Бироқ Боби тирик эди.
Шу сабабли шифокорлар тажриба орқали у билан мулоқот қилишнинг ўзига хос усулини яратишди: улар алифбони секин ўқишар, Жан-Доминик керакли ҳарф айтилганда бир марта кўзини юмар , агар у ҳарф эмас бўлса — икки марта юмар эди.

Орадан оз вақт ўтиб, у дўстларига хат ёзишга муваффақ бўлди. Фикрлаши ҳали ҳам жуда аниқ ва соғлом эди.
Ҳамкасб журналистлар унга жасоратли таклиф беришди — ўзининг ноёб ҳолати ва ҳиссиётлари ҳақида китоб ёзиш.

Ҳар куни у 3 соат давомида ёрдамчисига “кўз  пирпиратиб” китобни айтарди, ёрдамчи эса ҳарфларни секин талаффуз қилар эди.

2 ой ва 200 000 марта кўз  пирпирашидан сўнг, 140 бетлик китоб тайёр бўлди.
Унинг номи — «Скафандр ва капалак».

Китоб номи рамзий маънога эга: скафандр — фалажланган, оғир, чекланган танани англатса, капалак — эркин, енгил, ҳаёт ва орзуларга тўла руҳни ифода этади.

Бу китоб бестселлерга айланди ва миллионлаб нусхада сотилди.

Жан-Доминик Боби китоб нашр этилганидан атиги икки кун ўтиб вафот этди.
Бироқ унинг ажойиб, илҳомбахш ҳаётий ҳикояси абадий қолди…

@bitiklarim
Бошқаларга хасад қилманг. Улар ўз вақт минтақасида, сиз эса ўзингизникидасиз.

@bitiklarim
Ўлим тўшагида ётган аёл эрига:
— Мендан кейин уйланманг, фарзандларимиз қаровсиз қолишади, — деди.

Фарзандлар оила қуришди, ота эса қаровсиз қолди...


@bitiklarim
😢1
#Ҳадис

Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

“...Гуноҳ бобида кишига бир мусулмон биродарини камситишининг ўзи кифоя қилади. Мусулмон учун, биродарининг қони, мол-мулки ва обрўсини тўкиши ҳаромдир”.

Имом Муслим ривояти.


@bitiklarim
Балиқ оғзи туфайли ўлади!

@bitiklarim
«Турмуш — бу икки инсон орасидаги муносабатки, улардан бири доимо ҳақ, иккинчиси эса эр бўлади»)))

@bitiklarim
😢1
Тўйдан бир йил ўтгач – эр гапиради, хотин эшитади; икки йил ўтгач – хотин гапиради, эр эшитади; олти йилдан кейин – икковиям гапиради, қўшнилар эшитади.

Болгар халқи мақоли

@bitiklarim
Баъзан энг узун тирбандлик миямиздаги тирбандликдир!

@bitiklarim
👍1
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом барча касалликларга ва иситма чиққанида:

“Бисмиллаҳил Карийм, аъузу биллаҳил азийм, мин шарри кулли ҳирқин наҳҳар вамин шарри ҳаррин нар”

“Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман”, деб айтишни ўргатганлар.

Имом Ибн Сунний ривояти.


@bitiklarim
Япония корхоналарида ишчиларга қанчадир дақиқа чекишга рухсат беришар экан. Ўша чекиш учун кетган вақт ҳисобланиб, йил давомида қанчадир вақт бўлган. Ўша вақт чекмайдиган ишчиларга дам олиш сифатида берилар экан. Чунки улар чекишга чиққан ишчилар учун ишлашган. Ўрнак олса арзигулик ҳолат.

Японлар жуда ақлли бўлишади-да!

@bitiklarim
Мен Аллоҳнинг ваъдасига ишонган ҳолда ўзимча ҳадисда васф этилган“...ҳурларнинг оёқ болдирлари гўшти орқасидаги илигини кўрасан" ва "...ичган сувлари халқумларидан оқаётганини кўрасан", деб айтилганини эшитганимда, бу қандай бўлар экан деб фикрлар эдим. Лекин Аллоҳ таоло яратишдаги буюклигига далолат қилувчи мана бундай жонзотларни яратиб қўйган экан.

Абу Зар

@bitiklarim
Абдулла Ориповнинг ўрислар салтанатига қарши  энди топилган тўртлиги.  Эътибор қилинг,  у Испаниянинг Мадрид шаҳрида,  Реалгранд меҳмонхонасининг қайдлар қоғозига ёзилганича қолган.

Абдулла Орипов
            ***
Юртимда бесўров кезганинг етар,
Ўзингни ҳоқондек сезганинг етар.
Ҳали ҳам эгардан тушгинг келмайди,
Бир юзу етмиш йил эзганинг етар...

Абдулла Орипов

@bitiklarim
Агар сиз табиатга ғамхўрлик қилсангиз, табиат сизга ғамхўрлик қилади.

@bitiklarim
Эронда 6000 йиллик қабр топилган ва унда жуфтлик энг қадимги ўпиш деб қайд этилган.

@bitiklarim
1