"Besh_kappa"
6.92K subscribers
8.88K photos
3.22K videos
5 files
10.9K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
Зиёратчиларимиз билан Баҳовуддин Нақшбандий зиёратгохида
Амир Олимхон арки
​​ҲАЖ УЧУН ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРИЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1651-САВОЛ: Ҳаж сафарига борганимизда умра амалларини бажариб бўлгач, ҳаж кунлари келганида баъзилар эҳромга кириш учун Танъимга чиқиб эҳромга киришди. Биз эса, меҳмонхонада эҳромга кирдик. Уларнинг қилган ишлари тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган зиёратчи учун ҳаж ва умрага эҳром боғлаши турли жойдан бўлади. Ҳаж учун ҳарам ҳудудидан (яъни турган меҳмонхонасидан) эҳромга кирса, умра учун Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳо номларидаги масжидга бориб эҳромга киради. Бу вожиб амал саналади. Шунга биноан сизлар тўғри қилгансиз, Танъимга бориб ҳаж учун эҳромга кирганлар эса вожиб амални тарк қилишган ва бу ҳолат қўй сўйишни лозим қилади. Бу хатони тўғрилаш учун ҳарам ҳудудига қайтиб кириб, қайтадан ҳажни ният қилади ва лаббайка айтади. Шу билан қон чиқариш жаримасидан қутилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг:
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 АЙБ ҚИДИРИШ ОСОН, ИБРАТ ОЛИШ ҚИЙИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Аллоҳ таоло қайси сурада «Сендан нимани инфоқ қилишни сўрайдилар. «Ортиқчасини», деб айт», деган?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
19%
Юсуф сурасида
34%
Воқеа сурасида
34%
Бақара сурасида
12%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз алайҳисалом: «Мусулмонга қулида ва ... садақа йўқ» деганлар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
12%
Ҳайвонот бойликларида
48%
Отида
33%
Зироат бойликларида
7%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини расмий равишда ёзишни бошлаб, бу ишни ташкил қилган шахс ким?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
41%
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
26%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
29%
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу
4%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимнинг дуосидан қўрқишни ва Аллоҳ билан унинг дуоси орасида парда йўқлигини таъкидлаганлар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
19%
Мискиннинг
60%
Мазлумнинг
19%
Болаларнинг
2%
Энди билиб оламан
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 6-Май , СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:43 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:34
ҚУЁШ - 05:14
ПЕШИН - 12:25
АСР - 17: 19
ШОМ - 19:29 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:54

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz
#Дуо

МОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН

Мол-давлатнинг зиёда бўлиши учун тонгда уйғонганда қуйидаги дуони доимо ўқиб юриш керак.

بِسْمِ اللهِ عَلَي نَفْسِي بِسْمِ اللهِ عَلَي أَهْلِي وَمَالِي. اللَّهُمَّ أَرْضِنِي بِمَا قَضَيْتَ لِي وَعَافِنِي فِيْمَا أَبْقَيْتَ حَتَّي لَا أُحِبَّ تَعْجِيْلَ مَا أَخَّرْتَ وَلَا تَأْخِيْرَ مَا عَجَّلْتَ.


Ўқилиши: «Бисмиллааҳи ъалаа нафсий. Бисмиллааҳи ъалаа аҳлий ва маалий. Аллоҳумма арзиний бимаа қозойта лий ва ъаафинии фиймаа абқойта ҳаттаа лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва таъхиро маа ъажжалта».

Маъноси:Нафсим узра Аллоҳнинг номи билан. Аҳлим ва молим узра Аллоҳнинг номи билан. Ё Аллоҳим! Менга тақдир қилган нарсанг билан мени рози қил. Ҳали бермаган нарсангда менга офият бер. Токи Сен кейинга сурган нарсани тезлатишингни ва тезлатган нарсани кейинга суришингни хоҳлайман”.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 🌱 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌱 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:

«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Сиз буни биласизми?!

• Қуръондаги энг узун сура – ал-Бақара
• Қуръондаги энг қисқа сура – ал-Кавсар

• Қуръонда ишора қилинган энг афзал ичимлик – сут
• Қуръонда ишора қилинган энг афзал таом – асал

• Қуръондаги энг улуғ оят – оят ал-Курси
• Қуръонда зикр қилинган энг ёқимсиз ҳалол нарса – талоқ

• Қуръонда келган энг узун сўз – у ила сизларни сероб қилдик
• Қуръонда ишора қилинган энг афзал кеча – Қадр кечаси

• Қуръонда ишора қилинган энг афзал ой Рамазон ойи
• Қуръонда ишора қилинган энг катта ҳайвон – Ҳут яъни Кит балиқ

• Қуръонда ишора қилинган энг кичик ҳайвон – майда чивин
• Қуръонда энг афзал сура – Фотиҳа

• Қуръонда энг кўп сураларни ўз ичига олган жузъ – 30чи жузъ
• Қуръонда энг кўп номи зикр қилинган мева – узум

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
ИБОДАТ РУҲИ.

Ибодатнинг руҳи ва танаси бор. Унинг руҳи ақидадир. Ибодат ақида асосида ўз мақсадини белгилайди. Ибодатнинг танаси эса инсоннинг тили, жисмоний ҳаракатлари ва бошқа аъзоларидир.
Масалан, намоз ҳаракатлар, сўзлар, туриш, ўтириш, эгилиш, сажда қилиш, тиловат, зикр ва тасбеҳлардан иборат. Лекин буларнинг барчаси намознинг жасади ҳисобланади.
Агар тўғри эътиқод, соғлом ақида бўлмаса ҳамда намоз ўқишдан мақсад Аллоҳнинг буйруғига итоат этиш ва Унинг розилигини исташ бўлмаса, намоз руҳсиз қуруқ жасадга айланиб қолади.

"Ислом динига умумий таъриф" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz