Bektosh Khatamov
12.8K subscribers
329 photos
213 videos
18 files
1.15K links
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

instagram.com/khatamov.bektosh
Download Telegram
Биринчи латифа.

Бир куни бозорга янги бошлиқ келибди, у келиши билан бозорга янгилик киритибди, бозорга кирадиган ҳар бир одамнинг кетига бир тепкидан тепиш мажбурий қилиб белгиланибди.

Орадан бир кун ўтибди, қараса, ҳеч ким индамаяпти, шунда ҳалиги бозорком эртадан бозорга кириш иккита тепки деб белгилабди. Орадан яна вақт ўтибди, қараса, яна ҳеч ким индамаяпти.

Шунда ҳалиги бозорком кириш иккита тепки, кириш иккита тепки деган қоида чиқарибди. Унга ҳам ҳеч ким индамас эмиш. Шартта чиқиб одамлардан ҳол-аҳвол сўрабди, қалай энди, бозордаги ўзгаришлар сизларга ёқаяптими ?

Одамлар: Ҳаммаси зўр, фақат шу тепадиганчиларни кўпайтириб қўйинглар, навбат кутиб қоляпмиз деяр эмиш.

———

Иккинчи латифа.

Ҳозир Сенатда "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Ўқитувчиларни навбатчиликка жалб қилишни қонун билан буткул тақиқлаш таклиф этилди. Аммо Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими буни буткул тақиқламаслик таклифини билдирмоқда.

Вазирлик мутасаддилари ўқитувчиларга кунлик навбатчилик учун ҳақ тўланади деб айтмоқда. Аслида бу педагогларнинг касбий вазифасига кирмайди. Вазирлик ходимлари буни унутишган кўринади.

P.S. Ўша гап, тепадиганчиларни кўпайтириб қўйинглар, ҳаммаси яхши бўлади.

@bektoshkhatamov
11 йил? 👀

⚡️Блогер Абдуқодир Мўминовга 11 йил қамоқ жазоси бериш сўралди

Бугун, 1 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бошланди.

Прокурор судядан Мўминовга 3 йил муддатга журналистик фаолиятни чеклаш ва узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради.

——-

Бу ҳали суднинг қарори эмас, бу фақат прокурорнинг сўрагани, лекин судья ҳам шу йиллар атрофида юрса керак.

@bektoshkhatamov
Энди яна ҳам аниқроқ.

Хусусий олий таълим муассасаларидаги қабул жараёнлари ҳақида кўплаб саволлар сўрашмоқда. Хусусий олийгоҳларда ҳам энди йилда бир марта июнь-сентябрь ойларида бўлади.

“Таълим тўғрисидаги қонун”га ўзгартириш киритилиши режалаштирилмоқда экан. Бу билан нима демоқчиман, нодавлат олийгоҳларга ҳам энди йилнинг хоҳлаган пайтида топшира олмайсиз, аниқроқ айтадиган бўлсам ҳар йилнинг 1-октябрига қадар нодавлат олийгоҳ талабаси бўлишингиз мумкин.

Буни давлат қандай назорат қилади?

Ҳозирда барча хусусий олий таълим муассасалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ягона HEMIS тизимига уланган, уланмаган олийгоҳларни эса улатишмоқда. Ўша тизимга уланиш хуллас мажбурий, агар сиз талаба эканлингизни текширмоқчи бўлсангиз, my.gov.uz сайти орқали талабалик ҳақида маълумотнома олиб кўринг.

Агар my.gov.uz орқали маълумотнома ололмасангиз, демак сиз ўқиётган олийгоҳ тизимга уланмаган. Ўша тизимга олийгоҳ сизни энди биринчи октябрга қадар кирита олади, ундан кейин кирита олмайди.

@bektoshkhatamov
Боболов Тўра Абдиевич Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Т.Боболов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ундан ҳам олдин Т.Боболов Сурхондарё вилоят ҳокими лавозимида фаолият юритган.

P.S. Реформа = реформа.

@bektoshkhatamov
Ғилдирак.

Рақобатсиз бизнесда ривожланиш бўлмайди, бу ҳаммага маълум нарса, рақобатчи ўзига хос тарзда бизнесни олдинга бошловчи ғилдирак вазифасини бажаради.

Лекин ўзбек бизнес оламида рақобатчига қандайдир ғайир кўз билан қараш шаклланиб қолган, ўз рақобатчиси билан ҳамкор сифатида эмас, худдики бир нарсани бўлиша олмаётган душман сифатида ёндашишади.

Имкон борича рақобатчини йўқотиш, унинг ишига ҳалақит қилиш, уни имкон борича чуқурга итариб юбориш керак деган тушунча тадбиркорларимиз орасида кенг тарқалган.

Лекин рақобатчини йўқотиш бу юриб турган араванинг ғилдирагини арралаш билан тенгдир, сиз қанчалик рақобатчингиз билан ҳамкорлик алоқаларига киришсангиз, шунчалик ўз бизнесингиз ривожланиб боради.

Рақобатчи нима қиляпти? Мен уни қандай тўхтатиб қолсам бўлади? Нима қилсам унинг бизнеси юрмай қолади? Қандай қилсам унинг мижозларини ўзимга оғдириб олсам бўлади? Агар хаёлингизда шу фикрлар бўлса, демак сиз вақтни ўзингизни ривожлантиришга сарфламаяпсиз.

Рақобат бор жойда жамият ривожланади, сиз шу жамиятнинг аъзоси сифатида рақобатбардош хизмат ёки маҳсулот ишлаб чиқариш ҳақида бош қотиришингиз керак, бозордаги бор маҳсулот ёки хизматни йўқ қилиш ҳақида эмас.

P.S. Ўзим барча рақобатчиларимни ҳамкор деб биламан, улар билан ҳар қандай алоқани мустаҳкамлаш тарафдориман. Қўлни беринг, ўзгартирайлик дунёларни.

@bektoshkhatamov
Галактикани тўхтанинглар, мен тушиб қолай.

Мана бу видеодаги муолажани номи куйдириш экан.
Вазифа билан келган, сеҳр қилувчи (баҳши, фолбин, жодугар, кохинларга) хизмат қилувчи жинлар осонлик билан таслим бўлиб кетишни ҳоҳлашмайди, шунинг учун уларга жазо услуби шарт.

Куйдириш деб номланган бу услуб бир неча Роқийларни тажрибаларидан олинган.
Бунда:
-буюк қуръоний оятлар ўқилади
-аллоҳдан қўрқишга чақирилади
-нуқталарга ручка ва чўп билан таъсир ўтказилади
-озроқ нафас қисилади
-ўт ёқиб таҳдид қилинади

———-

Нима ёқиб таҳдид қилинади? Блин, жинга қараб қайтиб кетасан тушундингми деса, у ҳам орқасига қарамай қочар эмишда…

P.S. Кунимиз кинначиларга қолган, каттангдан тортиб кичигинггача кинна, фол, ўқитиш қилиб юрасан дейдиган одам йўқ.

@bektoshkhatamov
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА ФАРМОНИ.

Мана шу фармонни бекор қилиб қўйишса ҳам бўлаверади менимча. Солиқ қўмитаси яна қўмита сифатида яна қайта ташкил этилар экан.

@bektoshkhatamov
7 ойлик вазирлик ва вазирлар.

Роппа-роса етти ой олдин маъмурий ислоҳот дея айтилиб кўкларга кўтарилган ислоҳотлар сабаб Давлат солиқ қўмитаси тугатилган эди, унинг раиси Шерзод Қутбиев Иқтисодиёт ва молия вазири бўлган эди.

Бугун эса, расман: Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.

Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.

Солиқ қўмитаси яна Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидан ажралиб чиқди. Одам кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайди.

@bektoshkhatamov
Япония орзуси.

Жуда кўпчилик кутаётган Бунёдбек Ибрагимов билан учрашув эртага соат 17:00 да “Profi University” Беруний филиалида бўлиб ўтади.

Нималар ҳақида суҳбатлашамиз?

1. Японияга кетишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

2. Японияга ўқишга кетишда кетишда юз фоизлик грант ютиш учун нималар қилиш керак?

3. Япониядаги фонд стипендияларга эга бўлиш учун нималар қилиш керак?

4. Японияга кетиш стратегияси қандай? Ўзи қанча пул сарфланади ва бу пуллар қачон ва қай тарзда қайтариб олинади?

5. Японияга ишга кетиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланади? Оила билан кетишнинг йўллари қандай?

Умуман юқоридаги ва Япония ҳақидаги бошқа саволлар билан эртага Бунёдбек Ибрагимов билан шахсан учрашиб батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Учрашувда қатнашиш учун албатта мана бу 👉 линк 👈 орқали рўйхатдан ўтишингиз ва ўзингиз билан яна бир одамни олиб келишингиз талаб этилади. Ёлғиз иштирокчилар учрашувга қўйилмайди.

‼️ Локация: Олмазор тумани, Университет кўчаси 5 уй;

🕓 17:00;

@bektoshkhatamov
Ражаларга раҳмат.

Бугун бир ажойиб ҳикоя эшитиб қолдим, шуни бироз ўзгартириб сизлар билан бўлишмоқчиман.

Бир куни бир ҳинд ражасининг олдига қишлоққа яқинда кўчиб келган бой келиб шундай дебди:

- Ҳурматли ража, мен қишлоққа янги кўчиб келдим, энди шу қишлоқ одамлари мени ҳурмат қилишларини, шу қишлоқнинг оғаси бўлишни хоҳлайман, шунинг учун нима иш қилсам бўлади? Масалан, қишлоқда эски бир кўприк бор, шуни бузиб ташлаб, замонавий кўприк қурсам, одамлар мени ҳурмат қилиб, қишлоқ оғаси дейишадими?

- Менга қара, бўтам, қишлоқ оғаси бўлмоқчи бўлсанг, мен сенга ажойиб бир таклиф айтаман, фақат у пуллик ғоя, шунга пул тўласанг, дарҳол қишлоқ оғаси бўласан, дебди ҳалиги ража.

- Бўлди, қанча бўлса, тўлайман, сиз таклифни айтинг.

- Йўқ, олдин пулни тўла, кейин айтаман.

Ҳалиги бой ҳам шартта пулни тўлабди, шу билан оға бўлсам бўлай, дебди.

Пулни олган ража маслаҳат берибди: ўша кўприк сеники эканлигини эълон қиламан, сен эса кўприкдан фойдаланишни 10 рупий қилиб қўясан.

Ээээ, қанақасига? Одамлар бу ҳолатни мени ёмон кўриб қолади-ку, ахир бу одамларга енгиллик эмас, қийинчилик яратаман-ку…

Сен мени айтганимни қил, натижасини кўрасан, дебди ража.

Бой ҳам ражанинг айтганини қилибди, кўприкдан ўтиш 10 рупий бўлибди, ким пул тўлашни хоҳламаса, айланма узоқ йўлдан юриб келиши керак экан. Лекин борган сари одамлар норози бўлиб бораверибди.

Кўприкдан ўтиш нархи жуда қиммат, бу инсофсизлик, арзонроқ бўлиши керак, қачонгача биз кўприкдан ўтишга бунча қиммат нарх тўлаб юрамиз деган норозиликлар кучайиб борибди.

Шунда бой ҳалиги ражанинг олдига борибди, энди нима қиламан? Одамлар норози бўла бошлади, сиз айтган ғоя иш бермади, дебди.

Ража эса пинагини ҳам бузмай, энди сен кўприкдан ўтиш пулини 2 рупий қилиб қўй, ана кўрасан қай даражада сени ҳурмат қилишларини, дебди.

Эртадан кўприкдан ўтиш пули 2 рупий бўлади деб эълон берган экан, бутун одамлар ҳалиги бойни кўкларга кўтариб мақтай кетибди, ундан одилроқ оға йўқ бўлибди, у барча оғалар оғаси деган мақомга эга бўлибди, лекин кўприк ўзи халқ мулки эканлигини, у бир пайтлар текин бўлганлигини эсламабди ҳам.

P.S. Бугун ўз пулимга сотиб олган ўз машинамнинг ойналарини қорайтириш учун ўз пулимга яна бир йилга рухсатнома олдим. Ражаларга раҳмат.

@bektoshkhatamov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишлаб калламаяпти.

Сурхондарёда мактаб директори вилоят ҳокими ўтказган йиғилишда ҳоким билан даҳанаки жанг қилди.

Кейин ҳокимнинг бўйруғи билан директор опани ташқарига олиб чиқиб кетишди.

Кейин яна маълум бўлишича директор аёлни маъмурий қамоқ жазоси билан сийлаб қамаб қўйишган.

Кейин яна маълум бўлишича вазият Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг назоратига олинган ва директор опа озодликка чиқарилган.

Менда битта савол: директор опани қамаган судья ҳозир борми, тирикми, у мустақилми? У ҳоким айтса, қамаса, вазир айтса, озодликка чиқарса, у ўзи судьями? Ёки опа ҳеч қандай судсиз қамалдимикан? Унақа десам ҳозир феодализм эмас, биз ҳуқуқий-демократик давлатда яшаяпмиз.

Хуллас шу жойида ишлам калламаяпти.

@bektoshkhatamov
Фақат кўзим кулади…

Бир нималар ёзгим келади-ю, лекин майли деб қўяман, аслида кўзим, юзим кулганига ишонманг, ичим тўла дард. Ҳар бир инсон ҳуқуқи поймол қилинганда ичимдан зирқираб бир нима ўтади.

Юртимизда судьянинг одиллиги, мустақиллиги таъминланишини, унинг ҳеч бир ҳоким ёки амалдорнинг қовоғига қараб иш қилмаслигини ич-ичимдан хоҳлайман.

Кимнингдир ҳуқуқи поймол бўлса, бу менга тегишли эмас, ўлиб кетмайдими деб ўйламанг, бугун унинг ҳуқуқи бузилса, эртага сиз шу ҳолатга тушмайсиз деб ҳеч ким кафолат бера олмайди, эртага сизнинг фарзандингиз ноҳақлик ортидан қамалиб кетмайди деб баралла айта олмайсиз.

Адолат ҳам ҳавога ўхшайди, у бўлса, сезмайсиз, аммо йўқлигини дарҳол сезасиз. Шунинг учун биз ҳуқуқий эркин фуқаро сифатида жамиятдаги ҳар қандай қонун бузилишига, инсон ҳуқуқларининг поймол бўлишига тоқат қилиб қараб турмаслигимиз керак.

@bektoshkhatamov
Японияда магистратура қиламан, бакалавр ўқийман, ишга кетаман, PhD қиламан, оилам билан кетаман деганлар учун бугун мана 👉 бу учрашувимиз Profi University Беруний филиалида бўлиб ўтади.

Бунёд Ибрагимовдан шахсан ўзингиз ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Учрашувни инстаграм каналимда жонли ҳам кузатишингиз мумкин бўлади. Бунинг учун инстаграмдаги 👉 саҳифамга обуна бўлиб қўйинг, имкон борича барча саволларингизга жавоб олиб беришга ҳаракат қиламан.

Учрашув бошланиш вақти: 17:00

Саволларингизни мана бу 👉
видео остида қолдиришингиз мумкин.

Локация:
Олмазор тумани, Университет кўчаси 5 уй.
Нега юридик йўналиш хусусийлаштирилиши керак?

Охирги пайтда эшитаётган хулосаларимдан келиб чиқадиган бўлсам, юридик таълимнинг хусусийлаштиришга тиш-тирноғи билан қарши бўлишганлар турли сабабларни кўрсатишмоқда, асосий сабабларидан бири бу юридик таълимдаги соққа бўлиб турибди деб таҳмин қила оламан.

Чунки супер-контракт нархлари айнан юридик йўналишда жуда юқори ва бу соҳани ҳеч кимга бермаслик орқали жуда катта соққани босиш мумкин. Аслида романа-герман ҳуқуқ тизимида юридик таълим беришнинг қийин жойи йўқ, бизда кодекслар бор, аниқ нормалар бор, улардан чиқишнинг иложи йўқ, ўзингча ихтиро ёки қонун ижодкорлиги қилолмайсан.

Юридик йўналиш хусусийлашса, нима бўлади? Шунча тўланаётган миллиардлаб супер-контракт пулларининг оқими буғилиб қолади, бу эса ҳаммага ҳам ёқмайди, демак бу йўналишни максимал монопол ҳолатда ушлаб туриш керак.

Халқ арзонроққа таълим олиб қўйса, чатоқ бўлади-ку, ахир. GM монополияси қанчалик халққа зиёни бўлса, таълимдаги монополия мошина монополиясидан юз карра зиёнроқ бўлаверади.

Ўқинг аъло, бўлинг доно, босинг соққа деган бизга битта бобо. Босаверинглар.

@bektoshkhatamov
Тадқиқот: аёлларнинг кўзёшлари эркакликни сўндириб боради.

Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатибдики, аёллар кўзёшларидаги феромонлар эркаклардаги тестостерон гормонини тушириб юборар экан. Унинг таъсири ҳатто эркак аёлнинг йиғлаган ҳолатини кўрмаган ҳолатда ҳам рўй бераверар экан.

Манба.

@bektoshkhatamov
Муваффақият психологияси.

Инсон ҳар доим ҳаётдан ўзи кутган нарсасини олади. Инсон билан нима содир бўлишидан қатъий назар унинг фикрларининг маҳсули ҳисобланади. Инсонлар ўзлари эплай оламан деган ишларнигина эплай олишади.

Бизнинг барча ҳаётий воқеликларимиз онг остимиздаги ўзимиз ўрнатган фикрларимизнинг натижаси ҳисобланади.

Ҳаётингизда яхши нарсалар содир бўлишини хоҳласангиз, ўз фикрларингизни фақатгина ижобий ҳолатга йўналтиришингиз керак.

Психологик тортишиш қонуни шундай ишлайди, “сиз ўзингизга салбий ҳолатни тортсангиз, салбий ҳолатлар ҳаётингизда пайдо бўлаверади, ижобий ҳолатлар эса ўз ортидан ижобий натижаларни етаклайди.”

Ҳафтангиз хайрли бошлансин.

@bektoshkhatamov
Синиш арафасидаги тадбиркорлар!

(мурожаат матнида имло хатолари таҳрир қилинди)

“Бектош ака, ассалому алайкум, сизни таълим соҳасида анча йирик ва тажрибали тадбиркор сифатида биламиз, ҳозирги вазиятда сиздан маслаҳат олишдан бошқа йўл топа олмадик. Биз 2022-йилнинг октябрь ойида беш киши водийда янги хусусий университет очиш учун бирлашиб корхона ташкил қилган эдик. Сиз постларингизда кўп бор таъкидлайдиган Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қароридаги талабларга кўра бино, моддий-техник база ва ўқитувчи-профессорлар жамоасини шакллантиргунимизча 2023-март ойи бўлди.

Бинони ижарага олганмиз, қайта реконструкция қилдик, лекин мана лицензияга топширганимизга сал кам 6 ой бўлиб қолди, лекин ҳали ҳам ҳеч ким келгани ҳам йўқ, лицензия берамиз ё бермаймиз дегани ҳам йўқ, лекин ҳар ой ижара пули тўлаяпмиз, ўқитувчи-профессорларнинг кўпчилиги билан доимий меҳнат шартномаси тузганмиз, уларга ҳам ойлик бериб турибмиз. Хуллас ҳозирга келиб тинкамиз қуриди, вазирликдан суриштирсак, қанақадир оғзаки топшириқ бор эмиш, шунга беришмаётган эмиш, биз сал кам йигирма миллиардга яқин суммани инвестиция қилиб қўйдик. Энди пулимиз қолмади, нима қилишга бош қотди. Сиз нима маслаҳат берасиз?”

———-

Жавоб: Оғзаки топшириқ ҳақида мен ҳам эшитдим, бугун шу ҳақида Хушнудбек ҳам ўз каналида ёзди, лекин мен бунақа оғзаки топшириқларга қараб ўтиришни маслаҳат
бермайман, сиз маъмурий судга мурожаат қилинг, суд вазиятга тўғри баҳо берса, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига лицензия бериш мажбуриятини юклайди. Ўзи таълим инспекцияси ёпилиб лицензия бериш ваколати вазирликка ўтгандан бери вазирлик лиценўия беришни пайсалга солиб келмоқда, қандайдир тизимли ишлаш, таълимда рақобатни риволжлантиришга ҳисса қўшиш, аҳолини сифатли таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш ўрнига лицензияси бор олийгоҳларнинг ҳам лицензиясини бекор қилиш билан шуғулланиб юрибди.

Бунда вазирликни тушунса бўлади, чунки вазирликка хусусий олийгоҳлар кўпаймагани маъқул деб ўйлайман, чунки йилдан-йилга рақобат кучаймоқда, мана масалан, жорий йилни олинг, ҳар йили 1.6-1.8 миллион абитуриент давлат олийгоҳларига топширган бўлса, жорий йил зўрға 1 миллиондан ўтди, унда ҳам пул тўлаганлари 900 000 атрофида бўлди, яъни рақобат ривожланишни бошлади, энди бундан буёғига абитуриентлар тўрт йил умрини бекорга сарфламоқчи эмас, пул тўлаяптими аниқ сифатли таълим олмоқчи.

Ўзи лицензия бериш ваколатининг вазирликка ўтишининг ўзи катта хатолик эди, вазирлик тадбиркор миллионлаб долларга куйиб қолишига пинагини ҳам бузмайди, аслида ўртада вазирликка ҳам, хусусийларга ҳам тегишли бўлмаган ташкилот бор эди, бу инспекция эди, аммо маъмурий ислоҳотлар деб инспекция ёпилди, энди эса бунинг жабрини тадбиркорлар чекмоқда. Хуллас бу муаммони ечиш учун судларга мурожаат қилинг.

“Profi University” ҳам юридик йўналиш учун лицензия талабларига мувофиқ ҳужжат топширган, бу бўйича алоҳида ёзиб бораман, ҳозирча вазирлик 2-августда берилган аризани ҳали қабул қилмади, муддатлар ўтиб кетадиган бўлса, судлар орқали масалага ечим топишга ҳаракат қиламиз.

@bektoshkhatamov
Майли 👉 шуни 👈топганга битта iPad атадим.

@bektoshkhatamov
Ҳалоллик. (Порядочность)

Русларда “порядочность” деган сўз бор, лекин ўзбекчада шу кўпроқ ҳалолликка тўғри келади, лекин жуда ҳам тўғри келади деб айта олмайман, “порядочность” ундан ҳам каттароқ шекилли.

Масалан, одам ўзи “порядочный” бўлмаса, унга бу хислатни ўргатиб, дарс бериб жойлаб қўя олмайсан. Ўқитувчилар орасида ҳам шунақалар кўп, лекин “непорядочный” ўқитувчилар ҳам йўқ эмас.

Масалан, баъзи ўқитувчиларда кўрганман, асосан, бошланғич синф ўқитувчиларида, иккинчи синфда ўқувчилари бор, лекин ишдан бўшамоқчи, мана шу иккинчи синфларни тўртинчи синфга олиб чиқиб кейин бўшайди, чунки у болажонлар олдида “порядочность” деган ички сўзи бор.

Баъзиларга эса қанчалик яхшилик қилмагин барибир имкон бўлди дегунча орқангдан пичоқ уриб қочади. Бугун жамоамиздаги ана шундай “порядочный” бошлиқлардан бири, Profi University Навоий филиали ректори, Ольгерд Александровичнинг туғилган куни.

Мен Ольгерд Александрович билан жуда кўп баҳслашиб, тортишиб, ҳақиқатга тик боқиб фаолият олиб бордим, рости айтсам, бу бошлиқ экан, бунга юмшоқ гапириш керак деган тушунча йўқ. Юзимга қараб сен ноҳақсан дея олади, ҳаммаси самимий, умуман соҳтакорлик йўқ.

Ольгерд Александровичда ана шу “порядочность” туғма деб ўйлайман. Навоийга ректор қўйишга жуда бошим қотган эди, асосий хавотирим шаҳар кичкина, ҳамма бир-бирини танийди, бутун университетни таниш-билиш қилиб юборишади деб ўйлаб Тошкентдан Ольгерд Александровични олиб борган эдим.

Ҳозиргача университет ҳақида Навоийдан фақат яхши гаплар келади, устозлари пул олмас экан, ҳалол экан деган гапларни эшитаман. Бу ҳам Ольгерд Александровичнинг ҳаракати деб биламан. Ҳаммаси учун раҳмат, Ольгерд Александрович. Happy birthday to you! Happy birthday to you!

@bektoshkhatamov
“Ҳа”ми ёки “йўқ”ми?

“Диктатурага йўқ деймиз” дейиш ҳуқуқбузарлик экан. “Диктатурага йўқ деймиз” деб ёзилган плакатни қўлда кўтариб , Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка омма олдида даъват қилганлиги учун ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, “Диктатурага ҳа деймиз”ми? Шу жойига унча тушунмадим.

@bektoshkhatamov
Биринчи расмга қаранг. Нима кўрдингиз? Бу оддий реклама, аммо сиз кўрган маънодан келиб чиққан.

Нега ундай?

Чунки ўша нарса одамга эмоция , яъни ҳиссиёт беради, ҳиссиётсиз сотув эса оддий тиламчиликдан ўзга ҳеч нарса эмас…

@bektoshkhatamov