"Besh_kappa"
9.07K subscribers
13.4K photos
4.68K videos
6 files
15K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Қосос сураси 51-59-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Тақдир

📜Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: «Содиқу масдуқ* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай сўзлаб бердилар: «(Ҳар) бирингизнинг хилқати онасининг қорнида қирқ кунда жам қилинади. Кейин ўшанча вақт «алақа» бўлади. Сўнг ўшанча вақт «музға» бўлади.* Сўнг Аллоҳ бир фариштани юборади ва унга тўрт калима буюрилади: «Унинг амалини, ризқини, ажалини ва бадбахт ёки бахтли эканини ёз», дейилади. Сўнгра унга руҳ пуфланади.
Бас, сизлардан бир киши амал қилиб бораверади, ҳатто у билан жаннат ўртасида бир зироъгина қолади. Шунда унинг битиги устун келади-да, дўзах аҳлининг амалини қилади.
Шунингдек,
(бир киши) амал қилиб бораверади, ҳатто у билан дўзах ўртасида бир зироъгина қолади. Шунда битик ундан устун келади-да, жаннат аҳлининг амалини қилади».

*Алақа – лахта қон, зулук. Музға – тишланган гўшт.

Изоҳ: Ушбу ҳадисда мусулмон киши ўз амалига суяниб қолмаслиги, Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматидан умидвор бўлиши, У Зотга доимо дуода, илтижода бўлиши кераклиги уқтирилмоқда. Аллоҳ таоло ҳар бир банданинг тақдирини Ўзининг азалий илми билан билади. Аммо бу илм ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбурламайди, бу – ҳар бир нарсани олдиндан билиш, холос.
Баъзи уламолар бу ҳадисни қуйидагича изоҳлайдилар: Бир банда зоҳирда яхши амалларни, жаннат амалларини қилиб юради, ҳатто у одамларнинг кўзида жаннатий инсон бўлиб гавдаланади.
Аммо унинг ботини чатоқ, нияти яхши эмас. Шу боис, унинг амаллари Аллоҳ таолонинг қошида қадр топмайди, мақбул бўлмайди. Шунга кўра, у дўзахга лойиқ бўлади. Бироқ Аллоҳ унинг асл башарасини юзага чиқариб, кейин жазолашни ирода қилади. Натижада ҳалиги киши битта дўзах амалини қилади ва ўз жойини топади. Иккинчи кишида ҳолат аксинча бўлади.


Имом Бухорий ривояти.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍1
ЖАНОЗА НАМОЗИДАН КЕЙИН ТОБУТ БИЛАН ҚИРҚ ҚАДАМ ЮРИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
#жаноза

2077-САВОЛ: Жаноза намози ўқиб бўлингандан кейин тобут билан бирга қирқ қадам юриш ҳақида ҳадис борми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, бор, лекин у тобут билан бирга қирқ қадам юриш ҳақида эмас, балки тобутни кўтариб қирқ қадам юриш ҳақида келган.
Фуқаҳоларимиз таъкидлашларича, тобутни кўтаришда дастлаб унинг бош томонидаги тутқичини ўнг елкасига олади, сўнгра оёқ томонидаги ўнг тутқичидан кўтаради. Кейин чап томонига ўтиб, аввал бош, сўнгра оёқ томонидан чап елкада кўтарилади. Ҳар томондан ўн қадамдан, жами қирқ қадам кўтариб юриш мустаҳабдир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким тобутни қирқ қадам кўтарса, қирқта катта гуноҳлари ўчирилади”, деганлар.
Айтиб ўтилганидек, бу йўсинда кўтариш мустаҳаб саналади. Қилса, савоб, қилмаса, гуноҳ бўлмайди. Одатда жанозада ва тобут кўтаришда кўпинча, тиқилинч рўй беради. Шу боис инсон тобут кўтаришда ўзига қулай ва бошқаларга озор бермайдиган тарзда кўтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍4
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣MAZHABSIZLIK JAMIYATDA QANDAY SALBIY HOLATLARNI KELTIRIB CHIQARISHI MUMKIN?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1447 йил | 2026 йил, 29-Апрель ,ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:55   сахарлик тугаши
БОМДОД -     04:44
ҚУЁШ -    05:24
ПЕШИН - 12:25
АСР -        17: 15
ШОМ -       19:22   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:43

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌷

Аллоҳ таоло янги тонгни хайрли ва баракотли қилсин.

Бу кунда ниятларимизни янгилаб, яхшиликка қадам қўяйлик!

Тонгги дуо:
«Эй Роббим! Бу кунда бизга кенг ризқ, манфаатли илм ва қабул бўладиган амаллар насиб эт. Қалбимизни хотиржам, танимизни соғлом, оқибатимизни хайрли қил!»

Кун ҳикмати:
«Сизга берилган неъматларнинг энг яхшиси — хотиржамлик, энг катта бойлиги — қаноатдир».

Ҳафта давомида яхши кайфият ва эзгу амаллар сизни тарк этмасин!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
🔥2👍1
Шайх Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Агар иймонинг заифлашиб, ибодатга дангасалик қилаётган бўлсанг,

اللهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا

«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян валаа маҳрумаа» дуосини лозим тутгин!»

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Мени бадбахт ва маҳрум қилмагин!

«Ховатир роқия журнали» дан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍3
#БИЛАСИЗМИ?

Ким зикрни тарк қилса, шайтон унга худди соя каби ҳамроҳ бўлади.

Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Ким Раҳмон зикридан юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша кимсага ҳамроҳ бўлур" (Зухруф сураси, 36-оят), деб айтган.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
🔥3
​​ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:

Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
қироат бош оғриғини самарали даволайди...

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан олинди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari #dilbandlarim

Қўшалоқ хушхабар

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖥 Дилбандларим


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Мусо алайҳиссaлом ва қассоб

Мусо алайҳисслом Аллоҳдан: "Жаннатда ким билан қўшни бўламан?" деб сўрадилар. Аллоҳ таоло бир қассобнинг исмини айтди. Мусо алайҳиссалом ҳайрон бўлиб, ўша қассобни излаб бордилар ва унинг уйида меҳмон бўлдилар.

Кўрсаларки, қассоб овқат пишириб, бир заиф кампирни ўз қўли билан овқатлантирар, уни ювиб-тараб, эъзозлар эди. Шунда кампир қассобнинг қулоғига нимадир деб шивирлади. Қассоб эса табассум қилди.

Мусо алайҳисслом сўрадилар:
— Бу аёл ким ва у сизга нима деди?

Қассоб жавоб берди:
— Бу менинг онам. У ҳар гал хизматини қилганимда: "Аллоҳ сени Жаннатда Мусога қўшни қилсин", деб дуо қилади. Мен эса: "Мен қаерда-ю, Мусо пайғамбар қаерда?" деб кулиб қўяман.

"Ибратли ҳикоятлар"дан


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍14
ИМОМЛИККА ҲАҚЛИ КИШИЛАР

- Жамоат билан намоз ўқимоқчи бўлсалар, қандай киши имом бўлса, яхшироқ?
- Қай бири олимроқ бўлса, ўша имомликка ўтади. Aгар илмда баробар бўлса, қай бирининг қироати яхшироқ ва тажвидга мувофиқроқ бўлса, ўша киши имом бўлади. Aгар қироатда ҳам баробар бўлсалар, энг тақволиги имом бўлади. Aгар тақвода ҳам бир хил бўлсалар, хулқи яхшироғи имом бўлади. Aгар хулқда ҳам баробар бўлсалар, хушрўй ва чиройлироғи имом бўлади. Aгар хушрўйликда ҳам баробар бўлсалар, қай бирининг насли ва насаби покизароқ бўлса, ўша имомликка ўтади. Aммо ҳар важҳдан баробар бўлсалар, ҳар қайсисининг имом бўлмоғи дуруст бўлади.

- Қандай кишиларнинг имом бўлиши макруҳ?
- Ғоятда илмсиз кишининг, кўр кишининг, эътиқоди бузуқ кишининг ва зинодан туғилган кишининг имом бўлишлари макруҳдир.

- Ушбу кишиларга иқтидо қилиб ўқилган намоз дуруст бўладими?
- Дуруст бўлади, лекин макруҳдир.

"Ибодати исломия"дан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Қосос сураси 60-70оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
🔥4
#xabar #haj2026
📢 РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!

🇺🇿🛫 Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. 18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.


🇺🇿 Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

🗣Ҳамюртларимизни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда:

🔎 – зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;

🆔 – бўлғуси ҳожиларнинг расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;

💬 – зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.


🤝 Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:

📕 – “Ҳаж – буюк ибодатдир” қўлланмаси
🎒 – сумка
🦺 – нимча
🤩 – термос
☂️ – соябон
👍 – сим-карта
– қувватлагич.


💬 Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган "Ҳаж – 2026" мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.


⚡️ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍6
Ҳаромдан қочганнинг мукофоти — ҳалолнинг баракасидир!

Инсон баъзан нафснинг алдовига учиб, «тезроқ ва осонроқ» йўл билан — ҳаромга қўл уриб, нимадир топаман деб ўйлайди. Лекин ҳақиқий саодат ва бойлик фақат Аллоҳнинг розилигидадир.

Ҳикмат шундаки:

Сиз ҳаромдан бир қадам чекинсангиз, Аллоҳ сизга ҳалол эшикларини кенг очиб қўяди. Сиз Аллоҳ учун воз кечган ўша «озгина ҳаром» ўрнига, У Зот сизга баракали ва кўп-кўп ҳалол неъматларни инъом этади.

Ким Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, бунинг эвазига Аллоҳ ундан яхшироқ нарсани беради.

Нима учун ҳалолга интилиш керак?

1. Хотиржамлик: Ҳаром луқма қалбни қорайтиради, ҳалол эса руҳга нур ва оилага тинчлик беради.

2. Дуолар ижобати: Ҳалол луқма — дуонинг қабул бўлиши учун бош шартдир.

3. Зурриёт тарбияси: Фарзандларимизнинг солиҳ бўлиши биз едираётган луқманинг поклигига боғлиқ.

🤲 «Аллоҳим! Бизни ҳалолинг ила ҳаромингдан беҳожат қилгин. Ўз фазлинг ила Ўзингдан бошқаларга муҳтож қилмагин!»

Агар сизга бирор «фойдали» лекин шубҳали иш таклиф қилинса, эсланг: Аллоҳнинг хазинаси чексиз! Ундан тақво орқали сўранг, хиёнат орқали эмас.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁------❁•┈
•┈•┈•

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍7🔥5
«Аср» сўзи қандай маънони англатади?

«Тафсири Ҳилол» 6-жуз
Anonymous Quiz
7%
Умр
24%
Аср намози, шу намознинг вақти
32%
Замон, юз йил
37%
Барча жавоблар тўғри
🔥8👍5
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1447 йил | 2026 йил, 30-Апрель ,ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:54   сахарлик тугаши
БОМДОД -     04:42
ҚУЁШ -    05:22
ПЕШИН - 12:25
АСР -        17: 15
ШОМ -       19:23   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:45

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍6🔥3
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Янги кунга етказди
#Алҳамдулиллаҳ

☘️ Хайрли тонг ☘️

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Азизим, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!

Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍8
#Кун_дуоси

Қарзни узиш дуоси


عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ  أَنَّ مُكَاتَبًا جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي قَدْ عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلِ ثَبِيرٍ دَيْنًا أَدَّاهُ اللهُ عَنْكَ، قُلِ اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

«Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:

«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.

«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».


Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Мукотаб – хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг исми.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
👍7