"Besh_kappa"
6.9K subscribers
9.19K photos
3.32K videos
5 files
11.2K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj2025

😎 АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЧЕКСИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Яхшиларингиз

أَخْرَجَ الْحَكِيمُ الترمذي عن عبد الله ابن عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «خِيَارُكُمْ مَنْ ذَكَّرَكُمُ اللَّهَ رُؤْيَتُهُ، وَزَادَ فِي عِلْمِكُمْ مَنْطِقُهُ، وَرَغَّبَكُمْ فِي الْآخِرَةِ عَمَلُهُ»

📜 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энг яхшиларингиз – кўриниши сизга Аллоҳни эслатадиган, гапириши илмингизни зиёда қиладиган, қилаётган амали эса охиратга рағбат-муҳаббатингизни оширадиган кишилардир”, дедилар.

Ҳаким Термизий ривояти.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Моида сураси 35-38-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Тошкент шаҳридаги Ракат жоме масжиди имом-хатиби, узоқ йиллар давомида дин ва миллат равнақи йўлида хизмат қилиб келган Раббимқул домла Муҳаммадиевнинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
Қурбонлик вақти ҳақида

Савол: Қурбонлик вақти ҳақида тушунча берсангиз?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонликнинг вақти – уч кун. Улар – зулҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Яъни Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи куни қуёш ботгунича.
Қурбонликнинг вақти ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида бундай дейилади: “Қурбонликнинг аввалги вақти агар шаҳар жойда сўйилса, Қурбон ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
Қурбон ҳайити намози ўқилмайдиган саҳро ва чўл жойларда қурбонликни Қурбон ҳайити куни тонг отиши билан сўйиш мумкин. Аммо Қурбон ҳайити ўқиладиган жойларда ҳайит намози ўқилгандан кейин қурбонликни сўйиш бошланади. Бундан олдин сўйишни бошлаш мумкин эмас. Шунингдек, ҳайитнинг эртаси куни ҳам тўлиқ қурбонлик сўйилади ҳамда унинг эртаси куни қуёш ботишидан озгина муддат олдин сўйиш жоиз. Аммо қуёш ботиши билан қурбонлик вақти тугайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?

Cавол: Қурбонлик гўштидан бойларга ҳам берса бўладими ёки фақат фақир кишиларга бериладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, қурбонлик гўштидан камбағал ва фақирлардан ташқари бойларнинг ейиши ҳам мумкин. Бунга Ашраф Али Таҳонавий ҳазратлари ўзларининг “Қурбонлик аҳкомлари” китобида Ҳаж сурасининг қуйидаги оятини далил қилиб, бундай деганлар:
«...Аллоҳ таоло: “Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар”» (28-оят).
Уламолар ушбу оятдаги “Бас, улардан енглар” жумласидан қурбонлик гўштидан бойларнинг емоқлиги ҳам жоиз эканлигини истинбот қилганлар”, дейдилар. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Alisher Parkent tumani
#Хашар-элга ярашар!
Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиев туманидаги "Мирбобо" қабристонида бўлаётган хашарда қатнашди. Хашарчилар хаққига дуолар қилди.
Сиз азизларни ҳам хашарга таклиф қиламиз.

26.05.2025 йил.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт ҳангомалари


1960-йиллар Паркент туманига Юрий Айзенберг деган тиш шифокор амалиёт учун келиб, шу ерда уй-жой қилиб яшаб қолган экан. У кишини туманимизни  ёши катта инсонлар яхши танийди. Шу ўринда маълумот учун айтиб кетамиз; У киши умрининг сўнгигача шу ерда яшаб қолган. Ўзлари ҳам, аёллари ҳам Паркент шаҳри "Ўчоқ" МФЙ да жойлашган ғайридинлар  қабристонига дафн қилинган.У кишининг бир нечта фарзандлари бўлган. Кейинчалик фарзандлар тақдир тақазоси ила турли ерларга кўчиб кетишган.Бир қизлари Инна Юрьевна Айзенберг хозирда қизи билан Германияда яшайди. Фарзандларидан Паркент туманида фермер хўжалик ташкил қилиб, боғланиб қолгани битта  Яша (Яков Юрьевич Айзенберг) ака. У киши Тошкент шаҳрида яшайди. Ҳозир ёшлари 70 лар атрофида. Паркент туманига муҳаббат ўлароқ, насиб қилса охири мен ҳам Ота-Онамни ёнларига келаман, васият ҳам қилиб қўйганман, деб қўяди. Хуллас, мақоланинг мақсадига кўчадиган бўлсак, 2025-йил Паркент туманига киришда 20 гектар ер майдонига "Аква-парк" лойиҳалаштирилган. Қурилиш бошлаш учун "Аква-парк" қуриладиган ердаги фермерларни рози қилиб, ерларини олиш керак экан. Ўша ер майдонидан 8 гектар ер Яшаканинг ери экан. Бир куни хоким бува бошчилигида туман масъуллари, депутатлар,  у кишига вазиятни тушунтириб, ерни топшириб, ўрнига бошқа жойдан ер олишга Яшакани кўндириш учун чақирибди. Ўша машваратга  мени ҳам чақирди.
Хуллас, йиғилганларнинг ҳаммаси навбат билан у кишига жараённи тушунтирди. Яша ака жуда ҳазилкаш инсон экан. Ҳар бир гапида ҳазиломуз сўз бор. Шунда гап ўтмишга ўтди. Оталари Айзенберг ота бугунги Паркент тумани хокимлик биносининг пастки томонидаги бузилиб кетган эски маҳаллада яшаган экан. Ичимизда шу маҳаллада яшаган Шуҳрат ака ҳам бор эди. Шуҳрат ака 55-йил аввалги тарихни эслаб, яна гап бошлади: - Яшака, яхши биласиз биз ёшликда болалар билан доим сизларнинг кўчангизда ўйнардик.Уйларингиздаги олма, ўрик, ёнғоқ пишса, у ерга кириб ўғрилаб ҳам ердик. Товуқлар ҳам бўларди, гоҳ-гоҳида тухум ҳам ўғрилар эдик. Ота-Онангиз ажойиб инсонлар эди. Бизнинг шу шўхликларимизни билса-да бирор марта ёмон гапирмаган, кўчасидан хайдамаган,-деди. Шунда Яша ака Шуҳрат акага қараб нима дейди денг:                    -
Вай ярамаслар, сизлармидинглар ўша тухум ейдиган.Онам нуқул: "Яша тухумни еб қўйяпсан", -деб мени уришаверарди,уришаверарди. Мен емаганим учун ҳайрон бўлардим. Мана энди ўғри топилди,-деса борми. Ҳаммамиз кулиб юбордик.Шу кулги ортидан кайфият кўтарилиб, келишувга ҳам эришилди.....


Миршавкат Музаффар.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 27-Май , СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:15 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:15
ҚУЁШ - 04:55
ПЕШИН - 12:25
АСР - 17: 31
ШОМ - 19:49 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:23

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz