"Besh_kappa"
8.76K subscribers
15.1K photos
5.13K videos
6 files
16.3K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
#Дуолар

🗣 Ёпиқ эшикларни очади

🤲 Муҳим иш олдидан, иш юришмаётганда, ҳаётда машаққатлар кўпайса, қаерга борилса, "эшиклар ёпилаверса", Фатҳ сурасининг 1-ояти кўп ўқилса, Аллоҳ таоло нажот беради:

إِنَّا فَتَحۡنَا لَكَ فَتۡحٗا مُّبِينٗا

▫️“Инна фатаҳна лака фатҳам мубийна”

▫️Маъноси: “Дарҳақиқат, Биз сизга очиқ-равшан фатҳ-ғалаба ато этдик”.

🪶 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: "Менга бу кеча бир сура нозил қилинди, у чароғон қуёшли дунёдан ҳам менга маҳбуброқдир. У: “Инна фатаҳна лака фатҳам мубийна”, яъни Фатҳ сурасидир" - Имом Бухорий ривояти.


✅️ Олимлар шу оятни дуо сифати кўп ўқиб юришган ва ижобатини кўришган.



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍2
#Ҳадис_162 #Такрор

ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИНИНГ АЛОМАТИ


عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا أَرَادَ اللَّهُ أَنْ يُصَافِي عَبْدًا مِنْ عَبِيدِهِ  ، صَبَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ صَبًّا ، وَثَجَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ ثَجًّا ، فَإِذَا دَعَى ، قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ : صَوْتٌ مَعْرُوفٌ ، وَقَالَ جِبْرِيلُ : يَا رَبُّ هَذَا عَبْدُكَ فُلَانٌ ، يَدْعُوكَ فَاسْتَجِبْ لَهُ ، فَيَقُولُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى : " إِنِّي أُحِبُّ أَنْ أَسْمَعَ صَوْتَهُ " ، فَإِذَا قَالَ : يَا رَبُّ ، قَالَ : " لَبَّيْكَ عَبْدِي لَا تَدْعُونِي بِشَيْءٍ إِلَّا اسْتَجَبْتُ لَكَ عَلَى إِحْدَى ثَلَاثِ خِصَالٍ : إِمَّا أَنْ أُعَجِّلَ لَكَ مَا تَسْأَلْنِي ، وَإِمَّا أَنْ أَدَّخِرَ لَكَ فِي الْآخِرَةِ مَا هُوَ أَفْضَلُ مِنْهُ ، وَإِمَّا أَنْ أَدْفَعُ عَنْكَ مِنَ الْبَلَاءِ مِثْلَ ذَلِكَ " ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يُؤْتَى بِالْمُجَاهِدِينَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَجْلِسُونَ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِالْمُصَلِّي فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ ، وَيُؤْتَى بِالْمُتَصَدِّقِ ، فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِأَهْلِ الْبَلَاءِ ، فَلَا يُنْصَبُ لَهُمْ مِيزَانٌ ، وَلَا يُنْشَرُ لَهُمْ دِيوَانٌ ، ثُمَّ يُسَاقُونَ إِلَى الْجَنَّةِ بِغَيْرِ حِسَابٍ حَتَّى يَتَمَنَّى أَهْلُ الْعَافِيَةِ أَنَّ أَجْسَادَهُمْ قُرِضَتْ بِالْمَقَارِيضِ فِي الدُّنْيَا 

Али  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ ﷺ : “Қачон Аллоҳ бандаларидан бирини Ўзига муқарраб қилишни ирода қилса, устидан балоларни ёғдириб қўяди. Банда дуо қилганида фаришталар:
“Таниш овозку” дейишади ва Жаброил:
“Эй Роббим, бу фалон банданг, сенга дуо қилмоқда, дуосини ижобат қилсанг” дейди. Шунда Аллоҳ таборак ва таоло:
“Мен унинг овозини эшитишни ҳуш кўраман” дейди. Банда қачон:
“Эй Роббим” деса, Аллоҳ:
“Лаббай бандам, нима деб дуо қилсанг сенга уч нарсадан бирини албатта бераман. Сўраганингни тездан бераман, ёки охиратга сўраганингдан афзалини таёрлаб қўяман ёки сўраганингни мислича сендан балоларни даф қиламан” дейди
” дедилар.

Сўнгра Расулуллоҳ ﷺ: “Қиёмат куни сафарбарликка чиққанларни келтирилиб, ҳисоб қилинишлари учун ўтирадилар. Намозҳонни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Садақа берганни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Аҳли балони келтирилади. Улар учун тарози тикилмас ҳамда девони очилмас ва ҳисобсиз жаннатга олиб бориладилар. Шунда офият аҳли жасадлари дунёда омбирлар билан қимчиб ташлангада эди деб орзу қилишади” дедилар.

🏷 Изоҳ:  Баъзи вақтларда бало ва мусибатларга йўлиққанлар ибодатда бардавом бўлиб, Аллоҳ таолонинг Ўзига ёлвориб дуо қилсалар ҳам дуо ижобат бўлмагандек бўлади. Шунда киши “бу мусибат, азоб ва қаҳрнинг аломати эмасмикан” деб қолади. Бунга жавоб шуки, Аллоҳ таоло бандасига тақдирга рози бўлиш, ибодатга қайтиш ва дуода бардавом бўлишни насиб қилиши дуо ижобат бўлганинг аломати ҳисобланади. Акс ҳолда дуога ҳам тавфиқ бўлмасди. Бундай вақтда мусибатга алоҳида инъом, дуо қилишга алоҳида инъом берилади. Бу мусибат даражанинг юқори бўлишига восита бўлади. Жалолуддин Румий роҳматуллоҳи алайҳ “Маснавий”ларида Аллоҳ таоло тарафидан ҳикоя қилиб: “Гуфт он Аллоҳ, ту лаббайка мост” яъни “унинг Аллоҳ дейиши бизнинг лаббай дейишимиздир” деганлар. Бу, банда қачон Аллоҳ деса, Аллоҳ лаббай бандам деганидир. Мусибатни қачонгача давом этиши ёки тездан ариши эса, Аллоҳнинг ҳикматига боғлиқдир.  Бу худди табиб беморга қачонгача даволанишни чўзиш ёки тездан тўхтатишига ўхшайди.

☝️ Демак Аллоҳнинг имтиҳонлари имтиҳон қилинганларнинг қиёматдаги даражалари баланд бўлиши, чеккан азобларига эвазига мисли кўрилмаган нематлар берилиши учун экан. Инъом берилганда чеккан азиятлар арзимас нарса эканлиги маълум бўлади.


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍3
​#Ҳадис

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлур. Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилур. Алиф лаам мийм бир ҳарф демайман. Лекин алиф бир ҳарф. Лаам бир ҳарф. Мийм бир ҳарф», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган
.

Бас, шундоқ бўлганидан кейин бир ҳарф бўлса ҳам Қуръони Каримни ўқишга ҳаракат қилмоғимиз зарур.

«Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Қуръон мўжизадир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Шўро сураси 35-44-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Қайси кунлари жаннат эшиклари очилади?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
24%
Душанба ва пайшанба кунлари
31%
Сешанба ва жума кунлари
39%
Ҳар куни
5%
Энди билиб оламан
👍8🔥2
Nabiy alayhissalom er uchun eng yaxshi ayolning ba’zi sifatlarini sanaganlar. 1. Nazar solsa, xursand qiladi. 2. Jonida va molida eri yoqtirmaydigan narsa ila unga xilof qilmaydi. Uchinchisi qaysi?

«Hadis va hayot» 13-juz
Anonymous Quiz
36%
Amr qilsa, itoat qiladi
42%
Erining ruxsatisiz tashqariga chiqmaydi
17%
Qarindoshlariga xushxulq bo‘ladi
5%
Endi bilib olaman
🔥4
Агар молни муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш кўзланса, у нима дейилади?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
30%
Закот
35%
Ҳадя
30%
Садақа
4%
Энди билиб оламан
👍3
Соғинч

​Гоҳо эзилади юрагим,
Кимга айтишни билмай дардим.
Соғинаман, қоям – падарим,
Қани отам бўлса ёнимда.

​Ҳаётликда билмадим қадрин,
Гоҳ пайтлар букканман қаддин.
Мунаввар қил, Яратган, қабрин,
Қани отам бўлса ёнимда.

​Балким бу ҳам замоннинг зайли,
Йиғлаяпман соғинч туфайли.
Турмаса ҳам ўрнидан майли,
Қани отам бўлса ёнимда.

​Борлигида чекмас эдим ғам,
Барча неъмат эди менда жам.
Яшар эдим бугун хотиржам,
Қани отам бўлса ёнимда.

​Эллик ёшда билибман шуни,
Соғиняпман энди ҳар куни.
Кўз ўнгимда айрилиқ туни,
Қани отам бўлса ёнимда,
Қани онам бўлса ёнимда.

Миршавкат Музаффар.
10.09.2026-й.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍41🔥8
Агар молни бирор шахсга уни улуғлаб ва меҳрини қозониш учун берилса, у нима дейилади?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
74%
Ҳадя
11%
Закот
13%
Садақа
2%
Энди билиб оламан
👍9
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1448 йил | 2026 йил, 14-Сентябрь, ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 04:42   сахарлик тугаши
БОМДОД -     05:17
ҚУЁШ -    05:57
ПЕШИН - 12:24
АСР -        16: 44
ШОМ -       18:39 +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -19:52

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍14
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


https://t.me/Beshkappa_uzz
👍6
#дуо

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал  жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍2
Намоз

📜Бомдод намозининг 10 та улкан фазилати

◽️1. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилигига эришиш.
◽️2. Кун бўйи Аллоҳнинг кафолати ва ҳимоясида бўлиши*.
◽️3. Қиёмат куни мўмин учун нур бўлиши. (ҳадисга ишора)
◽️4. Иймон аломатларидан бири экани. Зеро, у мунофиқларга энг оғир намозлардандир. (ҳадисга ишора)
◽️5. Кунни барака ва хотиржамлик билан бошланиши.
◽️6. Иймонни кучайтириш ва банданинг Роббиси билан алоқасини мустаҳкамлаш.
◽️7. Кеча ва кундуз фаришталарини унга (бомдод намозига) гувоҳ бўлишлари. (ҳадисга ишора)
◽️8. Аср ҳамда бомдодни мунтазам адо этиш жаннатга киришга сабаб бўлиши*.
◽️9. Қалбга сукунат, руҳга роҳат ва кўнгилга кенглик бағишлаши.
◽️10. Интизомли бўлиш, муваффақиятга эришиш ва эрталабки вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам бериши.

Эй Аллоҳ! Бизни бомдод намозига риоя қилувчилардан қилгин. Унинг роҳатини ва унда собитқадам бўлишни бизга насиб эт. Омин.

🔖*Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг кафиллигидадир», дедилар. Имом Муслим ривояти.
*Абу Бакр ибн Умора ибн Руайба отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намоз ўқиган – яъни бомдод ва асрни – бирор киши дўзахга кирмайди», деганларини эшитганман...", деди". Имом Муслим ривояти.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍3
#Эҳсон #Ихлос
#Мукофоти

📝Қаҳатчилик даврида мадрасадан салкам бир чақирим узоқда жойлашган Хўжа афандининг уйидан нон олиб чиқаётган талабани маҳалладагилардан биттаси кўриб қолди.
«Хўжам, ўз қишлоғингиз болалари оч ўтирган пайтда бегона талабаларга нон беришингиз тўғрими?» деб маломат қилди. У зот рафиқаси Оиша онага қопда қолган унни шу кишига беришни буюрди. Аммо очарчилик сабаб айтилганни бажаришда тайсаллади. Эри гапини иккинчи бор такрорлагач, бўйсунишга мажбур бўлди.
Орадан кўп ўтмай бошқа бир одам қўлида мактуб билан кириб келди. Хат қишлоқдан бир соатлик масофадаги Яшҳанбозор ноҳиясида яшайдиган дўкондордан келган, унда бундай ёзилганди: «Афандам, Бафродан сизга бир қоп ун келди. Ишончли одам юборинг, олиб кетсин».
Ҳазрат аёлига қараб, дедики: «Ўша унни малолланмай берганингизда икки қоп келиши мумкин эди».

"Олимларнинг аёллари" китобидан.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Қуръон ҳидоят манбаидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍4
Abdulloh ibn Amr ibn Oss roziyallohu anhu rivoyat qilishicha, ashaddiy baxil inson kim?

📗 «Odoblar xazinasi» 4-juz
Anonymous Quiz
30%
Salomga baxil inson
39%
Qarindoshlaridan silai rahmni uzgan inson
27%
Ahli ayolini nafaqa bilan taʼminlamagan inson
4%
Endi bilib olaman
👍9
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган намоз, рўза ва садақадан афзалроқ даража қайси?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
43%
Илм ўргатиш
34%
Одамлар орасини ислоҳ қилиш
17%
Қуръон ёдлаш
5%
Энди билиб оламан
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Шўро сураси 45-49-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1448 йил | 2026 йил, 15-Сентябрь, СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 04:43   сахарлик тугаши
БОМДОД -     05:18
ҚУЁШ -    05:58
ПЕШИН - 12:23
АСР -        16: 43
ШОМ -       18:38 +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -19:50

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍11🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌤Хайрли тонг, азизлар!

Баъзан инсон бахтни узоқдан қидиради. Аслида эса бахт — ҳар куни кўзимизни очаётганимиз, яқинларимиз соғ-саломатлиги ва яна бир кунни яхши амаллар билан ўтказиш имконияти берилганидадир. 🤍

🌿Янги кун — янги имконият.
Кечаги хатоларни тўғрилаш, кимнидир хурсанд қилиш ва Аллоҳга янада яқинлашиш учун берилган навбатдаги фурсатдир.

🤲 Аллоҳим!
Бугунги кунимизни хайрли амалларга бой қил, қалбимизга хотиржамлик, ризқимизга барака ва ишларимизга осонлик бер. Биздан рози бўладиган амалларни қилишни насиб эт.

Бугунги кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍4