"Besh_kappa"
6.9K subscribers
8.97K photos
3.24K videos
5 files
11K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🍃 Хайрли тонг!
📿Тонгги зикр

“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат

​​Абу Сулаймон Дороний айтадилар:
Агар менга Фирдавс жаннатига кириш билан икки ракат намоз ўқиш ўртасида танлаш ихтиёри берилса, икки ракатни танлаган бўлардим. Чунки икки ракатда Роббимнинг ҳаққи бўлса, Фирдавсда нафсимнинг насибаси бордир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», - дедилар».
Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган.


Шарҳ: Силаи раҳм-қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:

1. Аҳлнинг муҳаббати.
Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

2. Молу мулкнинг кўплиги.
Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Бешикда ётган вақтдаёқ гапирган пайғамбар қайси?
Anonymous Quiz
22%
Нуҳ алайҳиссалом
33%
Мусо алайҳиссалом
45%
Ийсо алайҳиссалом
Мусо алайҳиссалом қайси Пайғамбарни қизига уйланган?
Anonymous Quiz
45%
Шуайб алайҳиссаломни
21%
Солиҳ алайҳиссаломни
35%
Иброҳим алайҳиссаломни
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 6 - АЖДОДЛАР ИЗИДАН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Тақдир икки қисмга бўлинади. Мубрам ва муаллақ. Мубрам бу Аллоҳ таолонинг илмидаги тақдирдир. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу ўзгармасдир. Иккинчиси муаллақ – бу ҳақидаги маълумот фаришталарнинг қўлларига топширилгандан кейин ҳам ўзгартирилаверади. Қадр ва бароат кечаларида ушбу иккинчи тақдир фаришталарнинг қўлларига берилади. Дуо туфайли ҳам шу тақдир ўзгаради. 

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қазони фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир», дедилар».
Шарҳ: 
Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир.
«Қазони фақатгина дуо қайтаради».
Аслида қазодаги нарса қадарга келиши керак. Аммо баъзи уламоларнинг гапига қараганда, қазо икки хил: мубрам, яъни узил-кесил қазо ва муаллақ, яъни бир нарсага боғлиқ қазо бўлади.
Мисол учун, «Фалончи дуо қилиб турса, фалон куни бемор бўлмайди, дуо қилмаса бўлади» каби ҳолатлар муаллақ қазо дейилади. Дуо билан рад бўладиган қазо мана шунга ўхшаш қазодир.
Қадарни қадар ила даф қилиш маъносини ҳам унутмаслик зарур. Шу маънода дуо ҳам қадар бўлади.
Очлик қадари озиқланиш қадари ила даф қилинади.
Чанқоқ қадари сув ичиш қадари ила даф қилинади.
Беморлик қадари даволаниш қадари ила даф қилинади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Шомга борганларида у ерда вабо тарқалганини эшитиб, орқага қайтишга қарор қилдилар.
Шунда Абу Убайда розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳнинг қадаридан қочибми?» деди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу унга:
«Шуни сендан бошқа одам айтса бўлмасмиди!? Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадарига қочамиз. Айтгин-чи, агар сенинг туяларинг бўлса-ю, улар иккига бўлинган бир водийга тушсалар. Бўлакларнинг бири серҳосил бўлса-ю, бошқаси қуруқ бўлса, ҳосилдорида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан, қуруғида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан. Шундай эмасми?!» дедилар.
«Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир‎».
Аслида белгиланган ажалнинг вақти-соати ўзгармайди. Демак, бу ҳадиси шарифдаги «умрнинг зиёда бўлиши»ни «баракали бўлиши» деб тушуниш керак. Яъни ҳар бир инсон ўзига белгиланган ажалгача яшайди, аммо умри баракали бўлиб, ҳаёти давомида бир неча киши қиладиган яхшиликларни бажо келтиради.
Ёки худди қазода айтиб ўтилгани каби, ажал ҳам икки хил бўлади. Фалончи тақво ила яшаса, саксонга, бўлмаса, элликка киради, дейилган бўлади. Яхшиликни кўп қилган одамларнинг умри зиёда бўлиши шунга ўхшаш бўлади.
Бу ҳадиси шарифнинг маъноси ҳақида турли фикрлар айтилган. Уларнинг турли бўлиши қазои қадар масаласига боғлиқдир. Аммо қазои қадар масаласида «Қазо қазо билан даф қилинади» деган қоида борлигини эсга олсак, иш осонлашади. Бундан ёмон қазои қадар дуо билан даф бўлиши келиб чиқади. Шунингдек, яхшилик туфайли умрнинг қисқа қадари даф қилиниб, узун қадарига ўтказилиши келиб чиқади.
Бу ҳақда «Кашшоф» тафсирида қуйидагилар айтилган:
«Кишининг умри узайса ҳам, қисқарса ҳам китобда бордир. Унинг сурати қуйидагича: Лавҳга «Агар Фалончи ҳаж ёки ғазот қилмаса, умри қирқ йил. Агар ҳаж ва ғазот қилса, умри олтмиш йил», деб ёзилган бўлади.
Бу маъно «Маъолимут Танзил» китобида ҳам келган.
Валлоҳу аълам!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Яхши бўлайлик...

"Мусулмонларда доим яхшилик бор, доим хайр бор, доим барака бор. Мен ҳозир сизларнинг иймон нури ёғилиб турган юзларингиз, кўзларингиздан фақат яхшилик умидвориман. Ҳаммаларингиздан фақат яхшилик, эзгулик, Аллоҳнинг ибодатида собитқадамлик, доим ўзига, оиласига, элига, юртига, ватанига, барча жонзотга яхшилик қилувчи комил мусулмонлар, ҳақиқий мухлис бандалар бўлишни умидворлиги бор".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
12730. Жоҳилни таълим бериб, ўқитиш мумкин. Чалғиганни тарбия қилиш мумкин. Аммо хорликда ўсган хор кишининг нафсида мардларда бўладиган иззат, ғурур ва жасорат каби хислатларни экиш ва ундириш маҳолдир.

Абдулҳамид ибн Бадийс.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 7 - ЗИЁРАТ САФАРИ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ________ ва
Таборак сурасини ўқимай уйқуга кетмасдилар.
Термизий, Насоий, Доримий, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ.
Anonymous Quiz
67%
Ëсин
16%
Ҳашр
10%
Мужодала
8%
Сажда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Давонинг яхшиси ...», деганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 18-жуз
Anonymous Quiz
61%
Қуръондир
10%
Зам-зам сувидир
5%
Хурмодир
20%
Қора седанадир
3%
Энди билиб оламан
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар учун ҳаром қилинган ипак, тилла ва кумуш даво учун ишлатилса бўладими?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 18-жуз
Anonymous Quiz
23%
Макруҳ
22%
Бўлмайди
48%
Бўлади
7%
Энди билиб оламан
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 11-Май , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:35 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:29
ҚУЁШ - 05:09
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17: 22
ШОМ - 19:34 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:01

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ ТОНГ! 💐

☝️КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Дуо

ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИАГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъуузубика мин ъазаабил қобри, аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, (ўта) қариликдан, бахилликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”.

Улашинг ↘️

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
ДУО ҚАЧОН ИЖОБАТ БЎЛАДИ?

«Эй Одам фарзанди!
Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта, шунда сени ҳеч вафот этмайдиган тириклар жумласидан қиламан. Мен (абадий) тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Агар бирор нарсага «Бўл!» десам, у нарса (пайдо) бўлади.

Эй Одам фарзанди!
Агар сўзинг мулойим, амалинг қабиҳ бўлса, у ҳолда сен мунофиқларнинг раисисан. Агар зоҳиринг чиройли, ботининг хунук бўлса, у ҳолда сен ҳалокатга дучор бўлгувчилардансан. Улар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, аммо ўзлари сезмаган ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар.

Эй Одам фарзанди!
Жаннатга фақат Менинг буюкли-гимга тавозеъ қилганлар, кунини зикр билан ўтказганлар, фақат Мен учун нафсини шаҳватлардан тийганлар киради. Албатта Мен ғарибларни паноҳим, қашшоқларни ҳимоям остига оламан. Ота ўз фарзандига (қанча) раҳмдил, бева аёлга эр (қанча) меҳр-шафқатли бўлганидек, Мен етимни (шунчалик) ҳурматлайман. Ким мана шу сифат билан васфланса, унга жавоб берувчи бўламан. Қачон дуо қилса, ижобат этаман. Қачон сўраса, сўраганини бераман».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий” дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz