This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#haj_buyuk_ibodatdir
#audio_kitob
😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР
00:00 Ҳажарул Асвад ва Рукни Ямонийнинг фазилати
02:10 Соҳиби узрнинг тавофи
02:39 Тавофда адашса ёки шакка борса
03:32 Мақоми Иброҳимнинг фазилати
05:29 Тавоф намозининг ҳукми
06:17 Тавоф намозини макруҳ вақтларда ўқиш ҳукми
07:02 Замзам сувини ичиш
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Қурбонликка_оид_масалалар
2-МАСАЛА: Қурбонликнинг ҳукми – бу дунёда вожибни адо этиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг фазли билан улкан ажру-савобларга эга бўлишдир (“Ғиёсийя”). Қурбонлик, агар барча шартлари топилса, эркакка ҳам, аёлга ҳам вожибдир (“Бадоеъ”).

3-МАСАЛА: Қурбонлик учун қўй, эчки, қорамол ёки туя сўйилади. Қўй ва эчкини бир киши, қорамол ва туяни бир кишидан токи етти кишигача қурбонлик қила олади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Моида сураси 49-51-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Моида сураси 49-51-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
УМИД УЗИЛГАН ҚАРЗЛАР ЗАКОТИ
#закот
❓1686-САВОЛ: Бир киши мендан катта миқдорда қарз олганди. Аммо ушбу қарзимни қайтиб олишимга кўзим етмаяпти, улардан закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, киши бировлардан олиши керак бўлган қарзларнинг закотини истаса ҳозироқ, истаса қарзни қўлга киритгач адо қилиши мумкин. Яъни қарзларнинг закотини адо қилиш то уларни қўлга киритмагунча вожиб бўлмай туради. Бу ҳукм ҳатто қарздор эканини тан олаётган ва тўлашга қодир бўлган одамдаги қарзларга ҳам тегишли.
Шу ерда бир савол туғилади: киши қарзини бир неча йилдан кейин қўлга киритса, ўтган муддатлар учун закот бериладими?
Агар қарзлар тўланишидан умид бор қарз бўлса, эгаси уни қўлга киритгач, ўтган барча йиллар учун закот бериши вожиб бўлади. Масалан, Аҳмад Ботирга 100 миллион сўм қарз берган, Ботир ушбу қарзни беш йилдан кейин қайтарса, Аҳмад ушбу маблағдан беш йиллик закот беради: биринчи йил учун 2 500 000 (100 миллионнинг 2.5 %и), иккинчи йил учун 2 437 500 сўм (97 500 000 нинг 2.5 %и), учинчи йил учун 2 376 562 сўм (95 062 500 нинг 2.5 %и) ва ҳоказо.
Агар қарзлар тўланишидан умид узилган қарз бўлса, эгаси қўлга киритганда, ўтган муддатлар учун закот бериши лозим бўлмайди.
Умид қилинадиган қарзлар ва умид узилган қарзларни ҳар ким ўзича белгилай олмайди. Фуқаҳолар умид қиланадиган ва умид узилган қарзларни бирма-бир баён қилиб берганлар.
Агар қарздор бўйнидаги қарзини тан олаётган бўлса, мазҳабимиздаги машҳур фатвога кўра ушбу қарз умид қилинаётган қарз ҳисобланади. Бунда қарздор бой ёки камбағал киши эканининг аҳамияти йўқ. Чунки у бой бўлса, қарзни тўлашга шундоқ ҳам қурби етади, агар камбағал бўлса, касб-кор қилиб тўлашга имкони бўлади.
Агар қарздор қарзни тан олмаётган бўлса, ушбу қарз умид узилган қарз ҳисобланади. Йиллар ўтиб ушбу қарз тўланса, ҳақдор ўтган муддат учун улардан закот бериши вожиб бўлмайди.
Шу ерда яна бир ҳолат бор: баъзан қарздор қарзни тан олади, бой ҳам бўлади, аммо ҳақдор шунча талаб қилишига қарамасдан, у тўламай, чўзиб юраверади. Ушбу қарз умид узилган қарзга кирадими ёки йўқми?
Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний шундай дейдилар:
“Ушбу масаланинг жавобини ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларида очиқ шаклда кўрмадим. Агар йиллар ўтиб кетса ҳам киши ҳаққини ундира олмаса ва бунинг сабаби қарздорни шунчаки чўзиб юриши бўлса, шу билан бирга ҳақдор қарзни доим талаб қилиб турган бўлса, ўтган муддат учун ушбу қарздан закот бериш вожиб бўлмайди, деб ўйлайман. Бунга “Татархония”да келган мана бу масала далолат қилади: “Бир кишининг мансабдор кимсада ҳаққи бор, бориб сўраса, у тан олади-ю, аммо бермай юраверади. Ҳақдор ундан юқорироқ лавозимдаги одам олдида ҳаққини сўрайди. Йиллар ўтиб кетса ҳам ҳаққини ундира олмаса, бу пулдан закот бермайди” ("Навозил ал-фиқҳийя").
Шунингдек, бу масалага “Раддул муҳтор”даги мана бу ибора ҳам далолат қилиши мумкин: “Раҳматий айтадилар: “Замонамизда қарздор қарзни ҳам, бой эканини ҳам тан олади, аммо ҳақдор ундан ҳақини ундира олмай юраверади. Бу пул йўқ ҳукмидадир (ундан закот берилмайди)”.
Агар ҳақдор ушбу қарзини ундириб олишга ҳақиқатан ҳам умиди узилиб бўлган бўлса, мазкур фикрни олиши жоиз. Аммо қарзни қайтиб олишга ҳали умиди бор бўлса, ўтган муддат учун закот бериб қўйгани мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Telegram
"Besh_kappa"
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
#Қурбонликка_оид_масалалар
4-МАСАЛА: Шохсиз қўйни қурбонлик қилиш дуруст. Шохининг бир қисми синган қўйни ҳам қурбонлик қилишга рухсат берилган. Аммо шохи таг-тубидан синган бўлса, қурбонликка ярамайди. Мажнун (жинни) қўй айни пайтда ем-хашак еб турган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз.
Қўтир қўйни қурбонликка сўйиш учун қўтирлик гўштга ўтмаган ва айни пайтда ем-хашак еб турган бўлиши шарт. Акс ҳолда у қўй қурбонликка ўтмайди (“Фатовои Оламгирийя” китоби).

#Ибратли_ҳикоя
Лочин
Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади. Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди.
Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди.
Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди.
– Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол.
Унинг олдига оддий деҳқонни олиб келишди.
– Уни учишга қандай мажбур қилдинг? Сеҳргармисан?– сўради қирол.
Деҳқон қиролни хурсанд қила олганидан шод эди:
– Бу қийин бўлмади, зоти олийлари. Мен шунчаки лочин ўтирган шохни арралаб ташладим ва у қанотлари борлигини тушуниб уча бошлади.
Хулоса: Ҳаётимизда ҳам баъзи инсонлар ана шу лочинга ўхшайди. Улар қанотлари борлигини англаб етмай дарахт шохида ўтираверишади. Ҳаёт ўша шохни синдиради ва шундагина улар уча олишларини тушунишади. Баъзан ҳамма нарсаси борлиги учун ўтирган жойларини йўқотишдан қўрқиб учишни исташмайди. Балки ҳаётимизда ҳеч бўлмаса бир бор парвоз қилишимиз учун кимдир биз ўтирган шохни арралаши керакдир? Баъзан бошида ёмондек туюлган воқеа ҳам парвоз қилишимиз учун имконият тақдим этиши мумкин.

5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, қорамол, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди.

#haj2025
😎 ҲОЖИ МУҲТОЖЛАР ҲОМИЙСИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
😎 ҲОЖИ МУҲТОЖЛАР ҲОМИЙСИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!
1446 йил | 2025 йил, 1-Июнь , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)
⏰ ТОНГ - 03:10 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 04:12
⏰ ҚУЁШ - 04:52
⏰ ПЕШИН - 12:26
⏰ АСР - 17: 33
⏰ ШОМ - 19:53 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -21:28
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб турган юртдошларимизга бошчилик қилаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари ҳожиларимиз ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с председателем Управления мусульман Узбекистана, муфтием шейхом Нуриддином Холикназаром, который возглавляет наших соотечественников, совершающих Хадж в священную Мекку. Глава государства поинтересовался состоянием паломников и созданными для них условиями.
#Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с председателем Управления мусульман Узбекистана, муфтием шейхом Нуриддином Холикназаром, который возглавляет наших соотечественников, совершающих Хадж в священную Мекку. Глава государства поинтересовался состоянием паломников и созданными для них условиями.
#Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 🌱 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌱 🌸
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
✅Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
✅Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн
Қалбингни ғам босиб, диққинафас бўлаверсанг аммо бунинг сабабини билмасанг, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» («Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»), деб айтгин.
Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонда ушбу оятдан кейин: «Шунда Биз уни (Юнус алайҳиссаломнинг дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз», деб айтган (Анбиё сураси, 88 оят).

🕋Ҳажжи мабрурнинг савоби
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ، فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلَّا الْجَنَّةُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, худди босқон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, иккиси фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар.
Насаий ва Термизий ривоят қилган. Термизий саҳиҳ, деган.
Ҳаддодлар (темирчилар) темир ва бошқа маъданларнинг занги ва кирини яхшилаб кетказиш учун босқонни кетма-кет босиб, болғани устма-уст урадилар ва мақсадларига эришадилар. Гуноҳларим ювилсин, фақирликдан қутулиб, бой бўлай, деган банда ҳам ҳаждан кейин умра қилса, мақсадига эришар экан.
«Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ».
Жаннатни ўзига савоб, яъни мукофот қилиб олишни истаган банда ҳажжи мабрур қилиши лозим экан. Яъни, ҳаж қилганда ҳаёсиз гап-сўзлардан тийилиб, фисқу фужурлардан холи бўлиб, сахийлик ва ҳусни хулқ ила ҳаж қилмоғи керак.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 10-жуз.

Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил.
Чунки бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "Яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди”.
Ибн Қудома.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Чунки бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "Яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди”.
Ибн Қудома.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj2025
Муфтий ҳазрат ҳожиларга Президент саломини етказдилар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Муфтий ҳазрат ҳожиларга Президент саломини етказдилар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Моида сураси 52-55-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Моида сураси 52-55-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Қурбонликка_оид_масалалар
7-МАСАЛА: Нонвойнинг олдида закот нисоби (85 грам тилла ёки унинг) қийматича буғдой ёки ун ёки тузи бўлса, унга қурбонлик қилиш вожибдир. Ижара эвазига одамларни кирларини ювиб берувчи киши (қассор)нинг ҳузурида закот нисоби миқдорича совун ёки ишқор мавжуд бўлса, унга ҳам қурбонлик вожиб бўлади (“Муҳийтул Бурҳоний” китоби).
Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING ✅
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
7-МАСАЛА: Нонвойнинг олдида закот нисоби (85 грам тилла ёки унинг) қийматича буғдой ёки ун ёки тузи бўлса, унга қурбонлик қилиш вожибдир. Ижара эвазига одамларни кирларини ювиб берувчи киши (қассор)нинг ҳузурида закот нисоби миқдорича совун ёки ишқор мавжуд бўлса, унга ҳам қурбонлик вожиб бўлади (“Муҳийтул Бурҳоний” китоби).
Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING ✅
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj2025
Муфтий ҳазрат ҳожиларга Президент саломини етказдилар
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Муфтий ҳазрат ҳожиларга Президент саломини етказдилар
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Қурбонликка_оид_масалалар
8-МАСАЛА: Бой одамнинг балоғатга етган фарзандлари закот беришга қодир бўлмасалар, уларга қурбонлик вожиб бўлмайди. Балоғатга етмаган ёш боланинг бойлиги закот нисобига етса, унинг молидан отаси қурбонлик қилиши вожиб бўлади (“Ҳидоя” китоби).