Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марям алайҳиссалом қиссаси (давоми)

✔️Улар: «Бешикдаги ёш гўдак бола билан қандай гаплашамиз?!» дедилар» (Марям сураси, 29-оят).

Бешикдаги бола ҳеч қачон гапирмайди. Аммо Аллоҳ ҳар нарсага қодир. У хоҳлаган иш бўлади. Бешикдаги гўдак – Ийсо алайҳиссалом тилга кирдилар...

🎤 Одинахон Муҳаммад Содиқ
Журналист Умида Ғаффорова

https://youtu.be/MXhcgHCRk-w
55-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марям алайҳиссалом қиссаси (давоми)

✔️Марям алайҳиссалом тарбиясига ота-онасининг таъсири бўлганми?
✔️Инсоннинг диёнатли бўлишига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
✔️Ҳурлик Аллоҳ таолога бандалик қилишдадир!

👉 «Уни туққан чоғида: "Роббим, мен буни қиз туғдим-ку!!! Ҳолбуки, Аллоҳ у нима туққанини яхши билади. Ўғил қиздек эмас. Ва мен унга Марям деб исм қўйдим ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига қувилган шайтондан паноҳ тиларман", деди» (Оли-Имрон сураси, 36-оят).

🎙 Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан
.

https://youtu.be/kEe1oZGDk0U

56-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оиша розияллоҳу анҳо

👉ИФК ҳодисаси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий келавермаганидан кейин Али ибн Абу Толиб ва Усома ибн Зайдларни чақириб, аҳлидан ажраш ҳақида маслаҳат қилдилар. Усома Расулуллоҳга у зотнинг аҳлида ҳеч қандай айб кўрмагани ва уларга нисбатан ўзида муҳаббат борлиги ҳақида сўзлади. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар сизнинг аҳлингиз, Аллоҳга қасамки, улар ҳақида фақат яхшиликни биламиз, холос», деди...

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/IOPFahhBn5c

57-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марям алайҳиссалом қиссасидан олинган фойдалар

✔️Оилада эркак раҳбар бўлиши керак!
✔️Исломда мерос масаласида АЁЛга зулм қилинганми?
✔️АЁЛ киши таъминотдан озод қилинган!
✔️Етимни кафолатга олиш қандай бўлади?

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/oEQBpa6OKEc

58-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марям алайҳиссалом қиссасидан олинган фойдалар

✔️Марям алайҳиссаломда кароматлар зоҳир бўлган.
✔️Шариатда қуръа ташлаш жоизми?
✔️Ҳақиқий таваккул – сабабларини ишга солиб, натижасини Аллоҳ таолодан кутишдир.
✔️ Шариатда киши ўзига ҳам, бошқаларга ҳам ўлим тилашдан қайтарилган.
✔️Умрни яхши амалларга сарфлашга буюрилганмиз!

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/oEQBpa6OKEc

59-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида. Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо.


✔️ИФК – гапни бошқа томонга буриш, иғво, бўҳтон, туҳмат уйдириш, у ана шундай ёмон нарса. Ифк ҳар қандай шахсни ҳам, ҳар қандай жамиятни ҳам катта ташвишга солади. Ифк катта-кичикни ажратиб ўтирмайди, кимга нисбатан уюштирилса, ўшани ташвишга солади.

✔️Дунёдаги энг пок аёллардан бири, энг вафоли ёстиқдошлардан биттаси, мўминларнинг онаси, Сарвари Оламнинг суюкли жуфти ҳалоллари, Сиддиқнинг қизи сиддиқа Оиша онамиз ифкка учраб, гап-сўз бўлдилар. Икки кечаю бир кундуз тинмай йиғладилар...

✔️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сен беайб бўлсанг, Аллоҳ таоло, албатта, сени оқлайди. Агар гуноҳга яқинлашган бўлсанг, Аллоҳга истиғфор айт, унга тавба қил. Чунки банда гуноҳини эътироф этиб, тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул этади», дедилар...

🎙 Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/oEQBpa6OKEc

60-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо. (2-қисми)

✔️Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат қилганларга қандай ҳукм кўрилди?
✔️Оиша розияллоҳу анҳони покловчи оятлар – ҳукмлар бошқа мўминларнинг оналарига ҳам тегишлими?
✔️Анбиёларнинг аёлларининг ИФФАТида ноқислик бўлмайди!
✔️Қайси амаллар кишининг солиҳ амалларини хабата қилади?
✔️Динимиз инсонларнинг шаъни, наслини ҳимоя қилади.


🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/ejOeow7ZmHY

61-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.

✔️Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳуни Хадижа онамиз қул ҳолида сотиб олган, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга турмушга чиққач, у зотга ҳадя қилган эди. У зот уни Аллоҳ йўлида озод қилдилар ва ўзларига бола қилиб олдилар.
✔️Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аммалари Умайя бинти Абдулмутталибнинг қизи бўлиб, қавмининг саййидаларидан эди...

👉 «Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса бас, батаҳқиқ очиқ адашишда адашибди» (Аҳзоб сураси. 33‒36-оятлар)

✔️ Зайнаб розияллоҳу анҳо: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг никоҳига киришимга сиз розимисиз?» деди. У зот: «Ҳа» дедилар. Зайнаб: «Ундай бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлмайман, ўз нафсимни унинг никоҳига топширдим», деди»...

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/AZvZpa3_q-U
62-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо (давоми)

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/v9Slugr-UUQ

63-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида. Таҳрим сурасининг 1–5-оятларининг тушиш сабаблари.


👉 Таҳрим сураси, 1–5-оятлар:

"Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини истаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурсан!? Аллоҳ мағфиратлидир, раҳмлидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга қасамларингизни бўшатишни шариатга киритди. Ва Аллоҳ сизнинг хожангиздир, У билувчидир, ҳакимдир. Эсла, Набий хотинларидан бирига сир гап айтган эди. Ундан (сирдан) хабар берди ва Аллоҳ уни (бу ишни) унга (Набийга) билдирди. У баъзисини билдирди ва баъзисини қолдирди. У унга (Набий бу аёлга ўша иш) ҳақида хабар берганида у: «Буни сенга ким хабар қилди?» деди. У: «Менга билувчи, хабардор Зот хабар берди», деди. Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, қалбларингиз (ҳаққа) мойил бўлибди. Агар унга қарши чиқсангиз, албатта, Аллоҳ унинг ёрдамчисидир ва Жаброил ҳам, со-лиҳ мўминлар ҳам. Ундан сўнг фаришталар унга суянчиқдир. У сизларни талоқ қилса, шоядки, Робби сиздан яхшироқ, муслима, мўмина, итоатли, сертавба, ибодатли, рўзадор жувон ва қизларни ўрнингизга хотин қилиб берса"


🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/v9Slugr-UUQ

64-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида. Таҳрим сурасининг 1–5-оятларининг тушиш сабаблари (давоми).

Уммат аёлларига дарс бўладиган оятлар

✔️ИТОБ нега тушди?
✔️Ҳафса онамиз кимга сирни фош қилиб қўйди?
✔️Итоатсиз бўлган аёлларга қайси оятлар нозил бўлди?
✔️Аёл қачон мукаммал бўлади?
✔️Эр билан бўладиган СИРларни сақлаш керак!!!

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан


https://youtu.be/za3PPmu4a-4

65-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида.

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/za3PPmu4a-4

66-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло дуоларини эшитган аёл – Xавла бинти Саълаба билан бўлган машҳур воқеа

👉 "Албатта, Аллоҳ сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг ўзаро суҳбатингизни эшитмоқда. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир. Сизлардан ўз хотинларидан зиҳор қиладиганлар... Улар аларнинг оналари эмас. Уларни туққанлардан бошқаси уларнинг оналари эмас. Ва албатта, улар инкор қилинган ва ёлғон сўзларни айтурлар. Ва албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта мағфиратлидир"
(Мужодала сураси, 1–2-оятлар).

🎙 Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/V_c-kq8mdFw

67-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️«Зиҳор» сўзи «зоҳр» ўзагидан олинган бўлиб, инсоннинг орқа (бел) томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига: «Сен мен учун онамнинг орқа (бел) томони кабисан», дейишига зиҳор дейилади.

«Хотинларидан зиҳор қилганлар сўнгра айтганларидан қайтсалар, қўшилмасларидан аввал бир қул озод қилсинлар. Бу ваъзланишингиз учундир. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир.

Ким (қул) топмаса, бас, (қайта) қўшилмасдан аввал икки ой кетма-кет рўза тутсин. Ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдирсин. Бу (ҳукм) Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз учундир. Ва бу(ҳукм)лар Аллоҳнинг чегараларидир. Кофирларга эса аламли азоб бор»
(Мужодала сураси, 3–4-оятлар).

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/Tvy1x84spdc

68-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида.

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ
журналист Умида Ғаффорова билан


https://youtu.be/euZZeDLXeuk

69-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мавзу: "Қуръони каримда аёллар мавзусида келган оят ва ҳукмлар" мавзусидаги суҳбатлар.

"Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонини яхши билувчидир. Бас, мўминаликларини билсангиз, уларни кофирларга қайтариб юборманг. Бу(аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар..." (Мумтаҳана сураси, 10-оят)

👉 Мумтаҳана сурасида келган аёллар мавзуси

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/euZZeDLXeuk

70-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Абу Лаҳабнинг хотини Аврооу бинти Ҳарб деб аталиб, унинг куняси Умми Жамил эди. У Абу Суфён ибн Ҳарбнинг синглисидир. Умми Жамилнинг ҳам худди эри каби, Набий алайҳиссаломга адовати кучли эди...

👉 Масад сурасида келган аёл Умму Жамил

🎙 Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/KSgtNtbLM7g

71-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қуръони каримда аёллар мавзусида келган оят ва ҳукмлар" мавзусидаги суҳбатлар.

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/z7qfEXzBNFg

72-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қуръони каримда аёллар мавзусида келган оят ва ҳукмлар" мавзусидаги суҳбатлар.

👉Масад суранинг иккинчи номи «Лаҳаб»дир. «Масад» сўзининг маъноси «арқон»дир. Сурада Абу Лаҳабнинг хотини бўйнида арқон ила дўзахга кириши таъкидланган.

Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамилнинг «Ҳаммаа латал ҳатоб» – «ўтин кўтарган» деб сифатланишига уламолар бир неча хил фикрлар айтадилар:
✔️Эри куяётган жаҳаннамга ўтин кўтариб киради ва иккови яна ҳам қаттиқроқ куядилар.
✔️Умми Жамил чақимчилиги, динга қарши фитнаси билан машҳур эди. «Ўтин кўтарган» деган ибора фитнани аланга олдириш учун чақимчилик қилиб, гап ташиб юришига ишорадир.
✔️ Бу аёл тиканли ўтинларни кўтариб келиб, Муҳаммад алайҳиссаломга озор бериш мақсадида, йўлларига сочар эди, бу ибора ўша қилиғига ишорадир.

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/z7qfEXzBNFg

73-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир йилдан ортиқ вақт давомида  бериб борилган "Қуръони каримда аёллар масаласида келган оят ва ҳукмлар" мавзусидаги суҳбатлардан олинган фойдали хулосалар

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/eDkCdGp8BRk
74-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq