Қалблар уйғониши🖊
845 subscribers
15K photos
710 videos
10 files
6 links
بِسْـــــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيم..
-Ёзиқларни қалбингиз ила ўқинг (ўқимасангиз бу ер сиз учун эмас, саҳифани тарк этинг!)
Насиҳат боғи,иймон зиёсига хуш келибсиз.
- Аллоҳ гўзал ва ҳайрли якун насиб этсин. امي
П/С : 12-08-2023
Download Telegram
Қалблар уйғониши🖊
Илм талаб қилиш — эркаклар учун қанчалик муҳим бўлса, аёллар учун ҳам шунчалар зарурдир. Улуғлар айтади: “Бир одамнинг ўғил-қиз фарзанди бўлса-ю, иккисидан фақат бирини ўқитишга қурби етса , қизини ўқитиши керак”. Сабаби, ўғил боланинг ўқиши бир кишининг…
Қанча-қанча илмли аёлларга уйланиб олиб, уларни фақат рўзғор машинаси қилиб қўйдик.

Илм ёйилиши керак, бошқа муслималар ҳам манфаат олиши керак. “Қорияси бўлсин”, “Фақиҳаси бўлсин”, деб уйланиб олиб, қўрғонга беркитиб қўйдик.

Аслида улар яхши муаллима эдилар.

Камолиддин Муҳаммад
Ташлаб қўйган намозимизга куюнме...
Ташлаб кетган ёримизга куядигон уммат бўлдик...)
Қалблар уйғониши🖊
Каннаваро Юсуповни нега тушурмади? Жаҳон чемпионатида унинг ҳам ҳиссаси бор эдику…?)
«ОЛТИН ТЎП — 2026» ТОП-10! 🌟

1️⃣ Гарри Кейн 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿
2️⃣ Килиан Мбаппе 🇫🇷
3️⃣ Ламин Ямал 🇪🇸
4️⃣ Родри 🇪🇸
5️⃣ Лионель Месси 🇦🇷
6️⃣ Хвича Кварацхелия 🇬🇪
7️⃣ Усмон Дембеле 🇫🇷
8️⃣ Эрлинг Ҳоланд 🇳🇴
9️⃣ Майкл Олисе 🇫🇷
🔟 Фабиан Руис 🇪🇸

#Ухламаганлар нечтамиз)
“Намоз сенга ўйин эмас бир ўқиб бир ўқимайдиган. Тўлиқ ўқолмайсанми, умуман бошламай тур!”

Биринчи гап тўғри иккинчиси хато.

“Авратларингни ёпиб юриш (ҳижоб) ўйинчоқ эмас. Доим шундай юр ёки умуман ўранма!”

Биринчи гап тўғри иккинчиси хато.

Бирор амални тўлиқ қилолмаслик унинг ҳаммасини ташлаб юборишликни келтириб чиқармайди. Бу фиқҳий қоидадир:
ما لا يدرك كل لا يترك جله (مرقاة المفاتيح لملا علي القاري ٤/٣٣٩)

Қиёматда амал дафтарингиз берилганда ичида бирорта яхшиликсиз ҳолда топганингиз яхшими ёки бирорта чала бўлса ҳам амаллар билан топганингиз яхшими?

Аллоҳ таоло биз қодир бўлганимизча амал қилиб кетаверишимизни буюрган. [64:16]
Нега мусулмонсан?

- Мусулмон оилада туғилганинг учунми?

Демак, молпараст оиласида туғилганингда молпараст бўлган бўлармидинг!? Бўлиб бўлдинг.

- Ислом дини ҳақ дин бўлгани учунми?

Унда менга ҳам кўрсат ҳақ эканлигини десам кўрсата оласизми?

Дунёга келса яхши ишлайдиган ақлларимиз охиратга ишламай қолади. [30:7] [53:30] Баъзилар ҳатто “Иймон нима?” деган саволга жавоб бера олмайди.

Исломдан бошқа динга ўтган киши эса аслида исломга кирмаган ҳам.
Қалблар уйғониши🖊
Photo
Насиҳат қилинган пайт насиҳат қилган кишининг хатоларини эслаш Фиръавннинг қилиғи

Мусо алайҳиссалом Фиръавн олдига Аллоҳнинг хабарини олиб келган пайт Мусога эргашиш ўрнига, Мусонинг бир неча йил аввал билмай бир кишини ўлдириб қўйганини эслаб юзига солади.
Қалблар уйғониши🖊
Дунё—матоҳ, охират эса манзилдир. Ақлли инсон матоҳга эмас манзилга тайёрланади…!
Инсон зоти қўлидаги нарсаси унда доим қолишини истайди. Бирор мулкка доимий эгалик қилиш ҳисси инсонда жуда юқори.

Юқоридаги “опрос”да “эски жигули бўлса ҳам ўзимники бўлсин”ни кўпчилик танлабди. Демак, янги ва вақтинчалик бўлган матоҳдан эски бўлса ҳам доимий қоладигани афзал экан.

Аллоҳ мўминларга жаннатни ваъда қилган. Жаннат бу дунёдан афзалдир. Жаннат абадийдир.

Охират яхшироқ ва боқийроқдир.
[87:17]

Аслида, Аллоҳ таоло бизга қиёмат куни биз турган дунёдан дабдалароқ дунёни абадий қолиш учун берса - шу ҳам танлаш учун етарли бўларди. Бироқ биз турган дунёдан афзали ва абадийсини тайёрлаган. Яъни, юқоридаги Мерседесни ўзимизга мулк қилиб берябти. Ўз ўзимизга.

Лекин сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар! [87:16]

Эски жигулини вақтинчаликка танламанг! Беш кунлик дунёда ўйнаб қолай эмас, беш кунлик дунёда Роббимга яхшилаб қуллик қилиб олай. [51:56]
Қалблар уйғониши🖊
Аёлларнинг рўмолига осиладиган инсон энг тубан ва пасткаш инсондир... Бирор бир давлат аёлларнинг рўмолига осиляптими, билингки ўша давлат раҳбарлари тубан ва пасткаш инсонлардир. Улар Аллоҳнинг душманларидир. Заифанинг рўмолига осилган инсонда яхшилик йўқдир.…
Бировнинг авратига* тикилма!

Кўпинча жамоат транспортларида бегоналар телефонига тикилиб кетиш бизда оддий ҳолат.

Аслида бу ҳаром амал. Чунки унда сиз кўришингизни истамаган ёзишмалар ёки шахсий суратлари чиқиб қолиши мумкин.

Бу нарса ҳудди бировнинг уйи олдига келиб эшигидаги ёриқ-тирқишлардан ичкарига мўралашга ўхшайди. Агар уй эгаси шу ишни қилаётган одамнинг кўзига чўп тиқиб олса шариатга кўра унга ҳеч қандай жазо йўқ. [Бухорий, 6888, 6902]

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз қараса, у дўзах оловигагина қарабди”. [Абу Довуд, 1485]

Aврат- ҳар қандай махфийликка ҳақли жой.
Қалблар уйғониши🖊
Толиби илм учун лозим бўлади устозни илмлисини, тақводорини энг муҳими ёши каттасини ихтиёр қилиши.. "Илм ўлиш сирлари" китоби ©Имом Зарнужий
Шохдан шохга сакрама!

Толиби илм бир дарахт каби. Муқим ерда кўкариб ҳосил беради. Ҳар ерга “кўчаверса” фақат сояли дарахт бўлиш билан чекланади, мева йўқ.

- Дастлаб, навқирон ниҳол бўлган бошланғич талаба араб тилини замонавий йўналишда ўқишни бошлайди. Ҳали қарасанг, дарсларини охирига етказмай туриб классик йўналишдаги наҳв-сарфларни ўқиб юрган бўлади. Иккала йўналишни қотириб ўқий олмагач “Қийинакану!” дейди.

- Устоз танлашда ҳам ҳудди шунақа. Ўзи ишонган битта тақволи устозни тутдими, шунда маълум муддат собит туриш керак. Бошиданоқ ҳаммани эшитаман деган одам каша қилади. Мийя тўла гап, лекин қайси гапни ким айтганини билмайди.

- Мусъҳаф танлашда ҳам шу гап. Қори битта мусъҳафдан Қуръонни ёдлаши керак. Чунки кўп такрор қилавериш натижасида кўз орқали саҳифалар сурати зеҳнда қолиб кетади. Қори Қуръонни ёддан ўқир экан, гўё кўз олдида мусъҳаф тургандек бўлади. Ҳар хил мусъҳафдан ўқиган талаба кўз ўнгида бундай сурат шаклланмайди. Қори устозим “Ҳозирги Мадинада босиладиган усти яшил Мусъҳафда ўқолмайман. Чунки қаторлари ўзгариб кетган” дейдилар. Кейин билсам, кўзлари билан ўша эски мусъҳафларини скрееншот қилиб олган эканлар))
Қалблар уйғониши🖊
Дунёдаги энг қисқа 11 та ҳикояни биласизми? Уларнинг ҳажми кичик, мазмуни эса жуда катта ечимга эга! Марҳамат улар билан танишиб чиқинг, маъносини тушинишга ҳаракат қилинг. 🔹1-ҳикоя: Ҳайрат У хотинининг қотилига сут ичирарди. 🔹2-ҳикоя: Робия Эй, Худойим…
Қасд = Амал

Бирор ишни ният қилиб - ўйлаб юриш бошқа, ўша ишга қатъий азму қарор қилиш бошқа. Азму қарор - амал бошланишидан озгина олдин қалбда содир бўладиган иш.

Мана шу азму қарор ҳудди ўша амални қилишга тенг саналади.

Масалан қори бўлишни азму қарор қилдингиз, ҳар куни ўқиябсиз. Лекин каллага кирмаябдими? ИншаАллоҳ, қорилар сафидасиз.

Чунончи*, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук жангига чиқишга азму қарор қилиб, бироқ узр сабабли ортда қолиб кетганларни ҳудди жангда қатнашганлар билан ажрда тенг шерик деганлар. [Бухорий, 4423]

Ҳудди шуни акси ўлароқ, бир ҳаром ишга азму қарор қилиш ҳам ўша ҳаромни қилганни гуноҳини ҳосил қилади. Бир киши шайтонни сийдиги*ни ичаман деб уйидан чиқиб дўконга борди. Қараса, дўкон ёпиқ экан. Ўша зормандани ичганни гуноҳини олди.

Бунга далил, Қалам сурасидаги “Боғ эгалари” қиссаси. Улар эрталаб фақирларга ҳар доимгидек берадиган эҳсонларини бермаслик учун ҳосилларини тонг отмай туриб йиғиштириб олмоқчи бўладилар ва йўлга чиқадилар. Ҳали бу ишларини қилмай туриб Аллоҳ уларни боғини йўқ қилади. Чунки улар мана шу ишга қасд қилишганди. Агар имкон бўлганда аниқ шу ишни қилар эдилар.

Чунончи - жумладан, масалан.