Biolabs - Laboratoriya
1.73K subscribers
138 photos
1 video
134 links
Biolabs — лаборатория хизматининг расмий канали.

🧪 Ушбу каналда амалдаги акциялар ҳақида маълумот бериб борамиз, шунингдек, саломатлик ва лаборатория ташхиси ҳақида суҳбатлашамиз.

Саволларингиз бўлса, мутахассисларимиз билан боғланинг: @biolabs_and
Download Telegram
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

💡 Ажойиб факт: Соғлом одамда қайд этилган энг паст қон босими атиги 60/30 мм симоб устунини ташкил қилган! Бироқ бу ҳолат жуда кам учрайди ва одатда, шифокор ёрдамини талаб қилади.

🏥 Қон босими нима учун пасаяди ва уни қандай кўтариш мумкин?
Тўсатдан ҳолсизлик, уйқучанлик ёки бош айланишини ҳис қилдингизми? Бу гипотония (паст қон босими) бўлиши мумкин. Тасаввур қилинг: боғ шлангидан сув одатдагидек эмас, балки босимсиз суст оқа бошлади. Шу каби, юрак ҳам баъзида қонни томирларга етарлича куч билан ҳайдай олмайди ва натижада қон босими пасаяди.

⬇️ Қандай босим паст ҳисобланади?
Нормал қон босими тахминан 120/80 мм симоб устунини ташкил этади. Агар кўрсаткичлар 90/60 мм симоб устунидан пастроқ бўлса ва бу ҳолат ўзингизни ёмон ҳис қилишингизга билан бирга келса, бу гипотония саналади. Паст қон босими кундалик ҳаётни қийинлаштириб, хусусан юрак ва мияга кислород ва озуқа моддаларининг етиб боришини пасайтиради. Шунингдек, бу ҳолат кўриш қобилияти ва диққатни жамлашга ҳам салбий таъсир қилиши мумкин.

❤️ Баъзи одамларда қон босими табиий равишда паст бўлиши мумкин. Масалан:
🔴Спортчилар;
🔴Нозик жуссали одамлар;
🔴Юқори тоғли ҳудудларда яшовчилар;
🔴Ҳомиладор аёллар.

☝️ Қон босимининг пасайиши ўзи алоҳида касаллик ҳисобланмайди — бу организмдаги муайян ўзгаришга ёки бошқа бир муаммога жавоб реаксияси ҳисобланади. Ҳолатни яхшилаш учун, аввал унга сабаб бўлаётган омилни аниқлаб, шу сабабни бартараф этиш зарур.

🔔Гипотониянинг энг кенг тарқалган сабаблари:
🟠Юрак етишмовчилиги;
🟠Камқонлик (темир, B9, B12 витаминлари етишмаслиги);
🟠Сувсизланиш ёки қаттиқ парҳезлар;
🟠Қалқонсимон без касалликлари (Т3 ва Т4 гормонлари камлиги);
🟠Буйрак усти безлари фаолиятининг бузилиши;
🟠Стресс, хавотир ва депрессия;
🟠Бош мия жароҳати ёки неврологик касалликлар;
🟠Айрим дорилар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш.

⬆️ Қон босимини тезда қандай кўтариш мумкин?
🟢 Бир стакан оддий ёки минерал сув, ширин (новвот) чой ёки қаҳва ичинг.
🟢 Тузли маҳсулотлар истеъмол қилинг (масалан, бир бўлак пишлоқ). Туз организмда суюқликни сақлаб, қон ҳажмини оширишга ёрдам беради.
🟢 10-20 дақиқа давомида оёқларингизни бош даражасидан баландроқ қилиб ётинг.

🚨 Агар умумий ҳолатингиз ёмонлашиб, кўнгил айниши, қусиш, лаб ва бармоқлар кўкариши ёки юрак соҳасида оғриқ ҳис қилсангиз, зудлик билан тез ёрдам чақиринг.

⚠️ Эсда тутинг: Мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш гипотониянинг ҳақиқий сабабини аниқлаш ва уни бартараф этишга тез ёрдам беради.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.
_

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍195🔥189176👏65💯3
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🤩 Баъзида соғлигимиз билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганда, қайси шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билмай қоламиз. Бу муаммони ҳал этиш мақсадида, қуйида сизлар учун махсус рўйхат тайёрлаб чиқдик👇

1) Аллерголог – аллергик касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш.
2) Анестезиолог – оғриқсизлантириш ва ҳаётий функцияларни назорат қилиш.
3) Андролог – эркаклар жинсий ва репродуктив тизими касалликлари.
4) Апитерапевт – асалари маҳсулотлари ва заҳри орқали даволаш.
5) Венеролог – жинсий йўл билан юқадиган касалликлар.
6) Вертебролог – умуртқа поғонаси касалликлари.
7) Гастроэнтеролог – меъда-ичак тизими касалликлари.
8) Гематолог – қон ва қон ҳосил қилувчи аъзолар касалликлари.
9) Генетик – ирсий касалликларни ташхислаш ва олдини олиш.
10) Гепатолог – жигар ва ўт йўллари касалликлари.
11) Гериатр – кексалар саломатлиги ва уларга хос касалликлар.
12) Гинеколог – аёллар жинсий тизими ва ҳомиладорлик масалалари.
13) Гирудотерапевт – тиббий зулук билан даволаш.
14) Гомеопат – табиий моддалар асосида парҳез ва даволаш.
15) Дерматолог – тери, соч, тирноқ касалликлари.
16) Диетолог – овқатланиш ва парҳез орқали касалликларни даволаш.
17) Иглорефлексотерапевт – акупунктура (игна билан даволаш).
18) Иммунолог – иммун тизими касалликлари.
19) Инфекционист – юқумли касалликларни ташхислаш ва даволаш.
20) Кардиолог – юрак ва қон-томир тизими касалликлари.
21) Кардиохирург – юрак ва йирик қон томирларини жарроҳлик йўли билан даволаш.
22) Клиник фармаколог – дори воситаларининг таъсири ва ножўя таъсирларини назорат қилиш.
23) Косметолог – эстетик тери ва соч муаммоларини бартараф этиш.
24) Логопед – нутқ нуқсонлари, талаффуз муаммолари.
25) Маммолог – сут бези касалликлари.
26) Нарколог – алкоголизм ва гиёҳвандликни даволаш.
27) Невролог – марказий ва периферик асаб тизими касалликлари.
28) Неврохирург – асаб тизимига оид жарроҳлик муолажалари.
29) Неонатолог – янги туғилган чақалоқлар саломатлиги.
30) Нефролог – буйрак касалликлари.
31) Онколог – ўсма (саратон) касалликлари.
32) Ортодонт – тиш ва жағ тузилишининг нуқсонларини тузатиш.
33) Ортопед – суяк-бўғим ва таянч тизими муаммолари.
34) Остеопат – тананинг механик мувозанатини тиклаш орқали даволаш.
35) Оториноларинголог (ЛОР) – қулоқ, бурун, томоқ ва бўғиз касалликлари.
36) Офтальмолог – кўз касалликлари ва кўриш муаммолари.
37) Пародонтолог – милк ва тиш атрофидаги тўқималар касалликлари.
38) Педиатр – болаларнинг касалликлари ва ривожланиши.
39) Пластик жарроҳ – ташқи кўринишни тузатишга қаратилган жарроҳлик.
40) Проктолог – тўғри ичак ва анус касалликлари.
41) Психиатр – руҳий касалликлар.
42) Психотерапевт – психотерапия орқали руҳий муаммоларни бартараф этиш.
43) Пульмонолог – ўпка ва нафас олиш тизими касалликлари.
44) Радиолог – рентген, КТ, МРТ тасвирлаш орқали ташхис.
45) Радиотерапевт – радиация ёрдамида саратонни даволаш.
46) Реаниматолог – ҳаёт учун хавфли ҳолатларда ёрдам кўрсатувчи шифокор.
47) Ревматолог – бўғим ва бириктирувчи тўқима касалликлари
48) Сексопатолог – жинсий фаолият ва функция муаммоларини бартараф этиш
49) Сонографист – УЗИ орқали аъзоларни кўрик қилиш.
50) Спорт шифокори – спортчилар саломатлиги, жароҳатлар ва реабилитация
51) Стоматолог – тиш ва оғиз бўшлиғи касалликлари.
52) Сурдолог – эшитиш қобилияти муаммолари.
53) Терапевт – умумий ички касалликлар ва биринчи текширув.
54) Токсиколог – заҳарланишларни ташхислаш ва даволаш.
55) Травматолог – шикастланишлар ва суяк жароҳатлари.
56) Трихолог – соч тўкилиш, қаллик, бош тери муаммолари.
57) Уролог – сийдик ва таносил тизими касалликлари.
58) Физиотерапевт – физик омиллар орқали касалликларни даволаш.
59) Флеболог – веналар (масалан, варикоз) касалликлари.
60) Фтизиатр – сил касаллигини ташхислаш ва даволаш.
61) Хирург – жарроҳлик орқали касалликларни даволовчи мутахассис.
62) Эндокринолог – ички секреция безлари касалликлари.
63) Эндоскопист – эндоскоп орқали ички аъзоларни кўрик қилиш.
64) Эпидемиолог – касалликлар тарқалиши, назорати ва профилактикаси.
65) Эпилептолог – эпилепсияни ташхислаш ва даволаш

__

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1206👍156🔥151👏81🏆32🤗1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🔆🧲 Магнит бўронлари: уйдирма ёки ҳақиқат? Улар соғлиғимизга қандай таъсир кўрсатади?

🏥 Кўпчилигимиз, шубҳасиз, магнит бўронлари бош оғриғи, асабийлашиш ва сурункали касалликларни кучайтириши ҳақидаги шов-шувли сарлавҳаларга дуч келганмиз. Аммо аслида бу даъволар қанчалик тўғри? Келинг, буни биргаликда кўриб чиқайлик.

💡Илк бор кенг кўламли магнит бўрони 1859 йилда британиялик астроном Ричард Керрингтон томонидан кузатилган. Ўшандан бери олимлар қуёш фаоллигининг Ер ва унинг аҳолисига қандай таъсир этишини ўрганиб келмоқдалар.

🩺 Тиббиёт бу ҳақида нима дейди?
Илмий тадқиқотлар магнит бўронларининг инсон соғлиғига таъсири ҳақида турлича натижалар бермоқда. Кўпчилик одамлар магнит бўронлари даврида ўзини ёмон ҳис қилаётганини таъкидлайди. Бундай таъсирларга кўпроқ:
🔹Юрак-қон томир касалликлари билан оғриганлар;
🔹Кексалар;
🔹Ҳомиладор аёллар;
🔹Сурункали касалликларга эга кишилар мойил бўлади.

🏥 Бироқ, олимлар ҳозирча аниқ хулосага келгани йўқ: бу ҳақиқий физиологик таъсирми ёки психологик таъсирми ("нотсебо эффекти" - яъни инсон аҳволи ёмонлашишини кутиб, чиндан ҳам ўзини ёмон ҳис қила бошлайди).

⚠️ Магнит бўронлари пайтида кузатиладиган белгилар:
🟠Бош оғриғи;
🟠Бош айланиши;
🟠Кайфиятнинг кескин ўзгариши;
🟠Асабийлашиш, ҳолсизлик;
🟠Қон босимининг кўтарилиши, юрак уришининг тезлашиши.

Ўзингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкин?
🟢Жисмоний ва руҳий зўриқишдан сақланинг.
🟢Тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг.
🟢Суюқликни кўп истеъмол қилинг, қаҳва ва алкоголь истеъмолини чекланг.
🟢Тўлиқ ва сифатли уйқу тартибига (7-8 соат) амал қилинг.
🟢Қон босимингизни мунтазам назорат қилинг.

🔘Энг муҳими, агар магнит бўронлари вақтида аҳволингиз мунтазам ёмонлашса, шифокор кўригига боришни кечиктирманг.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1175🔥163👍157👏66💯2🤓21🏆1🤗1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🩸 Ер юзидаги ҳар тўртинчи инсонда темир танқислиги кузатилишини билармидингиз?

🏥 Келинг, бугун организм учун муҳим бўлган бу минералнинг танқислигини қандай аниқлаш ва тўғри бартараф этиш ҳақида суҳбатлашамиз.

☝️ Темир етишмовчилиги аломатлари:
🟠 Доимий чарчоқ ва уйқучанлик
🟠Тез-тез бош айланиши
🟠Терининг оқариб қолиши
🟠Сочларнинг тўкилиши ва тирноқларнинг синувчанлиги
🟠Безовта оёқлар синдроми (бу - тинч ҳолатда, айниқса ухлашдан олдин, оёқларни мажбурий ҳаракатга келтириш истагидир)

☑️ Темир миқдорини меъёрда сақлаш учун қандай овқатланиш лозим?
1️⃣ Тўғри овқатланиш жуда муҳим! Қуйидаги маҳсулотларга эътибор беринг:
🟢 Гўшт ва ички аъзолар (жигар, буйрак, мол тили);
🟢 Гречка;
🟢 Дуккакли маҳсулотлар (ловия, ясмиқ, нўхат, соя);
🟢 Ёнғоқлар (ерёнғоқ, бодом, фундук).
🟢 Уруғлар (кунгабоқар, кунжут)
👆 Эслатма: юқоридаги маҳсулотларнинг ҳар 100 граммида 4 мг дан ортиқ темир моддаси мавжуд.

2️⃣ C витаминига эътибор беринг: бу витамин темир моддасининг организмга яхши сўрилишига ёрдам беради. Шунинг учун гўшт ёки гречка истеъмол қилганда апельсин шарбати ичиш ёки янги сабзавот ва меваларни қўшиб ейиш тавсия этилади.

3️⃣ Овқатдан кейин дарҳол қаҳва ёки аччиқ чой ичишдан воз кечинг — улар темирнинг сўрилишини 40% га камайтиради. Бу ичимликларни овқатдан кейин камида 2-3 соат ўтказиб ичган маъқул.

4️⃣ Темир танқислигининг дастлабки белгилари пайдо бўлиши билан қуйидаги таҳлилларни топширинг:
🔘Кенгайтирилган умумий қон таҳлили (лейкотситар формула ва ретикулоцитларни ўз ичига олган)
🔘Қон зардобидаги темир даражаси
🔘Ферритин
🔘Трансферрин
🔘B12
🔘B9 витаминлари (фолатлар)
🔘Умумий оқсил

🚨 Камқонлик сабабини фақат шифокор аниқлаб, зарур бўлган даволашни белгилаши мумкин. Темир препаратларини ўзбошимчалик билан қабул қилманг!

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

Biolabs лабораториясининг “Chek-up Pro: анемия” таҳлиллар тўплами темир танқислигининг аниқ сабабларини белгилашга ва энг самарали даволаш йўлини танлашга ёрдам беради. Ушбу чек-ап 7 та асосий темир алмашинуви кўрсаткичини ўз ичига олади.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍164126🔥119👏49💯21🤓1🤗1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

💡 Аниқ тавсиялар турли давлатларда ва турли тиббий ташкилотларда бир-биридан фарқ қилиши мумкин.

🥩 Одатда тўғри овқатланиш (яъни гўшт, балиқ, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлар, дон маҳсулотлари, кўкатлар ва сабзавотлар) орқали организмнинг темир моддасига бўлган эҳтиёжи қондирилади.

🤰 Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек вегетарианларда темир танқислиги хавфи юқори бўлиши мумкин - бундай ҳолатларда шифокор қўшимча дори воситалари тайинлаши ҳамда ферритин, қон зардобидаги темир моддасини ва бошқа кўрсаткичларни мунтазам назорат қилишни тавсия қилиши мумкин.

⚠️ Темир моддасининг миқдори меъёрдан ошиши ҳам саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун темир таркибли дори воситаларини мустақил равишда қабул қилишдан олдин, албатта мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥136124👍109👏38💯31🤓1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🏥 Вируслар инсон танасининг ташқарисида қанча вақт яшай олади?

💡 Эшик дастаси ёки смартфонингиз вируслар учун вақтинчалик "бошпана" бўлиши мумкинлигини билармидингиз? Масалан, грипп вируси жисм юзаларида 48 соатгача яшай олади, ротавирус эса ўйинчоқларда 2 ойгача фаоллигини сақлаб қолади! Бу қўл гигиенаси ва дезинфекцияни шунчаки фойдали одат эмас, балки ҳақиқий зарурият эканлигини англатади.
🔬 Келинг, турли вируслар организмдан ташқарида қанча вақт мобайнида хавфли бўлиб қолишини ва бунга қарши қандай курашиш мумкинлигини кўриб чиқайлик:

🏥 Коронавирус 2019-nCoV (SARS-CoV-2):
🔴Яшаш муддати: +22 °C ҳароратда сиртларда (пластмасса, пўлат) 5 кунгача сақланиши мумкин.
🔴Фаолсизланиши: +56 °C ҳароратда 15-20 дақиқа ичида юз беради.
🔴Қўшимча маълумот: Ультрабинафша нурлар ва 70% ли этанол билан тез зарарсизлантирилади.

🏥 Грипп вируси:
🔴Яшаш муддати: Хона ҳароратида (+22°C) – 2 соатдан 9 соатгача, қўлларда эса 5-10 дақиқагача сақланади. Тўқималарда (сочиқ, рўмолча) – 11 кунгача.
🔴Фаолсизланиши: +60 °C ҳароратда содир бўлади.
🔴Қўшимча маълумот: Зарарсизлантирувчи воситалар ва ультрабинафша нурларга сезгир.

🏥 Ротавирус:
🔴Яшаш муддати: нам ва салқин юзаларда 1-2 ойгача сақланади.
🔴Фаолсизланиши: +50 °C ҳароратда 15-30 дақиқа ичида содир бўлади..
🔴Қўшимча маълумот: Хлор ва спиртли эритмалар таъсирида бутунлай зарарсизланади.

🏥 ОИВ вируси:
🔴Яшаш муддати: Ҳавода – бир неча дақиқа. Шприцларда – 7 кунгача.
🔴Фаолсизланиши: +56°C ҳароратда 1-2 дақиқа ичида содир бўлади.
🔴Қўшимча маълумот: Зарарсизлантирувчи воситаларга таъсирчан.

🏥 Гепатит B вируси:
🔴Яшаш муддати: Хона ҳароратида 7 кунгача.
🔴Фаолсизланиши: Тўлиқ фаолсизланиш учун 60 °C ҳароратда 10 соатдан ортиқ вақт керак бўлади.
🔴Қўшимча маълумот: Ультрабинафша нурларга чидамли ва ҳатто 80% спирт билан ишлов берилганда ҳам фаоллигини сақлайди.

🏥 Гепатит C вируси:
🔴Яшаш муддати: Хона ҳароратида 6 ҳафтагача.
🔴Фаолсизланиши: 60 °C ҳароратда 8 дақиқада
🔴Қўшимча маълумот: 70 фоизли изопропил спирти таъсирида нобуд бўлади.

🏥 Қизилча вируси:
🔴Яшаш муддати: Хона ҳароратида бир неча соат.
🔴Фаолсизланиши: 56 °C ҳароратда 2-20 дақиқа ичида.
🔴Қўшимча маълумот: Ультрабинафша нурларга таъсирчан.

🏥 Қизамиқ вируси:
🔴Яшаш муддати: Ҳаво ва юзаларда +15 °C дан +20 °C ҳароратда бир неча ҳафтагача.
🔴Фаолсизланиши: 50 °C ҳароратда 5-10 дақиқа ичида содир бўлади.
🔴Қўшимча маълумот: Қизамиқ вируси антибиотикларга чидамли, лекин ультрабинафша нурларга сезгир.

🏥 Сувчечак вируси:
🔴Яшаш муддати: Бир неча дақиқа, камдан-кам ҳолларда 1-2 кунгача (нам юзаларда).
🔴Фаолсизланиши: Ультрабинафша нурларида бир зумда.
🔴Қўшимча маълумот: Қуруқликка ва дезинфексияловчи моддаларга жуда таъсирчан.

🏥 Инфекциялардан қандай ҳимояланиш мумкин?
🔘Қўлларни мунтазам равишда совун билан ювинг.
🔘Антисептик воситалардан фойдаланинг.
🔘Юзаларни тез-тез дезинфекция қилиб туринг.
🔘Овқатланишда гигиена қоидаларига қатъий амал қилинг.
🔘Кирларни +56 °C дан юқори ҳароратдаги сувда ювинг (айниқса ёш болаларни кийимини).
🔘Хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
183👍121🔥117👏45❤‍🔥21💯1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🤧 Эркаклар ҳақиқатан ҳам шамоллашни аёлларга қараганда оғирроқ ўтказадими?
Фан бунга "ХA" деб жавоб беради❗️

Бу кулгили, аммо реал факт: эркаклар оддий шамоллашни аёлларга қараганда чиндан ҳам қийинроқ кечиради. Бунинг сабаби гормонларда яширинган!

🧔🏻 Гап шундаки, эркаклардаги тестостерон гормони иммунитет тизимининг вирус ва бактерияларга қарши курашини бироз сусайтиради. Натижада, эркаклар шамоллаш аломатларини – масалан, тумов, бош оғриғи ёки ҳароратни – кучлироқ ва узоқроқ ҳис қилиши мумкин.

👩🏻 Аёлларга келсак, улар бу борада бироз омадлироқ. Аёлларнинг асосий гормони – эстроген – организмнинг ҳимоя тизимини кучайтириб, вирусларга қарши тезроқ “ҳужум” қилади ва яллиғланишни камайтиради. Натижада, аёллар шамоллашдан тезроқ фориғ бўлади.

📕 Қизиғи шундаки, баъзи луғатларда “эркаклар гриппи” (ингилизча “Man Flu”) деган атама ҳам бор. Бу эркакларнинг шамоллашга бўлган муболағали муносабатини киноя қилиш учун ишлатилади. Сўровларга кўра, айрим эркаклар шамоллашни туғруқ оғриғига тенглаштиради, ҳатто ундан ҳам баттар деб ҳисоблайди! 🤣 Албатта, бу бироз ҳазил, лекин бу гапда оз бўлса-да ҳақиқат бор.

🛌 Шундай экан, агар яқинингиздаги эркак тумов бўлиб қолса ёки ҳарорати 37°C дан ошиб "куйиб-пишиб" ётган бўлса, эҳтимол у ўзини атайлаб шундай тутмаётгдир, балким у чиндан ҳам қийналаётгандир. Уни мазах қилмасдан ҳамдардлик билдиринг (ва албатта, тезроқ соғайиб кетиши учун Biolabsга бориб лаборатор таҳлил топширишни маслаҳат беринг). 😉

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍261🔥219139👏211💯1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

😱🛏️ Ҳар кеча ёстиқни нафақат орзуларингиз билан, балки бутун бир микроолам билан ҳам баҳам кўришингизни билармидингиз

🦠 Ёстиқ жилдида нима тўпланади:
🔴 Тери ёғи ва ўлик ҳужайралар — бактериялар ва чанг каналар учун кундалик "озуқа" ҳисобланади.
🔴 Чанг каналар — ўлик тери ҳужайралари билан озиқланиб, тез кўпаяди.
🔴 Бактериялар — илиқ ва нам муҳитда ўзларини жуда яхши ҳис қилади.
🔴 Крем ва ниқоб қолдиқлари — тери тешикларини беркитиб, яллиғланишга сабаб бўлади.
🔴 Соч, тер ва чиқиндилар - микроблар учун қулай озуқа муҳитини яратади.

🔁 Ёстиқ жилдини қачон алмаштириш керак?
🟢 Пилинг, ниқоб ёки косметик муолажалардан сўнг: Дарҳол алмаштиринг.
🟢 Аллергиянгиз ёки астмангиз бўлса: Ҳар 1 ҳафтада.
🟢 Кўзга кўринадиган муаммолар бўлмаса: Ҳар 2 ҳафтада — бу энг мақбул муддат.

💡 Biolabs’дан амалий маслаҳатлар:
🟠 Ёстиқ жилдини 60°C ҳароратда ювинг: Бу бактерия ва чанг каналарни йўқ қилишга ёрдам беради.
🟠 Гипоаллерген воситалардан фойдаланинг: Кир ювиш воситалари ва ёстиқ жилдлари аллергия хавфини камайтиради.
🟠 Шамоллатиш: Ёстиқлар ва ётоқхонани мунтазам равишда шамоллатиб туринг — бу намликни камайтиради ва микробларнинг кўпайишини секинлаштиради.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134🔥13197👏36❤‍🔥1💯1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🥱 Эснаётган одамни кўрсангиз, ўзингиз ҳам эснагингиз келади, тўғрими Бу шунчаки тасодиф эмас - эснаш ҳақиқатан ҳам юқумли. Нафақат одамлар орасида! Ҳатто уй ҳайвонлари ҳам эгаларининг эснашини "юқтириб олишлари" мумкин. 🐶

🤔 Нима учун шундай бўлади?
👀 Эснаш - бу чарчоқ ёки зерикишнинг белгиси эмас, балки миямизни совитишга ва ҳушёрликни оширишга ёрдам берадиган мураккаб рефлексдир.

🧠 Эснашнинг юқумлилигининг асосий сабабларидан бири - кўзгу нейронларидир. Миянинг бу махсус ҳужайралари биз бирор ҳаракатни бажарганимизда ёки бошқа одамни кузатганимизда фаоллашади. Айнан улар бизни беихтиёр кимнингдир ортидан эснашга ундайди.

🏺 Яна бир эътиборга молик назария: Баъзи олимлар эснашнинг юқумлилиги эволюция жараёнида гуруҳ ичидаги хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун пайдо бўлган деб ҳисоблайди. Масалан, гуруҳ аъзолари бир вақтда эснаса, уларнинг миялари бир вақтда совиши ортидан, гуруҳнинг ҳушёрлиги ортган. Бу эса гуруҳнинг атроф-муҳитга эътиборини кучайтиришига ва эҳтимолий хавфлардан ўзини ҳимоя қилишига ёрдам берган.

👶 Қизиқ жойи шундаки, ҳамма одамлар ҳам юқумли эснашга бир хил даражада моил эмас. Ёш болалар ва аутизм билан оғриган одамлар бошқа одамнинг эснашини кўрганда камроқ эснай бошлайдилар. Бу эса ушбу ҳодисанинг эмпатия ва ижтимоий кўникмалар билан боғлиқлигини тасдиқлайди.

⚠️ Бироқ, сиз сабабсиз ҳаддан ташқари тез-тез эснасангиз (масалан, 15 дақиқада уч мартадан кўп), бу организмнинг яширин муаммолари ҳақидаги огоҳлантириш бўлиши мумкин:
🟠Уйқу бузилишлари: Уйқу апноэси, уйқусизлик ёки тўлиқ ухламаслик чарчоқлик ва тез-тез эснашга сабаб бўлиши мумкин.
🟠Ҳиссий ҳолатлар: Тушкунлик ва ташвиш чарчоқлик ёки стресс туфайли ҳаддан ташқари эснашга олиб келиши мумкин.
🟠Дори-дармонлар: Айрим дорилар эснашни кучайтириши мумкин.
🟠Неврологик касалликлар: Тарқоқ склероз, эпилепсия ёки мия ўсмалари баъзан тез-тез эснаш билан боғлиқ бўлади.
🟠Юрак-қон томир муаммолари: Камдан-кам ҳолларда эснаш вазовагал реакция ёки юрак муаммолари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

☝️ Хулоса: Эснаш шунчаки чарчоқ ёки зерикишнинг белгиси эмас. Бу миянинг ҳароратини бошқаришга, стресс билан курашишга ва ҳатто ижтимоий боғланишни кучайтиришга хизмат қиладиган мураккаб рефлексдир. Хоҳ кўзгу нейронлари, хоҳ гуруҳ синхронизацияси, ёки эволюцион инстинктлар бўлсин, олимлар учун эснаш ҳали ҳам ечими топмаган қизиқарли жумбоқлигича қолмоқда.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍188🔥170168👏69🤔2💯1🤓1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

💊 Иккинчи жаҳон уруши даврида саримсоқ табиий антибиотик сифатида қўлланилгани ва "рус пенициллини" деб аталганини билармидингиз Бу ажойиб пиёз ўзининг шифобахш хусусиятлари туфайли минг йиллар давомида қадрланиб келган ва замонавий фан унинг саломатлик учун кўплаб фойдалари борлигини тасдиқлаб келмоқда. Саримсоқ — нафақат таомларга мазза қўшадиган қўшимча, балки тана учун табиат томонидан берилган ҳақиқий неъматдир.

🧄Саримсоқнинг фойдали ҳусусиятлари:
❤️ Саримсоқ юрак-қон томир тизимига ижобий таъсири билан танилган. Бу таъсир, асосан, саримсоққа ўзига хос ҳид ва таъм берувчи олтингугуртли бирикма - аллитсин билан боғлиқ. Илмий тадқиқотлар саримсоқнинг қуйидаги фойдали хусусиятларини тасдиқлайди:
🟢Артериал босимни пасайтиради: Саримсоқни мунтазам истеъмол қилиш гипертония билан оғриган одамларда систолик босимни тахминан 7-9 мм симоб устунига ва диастолик босимни 4-6 мм симоб устунига камайтириши мумкин (WebMD маълумотларига кўра).
🟢Холестерин даражасини пасайтиради: Саримсоқ умумий холестерин ва (ЛПНП рус.) ("Ёмон" холестерин) миқдорини пасайтириш хусусиятига эга, аммо бу таъсир у даражада кучли бўлмаса-да, мунтазам қўлланганда самарали натижа бериши мумкин (Healthline маълумотларига кўра).
🟢Тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади: Саримсоқнинг антиагрегант хусусиятлари қон лахталари ҳосил бўлишини олдини олишга ёрдам беради, бу эса юрак хуружлари ва инсульт хавфини камайтиради.
🟢Қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади: Саримсоқ қон оқимини яхшилашга ва қон томирларининг эластиклигини оширишга ёрдам беради, бу эса атеросклероз эҳтимолини камайтиради.

😷 Шамоллашга қарши табиий антибиотик:
Саримсоқнинг аллитсин ва фитонцидлари бактерия ва замбуруғларнинг ривожланишини тўхтатиб, шамоллашни тезроқ енгишга ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам саримсоқ асрлар давомида халқ табобатида йўтал ва тумовга қарши восита сифатида ишлатиб келинган.

🍲 Овқат ҳазм қилишни яхшилайди:
Саримсоқ пиёз ичаклардаги зарарли бактерияларга қарши курашиб, овқат ҳазм қилиш жараёнини меъёрлаштиради ва ичак микрофлорасининг ҳолатини яхшилайди.

👨‍🦳 Узоқ умр: Гарчи саримсоқнинг узоқ умр билан бевосита боғлиқлиги исботланмаган бўлса-да, унинг кўплаб фойдали хусусиятлари соғлом ва узоқ умр кечиришга ёрдам бериши мумкин.

🤮Саримсоқнинг асосий камчилиги:
Энг кенг тарқалган шикоят — бу унинг ҳиди. У жуда ўткир ва узоқ сақланади. Бу ҳидни камайтириш учун саримсоқни пиширишдан олдин печда қовуриш ёки пичоқ билан озгина эзиб қўйиш мумкин.

☝️Саримсоқдан максимал фойда олиш учун қуйидагиларга эътибор беринг:
🟠Хом ҳолда истеъмол қилинг: Иссиқлик билан ишлов бериш аллитсин миқдорини камайтириши мумкин.
🟠Ҳидни камайтириш усуллари: Саримсоқ истеъмол қилгандан сўнг ҳидни камайтириш учун ҳидни камайтириш учун янги петрушка чайнаш, озгина шоколад ейиш ёки бир стакан сут ичиш тавсия қилинади.
🟠Тўғри сақлаш. Саримсоқнинг шифобахш хусусиятларини сақлаб қолиш учун уни салқин, қуруқ ва ҳаво айланиши бор жойда сақлаш тавсия этилади.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍142🔥121119👏281❤‍🔥1🤓1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🔥ДИҚҚАТ, МАХСУС ЧЕГИРМА‼️

🏥 6 турдаги ТОРЧ-инфекцияга қарши "IgG" антитаначаларини аниқлаш учун.

☝️Фойдаланишга улгуриб қолинг, ушбу таклиф фақат 01.05.2025 й.гача амал қилади.

Батафсил маълумот учун:
📞 +998(95) 200-06-00
_____________

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥129👍126109👏40😍2🤗2❤‍🔥1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

💅 40 ёшдан сўнг аёл организмида нималар ўзгаради?

Бу ёшда эстроген ишлаб чиқарилиши пасаяди, моддалар алмашинуви секинлашади, остеопороз ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортади. Соғлиқ, тетиклик ва гўзалликни сақлаб қолиш учун эса асосий витаминлар ва минераллар етишмовчилигини тўлдириш муҳим.

Сиз учун керакли витамин ва минераллар рўйхатини тузиб чиқдик. Йўқотиб қўймаслик учун сақлаб қўйинг👇

1️⃣ D3 витамини - «қуёшли» ҳимоячи
🔘Вазифаси: кальций сўрилишини тартибга солиш, суяк емирилишининг олдини олиш, иммунитетни кучайтириш, тушкунлик ва саратон касаллиги хавфини камайтириш.
🔘Манбалари: ёғли балиқлар (лосось, скумбрия), треска жигари, тухум сариғи.

2️⃣ Кальций - бақувват суякларнинг асоси
🔘Вазифаси: тишлар ва суякларни мустаҳкамлаш, остеопороздан ҳимоя қилиш, мушаклар ҳамда асаб тизими ҳолатини яхшилаш.
🔘Манбалари: сут маҳсулотлари, броколи, бодом, тофу.

3️⃣C витамини - ёшлик антиоксиданти
🔘Вазифаси: коллаген синтезини рағбатлантириш, қон томирларини мустаҳкамлаш, темир ўзлаштирилишини яхшилаш ва стрессдан ҳимоя қилиш.
🔘Манбалари: наъматак, цитрус мевалар, булғор қалампири, қора смородина.

4️⃣Е витамини - аёллар витамини
🔘Вазифаси: ҳужайра қариши жараёнини секинлаштириш, гормонал мувозанатни тартибга солиш, климакс белгиларини енгиллаштириш, юракни асраш.
🔘Манбалари: ўсимлик ёғлари, ёнғоқлар, авокадо, дон маҳсулотлари.

5️⃣B гуруҳи витаминлари - асаб тизимини мустаҳкамлаш
🔘B12: хотирани яхшилаш, қон ҳужайралари (эритроцитлар) ҳосил бўлишини таъминлаш.
🔘B6: «кайфият гормони» серотонин синтезини рағбатлантириш.
🔘B1: мия ва мушаклар учун зарур энергия манбаи.
🔘Манбалари: жигар, тухум, донли маҳсулотлар, балиқ, дуккакли ўсимликлар, кўкатлар.

6️⃣Омега-3 - юрак ва мия ҳимоячиси
🔘Вазифаси: "ёмон" холестерин даражасини пасайтириш, хотира ва терини яхшилаш, яллиғланишларга қарши курашиш.
🔘Манбалари: лосось, сельдь, зиғир уруғи, ёнғоқ.

7️⃣Магний — стрессга қарши минерал
🔘Вазифаси: уйқуни тартибга солиш, ташвишланишни камайтириш, тиришиш ва мигрень хавфининг олдини олиш.
🔘Манбалари: исмалоқ, қовоқ уруғи, қора шоколад, бодом.

8️⃣К витамини - юрак ва суяклар саломатлиги учун
🔘Вазифаси: кальций алмашинувида қатнашиш, қон ивишини яхшилаш, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш.
🔘Манбалари: исмалоқ, броколи, карам.

9️⃣Фитоэстроген - гормонлар мувозанат
🔘Вазифаси: климакс белгиларини юмшатиш, гормонал ҳолатни яхшилаш.
🔘Манбалари: Соя, зиғир уруғи, симитсифуга экстракти.

📎Қўшимча
🟢Калий: қон босимини тартибга солади.
🟢Рух: иммунитетни кучайтиради, тери ҳолатини яхшилайди.
🟢Темир: кўп ҳайз кўрганда ёки камқонликка мойилликда алоҳида аҳамиятли.

📌Витаминларни қандай қабул қилиш керак?
🔴D3 витамини ёғлар билан, темир эса C витамини билан яхшироқ ўзлаштирилади.
🔴Магний ва кальцийни алоҳида-алоҳида қабул қилиш тавсия этилади, масалан, биринчисини кундузи ва иккинчисини эса кечки пайит.
🔴Дозани ошириб юборманг: масалан, ортиқча А витамини заҳарли бўлиши мумкин.
🔴Одатда 1–3 ойлик курс тавсия этилади (ёки шифокор кўрсатмаси асосида).

☝️40 ёшдан сўнг аёл организми кўпроқ эътибор ва кўмакка муҳтож бўлади. Меъёрий жисмоний фаоллик, тартибли овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш ҳамда витамин-минералларни тўғри танлаш (шифокор назорати остида) — узоқ йиллар давомида саломатлик ва гўзалликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

💊 Эсда тутинг: ҳар бир инсоннинг эҳтиёжлари ўзига хос, шунинг учун қўшимча моддаларни қабул қилишни бошлашдан олдин, албатта, таҳлиллардан ўтинг ва мутахассис билан маслаҳатлашинг!

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥160👍148117👏36
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🥶 Нима учун қўл ва оёқлар доимо совқотади

❄️ Кўпинча оёқ-қўлларнинг музлаши табиий ҳолат ҳисобланади. Улар ҳар доим биринчи бўлиб совийди ва охирги бўлиб исийди. Бу тирик қолиш механизмининг зарур қисми ҳисобланади.

🧊 Совуқ муҳитга тушиб қолганимизда, мия оёқ-қўллардаги қон томирларини сиқиб, периферик қон айланишини чеклайди. Бу қоннинг камроқ совишини таъминлаб, оёқ ва қўлдан кўра муҳимроқ бўлган ички аъзоларда иссиқликни сақлаб туришга ёрдам беради (Одатда бу ҳолат вақтинчалик бўлади).

❗️Агар, қўл-оёқлардаги совуқлик ҳатто иссиқ жойда ҳам йўқолмаса, бу маълум бир ҳасталикни аломати бўлиши мумкин:
1️⃣ Анемия (кам қонлик): Гемоглобин етишмаслиги тана бўйлаб кислород ва иссиқлик ташилишини ёмонлаштиради.
🔹Қўшимча белгилари: ҳолсизлик, терининг оқариши, бош айланиши.
2️⃣ Атеросклероз: Холестерин пилакчалари туфайли қон томирларининг торайиши, қон оқимини секинлаштиради.
🔹Қўшимча белгилари: Кўпинча юриш пайтида оёқларда оғриқ ва мушакларнинг тортишиши пайдо бўлади.
3️⃣ Қандли диабет: Қондаги қанд миқдорининг ошиши қон айланишини секинлаштириб, вақт ўтиши билан диабетик нейропатияга (оёқларда санчиш, увишиш ва сезувчанликнинг йўқолиши) олиб келиши мумкин.
4️⃣ Юмшоқ тўқималарнинг шикастланишлари: Қўл-оёқлардаги асаб толаларининг шикастланиши ҳам доимий совқотиш ёки уйишиш ҳиссини келтириб чиқариши мумкин.
5️⃣ Тамаки чекиш: Никотин қон томирларини торайтиради ва қўл-оёқлардаги қон айланишини ёмонлаштиради, бу эса ўз-ўзидан совуқни кучлироқ ҳис қилишга олиб келади.

⚠️ Муҳим
🔹Агар қўл ва оёқларнинг совуқлиги ягона шикоят бўлса ва қўшимча белгилар (оғриқ, қизариш, шиш, кучли уйишиш ва ҳ.к.) кузатилмаса, бу одатда тананинг ҳароратни бошқариш (терморегуляция рус.) ҳисобланади ва хавотирланишга асос бўлмайди.
🔸Аммо, қўшимча шикоятлар (оғриқли сезги, тери рангининг ўзгариши, доимий сезгисизлик, секин битадиган яралар ва бошқалар) мавжуд бўлса, сабабларини аниқлаш учун зудлик билан шифокорга (терапевт, флеболог, эндокринолог) мурожаат қилиш керак.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Соғлиғингиз борасида бирон бир шубҳа пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни қатъийян тавсия этамиз.
_

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉  @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍126🔥122120👏28💯1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🏥 Бурун-ҳалқум яллиғланиши катталар ва болалар орасида энг кенг тарқалган хасталиклардан бири саналади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, бутун дунё аҳолисининг учдан бир қисми ҳар йили томоқ оғриғи, қичишиш ва ачишишидан шикоят қилади. Шуни тушуниш керакки, «қизарган томоқ» алоҳида касаллик эмас, балки оддий ЎРВИдан жиддий инфекцияларгача (дифтерия, мононуклеоз, аденовирус) ишора қилувчи белгидир.

☝️Томоқ қизаришининг асосий сабаблари:
1️⃣Вирусли ёки бактериал инфекциялар:
Ўткир респиратор вирусли инфекциялар, грипп, бактериал ангина (стрептококк ва бошқалар) кўпинча томоқда оғриқ, қизариш ва шиш пайдо бўлишига сабаб бўлади.
2️⃣Йўтал, узоқ вақт гаплашиш, баланд овозда қўшиқ куйлаш ёки йиғлаш:
Овоз бойламлари ва ҳиқилдоқ шиллиқ пардасига ортиқча зўриқиш кўпинча уларнинг кўпинча уларнинг қичиши ва қизаришига олиб келади.
3️⃣Жуда иссиқ ёки совуқ овқат истеъмол қилиш
Ҳароратнинг кескин ўзгариши томоқ шиллиқ қаватини шикастлаб, қизариш ва ачишиш ҳиссини келтириб чиқариши мумкин.
4️⃣Аллергия
Ўсимликларнинг чанги, ҳайвонларнинг жуни, чанг ёки баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари томоқда аллергик яллиғланиш ва қизаришни келтириб чиқариши мумкин.
5️⃣Ҳаддан ташқари совқотиш
Узоқ вақт совуқда қолиш натижасида шамоллаш, совуқ ичимликларни ичиш - буларнинг барчаси инфекция ёки яллиғланиш жараёнининг ривожланишига шароит яратади.

📌Олдини олиш бўйича маслаҳатлар
🔹Беморлар билан алоқани чеклаш: Айниқса, мавсумий ЎРВИ авж олган пайтларда.
🔹Қўлларни ювиш ва хонани шамоллатиш: Ҳавони тоза сақлаш ва шахсий гигиенага риоя қилиш.
🔹Иммунитетни мустаҳкамлаш: Тўғри овқатланиш, тоза ҳавода сайр қилиш, етарли даражада уйқу.
🔹Ҳаддан ташқари совқотишдан ва томоқни ортиқча зўриқтиришдан сақланг.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Соғлиғингиз борасида бирон бир шубҳа пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни қатъийян тавсия этамиз.
____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉  @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥124👍11397👏28💯21❤‍🔥1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🍓 Қулупнай - шунчаки оддий резавор эмас, балки саломатлигингиз учун витаминларга бой ҳақиқий супер мевадир❗️

💡 Бошланигига қизиқарли факт: Қулупнайнинг юзасидаги майда уруғчалар аслида унинг ҳақиқий меваси эканини билармидингиз

🧐 Келинг, энди бугунги мавзумизнинг асосий қисмига ўтейлик- нима учун, айниқса май ойидан июль ойигача бўлган мавсумда, овқатланиш рационингизга қулупнайни киритиш муҳим:

🟢 Юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди
Полифеноллар туфайли қулупнай юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради ва ҳатто баъзи турдаги саратонлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
🟢 Фолат кислотасининг манбаи
В9 витаминининг энг яхши табиий манбаларидан бири бўлиб, ҳужайра янгиланиши учун, айниқса ҳомиладор аёлларда муҳим аҳамиятга эга.
🟢 Кучли иммунитет кучайтиргичи (иммуностимулятор)
100 граммида 60 мг гача C витамини бўлиб, бу апельсиндан ҳам кўпроқ! 200 грамм қулупнай кунлик меъёрни таъминлайди.
🟢 Антиоксидант ҳимоя
Флавоноидлар ва антоцианлар оксидланиш стрессини камайтиради ва ҳужайраларни эрта қаришдан сақлайди.
🟢 Мия учун фойдали
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қулупнайни мунтазам истеъмол қилиш кексаликда ақлий қобилиятларни сақлаб қолишга ёрдам беради.
🟢 Енгил ва парҳезбоп маҳсулот
100 грамм қулупнайда атиги 32 калория, 0,7 грамм ёғ ва 7,7 грамм углевод мавжуд. Диетадагилар учун идеал танлов.
🟢 Моддалар алмашинувини яхшилайди
Қулупнай таркибидаги калий ва органик кислоталар ортиқча суюқликни чиқаришга ва буйраклар фаолиятини яхшилашга кўмаклашади.
⚠️ Аллергик реакция
Қулупнай баъзи одамларда аллергия қўзғатиши мумкин (айниқса чанг таъсирига сезгир одамларда). Агар қичишиш, тошма ёки шиш кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

🛒 Харид қилиш бўйича маслаҳат
Тўқ қизил, қуруқ, хушбўй ва яшил бандли қулупнайларни танланг. Улар терилиб олингандан сўнг пишмайди, шунинг учун пишганларини танлаш муҳим.

📦 Тўғри сақлаш
Совутгичда - кўпи билан 1-2 кун сақлаш мумкин. Имкон қадар тезроқ истеъмол қилган маъқул. Музлатишдан олдин - бир қават қилиб жойлаштириб музлатинг, сўнгра пакетларга солинг.

🚿 Қулупнайни тўғри ювиш усули
Пестицидлар ва паразитлардан халос бўлиш учун:
🔹 Туз: 1 стакан сувга 1 чой қошиқ туз
🔹 Сода: 1 литр сувга 1 чой қошиқ сода
🔹 Олма сиркаси: 3 қисм сувга 1 қисм сирка (3 га 1 нисбат)

Меваларни 5 дақиқага шу эритмага солиб қўйинг, кейин тоза сув билан яхшилаб чайинг.

❗️ Мевалар ортиқча намни шимиб олмаслиги учун ювишдан олдин бандларини олиб ташламанг.
❗️ Сода ва сиркани бир эритмада аралаштириб юборманг, чунки улар бир-бирини нейтраллайди ва тозалаш самарадорлигини пасайтиради.
❗️ Маиший кимёвий воситалардан фойдаланманг!

☝️ Ўзингизга маъқул ва қўл остингизда мавжуд бўлган воситаларга қараб, тавсия этилган усуллардан бирини танланг. Бу қулупнайни хавфсиз истеъмол қилишингиз учун етарли бўлади.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍136127🔥114👏30❤‍🔥3😍2🤗1
🇺🇿 Ассалому алайкум,
қадрли юртдошлар
❗️

Бугун юртимиз учун бебаҳо кунлардан бири – 9 май, Хотира ва Қадрлаш кунидир. Бу кун мардовор халқимизнинг тинчлик ва озодлик йўлида курашган жасур аждодларимиз, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт ортида меҳнат қилган инсонларнинг хотирасини ёд этиш, уларнинг ҳаётидан ибрат олиш, бугунги тинч-осойишта кунлар учун миннатдор бўлиш кунидир.

Тинчлик ва хотиржамлик ҳар бир инсон ва жамиятнинг энг қимматли бойлигидир. Тинчликни қадрлаш, тарихий хотирамизни асраш, аждодларимизнинг меросини давом эттириш – ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Бугунги тинч ва фаровон кунларимиз учун жонини фидо қилган қаҳрамонларимиз хотираси олдида бош эгамиз ва улар кўрсатган жасоратни абадийлаштирамиз.

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан барча фахрийларимизни, муҳтарам нуронийларимизни чин дилдан муборакбод этиб, ҳар бир хонадонга тинчлик, фаровонлик ва бахт-саодат тилаймиз!

🇺🇿 Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз эса абадий бўлсин❗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍135🔥133106👏32❤‍🔥2
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🩸 Қон топширишни қандай тўғри амалга ошириш керак: "Biolabs"дан тавсиялар

Таҳлил натижалари имкон қадар аниқ бўлиши ва шифокорингизга тўғри қарор қабул қилишда ёрдам бериши учун бир неча оддий тайёргарлик қоидаларига риоя қилиш муҳим:

🔍 Қонни қачон топширган маъқул?

🔹Қонни эрталаб соат 8:00 дан 11:00 гача топшириш тавсия этилади.
🔹Охирги овқатланиш билан муолажа орасида камида 8 соат ва кўпи билан 14 соат вақт ўтган бўлиши керак. Бунданда кўпроқ оч қолиш (14 соатдан ортиқ) баъзи кўрсаткичларга (масалан, глюкоза, липид профили) салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
🔹Лабораторияга келгач, қон олишдан олдин 10–20 дақиқа дам олинг, хаяжонланмасликга ва асабийлашмасликка ҳаракат қилинг.
———————————————
🥗 Таҳлилдан олдин нималарни истеъмол қилиш мумкин ва мумкин эмас?

🔹Текширувдан 1–2 кун олдин ёғли, қовурилган таомлар ва ширинликлардан сақланиш лозим.
🔹Таҳлил куни эрталаб, қон топширишдан 40–60 дақиқа олдин 1–2 стакан оддий, газсиз сув ичиш мумкин – бу қоннинг қовушқоқлигини камайтиради ва қон олиш жараёнини осонлаштиради.
🔹Чой, қаҳва, шарбатлар ва ҳатто сақич ҳам (айниқса глюкоза) таҳлил натижаларга таъсир кўрсатиши мумкин, шу сабабли бундай ичимликлар ва озиқ-овқатлардан воз кечинг.
🔹Ҳаддан ташқари узоқ оч қолиш тахлил натижаларни нотўғри кўрсатиши мумкин – 14 соатдан ортиқ оч қолманг.
———————————————
💊 Дори-дармонлар ва қўшимчалар

🔹Агар доимий равишда бирор дори ёки витаминларни (айниқса гормонал, сийдик ҳайдовчи, руҳий таъсир этувчи) қабул қилаётган бўлсангиз, бу ҳақида албатта шифокорга хабар беринг. Эҳтимол, баъзиларини вақтинча тўхтатиш ёки қабул вақтини ўзгартириш керак бўлади.
🔹БАД - Биологик фаол қўшимчаларни (айниқса, таркибида биотин бўлганларни) таҳлилдан 1–2 кун олдин қабул қилишни тўхтатган маъқул.
🔹Таҳлил буюртмаси расмийлаштирилаётганда, Лаборатория администраторига қабул қилаётган дори-дармонларингиз ҳақида албатта маълумот беринг.
———————————————
🏃‍♂️ Жисмоний фаоллик ва стресс

🔹Таҳлилдан 24 соат олдин кучли жисмоний зўриқишлардан сақланинг.
🔹Текширув арафасида кучли ҳаяжонланмаслик ёки асабийлашмаслик жуда муҳим. Асабийлашган пайтда гормонлар даражаси ўзгариши мумкин, бу эса таҳлил натижаларига таъсир кўрсатади.

———————————————
⏱️ Алоҳида ҳолатлар

🔹Аёллар гормонал текширувлар учун ҳайз даврининг босқичини ҳисобга олишлари муҳим.
🔹Агар ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладорликдан гумон қилсангиз, бу ҳақда шифокор ва лаборатория ходимларига албатта хабар беринг – ҳомиладорлик бир қатор кўрсаткичларга таъсир қилиши мумкин.
🔹Физиотерапия ёки шунга ўхшаш бошқа тиббий муолажалардан кейин қон топширишни бир неча кун кечиктириш мақсадга мувофиқ (агар бу шифокор томонидан тақиқланмаган бўлса).
🔹Такрорий текширувларни бир хил шароитларда – бир хил лабораторияда, куннинг бир вақтида топшириш мақсадга мувофиқ. Бу турли усуллар, тахлил учун ишлатилинадиган реагентлар ва меъёрий қийматлар фарқи туфайли юзага келадиган тушунмовчиликларни олдини олишга ёрдам беради.
———————————————
🚭 Спиртли ичимликларни ичиш ва сигарет чекиш

🔹Қон топширишдан 48–72 соат олдин алкоголь ичимликларини бутунлай истеъмол қилишни тўхтатинг.
🔹Таҳлилдан камида 30 дақиқа олдин (афзали бир соат олдин) сигаретани чекманг.
———————————————
Мазкур тавсияларга амал қилсангиз, имкон қадар аниқ таҳлил натижаларини оласиз.

⚠️Диққат: Ушбу тавсиялар умумий хусусиятга эга эканлига эътибор беринг. Баъзи бир турдаги таҳлиллар (масалан, буйрак усти безлари гормонлари, глюкозага толерантлик тести ёки махсус антитаналар) учун ўзгача ёки қўшимча тайёргарлик талаб этилиши мумкин.

———————————

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉  @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍129120🔥110👏351❤‍🔥1🤓1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

Қон таҳлили учун тавсия этилган вақтлар

☝️Йўқотиб қўймаслик учун сақлаб қўйинг

📣 Ва албатта яқинларингизга ҳам улашинг
➡️ @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
138👍114🔥107👏20❤‍🔥11💯1
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🔥ДИҚҚАТ, МАХСУС ЧЕГИРМА‼️

🏥 6 турдаги ТОРЧ-инфекцияга қарши "IgG" антитаначаларини аниқлаш учун.

☝️Фойдаланишга улгуриб қолинг, ушбу таклиф фақат 14.06.2025 й.гача амал қилади.

Батафсил маълумот учун:
📞 +998(95) 200-06-00
_____________

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
133👍115🔥93👏32😍1🤗1
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!


🌙 Сизларни меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик айёми бўлмиш муқаддас Қурбон ҳайит байрами билан чин қалбдан табриклайман!

🤲 Ушбу муборак айём ҳар бир хонадонга қут-барака, соғлик-омонлик ва чексиз бахту саодат олиб келсин. Аллоҳ таоло ибодат ва дуоларингизни ўз даргоҳида қабул айласин!

☪️ ҲАЙИТ АЙЁМИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!
👍146🔥10581