Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Audio
Кичкинтой фарзандларингиз – жаннатнинг эркатойлари

#Кун_ҳадиси
t.me/bintusodiq
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яхши амаллар ёмон ўлимдан сақлайди, маҳфий садақа Роббининг ғазабини кетказади, силаи раҳм умрни зиёда қилади", дедилар". Имом Табароний ривояти

t.me/BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истиғфор дуоси

رَبَّنَآ إِنَّنَآ ءَامَنَّا فَٱغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ ١٦

Оли Имрон сураси, 16-оят.


📿 "Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва олов азобидан сақлагин!"

#duo
t.me/BintuSodiq
Audio
Қайси қўшнига ҳадя берай?

#Кун_ҳадиси
t.me/bintusodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Peshqadam maktabi” oʻquv markazida  "VOKAL DARSLARI" kursiga qabul boshlandi!

Kursimizda:

Nota va tovushqator haqida maʼlumot;
Nafas mashqlari;
Ovozni sozlash mashqlari;
Ovoz diapazoni bilan tanishish va amaliy ishlash;
Nafas va ovoz mashqlari;
 Yakkaxon  va joʻr ovoz ijrochilik boʻyicha malakalarga ega boʻlishingiz mumkin.

Kursni mahoratli ustozamiz Maryam Murodova olib boradilar.

 📌 Kursda oʻqish muddati 2 oy.
 📌 Darslar  haftada 2 marta boʻladi.
📌 Eslatib oʻtamiz, kurs offlayn tarzda olib boriladi.

Yaxshi natijalarga erishgan tinglovchilarga kurs yakunida sertifikat topshiriladi.

❗️Joylar soni chegaralangan!

📝Roʻyxatdan oʻtish va toʻlov qilish uchun hoziroq bizga murojaat qiling:

📞953336050
@peshqadam_maktabi_admin2


🕊Telegram  | 📱Instagram
📱Facebook | 📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Peshqadam Karvoni
🇺🇿 O‘zbek tili kambag‘al emas, balki o‘zbek tilini kambag‘al deguvchilarning o‘zi kambag‘al. Ular o‘z nodonliklarini o‘zbek tiliga to‘nkamasinlar.
©️ Abdulla Qodiriy


📌 “Peshqadam Karvoni” loyihasi o‘zbek tili rivoji uchun “Tilimiz faqat ʻTil kuni’da eslanishi kerakmi?!” nomli tanlov e’lon qiladi. 

Tanlov quyidagi mavzular asosida o‘tkaziladi:

1. Jamiyatda o‘zbek tiliga nisbatan munosabat.
2. Xorijiy tillarni o‘rganishning o‘zbek tiliga ta’siri.
3. O‘zbek tilini asrab avaylash va targ‘ib qilish uchun tilni jonlantirish ishlari.

❗️Tanlovga 7 yoshdan 70 yoshgacha bo‘lgan ijodkor, mutaxassis, umuman, til rivojiga befarq bo‘lmagan barchani taklif qilamiz.

Tanlovda ishtirok etish shartlari:

• yuqoridagi istalgan mavzuning biriga she’r, insho, referat, ilmiy-ommabop maqola, tezis yozish;
• tilda uchraydigan muammolarga aniq to‘xtalib o‘tish;
• o‘zbek tili fidoyisi sifatida o‘z fikr va xulosalarini turli tilshunos olimlar va adiblarning nuqtayi nazarlari, faktlar, misollar yordamida yoritib berish;
• tanlov materiallarini Word fayl (doc, docx) ko‘rinishida Times New Roman, 14 shriftida yuborish kerak.

🎁 Tanlov g‘oliblarini ustoz Odinaxon Muhammad Sodiqning dastxatlari tushirilgan quyidagi kitoblar kutmoqda:
1-o‘rin “Odoblar xazinasi”;
2-o‘rin “Islom tarixi”;
3-o‘rin “Baxtiyor oila” va “Peshqadam Karvoni”dan maxsus esdalik sovg‘alari.

Tanlov uchun tayyorlangan ijodiy ishlar 10-oktyabrga qadar qabul qilinadi va natijalar 14-oktyabrda tashkillashtirayotgan O‘zbek tili haqidagi maxsus tadbirimizda e’lon qilinib, g‘oliblar taqdirlanadilar. 

Ijodiy ishlar @Til_rivoji_uchunbot’ga yuboriladi. 

Muhim eslatma! Tanlov ishtirokchilari plagiatning oldini olish va mualliflik huquqini himoya qilish maqsadida ijodiy ishlari uchun har qanday manba, nashr va internet qidiruv xizmatlaridan iqtibos olganlarida manbani ko‘rsatishlari shart.

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ота-она зиёратида маҳрам масаласи

Ассалому алайкум! Ота-онам Тошкентда яшашади, яъни қизлик уйим ўша ерда. Менинг келинлик уйим Хоразмда бўлгани сабаб, ота-онамни тез-тез бориб кўра олмайман. Бунинг устига, турмуш уртоғим ота-онамни умуман ёқтирмайдилар. Олис (узоқ) йўл бўлгани сабабли, ота-онамнинг зиёратига турмуш ўртоғимсиз ўзим фарзандим (4 ёшда) билан биргаликда боришимга шариатимиз рухсат берадими? “Эрингсиз узоқ йўлга чиқсанг, гуноҳкор бўласан” деган яқинларимнинг гаплари мени сизга мурожаат қилишга ундади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:
Ота-онангизни ёқтирмаса-да, сизни уларнинг зиёратига олиб бориш эрингизнинг зиммасидаги масъулият. Сафар учун маҳрам шарт.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қуръони каримда аёллар мавзусида келган оят ва ҳукмлар" мавзусидаги суҳбатлар.

🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан

https://youtu.be/z7qfEXzBNFg

72-сон
#Маърифат_чироқлари
T.me/bintusodiq
Ибрат вақти
001.Ота-онанинг ҳаққи
Ота-онанинг ҳаққи

#Ибрат_вақти
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@BintuSodiq
Аллоҳ таолони зикр қилаётганда ўша зикр маъносига мувофиқ бўлган қалб амали ҳам ҳамроҳ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, "субҳоналлоҳ" дер экансиз Аллоҳ таолонинг ҳар қандай айбу нуқсонлардан пок зот экани ҳақида тафаккур қиласиз. "Алҳамдулиллаҳ" дер экансиз Аллоҳ таоло Сизга инъом қилган сон-саноқсиз неъматлари ҳақида фикр юритасиз. Ҳар бир таҳмид ила қалбингизни шукр ҳисси чулғаб боради. "Аллоҳу акбар" дея тилингиз пичирлар экан, Аллоҳ таолонинг улуғлиги, қодирлиги, азамати ва буюклиги ҳақида тадаббур қиласиз. Бу сизга хотиржамлик бахш этади, зеро мутлақ буюклик, мутлақ қодирлик Раббингиз Аллоҳга оидддир. У сизнинг улкан мусибатларингиздан, буюк муаммоларингиздан буюкроқ ва улуғроқдир. Шундай экан, зикрлар сўнгида унга дуо қилинг, ёлборинг, енгиллик, нажот ва офият сўранг. Умидсизланманг, мўмин экансиз, ютқазмайсиз, хусронга юз тутмайсиз. Иймон билан бу дунёдан ўтишингизнинг ўзи барча зарарларингизни фойдага айлантириб қўяди. Армонларингизни кетказиб, абадий саодатга қовуштиради.

Алишер Султонхўжаев
t.me/BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зўравонлик энг ёмон меросдир

Бақирмайдиган оналар (10-қисм)

Хадича Кубро Тонгар
🎙Матнни Камола Одилова ўқиган.

https://youtu.be/rA4b78M7C8Y
#baqirmaydigan_onalar
T.me/BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларнинг суратингизга, молингизга қарамайди, лекин қалбингизга ва амалингизга қарайди», дедилар».
Биз ва биз эга бўлган молу мулк Аллоҳники бўла туриб Аллоҳ таоло шу нарсаларга қарамас экан, балки қалбларга ва амалларга қарар экан, сизларга нима бўлдики эй инсонлар, суратга олишга бу қадар муккангиздан кетдингиз?
Роббимиз наздида суратнинг бу қадар аҳамияти йўқ экан, нима учун биз суратлар билан ўралашиб қоляпмиз? Нима учун асосий эътиборимиз зоҳирий кўринишларга боғланиб, ботиний бойликлар аҳамиятдан четда қоляпти?
Опаларим, сингилларим! Менинг кўринишим, ориғлигим ёки тўлалигим, ёш ё қари кўринишим, устимдаги либосларим сизларни чалғитиб қўймасин. Балки қалбимдаги ғамимга, сизлар учун аталган сўзлар маъносига, сизлар учун бўлган чорловларга назар солинг! Номаиаъмолингизни менинг кўринишим ҳақидаги асоссиз ва фойдасиз гаплар билан тўлдирманг, балки мен чақириқ қилган солиҳ амаллар билан тўлдиринг. Аллоҳ хайрингизни берсин, жисмим ва молим менинг шахсий нарсаларим, уларни ўзимга қўйиб беринг. Ундан кўра дунёю охиратингизга манфаат бўладиган илмни олиб, қалбларингизга жойлаб олинг ва уларга амал қилинг. Чунки Роббимиз қалбларимиз ва амалларимизга қарайди.

t.me/BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Файзли жума
66-сон

1. Расулуллоҳ алайҳиссаломга неча ёшларида ваҳий нозил қилинди?

2. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ота-oналари қаерда таваллуд топганлар? Уларнинг исмларини биласизми?

3. Ҳалимаи  Саъдия Расулуллоҳ алайҳиссаломга ким бўладилар?

https://youtu.be/WbgpziouUz0
#fayzli_juma
t.me/BintuSodiq