Bintu Sodiq
138K subscribers
6.99K photos
3.02K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Синглимда Исломга муҳаббат уйғотмоқчиман

Савол: Ассалому алайкум, опажон! Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Саволим қуйидагича эди. Менинг синглим бор. Фақат сал иймони сустроқ. Динда мажбурлаш йўқ экан. Қандай қилиб мен синглимда (онамда ҳам) Исломга муҳаббат уйғотишим мумкин? Айнан қайси китоблар, амаллар орқали? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилган ҳолда, секин-аста тушунтириб бораверасиз ва сабрли бўласиз. Аллоҳга шукрки, ҳозирда диний адабиётларимиз кўп. Шайх ҳазратларининг асарларини, хусусан, «Иймон», «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар» китобларини тавсия қиламан. Аллоҳ иймонларимизни мустаҳкам қилсин. Омин! Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
4-5 ҳафталик ҳомилани олдириш гуноҳми?

Савол: Ассалому алайкум, Одинахон! Бундан 8 йил олдин синглим 4-5 ҳафталик ҳомиласини олдирган экан. Ўзи иккита ўғли бор. Эрига ҳам «Қийналяпман», деган экан. Ҳозир бу ишидан афсусда. Нима қилса, гуноҳи ювилади? Бирор каффорати борми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Кўп-кўп истиғфор айтиб, тавба қилсинлар. Аммо айбни беркитсинлар, ёймасинлар. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Ўғил бола учун энг гўзал исмлар

Савол: Aссалому алайкум! Илтимос, менга ўғил бола учун исломий, чиройли маъноли исм танлашда маслаҳат берсангиз.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Ҳамидуллоҳ каби исмлар ҳадисда зикр этилган.
Сабра ибн Абу Сабрадан ривоят қилинади:
«Унинг отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганда:
«Болаларинг кимлар?» деб сўрадилар.
«Абдул Уззо, Сабрата ва Ҳорис», деди.
«Абдул Уззо деб исм қўйма, – дедилар ва уни Абдуллоҳ деб атадилар. Сўнгра: – Исмларнинг яхшиси Абдуллоҳдир, Абдурраҳмондир», дедилар ҳамда уни ва боласини дуо қилдилар. Бугунгача шараф улар биландир».
Тобароний ривоят қилган.
Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ҳамда улуғ кишиларнинг исмларини қўйиш ҳам фазилат. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Туғиш онанинг соғлиғига зарар бўлса…

Савол: Ассалому алайкум. Менинг 2 фарзандим бор. Каттаси туғма фалаж. Ҳали ўтирмайди ҳам. Кичкинам энди 6 ойлик бўлади. Бугун яна ҳомиладорлигимни билдим. 3 йил ичида икки марта жарроҳлик йўли билан фарзандларимни дунёга келтирдим. Шифокор соғлигим кўтара олмаслигини маълум қилиб, ҳомилани туширишни тавсия қилса, унинг айтганини қилсам, тўғри бўладими? Илтимос, маслаҳат беринг, олдиндан раҳмат.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Уламолар ҳомила 40 кунлик бўлиб, то жон киргунича уни тушириш мумкинлигига фатво беришган. Шунингдек, тақволи моҳир шифокор туғиш онанинг соғлиғига зарар етказишини таъкидласа, ҳомилани тушириш мумкин. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Чўчқанинг миясидан олинган суюқлик қўшилган дорини ичиш жоизми?

Савол: Ассалому алайкум, Одинахон Муҳаммад Юсуф. Бошлаган хайрли ишингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шундан иборатки, «церебролизин» дори воситаси таркибига чўчқанинг миясидан олинадиган суюқлик кўшилар экан. У суюқлик ўз аслини йўқотадими? Шу ҳақда маълумот берсангиз, илтимос. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Уламолар тўнғиз тўнғизлик хусусиятини йўқотса, жоиз, деб фатво беришган. Энди айнан сиз айтган дорида шу жараён ҳосил бўлганми, йўқми, уни дори-дармон мутахассисларидан сўраб билиш керак. Агар ушбу жараён ҳосил бўлмаган тақдирда ҳам, ишончли табиблар «Бундан бошқа даво йўқ», дейишса, унинг жоизлигида ҳеч шубҳа йўқ. Қолаверса, ундан укол қилишда фойдаланиш ишни енгиллаштиради. Ейиш ҳаром. Суртиш ёки укол қилиш эмас. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Сабина қандай исм?

Савол: Ассалому алайкум! Мубина ва Сабина исмли қизларим бор. Сабина исломий исмми ва унинг маъноси қандай? Исломий исм бўлмаса, бошқа исм қўйишим кeракми? Ўзим Саъдия ёки Хадижа исмини қўймоқчи бўлганман, лeкин уйимиздаги ёши катталар Сабина қўйишган. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Сабина исломий ҳам, ноисломий исм ҳам эмас. «Қадрли», «суюкли» ва «қимматли» деган маъноларни билдирар экан. Ўзгартириш ўз ихтиёрингизда. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Аллоҳ берганига рози – бўлиш чин мўминнинг иши

Савол: Ассалому алайкум. Ўғил ёки қиз фарзандга муштоқ оилаларда қуйидаги тиббий амалиётни амалга ошириш мумкинми: ўз эрининг уруғини олиб, ундан керакли жинсдаги уруғлар танлаб олинади ва аёлнинг бачадонига юборилади. Кўп ҳолларда кўзланган мақсадга эришилади. Бу ширк эмасми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу ширк эмас, бу ҳам бир амалиёт. Билим ва тажриба асосида амалга ошаётган иш. Аммо Аллоҳдан сўраш ва берганига рози бўлиш чин мўмин банданинг ишидир. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Фарзандга исм қўйиш отанинг ҳаққи ва бурчидир

Савол: Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: биз Рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ила қиз фарзандли бўлдик. Мен қизимга Мубашира ёки Уммугулсум деб исм қўймоқчи эдим, отамнинг оталари Маҳбуба деб исм қўйибдилар. Бу исмни инкор этган ҳолда, ўзим ният қилган исмни қўйсам бўладими? Аёлим интернетдан фойдалана олмаганлиги сабабли мен жўнатяпман, узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Фарзандга исм қўйиш отанинг ҳаққи ва бурчидир. Аммо отани ранжитиш ҳам жоиз эмас. Маслаҳат билан иш кўриш керак. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Маҳрга китоб сўраш мумкинми?

САВОЛ: Ассалому алайкум, опажон! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин! Ҳозирги кунда баъзи бир қизларнинг маҳр учун Ҳазратнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобларининг барча жузларини сўрашаётганини эшитдик ва хурсанд бўлдик. Бунинг ҳукми қандай?

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Маҳрга китоб сўраш жоиз, чунки китоб мулкдир. Ҳазратимиз ушбу ишни келинларимизнинг жасорати, деб баҳолаганлар. Бу энг манфаатли маҳрдир, иншааллоҳ. Маҳрига Ҳазратимизнинг китобларини сўраган келинларимизга икки дунёнинг саодати бўлсин! Омин! Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Олти ой бирга яшамаса, никоҳ бузиладими?

САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг саволим қуйидагича: янги турмуш қурган эр-хотин никоҳ ўқитгандан бошлаб олти ой давомида бир-бирининг розилигисиз бири иккинчисини қанчадир вақтга ташлаб кетса ёки маълум пайтгача бирга яшамаса, никоҳи бузиладими? Бундай ҳолда бошқатдан никоҳ ўқитиш керак, деб эшитганман. Шу гап қанчалик рост? Саволимни ўринли деб топасиз, деган умиддаман. Олдиндан катта раҳмат.

Жавоб: Ва алайкум ассалом.
Никоҳни бузиш, ажрашиш нияти бўлмаса, бошқа сабабларга кўра ҳар қанча муддат бирга яшамасалар ҳам талоқ тушмайди, қайта никоҳ ўқиш керак бўлмайди.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси –
савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq