Кўрганларим / канал
975 subscribers
428 photos
92 videos
7 files
1.42K links
Download Telegram
“Менга семиз аёллар ёқмайди.”
— Эркак

* * *

Агар эркак киши юқоридаги гапни айтадиган бўлса, боши ғалвадан чиқмайди. Лекин аёллардан “бой бўлсин, бўйи узун бўлсин, кал одам ёқмайди, бўйи пастлар, ёши катталар ёқмайди”, деган гапларни эшитамиз.

Энг қизиғи, аёллар эркакларнинг ўрнига ҳам танлашмоқчи бўлишади — "ёши катта аёлни ол, фарзанди билан қолиб кетган аёлни ол. Савоб бўлади!" Бу дегани, аёлларда қандайдир стандартлар бор, ва буни нормал қабул қиламиз.

Эркакда ҳам стандартлар бўлиши керак. У бунга ҳақли. Ислом айнан шундай стандартларни белгилаб беради. Ислом — стандартлар йиғиндиси ҳам, у барча соҳаларда минимум стандартларни тадбиқ этади.

Ва эркак киши халифа бўлиши учун, каттами, кичикми, ўзининг фреймини шакллантириши учун, ҳаётида қандайдир стандартларни тадбиқ этиши шарт бўлади.

Яна ўша аёлларни танлаш мисолига келадиган бўлсак; стандарти бор эркак паст статусли аёллардан фойдаланмайди. Эри бор аёллардан фойдаланмайди. Йўқ, ўзига ёққан тоза аёл ва қизларни хотин қилади.

Албатта, стандарти бор эркак ҳеч кимга ёқмайди. Работяга-мужик бўлиб ўтиши керак. Ҳаётдаги стресс сабабли, хотини миясини "арралаверган"и сабабли ароғини ичиб, бир четда ўтириши керак, учинчи сорт эркак бўлиб яшаши керак, реал ресурслар учун курашга кирмаслиги лозим...

(Ўзининг хотини борлар уйланишни таъқиқлашади. Сенларга эмас, дейишади. Бу, албатта, мунофиқлик аломатларидан.)

*

Эркак ўзига ёққан аёлни олиши керак — кейинчалик, вақт ўтиши билан уни севиб қолмайди. Аёл-қизларда эса бу шарт эмас.

Бунинг сабаби гормонал тизимга бориб тақалади. Бизни бошқага севдиришга маъсул гормон окситациндир. Лекин эркак ўзига ёқмаган аёл билан жинсий алоқада бўлган тақдирда ҳам ҳалиги гормон чиқмайди, вақт ўтиб ҳалиги аёлни севиб қолмас экан. Шунинг учун эркак ўзига ёққан аёлни олиши керак.

*

Аёл эркагига хизмат қилолмаса ёки розилигини олишга имкони бўлмаса, эркаги уни севмайди, деб ҳис қилади. (serve and please)

Бу гап аёлларга тегишли эмас! Бу масала эркаклар билан боғлиқ. Агар ўзининг ҳаётига, фреймига эга эркак бўлса, олдида катта мақсадлари, лойиҳалари, ғоялари бўлса, қатъий ҳаётий стандартлари бўлса, унинг аёли унга хизмат қилишга тайёр бўлади. Буни хурсандчилик билан бажаради. Яъни, эркак киши аёлига хизмат қилиш учун имкон яратиши керак; русчада бунга алоҳида сўз ҳам бор — служение! Буни ҳудди ватанига хизмат қилишдек тушуниш лозим.

*

Ўрта класс хусусиятлари ҳақида ёзгандик — инсон ўзи учун (қандайдир) стандартларни белгилаб олиши орқали ўрта класс вакилига айланади. Ҳатто, ундан-да юқорига кўтарилади. Раҳбар дегани ким аслида? Воқелик, атроф-муҳит ҳақида ўз фикрини айтадиган, ўз хоҳиш-истакларини, иродасини билдирадиган инсон. Компания CEOси бориб ўзи компьютер тармоқларини ўрнатмайди, филиал ойналарини ювмайди, счет-фактураларни чиқармайди. Балки у ходимлари, компанияси фаолияти ҳақида ўз фикрини айтади, камчиликларни кўрсатади, одамларини тақдирлайди. Бунинг учун унда стандартлар бўлиши керак, яна стандартлар масаласига, оқ ва қорани ажрата олиш қобилиятимизга қайтамиз.

Васатияни бир йигит энг яхши нарсаларни танлаб олиб, улардан фойдаланиш, завқ олиш, деб тушунтирган эди. Ҳа, бунинг учун ҳам бизда стандартлар бўлиши керак.

#h
Юқори тестостерон бировнинг боласига қарашга тўсқинлик қилади. #h
Лабдаги ботекс ишёқмасларнинг танлови. Аёл кирчир, пазандалиги билан эркакка хизмат қилиши керак, унга фойдали бўлишга ҳаракат қилиши керак. Ботекс эса бананни яхши ейман, деган гап — осон йўл, лекин самарасиз узоқ муддатда... #h
Аёл гоҳида эркакнинг буйруғини бажармайди, қайсарлик қилади. Шунда эркак жаҳли чиқади, бақир-чақир қилади. Шундагина аёл эрининг гапини жиддий олади, балки. Лекин бу ҳолат қайтарилавериши мумкин. Аёл эрга итоатсизлик қилаверади.

Натижада нима бўлади? Эр кўникади, хотинга бўйсунади. Лекин бунда олдинги эркакнинг фақат шарпаси қолади. Ёки хотинидан ажрашади. Ёки бошқа аёл топади, қўшимча, ўйнашми, хотинми... #h
Гапирмай азоб бериш.

Инсонга суҳбатлашиш, бошқа инсонлар билан доимий алоқада бўлиш энг муҳим нарсалардан. Қамоқхонада ёлғиз ўтирган инсон жуда тез адо бўлади. Бу нарса унга очликдан, қийноқлардан эмас, суҳбатлашмаслик, бошқа инсонлар билан алоқада бўлмасликдан бўлади. Кимсасиз оролга ёлғиз тушиб қолган одам хам, гаплашмай, бошқалар билан алоқада бўлмай, тез орада ақлини йўқотади.

Ҳаётимизда бизга хам гапирмасдан зулмлар қилишади. Бу нарсага кўпинча эътибор хам бермаймизу, лекин энг одамни асаб тизимини бузиб, соғлиғига зиён берадиган нарса хам шу. Бу услубдан асосан аёллар фойдаланишади. Бу нарсани уларга хеч ким ўргатмаган, лекин бу аёлларнинг табиатида бор.

Аёллар ўзларини яқинларини яъни - эри, ўғли, дугонаси, танишинларини гапирмай жазолаш ёки ўзларини хукмларини ўтказишмоқчи бўлишади. Хеч бир сабабсиз телефонингизга жавоб беришмайди, ёзган смс ларингизни ўқиб жим тураверишади, хой нима бўлди деб сўрасангиз, сабибини айтмай: «бугун ҳаво очиқ - а» - дегандек гапни бошқаёққа буришади. Қаттиқроқ қистаб сўрасангиз: «Сенга у бу нарса қилдимми? Нима индамай юриб хам бўлмайдими? Сени нима ишинг бор?» - деб баттар асабингизни бузишади. Бу нарса жуда оғир. Ўзингизни яқин инсонингизни горизонтида сиз кўринмай қолдингиз. Сиз ёнидасиз, лекин сариқ чақачалик қадрингиз йўқ. Ўзингизни қилган "хатоингизни" тушунмай ўйлайверасиз. Нега? ... Сабаб нима? ... билмайсиз ва бу саволларга ҳаётда жавоб топа олмайсиз. Сабаби бу саволга жавобни сизга гапирмай, менсимай турган яқинингиздан бошқа хеч ким билмайди. Шу нарсалар инсонни эзиб ташлайди.

Маъбодо шундай вазиятда куч ишлатсангиз ёки бир "ташаббус" билан кескин иш қилсангиз, у аёлни қопқонига тушганингиз ўша бўлади. У жуда қаттиқ сиздан хафа бўлган, йиғлаган, ожиза бўлиб тураверади. Сиз эса дунёдаги энг золим, қахри қаттиқ инсонга айланасиз ва энг асосийси уни олдида айбдорсиз. Ёки яна алоқангизни қайта тиклаш учун унга совғалар берсангиз, мулозаматлар қилсангиз, уни олдида яна қадрингиз пасаяди. Оз муддат ўтиб яна ўша гапирмай сизни жазолаш, сиздан фойдаланиш давом этаверади.

Бундай вазиятда энг тўғри қарор, сиз хам орқа ўгириб кетинг. Гапирмадими сиз хам гапирманг, ёзмаса ёзманг. Сиз ўзингизни горизонтингиздан уни хам чиқариб ташланг. Кўришиб қолганингизда хам хеч нарса билмагандек, беэътибор, хотиржам бўлинг. Бошқа нарсаларга чалғиб юраверинг. Имконингиз бўлса уни молиявий тарафдан ёки сизга боғлиқ бўлган бир иш билан уни озроқ тийиб туринг. Тўғри яқинингизга бундай қилиш жуда қийин иш. Лекин бошқача чораси йўқ, начора. Шундай йўл тутсангиз, яқинингиз бу гапирмаслик йўли билан сизни бошқа монипулияция қилмайди.

#h

https://www.youtube.com/watch?v=h_bvDgqtndw
Инсонларга биологик ҳамда ижтимоий томондан бўлган таъсирга мисол келтирмоқчиман.

60 йилда АҚШда контрацептив таблетка ихтиро қилинди (бизда "КОК", дейилади). Тарихдаги энг фундаментал ўзгаришларга сабаб бўлди. Қисқа ва ўрта муддатли таъсири ҳақида кўп гапириш мумкин (фаҳш урчиши, оилалар бузилиши ва ҳоказо), аммо АҚШ ва, умуман ривожланган индустриал жамиятларга бўлган узоқ муддатли таъсири шундай эдики, аёллар сағал заифроқ, нимжонроқ, ҳезалак сифат, меҳрибон-хушмуомала эркакларни ўзига танлашни бошлашди. Фарқи йўқ, эр сифатидами, йигит сифатидами... Сабаби, КОКлар прогестерон гормонини давомли юқори ушлаб турган, унинг таъсирида эса аёлларга айнан нимжон(роқ) эркаклар ёқади. Аслида эса, гормонал контрацепция воситаларисиз аёлда ушбу ҳолатлар ўзгариб туриши керак бир ой давомида. Қайсидир пайт эстроген, қайсидир даврда прогестерон юқори бўлади.

Бунинг хавфи шундаки, нафақат заиф эркаклар селекцияси йўл қўйилди, балки КОКдан воз кечилганда аёлга ёнидаги эркаги ёқмай қолади. Аёллар масалаҳат, айнан КОКсиз эркак танлашлари лозим бўлади. Бу биологик (хардвер) ҳолатга таъсирнинг мисоли эди.

Социологик (софтвер) таъсирни ҳам кўриб чиқайлик. Яна 20 асрлар ўрталарида АҚШда ижтимоий ёрдам олиш учун оилада эр бўлмаслиги керак бўлган. Бу ҳам тўлиқ оилаларга зарба бўлган, иқтисодий таранг аҳволда қолган эркакларга ҳам жуда оғир босим бўлган. Яъни, кучли бўлишга қарши жамиятда урғу бўлган, давлат томонидан эркакларга қарши сиёсат бошланиб кетган. Ëлғиз онали оилалар кўпайган, заиф эркаклар рағбатлантирилган ва ҳоказо ва ҳоказо.

Давлатимизда ҳам кучли ижтимоий сиёсат мавжуд, Каримов даврида ҳам бола пули бўларди, мана энди ижтимоий ҳимоя минфиндан маҳаллалар даражасига тушди. Лекин ушбу пуллар, моддий ёрдам тақсимоти самарадорлиги юқори эмас. Асосан ўша маҳалла раҳбарларининг ўзлари, фарзандлари орасида тақсимланади. Пул керак бўлиб сўралса, гиламингиз бор экан, люстрангиз бор экан, деган важлар билан ёрдам тақсимланмайди. Албатта, ўта қашшоқ инсонларимиз кўп, бундай оилаларимиз кўп. Бутун жамиятни қоплайдиган ҳеч қандай тизимимиз ҳам шаклланмади, буни коронавирус даврида кўрдик. Лекин текин пул берилмагани ҳам оилалар сифати тушиб кетмаслигини таъминлайди, деградациянинг олдини олади. #h

Афсуски, Ўзбекистонда ҳам ёрдам пулини олиш учун қалбаки ажрашишлар кўпайибди. Ҳозирча ёлғондан ажрашишлар. Феврал, 2024 й.
Ўғил тарбиясида асосий мақсад хавфли инсонни етиштириш. У ақлли, тарбияли, меҳрибон бўлиши кейин келади. #h
Битта бу аёлмас бошқа аёлларам кетиб қоларди Какадан. Бизага ўргатишвотган нарса аёлларга ғамғўрлик қил, этганини обер, у хохлаган жойига обор, хеч қачон йўқ дема деган палсапалар нари борса 100 йил ичида чиққан. Аёлларда миллион йиллардан бери шаклланиб келган инстинкт умуман бошқача. Аёлларга кучли, бир сўзли, ўз хукмини ўтказа оладиган эркак керак. Нима ейсан эмас, шуни опкелдим ейсан. Қатга борасан эмас, фалон жойга кетвомман юр санам дейиш керак. Вақтида йўқ дейиш керак. Наглый бўлиш шарт эркак. Аёлларга хеч ким ёқтирмаган эркак ёқмайди. Улар хамма ёқтирган хамма аёллар билан алоқада бўлган эркакни ёқтиришади. Худди улоқни мусобақада олиб кетишдек, хамма хохлавотганни шартта хотини бўволиш кайф беради. Аёллар қанақа эркак ёқади деса меҳрибон этканимни бажо келтирадиган, хиёнат қилмайдиган деяверадику, лекин уларни онг ости инстинклари умуман тескарисини хохлайди.
Ану кино бору маликага рицарлар гуллар, расмлар, хар хил совғалару, олтин тоғларни, актёрликларини кўрсатиб мани хотиним бўл дейишади. Малика йўқ деб инжиқлик қилиб турвуради. Охири битта безбет келиб гулларни синдиради, расмларни ағдариб, хаммани устидан кулиб, маликага юр кеттик деб буйруқ беради. Малика ўша наглый билан кетади. Ана ўша нарса ҳаётда хам хақиқат. #h
Аёллар биологик мавжудот. Биологик модалликда яшайди. Шунинг учун 18 ёшли аёл (қиз) билан 33 ёшли аёлнинг қадри бошқача. Шунинг учун эркак ва аёлларни аралаштиришнинг имкони йўқ: эркаклар ижтимоий махлуқлар, уларнинг рақобати ҳам ижтимоий, аёллар рақобати эса биологик, яъни эркакларникидан анча қаҳшатқич ва шафқатсиз бўлади. Яна қайтарамиз — аёллар биологик даражада фаолият кўрсатади, сперма орқали жинсий партнерининг ҳам ДНК материали ҳам махсус бошқарув оқсиллари ўтади; ушбу протеинлар аёлларнинг гормонал фонини, ҳайзини ва бошқа тизимларини назорат қилади… Энди бу партнерлар бир тўда бўлса, эркакларда савол туғилаверади, телегенияни ҳам қўшиб кетиш керак ва ҳоказо ва ҳоказо. Биттаси биологик, биттаси ижтимоий бирлик эканлигини тушунмаслик салбий оқибатларга олиб келаверади. #h