"Besh_kappa"
6.91K subscribers
8.85K photos
3.22K videos
5 files
10.9K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
18.Al-Kahf / الكهف
Abdulbosit Qobilov
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси
(тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


•○••••••••●🍃🌼🍃●•••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz
НАМОЗ ШИФО БЎЛДИ
(Ибратли ҳикоя)

Бир муслима аёл намоздан топган ҳузур-ҳаловати ҳақида шундай ҳикоя қилади:
“Уйимиз дала ёнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик.
Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаёлмадим, аллақандай тушлар кўрдим...
Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ёрилдим. Чунки кечалари сира ухлаёлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ёрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди.
Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ёқ-бу ёққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади.
Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо...
Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ётардим.
Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ёнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим. У эса жилмайиб қўйди. “Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ётишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди.
Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим.
Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ётдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин намоз ҳаловатини сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ётишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони намоздан топганим учун бениҳоя хурсанд эдим. Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман ”.

📚 "Намозда хушуъ" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/Beshkappa_uzz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz

🕊 Жума муборак! 🕊
Жамоат намози одоблари

Жамоат намози ўқиш учун масжидга келган одам сафлар орасида у ёқ-бу ёққа юриши, одамларнинг елкаларини туртиб ўтиши мумкин эмас.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. Шунда у зот унга:
«Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади», дейилган.
Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтиш мутлақо мумкин эмас.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/10450


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
ҲАММАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ.

ЭЙ ИНСОНЛАР!
Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ. Балки мўминлар шундай кишиларки, Аллоҳ ва расулига иймон келтирадилар, ёмонлик қилган кишига яхшилик қиладилар, алоқани узган киши билан алоқани тиклайдилар, маҳрум қилган кишини авф этадилар, хиёнат қилган кишига ишонадилар, хўрлаганни ҳурмат қилишади, аразлаган киши билан сўзлашишади. Албатта Мен сизлардан хабардор Зотдирман».

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#УЛАШИНГ #билиб_олинг

Жума намозининг нияти.

نويت ان اسقط فرض هذا الوقت با داء ركعتي الصلاة الجمعة متوجها الي جهة الكعبة خالصا لله تعالي ألله أكبر.

Навайту ан усқито фарзо ҳаазал вақти би адаа и рокъатайис солаатил жумуъати мутаважжиҳан илаа жиҳатил каъбати. хоолисон лиллааҳи таъаалаа Аллооҳу акбар.

Маъноси:(Ният қилдим соқит қиламан шу вақтини фарзини икки ракаъат намози жума фарзини ўқимоқ билан. Юзимни каъбанинг бир тарафига қилиб иқтидо қилдим ушбу имомга холис Аллоҳ учун Аллоҳу акбар)

Яқинларингизга улашиб қўйинг! Жума намозига қандай ният қилишни билиб олишсин!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ
#қабристон

1647-САВОЛ: Ҳозирги кунда айрим одамлар қабристонлардан ўзлари, оиласи учун ер сотиб олиб, сағана қилдириб қўйишмоқда. Бу ишлари тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонлар омма фойдаланиши учун ҳукумат тарафидан берилган умумий жой ҳисобланади, ҳеч кимнинг шахсий мулки эмас. Шунга кўра унга кимдир эгалик қилиши, у жойдан ер сотиши ёки сотиб олиши мумкин эмас. Биздан аввалги авлодлар, ота-боболаримиз қабристондан бирор нарсани олишга, ҳатто қуриган гиёҳ олишдан ҳам чўчиганлар. Ҳозирда ҳам айрим одамлар қабристондаги мева ва ўт-ўланлардан фойдаланиш ҳақида кўп савол беришлари бежизга эмас, ана шу ҳадикдан пайдо бўлган. Аммо минг афсуски, айрим одамлар томонидан кимлар биландир тил бириктириб, ер сотиб олиш ҳолати оз бўлса-да, пайдо бўлмоқда. Бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки бу ноҳақдан ер олиш ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ огоҳлантириб, бундай деганлар:
عَنْ سَالِمٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَخَذَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا بِغَيْرِ حَقِّهِ خُسِفَ بِهِ يَوْمَ القِيَامَةِ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ»
“Ким бир қарич ерни ноҳақдан олса, қиёмат куни уни етти қават ер ютади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қарич ерни зулм ила олса, қиёмат куни унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади”, деганлар” (Муттафақун алайҳ).
Бу ишнинг қанчалик оғир эканини тушунмаган одамлар турли воситалар билан бир қарич бўлса ҳам бировнинг ерини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Исломда бу иш зулм ҳисобланади ва катта гуноҳ сифатида қораланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
ОТАНГ ҲАЁТЛИГИДА ҚАДРИГА ЕТГИН



Отанг сенга босим қилганида билиб қўй -у сенинг ўсишингни истаган бўлади.

Отанг жим турганини кўрсанг билиб қўй - у сенинг келажагинг тўғрисида бош қотираётган бўлади.

Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй - у сен учун ўз нафсини бутунлай жиловлаган бўлади.

Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй -у сен сабабли шундай бўлган.

Отанг кулган пайтида билиб қўй - бунинг ҳам сабабчиси сенсан.

Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй - сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.

Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй -у йиғлаётган бўлади.

Отангга нисбатан овозингни баландлатган пайтинг билиб қўй - сен уни тириклайин гўрга тиққан бўласан.

Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй-отанг сендан ғазабланган бўлади.

Отанг тўшакка ётиб, нафас олмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.
ОТАНГ ҲАЁТЛИГИДА КАДРИГА ЕТГИН!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
📔 Пластик ликопчалар

Дурадгор Аҳмад бобо анча кексайиб қолди. Қуввати кетиб қўллари қалтирар, ҳатто овқатни зўрға ерди. Ўғли бундан хуноб бўлиб, отасининг овқатланадиган жойини алоҳида қилди.

Бироқ набираси Ҳасан бобога жонкуяр эди. Имкон бўлди дегунча овқатлантириб қўярди. Кунларнинг бирида қария қўлидаги ликопчани синдириб қўйди. Шундан сўнг келини пластик ликопчада таом берадиган бўлди.

Бир куни ўғли хотинига ўша пластик ликопча ишлатмасликни айтиб туриб: "Бу ликопчаларни ташлаб юбор" деди.

Невараси Ҳасан эса иккита ликопчани алоҳида ажратиб қўйиб: "Она уларни ташлаб юборманг. Келажакда керак бўлади", деди. Отаси қизиқсиниб: "Буларни нима қиласан, ўғлим?" деди. Ҳасан жавобан: "Сизлар қариганингизда овқатни мана шу ликопчаларда бераман", деди.

Ҳасаннинг бу гапини эшитган ота-онаси қилган ишидан жуда афсусланди ва уни ҳам ўзлари билан бирга ўтиришга таклиф этди.

Агар улар ота-онага яхши муносабатда бўлиш инсонни жаннатга етаклайдиган амаллардан эканини билганида ўзларини бундай тутмасди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

رضا الرب في رضا الوالدين وسخط الرب في سخط الوالدين

"Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Аллоҳнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир" (Имом Термизий ривояти).
©️ Оҳунжон Аҳмедов, (Ҳидоят журнали)

#Ибрат

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 1 - ҲАЖ-УМР САФАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 3-Май , ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:48 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:38
ҚУЁШ - 05:18
ПЕШИН - 12:25
АСР - 17: 17
ШОМ - 19:25 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:50

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

☘️ Хайрли тонг ☘️


Эрта тонгда шамолнинг нафасидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик.

🕊АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ🕊

☘️Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!🤲🏻

🍃Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлайлик-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга тўла ўтсин!
АМИЙН🤲🏻

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
Тонгги зикр📿

“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.

Улашинг👉
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Ўқилиши: «Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.»

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).

Улашинг ↘️

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#кун_ояти

مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ ﴿42﴾ قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ ﴿43﴾

"Дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўрашса, «Биз намоз ўқимас эдик», дейишади".
(Муддассир сураси, 42-43 оятлар).

Тафсир: «Сизларни дўзахга нима киритди?» (деб) гуноҳкорлар арзи дод қилишга муштоқ бўлиб турганлари учун батафсил жавоб бера бошлайдилар: Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Бу ояти каримада дўзахийларнинг ўзлари дўзахга тушишларига сабаб бўлган асосий нарсани зикр қилмоқдалар. Аслида, бош сабаб иймонсизлик, лекин улар намоз ўқимаслик дейишмоқда. Демак, намоз билан иймон ажралмас нарсалар экан. Бу оятда мусулмон киши ҳаётида намознинг аҳамияти нақадар улкан эканлиги яна бир бор таъкидланмоқда.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Ҳадис

«БИРОДАР БЎЛИНГ!»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг! Бир-бирингизга ҳасад қилманг! Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг!» - дедилар».

Шарҳ: Демак, мўмин-мусулмонларнинг ўзаро бир-бирларини ёмон кўришлари, кўнгилларида бир-бирларига нисбатан ҳасад сақлашлари мутлақо мумкин эмас экан. Мўмин-мусулмон бандалар бир-бирларини ёмон кўришлари ҳеч ақлга тўғри келмайдиган иш. Улар ўзаро дўст-биродар бўлишлари матлуб. Иймонларининг талаби шудир. Исломларининг талаби шудир.

«Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
САФАР

Ҳеч тараддудсиз сафар қилинг. Ҳеч бўлмаса қолган умрингизни қутқаринг.
Муҳаммад Моғут айтади:
“Сафар қилинг. Биздан ўзгаларни кўрасиз, инсонийлик ва ҳаёт нималигини ўрганасиз. Бизнинг дунёдаги энг яхши ва энг қадимги халқ эмаслигимизни англайсиз. Бошқаларнинг эҳтиромига лойиқ бўлиш учун аввало уларни ҳурмат қилишни ўрганасиз. Ёмон қилиқларингиздан уяласиз, навбатни бузганингиздан, чиқиндини кўчага улоқтирганингиздан, қайсидир амалдор ёки бойга таниш бўлганингиз учун фахрланганингиздан хижолат бўласиз.
Сафар қилсангиз оилангизни, дўстларингизни соғинасиз. Аммо инсон каби яшашни танлаганингиздан сўнг ҳаргиз яна олдинги кир ҳаётингизга қайта кўрманг. Йўқса оддий зиёратчи ёки ўлик каби бўлиб қоласиз. Ватанидан кўчиб кетганларни ҳаргиз маломат қилманг.

  Улашинг
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Нисо сураси 122-127-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Ҳаётий воқеа

📜 Менинг онам эканликларини Роббим билади...

Саудиялик бир шифокор аёл ҳикоя қилади: "Муҳаммад исмли ёши тахминан ўттизларда бўлган бир йигит қабулимга келди. Унинг ёнида онаси бор эди — у ундан қочмоқчи бўлар, у эсa уни бағрига босарди.
Онаси рўмолини улоқтирарди, у эса қайтадан жойига тўғирлаб қўярди. Унинг қўлларини тишлар, тирнарди, юзига туфларди — у эса жилмаярди.

Онаси шифохонага кирди-ю, рўмолини улоқтириб, ақли йўқ мажнун одам каби кулиб, шифокорнинг столи атрофида югуриб айлана бошлади.

Шунда мен сўрадим:
— Бу ким?
— Онам, — деди у.
— Унга нима бўлган?
— Улар шу ҳолларида, ақлсиз туғилганлар, — деди у.
— Ундай бўлса, сиз қандай туғилгансиз?
— Бобом уларни отамга олиб берган эканлар, шояд фарзандли бўлар деб. Отам бир йилдан сўнг уларни талоқ қилган эканлар. Бу вақтда онам менга ҳомиладор бўлган эканлар. Сўнг мен туғилганман.

— Қачондан бери уларга қарайсиз, парвариш қиласиз?
— Ўн ёшимдан бери. Уларга овқат тайёрлайман, қарайман. Ухламоқчи бўлсам, чиқиб кетиб қолсалар қидириб юрмайин деб оёғимни оёқларига боғлаб ухлайман...
— Нега бугун бу ерга олиб келдингиз?
— Уларнинг қон босимлари юқори, қандли диабет касаллари бор.

Онаси кулиб:
— Картошка бер, — деди.
У берди. Онаси юзига туфлади. У кулиб, юзини тозалади.
Шунда мен сўрадим:
— У киши сизга она эканларини биладиларми, сизни танийдиларми?
— Йўқ, валлоҳи, мен ўғлилари эканимни билмайдилар. Лекин Яратган Роббим биладики, у зот менинг онамдирлар.

Онаси қараб туриб:
— Эй ўғлим, сен ёлғончисан! Нега мени Маккага олиб бормаяпсан? — деди.
У эса:
— Пайшанба куни олиб бораман деб айтмадимми, онажон? Пайшанба куни борамиз — деди.
Мен сўрадим:
— Унинг зиммасидан (ақли жойида эмаслиги сабаб) соқит бўлса, Маккага олиб бориш керакми?
У жавоб берди:
— Опа, онам билан Роббимнинг ҳузурига ҳисобда турганимизда: “Муҳаммад, нега мени Маккага олиб бормаган эдинг?” — дейишини хоҳламайман.
Мен Роббимга қарата: “Роббим, мен онамни елкамда опичлаб кўтардим, тавоф қилдирдим, замзам ичирдим, Каъбага қаратиб қўйдим”, дейишни хоҳлайман.
Яна: “Аллоҳим! Гарчи уларнинг ақллари бўлмаган бўлсада, менинг онам эканларини албатта Сен билгувчисан!”, дейишни истайман”, деди.

Мен жим бўлиб қолдим, кўзим ёшга тўлди. Сўнгра унга:
— Онангга кўрсатган бу эҳтироминг учун Аллоҳ сенга ажру мукофотлар ато этсин! Бугунгидай ота-онага яхшилик қилишни кўрмаганман.
У эса жавоб берди:
— Мен бу ишимни (куни келиб) фарзандларим ҳам менга шундай муомала қилишлари умидила қилаяпман. Чунки биррул волидайн (албатта қайтадиган) қарздир".

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Хатна тўйи учун сўқим олиб келиш динимизда борми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥
Биз томонларда ўғил фарзанд учун қилинадиган суннат (хатна) тўйига келиннинг отаси ёки ака-укалари сўқим (сўйиладиган қорамол) олиб боришлари шартдек бўлиб қолган. Ҳатто бу нарса келин тарафдагиларнинг бурчи деган тушунча ҳам бор. Шунинг учун айрим ҳолларда баъзи оталар неварасини суннат тўйига ерини сотиш ёки катта қарзларни олишгача мажбур бўлаяпти. Шу ишлар динимизда борми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Динимизда хатнани бор эканлиги барчага маълум ва бу учун зиёфат қилиб бериш ҳам бор. Аммо бу нарса фарз ёки вожиб, ҳатто суннат ҳам эмас, балки у айрим саҳобийларнинг шунчаки одати бўлган. Лекин у ҳозирги кунда авж олгандек бемаъни дабдабозлик билан эмас, балки тор доирада камтарона дастурхон ёзиб ўтказилган.
Демак, аслида суннат ҳам бўлмаган ушбу “тўй”га сўқим олиб келиш қиз томоннинг бурчи дейиш мантиқсиз экани кўриниб турибди. Буни жоҳилона ҳою ҳавас ортидан пайдо бўлган хурофот десак, тўғрироқ бўлади. Айнан мана шунақа тайини йўқ “мажбурият”лар туфайли қанчадан-қанча оилалар жабр кўряпти ва ҳатто айрим оилалар “сўқим қилинмагани ёки олиб келинган сўқимнинг кичкиналиги” сабабидан бузилиб кетишгача ҳам бормоқда.
Динимизда ҳадя улашишга тарғиб қилинган. Аммо бу чин юракдан ҳамда берувчига малол келмасдан амалга оширилиши керак. Шундай экан, куёв томонга юбориладиган новвосларни ҳадя деб бўлмайди. Чунки бу нарса ошкора ёки зимдан қилинган талаб ёки келин томоннинг одамлардан уялиб ёхуд “қизим хижолат бўлмасин”, деб қиладиган “совғаси” бўлади. Куёв томоннинг келин томонга бундай талаблар қўйиши катта хато ва гуноҳ саналади. Қолаверса, чин кўнгилдан берилмаган нарсани ейиш ҳам шубҳали ҳисобланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).
Шундай экан, бундай ишга чек қўйиш лозим. Агар қилмоқчи бўлсалар, куёв томон имкони даражасида ўзлари қилсинлар. Агар имконлари бўлмаса, қайнотани зиммасига юкламасликлари лозим. Имкон бўлмагани учун бу каби эҳсонни қила олмаса, гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

#савол_жавоб

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz