"Besh_kappa"
6.9K subscribers
8.67K photos
3.18K videos
5 files
10.8K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
ДЕНГИЗГА НИНАНИ СУҚҚАНЧА БЎЛАР...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: "Агар (бандаларим) бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берсам, бу мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди. Катта денгизга нинани бир марта суқиб олингандек бўлади, холос. Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб (-китоб) қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин"».

Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Қуръони каримда ибодат оятлари 110 тани ташкил қилса, аҳлоқ оятлари 1504 тадан иборат. Қуръоннинг тўртдан бири хулқ ҳақидадир.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмас. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Албатта Аллоҳ таолони ғазаблантирсанг, осмонлар ва ердаги барча сенга ғазаб қилур.


Улашинг ↘️
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Ҳикмат

Қайта-қайта узр сўрайвериш гуноҳни қайта-қайта эслатишдир.
Бир одамга ҳамманинг олдида насиҳат қилиш уни сўкишдир.
Ақл мукаммал бўлса, гап қисқа бўлади.
Ҳимоячи – сўровчининг қанотидир.
Жазавага тушиб, «дод-вой» солиш сабр қилишдан кўра кўпроқ толиқтиради.
Душманнинг энг каттаси ҳийласи махфийроғидир.
Ўзига керак бўлмаган нарсани талаб қилган одам ўзига керакли нарсани бой беради.
Ғийбат тинглаган одам икки ғийбатчининг биридир.

«Унваанул байан» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
УЙ СОТСАНГИЗ, УЙ ОЛИНГ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким ҳовли ёки уй сотса, билсинки, шу маблағи баракасиз бўлиб кетади. Илло, (маблағни) шунга ўхшашига сарфласа, бундан мустаснодир (яъни бир одам кўчмас мулкини сотса, унинг пулини худди шундай кўчмас мулкка сарф қилсагина баракали бўлади. Акс ҳолда пулнинг баракаси кетади)» дедилар.

Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Нисо сураси 60-65-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Ҳаж мавсуми яқинлашмоқда

☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар”.

Имом Бухорий ривояти.

🕌 Изоҳ: Ҳaж ибoдaтининг бoшқa ибoдaтлaрдaн бир фарқи шуки, у ҳaммaгa ҳaм бир пaйтнинг ўзидa фaрз бўлaвeрмaйди, бaлки aйрим шaртлaригa мувoфиқ кeлгaн мусулмoнлaргaгинa фaрздир. Қoдир бўлгaн oдaмлaргa Aллoҳ учун Бaйтни ҳaж қилиш фaрз. Улaмoлaр кишигa ҳaж фaрз бўлиши учун қуйидaги шaртлaр мaвжуд бўлиши кeраклигини тaъкидлaшгaн:

1) мусулмoн бўлиши;
2) бaлoғaтгa eтгaн бўлиши;
3) oқил бўлиши;
4) ҳажга қoдир бўлиши;
5) сoғ-сaлoмaт бўлиши;
6) ҳукумaт мaн қилмaгaн бўлиши;
7) йўлдa oмoнлик бўлиши;
8) aёл кишига мaҳрaми бўлиши;
Kимдa ушбу шaртлaрдaн бирoртaси бўлмaсa, унга ҳaж фарз бўлмайди.

Ҳаж – Исломнинг беш арконидан бири бўлган улуғ рукн, Аллоҳга маҳбуб ибодатдир. ("Мўминнинг умр сафари"дан)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Телефон балосидан бузилаётган оилалар кўпаймоқда!

🎙Ҳазратимиздан эслатмалар

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 21-Апрель , ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 04:09 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:55
ҚУЁШ - 05:35
ПЕШИН - 12:27
АСР - 17: 10
ШОМ - 19:13 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:32

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

#Хайрли_тонг_умри_азизим

Охиратда Аллоҳ таоло сизга;

Эшигингиз Райён,
мукофотингиз Фирдавс,
шаробингиз Кавсар,
қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва
соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳадиси

Аршнинг соясида бўласиз


Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан ўтиб юборса, Аллоҳ уни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршнинг соясига олади", дедилар.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Ҳадис

Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига савоб берилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: "Намоз ичида ўқилган Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига Aллоҳ минг савоб беради. Намоздан ташқари, намоздан сўнг дарҳол ўқилган Қуръоннинг ҳар ҳарфи учун Aллоҳ юз савоб беради. Намоздан ташқарида (бошқа жойларда) ўқилган Қуръоннинг ҳар ҳарфига Aллоҳ ўн савоб билан мукофотлайди".

Қуръонни лозим бўлганидек тинглаган киши учун Aллоҳ ҳар ҳарфига минг савоб беришни мўлжаллайди. Хатм этган кишининг эса ҳар дуоси қабул бўлади.

Имом Ғаззолий ўгитлари китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
 Ҳадис: “Ким жума куни «…» сурасини ўқиса, унга икки жума орасини нур билан мунаввар қилиб туради”. Қайси сурани? 
Anonymous Quiz
7%
Воқеа сурасини
87%
Каҳф сурасини
4%
Ҳужурот сурасини
2%
Билмайман
Tahoratda oyoqni yuvish qanday amal?
Anonymous Quiz
17%
Vojib
56%
Farz
27%
Sunnat
Мусулмоннинг ҳаққи

📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар. «Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейилди.
«Қачон учратсанг, унга салом бер, қачон сени даъват
(таклиф) қилса, унга ижобат қил,
қачон сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил,
қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила,
қачон бемор бўлса, уни бориб кўр ва қачон вафот этса, ҳозир бўл», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Силаи_раҳм

Катта аканинг ўрни ва унга яхшилик қилиш

عَنْ سَعِيدِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «حَقُّ كَبِيرِ الْإِخْوَةِ عَلَى صَغِيرِهِمْ حَقُّ الْوَالِدِ عَلَى وَلَدِهِ».

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ака-укаларнинг каттасининг кичигидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққичадир», дедилар».

Шарҳ: Катта аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар унинг укалари, сингиллари ва ҳоказо, ким бўлса бўлсин, отага қандай итоат қилса, катта акага шундай итоат қилишлари керак. Чунки буни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар. Катта аканинг ҳаққи отанинг боладаги ҳаққи каби бўлишини яхши билишимиз керак.

Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, катта аканинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, унинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларга, сингилларга лозимдир.

Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Укалари уни оталари ўрнида ҳурматлаганлар ва унга итоатда бўлганлар.

🔗 https://islom.uz/maqola/23542

🕋 @islomuz
Тафаккур

Бир донишманддан сўрашибди:
― Сизни бу дунёда энг даҳшатга солган нарса нима?

Донишманд:
― "Одам боласи. Чунки у мол-мулк топиш учун аввало соғлигини қурбон қилади, сўнгра соғлигини қайтариб олиш учун мол-мулкини қурбон қилади", ― деб жавоб берибди.


Қизиғ-а? Ўлиб тирилиб, ухламай, соғликни йўқотиб пул топамиз кейн пул топиб, саломатликни қидирамиз. Афсуски, йўқотган соғлигимизни баъзан топканимизча пул сарфлаб ҳам топа олмаймиз !

КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Нисо сураси 66-74-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Аҳли суффанинг иффатлилиги туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлаши ҳақидаги оят қайси сурада нозил бўлган?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
27%
Оли Имрон сураси, 12-оят
35%
Бақара сураси, 273-оят
25%
Балад сураси, 8-оят
13%
Энди билиб оламан