"Besh_kappa"
6.95K subscribers
9.34K photos
3.36K videos
5 files
11.3K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар

14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj2025
#nocomment

🗣Зиёратчилар тоат-у ибодатга киришдилар

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Моида сураси 62-64-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
​​ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД НАМОЗИ
#намоз

1694-САВОЛ: Мен икки-уч маҳал намозимни уйим ёнидаги масжидда ўқийман. Масжидга киргач, таҳиятул масжид намозини ўқийман. Баъзида ўқий олмай қоламан. Шу намозни ҳар кирганимда ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳиятул масжид намози нафл намозлар сирасига киради. Шу боис бу намоз нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтларда ўқилади. Шунингдек, масжидга кирибоқ, тўғридан тўғри суннат ёки фарзни ўқиш ҳам мана шу намознинг ўрнига ўтади.
Бу намозни ҳар сафар кирганда эмас, бир кунда бир марта ўқилади ва шу билан суннат адо бўлади. Кейинги киришда истаса бошқа намоз ўқийди ёки зикр, тиловат билан машғул бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Ҳидоят Аллоҳдан

Гоҳида бандачилик билан бўлаётган баъзи ишларнинг бўлмаслигини ёки бўлмаётган баъзи ишларнинг бўлишини хоҳлаб эътироз билдирамиз.
Пайғамбар алайҳиссаломларнинг суюкли  аёлларидан бири  Зайнаб бинти Жаҳш Онамиз бўлганлар. Зайнаб Онамиз Пайғамбар алайхиссаломларнинг Умайя  холаларининг  қизи бўлган. Умайя Омина онамизнинг сингиллари эди.
Зайнаб Онамизнинг акалари Убайдуллоҳ бир пайтлар  ҳақ динни излаб Мадинадан Шом томонга борган, у ерда насронийликни қабул қилган. Кейинчалик Пайғамбар алайхиссаломларнинг ҳузурларида мусулмон бўлиб, Исломни маҳкам тутган. Ҳабашистонга ҳижрат қилганида яна насронийликка қайтиб насроний бўлиб, шу йўлда ўлган.
Аллоҳ ҳидоят бермаса, ҳар банданинг ахволи шу. Ҳеч ким ўзини ҳам, ўзгани ҳам хидоятга бошлолмайди.
Шунинг учун кимга  Аллоҳ ҳидоят берган бўлса, Яратганга бу неъмат учун ҳамд айтиши, кимга ҳидоят истаса, Яратганга дуо қилиб Яратганга илтижо қилиши лозим.
Аллоҳ ўзларимизни ҳам, яқинларимизни ҳам икки дунё саодатимиз учун, ҳидоят аталмиш буюк неъмати ила неъматлантирсин.

Миршавкат Музаффар.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ЁШИ...

15-МАСАЛА:
Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Такбири ташриқ айтишни унутманг

Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача, яъни 23 вақт намоз мобайнида ҳар бир фарз намозидан кейин ташриқ такбирини айтиш вожиб амаллардан ҳисобланади.

•  5 июнь   – 5 маҳал, Пайшанба
•  6 июнь   – 5 маҳал, Жума
•  7 июнь   – 5 маҳал, Шанба
•  8 июнь   – 5 маҳал, Якшанба
•  9 июнь – 3 маҳал. Душанба, аср намозигача.

Ташриқ такбири

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!                                                       

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! ЭРТАГА АРАФА КУНИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

Саҳарлик (оғиз ёпиш): 03:08
Ифторлик (оғиз очиш): 19:56 +5 (Паркент шахри учун)

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 5-Июнь , ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:08 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:11
ҚУЁШ - 04:51
ПЕШИН - 12:27
АСР - 17: 35
ШОМ - 19:56 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:32

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/Beshkappa_uzz