Bintu Sodiq
135K subscribers
6.76K photos
2.93K videos
35 files
12.1K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Сотиш учун олинган машинадан закот бераманми?

Савол: Ассалому алайкум. Закот берилиши учун мол кўпайиб туриши керак, деб эшитгандим. Мен машина олди-сотдиси билан шуғулланаман. Олти ой илгари сотиш учун янги машина олганман, уни ҳозир минмаймиз. Шу машинадан ҳам закот бераманми? Унинг қиймати кўпаймайди. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Машина сотиш ниятида олингани учун тижорат моли ҳисобланади. Тижорат молининг қиймати кўтарилса ҳам, тушиб кетса ҳам, фарқи йўқ. Ундан закот бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Яна бир бидъат

Савол: Ассалому алайкум, Устоз! Ўтган йили уйимизга булғор қалампири деб экканимиз аччиқ қалампир экан. Бувамлар: «Энди яна 7 йил экишинг керак», деяптилар. Бу бидъат эмасми? Ахир ҳар иш Аллоҳдан-ку! Нима қилай? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Албатта, бу бидъат. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Сочга масҳ тортаётганда фарқ очиш керакми?

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Одинахон опа, намоз ўқишдан олдин таҳорат пайтида сочга масҳ тортаётганда фарқ очиш керак, деб эшитдим. Очиқ бўлмаса ҳам, намоз ўқиса бўладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Таҳорат қилганда масҳнинг масҳ бўлиши учун сочда фарқ очиш шарт қилинмаган. Сочда фарқ очилмагани намозни бузади, ҳам дейилмаган. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Зарар бериш ҳам, фойда бериш ҳам Аллоҳдан

Савол: Ёшим 25 да. Кўпчиликни унчалик ёқтирмайман. Ойижоним «Атрофингдаги одамларнинг оғирлигини, юкини тортиб оласан», дейдилар. Ўзимга дам солиб юраман. Шунда ҳам жиянимни ўйнатсам, инжиқ бўлиб қолади. Нима қилишим керак? Динда бу борада нима дейилган? Фолбинларга бормайман, ишонмайман. Сеҳр, зиён бор нарса. Маслаҳат беринг.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Кўпчиликни ёқтирмаслик тўғри иш эмас. Зарар бериш ҳам, фойда бериш ҳам Аллоҳдан. Эрталаб, кечқурун ўқиб юриладиган зикр-дуоларни ўқиб юринг, айтганингиздек, ўзингизга дам солинг, Қуръон тиловатини кўпроқ эшитинг. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Эридан яшириб йиққан пуллардан қурбонлик қилиш

Ассалому алайкум! Хўжайинимдан яшириб йиққан пулим бор, чунки уларнинг қўлларида пул турмайди. Оз-оздан йиғиб, закот бериш даражасига етдим. Закот ҳам бердим. Бошқалардан қарз оладилар. Қарз олмасликлари учун «Гапдаги «чёрный касса»нинг пули» деб, ўзларига бердим. Закот берган киши қурбонлик ҳам қилишини эшитгандим. Бунинг учун нима қилишим керак?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аввало йиғилган ўша пуллар кимники эканлигини аниқлаш керак. Агар пуллар турмуш ўртоғингизники бўлса, закотни у киши чиқаради. Пулни сизга деб берган бўлса ва сиз уни йиққан бўлсангиз, унда пуллар сизники бўлади ва закотини ўзингиз чиқарасиз. Қурбонликка келсак, бунда ҳам шу гап. Агар пуллар сизники бўлса-ю, ўша кунларда нисобга етган бўлса, қурбонлик қиласиз. Сизники эмас, турмуш ўртоғингизники бўлса ва ўша кунларда нисобга етган бўлса, у киши қурбонлик қилади. Бўлмаса, йўқ.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Синглимда Исломга муҳаббат уйғотмоқчиман

Савол: Ассалому алайкум, опажон! Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Саволим қуйидагича эди. Менинг синглим бор. Фақат сал иймони сустроқ. Динда мажбурлаш йўқ экан. Қандай қилиб мен синглимда (онамда ҳам) Исломга муҳаббат уйғотишим мумкин? Айнан қайси китоблар, амаллар орқали? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилган ҳолда, секин-аста тушунтириб бораверасиз ва сабрли бўласиз. Аллоҳга шукрки, ҳозирда диний адабиётларимиз кўп. Шайх ҳазратларининг асарларини, хусусан, «Иймон», «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар» китобларини тавсия қиламан. Аллоҳ иймонларимизни мустаҳкам қилсин. Омин! Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
4-5 ҳафталик ҳомилани олдириш гуноҳми?

Савол: Ассалому алайкум, Одинахон! Бундан 8 йил олдин синглим 4-5 ҳафталик ҳомиласини олдирган экан. Ўзи иккита ўғли бор. Эрига ҳам «Қийналяпман», деган экан. Ҳозир бу ишидан афсусда. Нима қилса, гуноҳи ювилади? Бирор каффорати борми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Кўп-кўп истиғфор айтиб, тавба қилсинлар. Аммо айбни беркитсинлар, ёймасинлар. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Ўғил бола учун энг гўзал исмлар

Савол: Aссалому алайкум! Илтимос, менга ўғил бола учун исломий, чиройли маъноли исм танлашда маслаҳат берсангиз.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Ҳамидуллоҳ каби исмлар ҳадисда зикр этилган.
Сабра ибн Абу Сабрадан ривоят қилинади:
«Унинг отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганда:
«Болаларинг кимлар?» деб сўрадилар.
«Абдул Уззо, Сабрата ва Ҳорис», деди.
«Абдул Уззо деб исм қўйма, – дедилар ва уни Абдуллоҳ деб атадилар. Сўнгра: – Исмларнинг яхшиси Абдуллоҳдир, Абдурраҳмондир», дедилар ҳамда уни ва боласини дуо қилдилар. Бугунгача шараф улар биландир».
Тобароний ривоят қилган.
Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ҳамда улуғ кишиларнинг исмларини қўйиш ҳам фазилат. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Туғиш онанинг соғлиғига зарар бўлса…

Савол: Ассалому алайкум. Менинг 2 фарзандим бор. Каттаси туғма фалаж. Ҳали ўтирмайди ҳам. Кичкинам энди 6 ойлик бўлади. Бугун яна ҳомиладорлигимни билдим. 3 йил ичида икки марта жарроҳлик йўли билан фарзандларимни дунёга келтирдим. Шифокор соғлигим кўтара олмаслигини маълум қилиб, ҳомилани туширишни тавсия қилса, унинг айтганини қилсам, тўғри бўладими? Илтимос, маслаҳат беринг, олдиндан раҳмат.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Уламолар ҳомила 40 кунлик бўлиб, то жон киргунича уни тушириш мумкинлигига фатво беришган. Шунингдек, тақволи моҳир шифокор туғиш онанинг соғлиғига зарар етказишини таъкидласа, ҳомилани тушириш мумкин. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Чўчқанинг миясидан олинган суюқлик қўшилган дорини ичиш жоизми?

Савол: Ассалому алайкум, Одинахон Муҳаммад Юсуф. Бошлаган хайрли ишингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шундан иборатки, «церебролизин» дори воситаси таркибига чўчқанинг миясидан олинадиган суюқлик кўшилар экан. У суюқлик ўз аслини йўқотадими? Шу ҳақда маълумот берсангиз, илтимос. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Уламолар тўнғиз тўнғизлик хусусиятини йўқотса, жоиз, деб фатво беришган. Энди айнан сиз айтган дорида шу жараён ҳосил бўлганми, йўқми, уни дори-дармон мутахассисларидан сўраб билиш керак. Агар ушбу жараён ҳосил бўлмаган тақдирда ҳам, ишончли табиблар «Бундан бошқа даво йўқ», дейишса, унинг жоизлигида ҳеч шубҳа йўқ. Қолаверса, ундан укол қилишда фойдаланиш ишни енгиллаштиради. Ейиш ҳаром. Суртиш ёки укол қилиш эмас. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq