Bektosh Khatamov
12.1K subscribers
288 photos
193 videos
17 files
1.12K links
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

instagram.com/bektosh.khatamov
Download Telegram
Ҳақ олинур, берилмас.

Мени бир нарса ҳайратга солмоқда, рости буни ўйлаб ҳам ўйимга етолмаяпман. Бизнинг қонунчилигимизга кўра ҳар бир фуқаро йўл солиғини тўлайди, яъни биз сотиб олаётган ёқилғининг ичида йўл солиғи бўлади.

Автоуловингиз борми ёки йўқми барибир йўл солиғини тўлайсиз, ҳатто автоуловингиз йўқ бўлса ҳам, чунки жамоат ёки бошқа транспортдан фойдаланганингизда ўша автоулов ишлатган ёқилғининг ичида сиз тўлайдиган йўл солиғи ўтирибди.

Яқинда бир иккита одамларни кўриб қолдим, улар дастлаб шағал ва бошқа материаллардан йўллардаги ямаларни ямашаётган эди, яқинда ҳамма пул йиғиб икки тонна асфальт ҳам сотиб олибди.

Яъни йўлга тўланаётган солиқларимиз бўла туриб яна ўз чўнтагимиздан асфальтга қилиш учун пул тўлаяпмиз. Одамлар ҳам дуч келган одамга пул бераверар экан-да.

Маҳмудхўжа Беҳбудий бундан юз йил олдин айтиб кетганидек: Ҳақ олинур, берилмас. Агар одамлар яна ўз чўнтакларидан асфальтни таъмирлашса, бу йўлчилар учун янада яхши, чунки бу ишлар ҳам қоғозда қилинади, ҳам пул шилишга янада кенгроқ ва шаффофроқ имконият туғилади.

Ўзимча зўр иш қиляпман деб ўйлаб юрган баъзи юртдошларимиз солиқлар қаерга кетаётганлигига қизиқиб кўришса бўлар экан.

@bektoshkhatamov
Пул ва энергия.

Пул энергия бор жойда бўлади, ростан ҳам шунақа, менинг атрофимда жуда кўп миллионер танишларим, дўстларим бор, агар уларнинг ҳаёт тарзига эътибор берадиган бўлсангиз, ростан ҳам энергияга тўла, доимо янги ғоялар, қандайдир ижодкорлик, ихтиролар, спорт уларнинг барчасини қамраб олган.

Катта пуллар учун каттароқ энергия керак, мен бизнесда юриб шуни аниқ ҳис қиламанки, агар сиз ижобий энергия билан кунни бошламасангиз, пул аста-секинлик билан сиздан қочишни бошлайди.

Энергия бўлганда ҳам айнан позитив, яъни ижобий энергия бўлиши керак. Асабингизни бузадиган, сизга ёмон энергия олиб келадиган барча нарсадан ва одамлардан узоқроқ тураверинг. Масалан, қандайдир фисқу-фасод маълумотлар берадиган, фақат негативга тўла каналлардан чиқиб кетинг, имкон борича янгиликларни ҳам ўқиб ўтирманг.

Фаластинда палонча одам ўлибди, палончи ҳоким пистонча пора билан қўлга тушибди, палончи пистончини зўрлаб қўйибди деган янгиликлар, ишонаверинг, сизда ёмон энергия пайдо бўлишига сабабчи бўладиган омил ҳисобланади.

Агар мақсадингиз молиявий барқарорликка эришиш, ўз ҳаётингизни яхшилаш, ҳаётга, атрофдагиларга янгилик олиб кириб бошқаларнинг ҳам ҳаётини яхшилаш бўладиган бўлса, максимал ёмон энергиядан қутулиб ўзингизда фақат ижобий энергияни сақлаб қолиш керак.

Ёмон энергиядан қутулишнинг энг зўр усули эса спорт. Спорт билан ҳар куни шуғулланинг, у ҳаётингизнинг бир қисмига айлансин.

@bektoshkhatamov #biznestavsiya
Кимдирга жиноят иши очилибди, унинг юзи ҳам, расми ҳам интернетда тарқаб бўлди, аслида у жиноят қилганми ёки йўқми умуман фарқи йўқ, суд қарори йўқ, унинг исми бор, фамилияси бор, расми бор, видеоси бор, бўлди етарли чиқаринглар.

Айбсизлик презумпцияси бир чекка қон қусмоқда. Биз қонунларнинг тўғри ишлаши, адолатли бўлиши ҳақида кўп гапирамиз, бонг урамиз. Лекин ўша қонунлар фақатгина ўзимизга келганда адолатли ишласа, қолганларга келганда биргалашиб тепкилашга тушамиз, ҳеч қандай қонун, ҳеч қандай презумпция ишламай қолади.

@bektoshkhatamov
Лола ва ҳижоб.

Фирузнинг гапларига қўшиламан, ҳуқуқ икки учли найзага ўхшайди, бугун баъзи бир диндор қатламнинг Лола ҳақидаги постларини ўқиб ҳайратдан ёқа ушладим, худдики бутун халқнинг таназзули сабабчиси Лола деган хаёлга бориш ҳеч гап эмас.

Лекин демократия доимо икки томонга ишлайди, бугун Лола кийими учун Ўзбекконцерт томонидан сазойи қилинган бўлса, эртага ўша диндор қатламнинг ҳижоби ечилишига ҳам тайёр тураверинг, демократия ҳеч қачон бир томонга ишламайди, у мувозанатни сақлаш учун энг зўр восита.

Аслида миллат, халқ сифатида таназзулимизнинг сабабларидан бири ҳам шу, бутун дунё илм-фан, ихтиролар билан банд бўлган пайтда биз ҳали ҳам латта-путта, соч-соқол, наски-пайпоқ ичида уралашиб юрибмиз.

@bektoshkhatamov
Forwarded from Biznes rivoji
Kichik biznesni rivojlantirish jamg‘armasi:

hududlarning iqtisodiy salohiyati, tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi va boshqa mezonlardan kelib chiqib, markazlarning dastlabki ustav kapitalini shakllantiradi;

Jamg‘arma va markazlar faoliyatining institutsional va moliyaviy salohiyatini oshirish maqsadida xalqaro moliya institutlari va boshqa tashkilotlarning ekspertlari, kreditlari, investitsiyalari va texnik ko‘maklarini jalb qiladi;

Dastur doirasida markazlarning faoliyatini tashkil qilishni metodologik jihatdan qo‘llab-quvvatlaydi;

markazlarni bosqichma-bosqich mustaqil tashkilotga aylantirish uchun ularning ustav kapitaliga tijorat banklari va xususiy investitsiyalarni jalb qilish bo‘yicha qisqa va o‘rta muddatli strategiya hamda yondashuvlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

markazlarga yuklatilgan vazifalar ijrosini nazorat qiladi, ularning yagona tizim asosida ishlashini taʼminlaydi hamda bu borada zamonaviy bilim, tajriba va texnologiyalarni joriy qiladi;

Biznesni rivojlantirish banki va markazlarga yuklatilgan vazifalarni samarali amalga oshirishni tashkil etish uchun muvofiqlashtiruvchi va bog‘lovchi bo‘g‘in vazifasini bajaradi;

biznes jarayonlarini, shu jumladan kredit ajratishning barcha bosqichlarini avtomatlashtirgan holda tashkil etish, onlayn tarzda muvofiqlashtirib borish uchun Biznes platformasini yuritishni taʼminlaydi.

kbrj.uz

@biznes_rivojlantirish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Параллел дунё.

Исроилда олмаларни дронлар орқали териш йўлга қўйилибди, бу олманинг нархини туширишга, ишчи кучи ва вақтнинг тежалигига олиб келмоқда.

Бизда эса дрон ишлатганлик учун қамоқ жазоси бор. Дронга қўйилган тақиқлар сабаб ҳали анча йиллар ривожланишдан ортта қоламиз.

@bektoshkhatamov
Ишонч ва масъулият.

Биласизми бизнесда ишонч ва масъулият доимо ёнма-ён келади, бир ишончдан чиққан бизнесменни, компанияни яна ишончини оқлаб олиши жуда қийин.

Аслида бизнесда сўзлар билан жуда кўп ишлар битиб кетади, ҳатто пуллар ҳам керак эмас, энг асосийси бир марта берилган ишончнинг масъулиятини кўтара олсангиз бас.

Ваъда берилдими шуни бажариш масъулиятини эплай олмаган одамларнинг бири икки бўлиб кетганини рости мен ўз ҳаётимда кўрмаганман. Доимий муаммолар, пул етишмаслиги, соғлиқ, оилавий муаммолар ваъдабоз инсонларга юк бўлиб келаверади.

Топган пулидан ҳам роҳат олиб яшай олишмайди, чунки ишончнинг масъулиятини кўтара олишмайди, шунинг эвазига ишлари фақат орқага қараб кетаверади.

Бизнесда ишончнинг масъулиятини кўтара оладиганлар билан ишланг, ўз-ўзидан ишларингиз ривожланиб ҳам кетаверади.

@bektoshkhatamov
Ва ниҳоят ўша кунлар келди.

Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади
– Президент Фармони

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

⁃ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.

2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

⁃ жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

@bektoshkhatamov
Букмекерлик фаолиятига рухсат бериш тўғри қарорми?

Замонавий дунёда қимор ўйнаш учун жойнинг ва рухсатнинг умуман кераги бўлмай қолди, чунки бундан буёғига интернет қиморхоналар кучайиб бораверади.

Бу пойгадек гап, худди футболдаги сен урмасанг, сенга уришади. Ҳозир ҳам онлайн қиморларга ўзбекистонликлар томонидан миллиардлаб пуллар тикилмоқда, бу пуллар четга чиқиб кетмоқда, бу пуллардан фақат ўзбекистонликларга ҳеч қандай фойда йўқ, солиқлар тўланмайди, лекин миллиардлаб пуллар ўзбекистонликлар сабаб четга чиқиб кетмоқда.

Шу тарафларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу тўғри қарор қабул қилинган. Ҳеч бўлмаса, пулни ташқарига чиқиб кетишининг олди олинади.

@bektoshkhatamov
Қанчалик тўғри?

Мана бу изоҳга эътибор беринг, унга кўра эр-хотин ўқитувчилар, лекин ўқитувчиликдан рушнолик кўришмаган, шунинг учун фарзандлари бошқа йўлни танлаганликлари учун шукрона айтишмоқда.

Аслида бу қанчалик тўғри? Кўпчилик якуний натижа, яъни бу касбда қанча пул топаман деган хаёл билан касб танлашади, ўқитувчилик касби эса кўпинча “ноилож” гуруҳ, худдики, жудаа бўлмаса, ўқитувчи бўламанда деган тушунча билан танланади.

Олдиндан шундай эди, абитуриентларнинг кўпчилигини ўқитувчиликни завқ деб танламайди, соққа қилиш мумкинлиги ҳақида хаёл суришади. Аслида касбни севсангиз, ўз устингизда меҳнат қилсангиз, пул ҳамма соҳада бор.

Яқинда кичкина қизим рақсга қизиққанига бир Шерзод ака деган устозни топдим, ҳа, эркак киши хореография ва рақсдан дарс берар экан. Жой йўқ, декабрга бир амаллаб брон қилдирдим, битта бола учун бир ойлик тўлов 200 доллар атрофида.

У ҳам ўқитувчи, мактабдаги ўқитувчидан унинг нима фарқи бор, ўз касбининг устаси бўлиш билан бирга ўз устида тинимсиз ишлайди ва ўзини сота олади. Ҳа, тўғри, билимга эга бўлиш бошқа, уни етказиб бериш баробарида ўзини сота олиш умуман бошқа нарса.

Агар сиз касб танлашда бу касбдагилар қанча маош олади, мен қанча соққа топаман деган хаёл билан танласангиз, билингки, бу касб сизники эмас.

Касб танлашнинг энг зўр йўли биласизми қандай?

Ўзингизга савол беринг: мен шу танлаётган касбимни текинга бўлса ҳам қиламанми? Ҳеч ким менга пул тўламаса ҳам завқ билан бажараманми?

Агар жавоб йўқ бўлса, бу касбда соққа қилишингиз қийин, бир кун келиб мана бу эр-хотинга ўхшаб танлаган касбингиздан афсус надомат чекиб юришингиз аниқ.

@bektoshkhatamov
Бир китоб ёзаман деб хаёлга бир фикр келган эди. Шунақа десам, мени яхши биладиган дўстларим ўйлаб ҳам ўтирмасдан китоб нима ҳақида бўлишини тахмин қилиб қўйишди.

@bektoshkhatamov
Қанот тақиш керак.

Инсонлар бир-бирларига соҳиб бўлишни жуда ҳам исташади, баъзи эркаклар аёлларини аёллар эса эрларини занжирбанд қилиш, тўхтовсиз тергаш, сўроқ ва шубҳалар билан ушлаб қолиш ҳаракатида бўлишади.

Аслида эса занжирлар ўрнига қанот тақиш керак, қанотлари бўлган ҳолатда ҳам ёнингиздан кетмайдиган инсон аслида қалбан сиз билан, қаерга учиб кетишидан қатъий назар у яна ёнингизга қайтиб келади. Қанот тақа олиш учун эса инсоннинг ўзига нисбатан ишончи юксак бўлиши керак.

@bektoshkhatamov #тундакелганфикрлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундан 34 йил олдин.

1-май санаси Ўзбекистонда ҳам ишчилар, меҳнаткашлар куни сифатида жуда кенг нишонланган, бу алоҳида байрам бўлиб парадларга чиқилган, мана шундай оммавий йиғилишлар ташкил қилинган.

Кейинчалик эса бу байрам йўқ бўлиб кетди. Видеода Каримовни ҳам кўришингиз мумкин.

@bektoshkhatamov
Ҳинд файласуфи ва руҳий лидерларидан бўлган Ошо шундай деган эди:

Ҳаётдаги энг катта қўрқув бошқаларнинг фикри олдидаги қўрқувдир. Сен оммадан қўрқмайдиган пайтдан бошлаб ўзингни қўй каби эмас шердай ҳис қилишни бошлайсан. Юрагингда озодлик деган ҳайқириқ жўш уришни бошлайди.

Биз кўп нарсаларни бировларнинг гапи деб қиламиз, бировларнинг гапи учун ўзгаришга ҳаракат қиламиз, бировларнинг фикри учун ўзимизни турли усулларга соламиз.

Ана бўлди энди одамлар мени кўрганда “оооо” дейди деб ўйлайди, ана энди ҳамманинг кўзига кўрсатиб қўяман деб ўйлаган пайтимизда ҳаммасини ютқизиб бўлган бўламиз, чунки биз ҳеч ҳам тугамайдиган пойгага кириб бўлган бўламиз. Ҳаётимиз эса ана шу пойгада қандай ўтиб кетиб қолганини ҳам билмай қоламиз.

@bektoshkhatamov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимадир қилиш керак-ку!

Менда бошқа бизнесменларга ўхшаб олдиндан минутигача ёзиб қўйилган графигим йўқ, уйқудан тургач тренировкага бораман, бормасам бўлмайди, суякларим қақшаб оғрийди, кейин чиқиб дўстларим билан тушлик қиламан, хушимга келган одамлар билан учрашаман. Хуллас фақат ўзим севган ишлар билан шуғулланаман.

Бугун эрталаб туриб уйда треникровка қилиб олдим, уч километр югуриш ҳам эсдан чиқмади, кейин эса ҳозирда тобора яқин дўстимга айланиб бораётган сунъий интеллект билан бироз суҳбатлашдим.

Дўстим суъий интеллект ёрдамида ўзимни 3D ҳолатимни костюм-шим ва галстукдаги ҳолатимни яратиб кўрдим. 😂😂😂

Қалай чиқибди… вухахахааха…

Кунни мана шунақа яхши кайфиятда бошлаб олдим.

@bektoshkhatamov
Forwarded from Biznes rivoji
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлбола бошқарув.

Сирдарё вилоят ҳокими маҳаллама-маҳалла юриб уй атрофларига ўсма, райҳонлар экилмаганлиги бўйича дашном бермоқда…

Мана шу қўлбола бошқарув дейилади, KPI тизими тўғри йўлга қўйилмаса, қўлбола бошқарув устунликка эга бўлишни бошлайди.

Масалан, бизда палон минг дарахт экиш акцияси дея “яшил макон” каби акциялар ўтказилади, минглаб дарахтлар экилади, лекин уларнинг кўпчилиги қуриб қолади.

Нега?

Чунки раҳбарга нотўғри KPI қўйилган, нечта дарахт экиш эмас, нечта дарахтни кўкартириш дея KPI қўйилганда ва раҳбарнинг иши шу билан баҳоланганда натижалар бошқача бўлар эди.

@bektoshkhatamov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov

Green card ўйнаб юта олмаганлар учун Муҳаммад Юсуфнинг “Ооо, она ватан” шеърини сокинлик билан тинглашни тавсия этаман.

@bektoshkhatamov
Илк бизнес бошлаганда нимадан бошлаш керак? Қайси жиҳатга эътибор бериш керак, нималарни кейинга қолдирсак ҳам бўлади?

Ана шулар ҳақида мана бу 👉видео сўзлайди.

@bektoshkhatamov
Пздц.

Акс ҳолда халқим нафратига мубтало бўлай деб қўшиб ҳам қўйишмабди-да…

Ушбу кафолат хати умумтаълим мактабларининг ўқувчиларидан, ҳа, тўғри ўқидингиз ўқувчиларидан ёздириб олинмоқда экан. Барча қонуний чора нима экан-а? Ғаразгўй кимса ким бўлди? Унинг ғаразгўйлиги қандай аниқланади?

Умуман боланинг ушбу ёзиб берган кафолат хати қандай ҳуқуқий асосга эга? Ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмаган нарса учун қоғоз ва вақт кетказишдан нима фойда?

Короче, эрталабдан қоринни ушлаб бир кулиб олиш учун сизларга баҳона топиб келдим. Мазза қилиб кулинг, дўстлар! Умрингиз узаяди. Пздц бляяя.

@bektoshkhatamov
1969-йилда аёллар ва алкоголдан воз кечишга қарор қилдим ва бу ҳаётимдаги энг ёмон 20 дақиқа эди.

Жорж Бест, Олтин тўп соҳиби, ФИФА версиясига кўра 100 энг машҳур футболчи.

@bektoshkhatamov