BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
202 subscribers
6.52K photos
1.21K videos
156 files
3.74K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Эълон

📣 Бекобод тумани ёшлари диққатига!!!

▫️ Бекобод туманида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб кўча спорти – “Street workout” мусобақаси ташкил этилмоқда.

▪️Мусобақа16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтади.
🔹Бунда иштирокчилар ҳудудларга бириктирилган спорт мураббийлари иштирокида “Турник” ва “Брус” да тортилиб видеога олиниб юборилиши керак.
🗓 Видеолар 13 январь 15:00 га қадар юборилиши мумкин.

📌 Эслатиб ўтамиз!

🏆 Машғулот жараёнида тартиб-қоидаларга тўла амал қилган ҳолда енг кўп тортилган иштирокчи мусобақа ғолиби деб эълон қилинади ва ҳокимлик томонидан эсдалик совғалари топширилади.

📍 Савол ва мурожаатларингиз бўлса туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари А. Ғозиев билан қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз мумкин:
📞 94. 585-45-54, 99. 495-23-08
#Бекобод_тумани

#Эълон

🔖 Бекобод тумани захирасидаги ерлар учун тендер танлови эълон қилинади.

🔹 Танловда юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.

🗓 Ариза ва ҳужжатлар 2021 йил 16 февраль соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 Мухтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган” 4-йўналиши ижроси “14 февраль Халқаро китоб совға қилиш куни” муносабати билан “Китоб энг қимматли совға” акцияси эълон қиламиз. Ушбу акцияда барча аҳоли ва ёшларни фаол иштирок этишга чақирамиз.
Акция доирасидаги китоблар 2021 йил 14 февраль куни туман ахборот-кутубхона марказида йиғилади.


Ёшлар ишлари Агентлиги Бекобод туман бўлими.


Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 Мухтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган” 4-йўналиши ижроси “14 февраль Халқаро китоб совға қилиш куни” муносабати билан “Китоб энг қимматли совға” акцияси эълон қиламиз. Ушбу акцияда барча аҳоли ва ёшларни фаол иштирок этишга чақирамиз.
Акция доирасидаги китоблар 2021 йил 14 февраль куни туман ахборот-кутубхона марказида йиғилади.


Ёшлар ишлари Агентлиги Бекобод туман бўлими.


Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 12 февраль куни Бекобод туман Бешюз МФЙдаги 21-умумтаълим мактаби биносида туман сектор раҳбарлари, Бандликка кўмаклашиш маркази директори, тижорат банк бошқарувчилари, саноат корхоналари вакиллари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.

Унда иштирок этиб кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ва муаммоларга ечим топишингиз мумкин.

Учрашув соат 11:00 да бошланади.

Ёшлар ишлари Агентлиги Бекобод туман бўлими.


Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#эълон

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг Рязань, Ленинград, Калуга, Воронеж ва Курск вилоятларидаги “МСК Гарант” МЧЖда қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари учун ўтказиладиган танловларга фуқаролар таклиф этилади:

🍄 Қўзиқорин етиштириш ишлари (қўзиқорин териш, иссиқхонада парваришлаш)

👥 ишчилар сони – 600 нафар;

🗓 иш графиги – 6 кун иш, 1 кун дам олиш куни (бир кунлик иш вақти 11 соат);

💵 иш ҳақи – 30 – 60 минг рубль атрофида (иш сифати ва миқдорига қараб, даромад солиғидан ташқари 1 кг терим учун 10 рубль ҳамда ой давомида бажарилган ишга кўра рағбатлантириш мавжуд);

🥣 3 маҳал овқат иш берувчи ҳисобидан;

ишчилар ёши – 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар (бўйи 160 см дан кам бўлмаган);

🛫 Ўзбекистондан иш жойига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан;

🏨 ётоқхона харажатлари иш берувчи ҳисобидан;

🚌 Россия Федерациясига етиб боргандан сўнг аэропортдан ётоқхонага ва ётоқхонадан иш жойига етиб бориш иш берувчи транспортида бепул амалга оширилади;

📑 патент расмийлаштириш бўйича иш берувчи юридик ёрдам кўрсатади. Агар патент расмийлаштириш учун фуқаронинг маблағи бўлмаса, иш берувчи томонидан Россия Федерацияси кредит ташкилотидан ходимнинг ойлик маошидан қисман ушлаб қолиш шарти билан кредит расмийлаштиришга кўмаклашилади.

Тошкент вилоят фуқаролари учун танлов 2021 йил 22 феврал куни танлов ўтказилиши режалаштирилган.

Мурожаат учун ўзингиз яшаб турган туман, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига (шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатларингиз билан) мурожаат қилишингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун телефон 90-118-07-21

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/piskenthokimligi
#Эълон

Диққат!

Бекобод тумани Маданият марказида "Ботир Зокиров санъати давомчилари" кўрик танлови бўлиб ўтади.

Танловда 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган ижодкорлар ёшлар иштрок этишлари мумкин.

Танлов 25.02.2021 йил санасида ўтказилади.

Иштирок этиш истагида бўлган ижодкорлар марказий маданият бадиий раҳбари А.Абдурахимовга мурожаат қилиб батафсил маълумот олишлари мумкин.
📞 Тел: 99890.984-52-82
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 19 февраль куни Бекобод туман 7-умумтаълим мактаби биносида туман сектор раҳбарлари, Бандликка кўмаклашиш маркази директори, тижорат банк бошқарувчилари, саноат корхоналари вакиллари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.

Унда иштирок этиб кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ва муаммоларга ечим топишингиз мумкин.

Учрашув соат 11:00 да бошланади.

Ёшлар ишлари Агентлиги Бекобод туман бўлими.


Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#эълон #объявление

❗️Диққат: ПРОФИЛАКТИКА

Жорий йил 🗓21 февраль соат 19:00 дан 22 февраль соат 07:00 га қадар Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимларида профилактика ишлари олиб борилади.

Профилактика ишлари давомида электрон хизматлар тизимида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

❗️Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!
_____________________________

❗️Внимание: ПРОФИЛАКТИКА

Государственным налоговым комитетом 🗓с 19:00 21 февраля по 7:00 22 февраля текущего года в информационных системах будут проводиться профилактические работы.

В ходе профилактических работ могут наблюдаться временные сбои.

❗️Приносим извинения за неудобства!

Тelegram | Facebook |Youtube| Instagram
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 23 февраль куни Бекобод туман Маллабой МФЙдаги 8-умумтаълим мактаби биносида туман сектор раҳбарлари, Бандликка кўмаклашиш маркази директори, тижорат банк бошқарувчилари, саноат корхоналари вакиллари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.

Унда иштирок этиб кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ва муаммоларга ечим топишингиз мумкин.

Учрашув соат 11:00 да бошланади.

Ёшлар ишлари Агентлиги Бекобод туман бўлими.


Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 26 февраль куни Бекобод туман мусика мактаби биносида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Назиров Отабек Анварович ва туман сектор рахбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.

Унда иштирок этиб кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ва муаммоларга ечим топишингиз мумкин.

Учрашув соат 10:30 да бошланади.

Ёшлар ишлари Агентлиги Бекобод туман бўлими.


Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👍Биринчи бор

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги тақдим этади!

🤝 Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида.

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали.

📆14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида - барчани кутиб қоламиз!

🎊Кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари сизни кутмоқда.

📌Фестивал доирасида интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👍Биринчи бор

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги тақдим этади!

🤝 Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида.

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали.

📆14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида - барчани кутиб қоламиз!

🎊Кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари сизни кутмоқда.

📌Фестивал доирасида интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 25 май куни Бекобод туман маданият маркази биносида туман ҳокимлиги ва тижорат банк бошқарувчилари иштирокида Ёшлар кичик саноат зонасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш юзасидан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.

Унда иштирок этиб тадбиркорликни йўлга қўйиш, саноат зоналарида тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ва бошқа масалалар юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ва муаммоларга ечим топишингиз мумкин.

Учрашув соат 14:00 да бошланади.

Ёшлар ишлари Агентлиги Бекобод туман бўлими.


Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 Инвестиция лойиҳасини амалиётга татбиқ қилиш истагида бўлган туман ёшлари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сонли қарор талабларига мувофиқ ташаббускор ва салоҳиятли ёшларни, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини яъни ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишларида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирувчи шахсларга тумандаги махсус танланган ҳудудда E-ijro auksion савдоларсиз, танлов асосида, инвестиция киритиш шарти билан юқоридаги қарор талаблари асосида ер майдонлари ажратилишини маълум қилади.

Мурожаат учун тел: +99893 3264442


Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#Эълон

Энди Сиз "Мунаввар оқшомлар" фестивали дирасида совғага ҳам эга бўлишингиз мумкин.🥳🎁

🧐Қандай қилиб дейсизми?
Бу оддий. Ҳар куни боғда ўтказилаётган тадбирларда иштирок этинг. Тадбирлар бўлиб ўтаётган саҳналарда ҳар куни соат 20:00 да саволлар берилади. Тўғри жавоб берган иштирокчи совға билан тақдирланади🎉🎉🎉

Саволлар ва совғалар туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари томонидан берилади.

Фаол бўлинг ва билимингизни синанг!

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:

https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#диққат
#эълон

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ватанимизнинг 30 йиллилиги муносабати билан ижодкорлар учун танлов эълон қилади.

📝Танловга Тошкент вилоятининг иқтидорли, истеъдодли ижодкор ёшлари юртимизни мадҳ этиб ёзилган шеърлари 2021 йилнинг 15-июлидан 10-августигача қабул қилинади.

30 ёшгача бўлган 30 нафар ёшнинг ижодий ишлари сараланиб, уларнинг ҳар бирини шеърий тўпламлари алоҳида-алоҳида нашрдан чиқариб берилади.

Ёш ижодкорлар учун мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан яратилаётган ажойиб имкониятдан унумли фойдаланинг!..

📌Ижод намуналари yoshlar_aloqada_Bot манзили орқали қабул қилинади.

Шеърий китобчаси бўлишини истаган ёшлар шошилинг!

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Эълон

Маълум сабабларга кўра, бугунги прокурор билан аудиосуҳбат бошқа кунга қолдирилди.

Онлайн чат вақти тез орада маълум қилинади.

Каналга уланиш: https://t.me/muhokama_bekobodlik_y_o
Forwarded from Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati (Мамадалиев Акрам)
#Эълон
#Қабул_2022_2023

АБИТУРИЕНТЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалида 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланганлиги муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-cente” ташкил этилди.

❗️Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

📞 Мурожаатлар учун телефон рақам:
+998 91 772 37 38

“Call-center”нинг иш режими:
🗓 Душанба - Жума: соат 9:00 дан 17:00 гача:
🗓Шанба: соат 9:00 дан 15:00 гача:
Forwarded from Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati (Мамадалиев Акрам)
#Эълон

⚡️ “Ташаббусли бюджет”: 15 июлдан 2022 йил иккинчи мавсумга старт берилади!

Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

📌 Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 мавсумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.

🖊 Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

🌐 Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uzОчиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

📑 Портал орқали рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси, ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

👉 Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

🚰 Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

💡 Ёритиш тизимини яхшилаш;

🏘 Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;

🏫 Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;

🏗 Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.

📝 Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

☝️ Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд. сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.

♻️Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг.

🔹Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда!