❗️❗️❗️
#Муносабат
Бугун Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек "ишонч телефони" орқали бир марталик нафақа пули беришни сўраб қилинаётган мурожаатлар сони ортди.
Мурожаатлар муаллифлари билан суҳбатлашилганда, оммавий ахборот воситалари орқали Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотларда, нафақалар тайинлаш Давлат хизматлари марказлари орқали белгиланганлиги ҳақида ўқиганликларини билдирдилар.
Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагилар маълум қилинади.
Ҳақиқатан ҳам, 2020 йил 23 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 327-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:
✅Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
✅ Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
✅Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бери бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
✅Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.
❗️Жумладан, бир марталик нафақа пули, халқ тилида айтганда "суюнчи пули", яъни фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа назарда тутилган.
Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби қуйидагича:
✅Ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун Давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.
✅Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.
✅Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
✅Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.
❗️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Қўшимча маълумотларни Бекобод шахар Ғ. Ғулом кўчаси 3- уйда жойлашган Давлат хизматлари марказидан ёки Бекобод шахар ДХМ ишонч телефони +99870214-73-83 орқали билиб олишингиз мумкин.
Бекобод шахар Давлат хизматлари маркази директори Убайдулло Мирзаев.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#ваҳимасиз_карантин
#уйда_қолинг
t.me/bekobodshaharhokimligi

Telegram
Bekobod Shahar Hokimligi
Toshkent viloyati Bekobod shahri hokimligining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz!
#муносабат
Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага муносабат билдирди
Туман тиббиёт бирлашмаси умумий терапия бўлими биноси 2018-2019 йилларда капитал таъмирлашдан чиқарилган бўлиб, бинони таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “OZODA MRT" МЧЖ корхонаси томонидан олиб борган. Бинонинг ён қисмига лифт ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунгача ушбу лифт носоз аҳволда бўлганлиги сабабли ишлатилмай келинмоқда. Ушбу носозликни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда пудратчи ташкилотга талабнома юборилган. Айни пайтда таъмирлаш жараёни кетмоқда.
МАзкур бино ҳали расман фойдаланишга қабул қилиб олинмаган. Қурилишдаги камчиликлар ва нуқсонларни қайта таъмирлаш ва лифтни бошқасига алмаштириш тўғрисида “OZODA MRT" МЧЖ раҳбарияти туман ҳокимлиги томонидан огоҳлантирилган. Айни пайтда масалани суд тартибида ҳал қилиш бўйича ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда.
Ушбу видеода тасвирга туширилган ҳолатларга келадиган бўлсак, бу ерда беморнинг қариндошларидан беморни кўтариб олиб чиқиш учун ёрдам сўралган бўлиб, улар томонидан бемор 4-қаватга, неврология бўлимига олиб чиқилган.
Олиб чиқилган бемор носилкада ерга қўйиб суратга туширилган. Ушбу вазиятда янги келган бемор учун кичик тиббий ходим томонидан ўрин тайёрланаётган бўлган. Лекин бу жараён суратга туширилмаган.
Видеода шифохона фаолиятига бир томонлама ёндашилган. Видеомурожаатни тасвирга туширган беморнинг қариндошлари шифохона маъмуриятига реанимобиль автомашинаси сўраб мурожаат этишмаган. Шунингдек, видеомурожаатда нархлари кўрсатилган реанимобиль машинаси Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасига тегишли эмас.

#МУНОСАБАТ
❗️Ижтимоий тармоқлар орқали Зангиота тумани Эркин ҚФЙда фермернинг розилигисиз қурилиш ишлари бошланганлиги, бунга сохталаштирилган хужжатлар сабаб бўлганлиги тўғрисида мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
👉 “ERKIN ILM SERVIS” МЧЖ га 2019 йил 8 февралда Эркин массивида жойлашган туман захирасидаги жами 15,81 гектар, шундан 11,5 гектар суғориладиган экин ерлари, 4,0 гектар боғ, 0,23 гектар ариқ ва зовурлар, 0,08 гектар йўллар ости ерлар ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишида узоқ муддатли ижара асосида фойдаланиш учун қўшимча ажратиб берилсин ва фермер хўжалигининг умумий ер майдони 40,13 гектар, шундан 31,57 гектар суғориладиган экин ерлари, 8,0 гектар боғ, 0,47 гектар ариқ ва зовурлар 0,09 гектар йўллар ости ерларни ташкил этиши қайд этилган.
👉 Шунингдек, 2017 йил зангиота туман ҳокимининг ушбу худуддаги ер “ERKIN ILM SERVIS” МЧЖга бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.
👉 Зангиота тумани Эркин қишлоқ худудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 105 контурида қисман жойлашган 1,40 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил 19 сентябрдаги 736-сон қарори, 2019 йил 21 декабрдаги 854 –сонли қарорларига асосан “SABRINA TEKSTIL SERVIS” оилавий корхонасига “Келин либослари ва нақшларини тўқиш тикувчилик цехи қурилиши учун ажратиб берилган.
✅ Бугунги кунда “SABRINA TEKSTIL SERVIS” оилавий корхонаси “ERKIN ILM SERVIS” МЧЖнинг экин экилган ерига қурилиш ишларини бошлаб юборган. Шу сабабли “ERKIN ILM SERVIS” МЧЖ томонидан Зангиота тумани фуқаролик ишлари судига мурожаат қилинган. Ушбу икки тадбиркорнинг масаласи Зангиота тумани Фуқаролик суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бекобод шаҳар ҳокимлигининг Кун.уз телеграм тармоғида эълон қилинган (Муножат Тоғаеванинг мурожаати) пост юзасидан муносабати.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Сизнинг Kun.uz сайтига мурожаатингиз юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мурожаатингизда, 2020 йил бериладиган янги қурилаётган уй-жойлар бўйича маълумот беришни сўрагансиз.
Бекобод шаҳарида жорий йилда қурилаётган кўп қаватли уйлардан 84 та хонадон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига мувофиқ, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия асосида шаҳримиз фуқароларига берилиши режалаштирилган.
Ушбу Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги 182-сонли қарори қабул қилинди ва “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5886-сонли Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган фуқаролар, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари тартиби белгиланган.
Низомнинг 1-боб, 2-банди, 4-хатбошида “Даромади юқори бўлмаган оила- қонун ҳужжатларига мувофиқ ўртача ойлик даромадлар миқдори вилоятлар шаҳарларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,0 дан 6,5 бараваригача” ёки 2 717 320 сўмдан 4 415 645 сўмгача ойлик даромади бўлган оилалар деб белгиланган.
Шунингдек, 8-хатбошисида “бошланғич бадал учун субсидия- талабгорга вилоятлар шаҳарларида қурилган уй-жойни ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисоб варағига ўтказилган маблағлар” эканлиги кўрсатилган.
Яъни, талабгорга олаётган хонадон нархининг 10 фоизи миқдоридаги бошланғич бадал суммаси субсидия асосида тўлаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонининг 4-бандида “Шаҳарларда — уй-жой ҳисобланган қийматининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда 15 йил муддатга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда” тўланади, яъни хонадон олиш учун талабгорлар олинаётган хонадон нархининг камида 20 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўловини амалга оширишлари зарурлиги;
сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади” деб кўрсатилган.
Субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича Бекобод шаҳар Комиссияси юқорида келтирилган Қарор ва Фармон талаблари асосида иш олиб борганлигини маълум қиламиз.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг
Каналга аъзо бўлиш t.me/bekobodshaharhokimligi

Жорий йилнинг 29 ноябр куни Бекобод овози телеграм каналида эълон қилинган (аудиоёзув) постлар юзасидан Бекобод шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Бекобод тумани ХОС МФЙ ҳудудида ўзига тегишли бўлмаган 3.84га ер майдонида “Хос Шодлик Махсус хизмат” МЧЖ томонидан чиқиндиларни ташлаб, ноқонуний чиқинди ташлаш полигони ҳосил қилган. Бу борада вилоят Экология бошқармаси томонидан баённома расмийлаштирилиб Бекобод шаҳар маъмурий судига ариза киритлган.
Бекобод шаҳар МФЙларга чиқиндилар йиғиш бўйича хизмат кўрсатувчи тадбиркоролар фаолияти шаҳар Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорат қилиш бўлими томонидан қайтадан ўрганилмоқда. Бекобод шаҳрида жойлашган МФЙ чиқинди йиғиш шохобчаларини қайтадан аукционга қўйиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Ушбу каналда тарқалган ҳақоратли аудиоёзув бўйича шаҳар Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бекобод шаҳар инспекцияси бошлиғи томонидан шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилинган ва бугунги кунда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот зхизмати

Бекобод шаҳар Халқ таълими бўлими ижтимоий тармоқ «Бекобод овози» телеграм каналида 2020 йил 2 декабр куни «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш ва аъзолик бадалларини буйруқ асосида нақд пул кўринишида йиғилаётганлиги тўғрисида»ги тарқалган маълумотга нисбатан қуйидагиларни маълум қилади:
🖋 Аввало «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш ва аъзолик бадали, бу инсоннинг ёшига нисбатан йиғиладиган бадал эмас, балки Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш ва аъзолик бадали ҳисобланади.
🖋 Ҳар йили ўқув йили бошида Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгашининг тегишли раёсат қарори ва Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруқлари асосида шаҳар Халқ таълимининг буйруғи ишлаб чиқилади ҳамда таълим муассасаларига етказилиб, ҳамкорликда иш ташкил этилади.
📌 «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш ва аъзолик бадали мазкур жамият Уставида қуйидагилар белгилаб қўйилган:
📍 - аъзоликка қабул қилинган мактаб ўқувчиларидан энг кам иш ҳаққининг 2% (икки фоиз) миқдорида, ўқитувчи-мураббийлар ҳамда бошқа ходимлардан энг кам иш ҳақининг 4% (тўрт фоиз) миқдорида аъзолик бадалларини йиғиш;
📍-йиғилган аъзолик бадалларини тегишли фоизини белгиланган муддатда вилоят минтақавий бўлимига ўтказиш;
📍- аъзолик бадалларини шаҳар, туман бўлинмалари ҳамда бошланғич ташкилотлар, яъни умумтаълим мактабларида қоладиган қисмини мақсадли сарфлаш.
🖋 «Ёшлик» жамиятига тушган маблағлар ёшларни ҳар томонлама соғлом ва бақувват бўлиб етишишлари учун ташкил этиладиган спорт тадбирларига, ўқувчиларни ушбу тадбирларда иштирокларини таъминлаш учун сарфланадиган харажатларни қоплашга, мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчиларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
📝 Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг “2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш ва аъзолик бадалларини йиғишни тўғри ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 2 ноябрдаги 145-сонли буйруғига асосан , Бекобод шаҳар халқ таълими бўлимининг 2020 йил 16 ноябрдаги 218-сонли буйруғи ишлаб чиқилган ҳамда барча таълим муассасаларига етказилган.
🖋 Тегишли буйруқларга асосан умумтаълим мактаблари томонидан ҳам буйруқлар ишлаб чиқилган ҳамда синф раҳбарларига ота-оналар билан белгиланган тартибда тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича тавсиялар берилган. Ўқувчиларнинг шароитларини ҳисобга олган ҳолда жами ўқувчиларнинг 10 % кам таъминланган оила фарзандлари ушбу бадал пулини тўлашдан озод қилинган, шу билан бирга ушбу ўқувчилар «Ёшлик» жамияти аъзолигига қабул қилинган.
❗️Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу бадал пулларини йиғиш ноқонуний равишда эмас, балки тегишли қарорлар ҳамда буйруқлар асосида ташкил қилинган.

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё кўприги устида ёритиш тизими электр токи кабели узилганлиги ҳақида видетасвир тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Бекобод шаҳар Ғ.Ғулом кўчасидан ўтувчи 4р26 йўлида жойлашган Сирдарё кўпригига ўрнатилган тунги ёритиш чироқларига тортилган электр кабеллари 2021 йилнинг 11-12 январ кунлари кучли шамол бўлганлиги сабабли 13 январ куни соат тахминан 11:00 ларда электр кабеллари узилиб тушганлиги, тунги ёритиш чироқларини ёниш вақти кечки соат 18:00дан эрталабки соат 07:00 гача бўлганлиги, соат 07:00 дан 18:00 гача бўлган вақтда ушбу электр кабелларида электр токи бўлмаганлиги сабабли ҳеч қандай бахтсиз ходиса содир бўлмаган. Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўз вақтида хавфсизлик чоралари кўрилиб, муаммо бартараф қилинган.
@bekobodshaharhokimligi

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган пост юзасидан расмий муносабат. Бекобод шаҳар "Тараққиёт" МФЙдаги кўчаларга шағал ёткилиб, йўлларни текислаш ишлари олиб борилмоқда.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни қуйидаги ижтимоий тармоқларда кузатинг
|Telegram|Facebook|Instagram|Twitter|

#расман
Ижтимоий тармоқларда аҳоли эътирозига сабаб бўлган Хосяз канали соҳилида кесилган дарахтлар юзасидан расмий муносабат.
Тошкент вилояти Табиатни муҳофаза қилиш инспекциясининг Бекобод шаҳар бўлими томонидан каналга зарар етказмаган дарахтларни кесган фуқарога нисбатан баённома тузилиб, қонуний чора кўрилди.

#Бекобод
#расмий
#муносабат Ижтимоий тармоқ саҳифасидаги эълон қилинган пост юзасидан расмий муносабат.
Ушбу йўл Марказий касалхонанинг ички йўли бўлиб, ҳақиқатдан таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ҳокими ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, таъмирлаш ишлари юзасидан ўрганиш ва ҳисоб-китоб ишлари бошлаб юборилган. Жорий йилнинг 5 апрелига қадар Марказий касалхонанинг таъмирталаб йўлларига асфальт ётқизилади ва таъмирланади.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни қуйидаги ижтимоий тармоқларда кузатинг
|Telegram|Facebook|Instagram|Twitter|
#расмий
#муносабат Ижтимоий тармоқ саҳифасидаги эълон қилинган пост юзасидан расмий муносабат.
Ушбу йўл Марказий касалхонанинг ички йўли бўлиб, ҳақиқатдан таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ҳокими ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, таъмирлаш ишлари юзасидан ўрганиш ва ҳисоб-китоб ишлари бошлаб юборилган. Жорий йилнинг 5 апрелига қадар Марказий касалхонанинг таъмирталаб йўлларига асфальт ётқизилади ва таъмирланади.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни қуйидаги ижтимоий тармоқларда кузатинг
|Telegram|Facebook|Instagram|Twitter|
Telegram
Bekobod Shahar Hokimligi
Toshkent viloyati Bekobod shahri hokimligining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz!
#Муносабат
Ижтимоий тармоқда "Турон" кўчасида светофор ишламаётганлиги ҳақида эълон қилинган пост юзасидан Бекобод шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий йилнинг 20 июн куни тахминан, соат 22-50да светофорнининг электр тизитмида қисқа вақтга носозлик пайдо бўлган. Бу ҳолат юзасидан ҲЭТ Бекобод шаҳар филиали навбатчи гуруҳ ходимлари келиб муаммони бартараф қилган. Ҳозирги вақтда светофор ишлаб турибди.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни қуйидаги ижтимоий тармоқларда кузатинг
|Telegram|Facebook|Instagram|Twitter|Youtube|

Ижтимоий тармоқда “Булоқ ариқ”МФЙ ҳақидаги пост юзасидан Бекобод шаҳар ҳокимлиги Қуйидагиларни маълум қилади.
“Булоқ ариқ” маҳаласи ҳақиқатда “Обод маҳалла” дастурига тушган бўлиб, бугунги кунда ушбу маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Суратда қўрсатилган жойларда Тошкент механика заводи капитал қурилиш ташкилоти томонидан ичимлик суви тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Жами 2.6км ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунгача 2км траншея қазилган, 1.5км қисмига труба ётқизилиб кўмилган, 22та колодецлар ўрнатилган. Шу йилнинг 10 июл санасигача лойиҳадаги ишлар тугатилиб, қазилган ҳудудларга асфалт қопламаси ётқизилали.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
Ижтимоий тармоқларда "ДАВЛАТ ШИФОХОНАСИДА ПУЛ ТУЛАСАНГ УКОЛ КИЛАМИЗ" номли тарқалган видеолавҳага муносабат.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/bekobodshaharhokimligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат
Қорақалпоқ нидоси – "Олло таоло ўзинг сақла ёмондан..."
Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат
Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."
Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."
Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
Қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари айни ҳақиқатдир. Зотан, биз ўз тақдиримиз ва келажагимизни ягона давлат, ягона халқ ўлароқ бир тану бир жон бўлиб яшаб келган Қорақалпоғистон ва унинг азму шижоатли, мард ва олижаноб халқи билан бирга кўрамиз.
Шундай экан, бўлиб ўтган воқеаларга шу юрт, шу халқнинг эртаси ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир уйғоқ виждонли замондошимиз ўз муносабатини билдириши лозим. Токи, барчамиз ҳодисалардан керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб, тинчлик қандай бетимсол неъмат эканини аввало ўзимиз англашимиз ва жамоамиз, оиламиз, умуман, атрофимиздагиларга етказа олишимиз шарт ва зарурдир.
➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir
Facebook | Instagram

"Бекобод ҳаёти" Телеграм ижтимоий тармоғида “Бекободлик жажжи фарзандимиз Хусанбой вафот этди” деб номланган, Бекободлик бемор болажон Хусанбойга шифокорлар қарамаганлиги ёзилган мақола тарқалди.
Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли Тиббиёт маркази маъмурияти шуни маълум килади:
Бемор Суванқулов Хусанбой Фазлиддин ўғли Орқа мушак атрофияси (ОМА) касаллиги билан касалланган.
ОМА-орқа мушак атрофияси кам учрайдиган ва наслдан наслга ўтувчи касаллик бўлиб, миядаги харакат нейронларининг ишдан чиқиши оқибатида юзага келади. Тўқималарнинг қуриб бориши натижасида бола харакатдан қолади. Аввалига оёқ, кейин бел, кўкрак қафасида бошланган зарарланиш танадаги барча мушакларни ишдан чиқаради. Харакатсизлик болада ички аъзоларни зарарлайди, нафас олиш аъзолари ишламаслигидан келиб чиққан пневмония боланинг ўлимига сабаб бўлади.
Бир йилда юртимизда 750 минг нафар чақалоқ дунёга келадиган бўлса, шундан 70 нафари ана шу касаллик билан билан туғилади. 6 ойликка қадар бу болаларнинг аксарияти оламдан ўтади. У онанинг ҳомиладорлик вақтида болада вужудга келади. Энг ёмони, хасталик ўз вақтида, яъни 6 ой ичида даволаниши зарур. Акс холда бундай беморларнинг тенг ярми 2 ёшгача вафот этади.
Бекобод тумани, "Хос" МФЙ, Олчазор 23-уйда яшовчи вафот этган Суванқулов Хусанбой Фазлиддин ўғли 17.02.2020 йилда туғилган. Чирчиқ шахрида жойлашган Вилоят болалар кўп тармоқли Тиббиёт марказидаги реанимация бўлимга биринчи бор 17.02.2021 йилда 1 ёшида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалик тиббиёт марказининг реанимация бўлимидан ўтказилган. У ерда 4.12.2020 йилдан 17 02.2021 йилгача даволанган.
Тошкент вилояти боалалар кўп тармоқли тиббиёт марказига келтирилганда боланинг аҳволи оғир нафас олиши (ИВЛ аппарати орқали), трахеостома ташувчи, озиқланиши зонд орқали бўлган, доимий ётоқ шароитида бўлганлиги сабабли болада “Турғун зотилжам” ташҳиси бўлган. Териси тоза, оқиш рангда, тери ости ёғ қатлами суст ривожланган, барча мушакларида гипотания кузатилади, бола бошини тутмайди, қўлларида предметларни ушлаб туролмайди, оёқ ва қўлларни кўтара олмайди, барча бўғимларда оёқ ва қўлларда кантрактуралар мавжуд.
Болада биринчи бор наслий генетик касаллиги (СМА) 18.01.2021 йилда Тошкент шахар Молекуляр генетика “Гено Технология“ лабораториясида аниқланган ва у ерда “Спинал мушак атрофияси 1 тип, Симптоматик эпилепсия” ташхиси қўйилган.
17.02.2021 йилдан 30.06.2022 йилга қадар (1 йил 5 ой) бола Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимида даволаниб келган. Реанимация боланинг доимий яшаш жойига айланган. 1 йил 5 ой мобайнида бемор болага барча тиббиёт ходимлари ўз боласидек меҳрибонлик ва жонкуярлик билан парваришлаб келган.
01.07.2022 йилда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ювиш ва чайиш (Мойка) ишларига ёпилиш муносабати билан 30.06.2022 йил бемор Суванкулов Хусанбой Республика болалар миллий тиббиёт марказининг реанимация бўлимига келишилган ҳолда ўтказилган. У ерда 19.07.2022 йилга қадар реанимация бўлимида даволанган. 19.07.2022 йил Тошкент вилояти болалар кўп тармокли тиббиёт марказининг иш фаолияти тикланганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида орқага қайтарилган ва бемор тана ҳарорати кўтарилган бўлганлиги сабабли истимани тушурувчи муолажа қилинган.
Беморни Чирчиқ шаҳридаги Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келиш жараёнида ҳам беморнинг аҳволи оғир бўлган ва тана ҳарорати юқори бўлган. Ҳароратни тушириш мақсадида керакли муолажалар кўрсатиб келинган. Келган вақтида боланинг ахволи оғир, тана харорати 37.5 С дан – 40 С даражагача кўтарилган, нафас олиши Ўпканинг сўний нафас олдириш аппарати (ИВЛ) орқали бўлганлиги сабабли келган заҳоти кислародга уланган, Нафас етишмовчилиги (НЕ) 3 даражада бўлган.

Янги таҳрирдаги Конституция: оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади
📌Охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
🔘Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг самарали фаолият юритиши учун етарли шароитлар яратишга, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил 👉 https://bit.ly/40hO8fg
Анвар Эминов,
журналист
@bekobodbugun

Иштимоий тармоқларда (“КОРОНГУЛИККА МАХКУМ БУЛГАН ШАХАР. БЕКОБОД” номли видеоматериалга) Бекобод шаҳар Ахборот хизматининг расмий муносабати:
Бекобод шаҳар ҳокимлиги ушбу видеомрожаат бўйича жойини бориб ўрганилди ва ўрганиш натижасида шу нарса аниқландики, ушбу "Мустақиллик" МФЙ 23.24.25.сонли кўпқаватли уйларнинг олтмиш миллиондан зиёд қарздорлиги борлиги учун ўчириб қўйилган.
Хозирда Бекобод шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан кўчадаги чироқлари уланиб ёқиб берилди.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳудуд аҳолисидан илтимос қилиб сўраб қолади қарздорликни ўз вақтида тўлашини.
🌐 Web sayt 🌐 YouTube📱Telegram 📱Facebook📱Instagram

🌐Ижтимоий тармоқларда (Бекобод шаҳар бозорида ёмғир ёғиш натижасида атроф сув билан тошгани тўғрисида) дея кузатилган фото мурожаатга Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати.
💠Бекобод шаҳар ҳокимлиги айтиб ўтилган жой Дехқон бозорига бориб ўрганди ва бозор маъмурияти ходимлари томонидан иригатсия тармоғларида йиғилиб қолган мусурлар тозаланиб муаммо бартараф қилинди.