Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj2025
#nocomment
🗣Зиёратчилар тоат-у ибодатга киришдилар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#nocomment
🗣Зиёратчилар тоат-у ибодатга киришдилар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Моида сураси 62-64-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Моида сураси 62-64-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД НАМОЗИ
#намоз
❓1694-САВОЛ: Мен икки-уч маҳал намозимни уйим ёнидаги масжидда ўқийман. Масжидга киргач, таҳиятул масжид намозини ўқийман. Баъзида ўқий олмай қоламан. Шу намозни ҳар кирганимда ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳиятул масжид намози нафл намозлар сирасига киради. Шу боис бу намоз нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтларда ўқилади. Шунингдек, масжидга кирибоқ, тўғридан тўғри суннат ёки фарзни ўқиш ҳам мана шу намознинг ўрнига ўтади.
Бу намозни ҳар сафар кирганда эмас, бир кунда бир марта ўқилади ва шу билан суннат адо бўлади. Кейинги киришда истаса бошқа намоз ўқийди ёки зикр, тиловат билан машғул бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Ҳидоят Аллоҳдан
Гоҳида бандачилик билан бўлаётган баъзи ишларнинг бўлмаслигини ёки бўлмаётган баъзи ишларнинг бўлишини хоҳлаб эътироз билдирамиз.
Пайғамбар алайҳиссаломларнинг суюкли аёлларидан бири Зайнаб бинти Жаҳш Онамиз бўлганлар. Зайнаб Онамиз Пайғамбар алайхиссаломларнинг Умайя холаларининг қизи бўлган. Умайя Омина онамизнинг сингиллари эди.
Зайнаб Онамизнинг акалари Убайдуллоҳ бир пайтлар ҳақ динни излаб Мадинадан Шом томонга борган, у ерда насронийликни қабул қилган. Кейинчалик Пайғамбар алайхиссаломларнинг ҳузурларида мусулмон бўлиб, Исломни маҳкам тутган. Ҳабашистонга ҳижрат қилганида яна насронийликка қайтиб насроний бўлиб, шу йўлда ўлган.
Аллоҳ ҳидоят бермаса, ҳар банданинг ахволи шу. Ҳеч ким ўзини ҳам, ўзгани ҳам хидоятга бошлолмайди.
Шунинг учун кимга Аллоҳ ҳидоят берган бўлса, Яратганга бу неъмат учун ҳамд айтиши, кимга ҳидоят истаса, Яратганга дуо қилиб Яратганга илтижо қилиши лозим.
Аллоҳ ўзларимизни ҳам, яқинларимизни ҳам икки дунё саодатимиз учун, ҳидоят аталмиш буюк неъмати ила неъматлантирсин.
Миршавкат Музаффар.

#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ЁШИ...
15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Такбири ташриқ айтишни унутманг
Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача, яъни 23 вақт намоз мобайнида ҳар бир фарз намозидан кейин ташриқ такбирини айтиш вожиб амаллардан ҳисобланади.
• 5 июнь – 5 маҳал, Пайшанба
• 6 июнь – 5 маҳал, Жума
• 7 июнь – 5 маҳал, Шанба
• 8 июнь – 5 маҳал, Якшанба
• 9 июнь – 3 маҳал. Душанба, аср намозигача.
Ташриқ такбири
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! ЭРТАГА АРАФА КУНИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш): 03:08
⏰ Ифторлик (оғиз очиш): 19:56 +5 (Паркент шахри учун)
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!
1446 йил | 2025 йил, 5-Июнь , ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)
⏰ ТОНГ - 03:08 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 04:11
⏰ ҚУЁШ - 04:51
⏰ ПЕШИН - 12:27
⏰ АСР - 17: 35
⏰ ШОМ - 19:56 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -21:32
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!
https://t.me/Beshkappa_uzz
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!
1446 йил | 2025 йил, 5-Июнь , ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)
⏰ ТОНГ - 03:08 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 04:11
⏰ ҚУЁШ - 04:51
⏰ ПЕШИН - 12:27
⏰ АСР - 17: 35
⏰ ШОМ - 19:56 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -21:32
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
✅Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇

🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌼 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🍀 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
💐 Қадрдонлар АРАФА муборак!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
🌼 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🍀 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
💐 Қадрдонлар АРАФА муборак!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
1. Арафа кечаси барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.
3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!
12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:
«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!
14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг!
15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!
16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!
17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

1 дақиқада Фотиҳа сурасини неча маротаба ўқий оласиз?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: "Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман". Агар у (банда): "Алҳамду лиллааҳи Роббил ъааламийн", деса, Аллоҳ: "Бандам Менга ҳамд - шукр айтди", дейди. Банда: "Ар-Роҳманир Роҳийм", деса, Аллоҳ: "Бандам Менга сано - мақтов айтди", дейди. Банда: "Маалики йавмид-дийн", деса, Аллоҳ: "Бандам Мени улуғлади", дейди. Банда: "Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн", деса, Аллоҳ: "Бу - Мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман", дейди. Агар банда: "Иҳдинас-сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийн", деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, сўраганини бердим", дейди" (Имом Насоий ривояти).
Бир дақиқада Фотиҳа сурасини 6 маротаба ўқий оласиз. Унинг ҳарфлари сони 122 та. Агар уни бир маротаба ўқисангиз, 122х10=1220 та савоб берилади. Чунки ҳадисга мувофиқ, ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб ваъда қилинган. Агар сиз уни 6 маротаба ўқисангиз, 7320 та савобга эга бўласиз. Бу Аллоҳнинг фазли, ким уни зиёда қилса, Аллоҳ ҳам фазлини зиёда қилаверади.
«Фазилатли амаллар - ажри улуғ амаллар» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР
16-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг думи ёки думбасининг учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса ёки туғма қулоқсиз бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аммо қулоқлари туғма кичик бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Битта қулоғи йўқ бўлса, ёки кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиб бўлмайди.

ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:
1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;
2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;
3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;
4. Гуноҳларга каффорот бўлади;
5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.
Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:
1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).
Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.
2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).
Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.
Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.
"Динимиз аҳкомлари" китобидан.