"Besh_kappa"
6.89K subscribers
8.72K photos
3.2K videos
5 files
10.9K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 КЎНГИЛ КЎЗИ ОЧИЛГАНДА...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИ ВА ФАРЗИ ЎРТАСИДА ГАПЛАШИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

CАВОЛ: Субҳ кирганда бомдод намозини суннатини ўқилса кейин фарзгача ҳеч қандай гап гапириш мумкин эмасми? Бошқаларни намозга уйғотса бўладими? Илтимос кенгроқ тушунча берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг суннатидан кейин зарурат туғилса, гапириш, ўзгаларни намозга уйғотиш жоиз. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
📗 “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг суннатини ўқиганларидан сўнг уйғоқ бўлсам, мен билан гаплашар, уйғоқ бўлмасам, токи намозга чақирилгунча ёнбошлаб ётар эдилар”
(✍️ Имом Бухорий ривояти).

Мазкур ҳадиснинг шарҳида Аллома Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ибнул Малак: “Бу ҳадисда бомдоднинг суннати ва фарзи ўртасида гаплашиш жоиз эканига далил бор. Чунки аҳли аёли билан гаплашиш суннатдир”, деганлар. Яъни, ким: “Суннат ва фарз намозлари ўртасида гаплашиш намоз ёки унинг савобини ботил қилади”, деса, унинг сўзи ботилдир. Тўғри, шак-шубҳасиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари охират сўзларидандир. Энди дунё гаплари, шубҳасиз доимо хилофул авло бўлади, хусусан икки намоз ўртасида...” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).

Демак, суннат ва фарз намозлари ўртасида охиратга тегишли мавзуларда гаплашиш ёки кимнидир намозга чақириш, уйғотишнинг гуноҳи йўқ. Лекин гуноҳ бўлмайдиган дунё гапларини гаплашишдан сақланиш афзалдир. Гуноҳ бўладиган нарсалар ҳақида гаплашиши эса қачон бўлса ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Нисо сураси 95-101-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЎГАЙ ОНА АБАДИЙ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Онам вафотидан кейин отам бошқа аёлга уйланган эди. Бир йилча аввал отам вафот этди. Шундан кейин ҳам бу аёл бизга маҳрамлигича қоладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта. Фарзандлар учун отанинг аёли абадий маҳрам ҳисобланади. Аллоҳ таоло ояти карималарда бир қанча марҳамларни санаган. Шулар ичида оталар уйланган аёллар ҳам айтиб ўтилган. Фиҳқий манбаларда ҳам маҳрамларга доир мавзуда ўгай она эрининг фарзандлари учун ҳам маҳрам экани айтилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

وامرأة أبيه وابنه وإن بعدا أما حليلة الأب فبقوله تعالى {ولا تنكحوا ما نكح آباؤكم من النساء} النساء: 22 فتحرم بمجرد العقد عليها
“Отаси уйланган ва ўғли уйланган аёлларга уйланиш ҳаромдир. Ота уйланган аёлга уйланиш ҳаром экани ушбу оятда айтилган: “Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг!” (Нисо сураси, 22-оят). Шу оятга кўра ота бирор аёлга никоҳланишнинг ўзи билан шу аёл ўғилларга маҳрам бўлиб қолади”. Валлоҳу аълам
Бир куни кетамиз боримиз ташлаб,
Ота-ю Оналар кетган томонга.
Меҳмонмиз турайлик меҳмондек бўлиб,
Сабрли бўлайлик яхши ёмонга.

Қолади фарзандлар изимиз бўлиб,
Умид бор руҳимиз шод қилмоғидан.
Бу неъмат етади ҳар бир бандага,
Ота Она руҳи шод бўлмоғидан.

Ўткинчи мартаба ҳамда бойликлар,
Муҳаббат қўйсанг гар тоилар қадам.
Сарф эт иккисин яхшилик учун,
Шунда шод бўларсан ҳисоб бўлган дам.

26.04.2025.
Миршавкат Музаффар.
https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 27-Апрель , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:58 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:46
ҚУЁШ - 05:26
ПЕШИН - 12:26
АСР - 17: 14
ШОМ - 19:19 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:41

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

🕊Тонгда қилинган зикрлар кунингизга файз бағишласин.

📿Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12691. Ризқ талаби ва тижорат билан машғул ҳар ким учун муҳим ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўрт хислат сенда бўлса, дунёни қолганини йўқотсанг ҳам сенга зарар қилмайди. Улар: рост сўз, омонатни сақлаш, ҳусни хулқ ва таомда иффат (кифоя қилгудек, ҳалол ейишни лозим тутиш)”, дедилар.

Имом Аҳмад ва Мунзирий “Тарғиб ват тарҳийб”да келтирган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Қайси оят саккиз тоифа инсон закотга ҳақдорлиги ҳақида?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
24%
Ёсин сураси, 8-оят
33%
Нисо сураси, 12-оят
32%
Тавба сураси, 60-оят
10%
Энди билиб оламан
Хурмо ёки арпадан қанча миқдорда фитр садақаси берилади?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
14%
Ярим соъ
48%
Бир соъ
26%
Беш мудд
12%
Энди билиб оламан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Кун_ҳикмати

Агар тўғри йўлни билмасанг, эски (нафс) нинг истагига қарши харакат қилавер. Чунки тўғри йўл унга қарама- қарши йўлдир.

Жалоладдин Румий қуддиса сирруҳу

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz