BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
201 subscribers
6.34K photos
1.16K videos
152 files
3.62K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Устозлар_билан_учрашув
#Онлайн

Устозлар-- ўткир қалам соҳиблари билан ташкил этилган учрашувда босма оммавий нашр (газета) ларнинг бугунги кундаги тутаётган ўрни ва аҳамияти ҳақида дилкаш ва самимий суҳбат бўлиб ўтмоқда.
Республика нашрларидан ташриф буюрган кўп йиллик тажрибага эга бўлган устоз журналистлар, ижодкорлар ўз фаолиятлари ва касбий тажрибалари ҳақида ўртоқлашиб тадбирга ўзгача файз улашмоқдалар.

П.С. Тадбир кўтаринки Руҳ ва юқори кайфиятда ўтмоқда. Батафсил тадбир сўнгида тўхталамиз!

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Устозлар_билан_учрашув

📖 📰 Сўз-бу гавҳар! Сўз-бу сеҳр! Сўзларни маржондек тизиб, унга оро бериб, кези келганда “қоғозга ўраб” ўқувчига етказмоқлик ҳам аслида –санъат. Қалб туғёнларини, дил кечинмаларини сатрларга кўчириб, неча-неча дилларни ўйлатган, халқимизнинг метин иродасини, ўтмишини, азалий орзу-умидларини мадҳ этишдан асло толмаган маърифат етакчилари—ижодкорлар, устозлар билан бўлган бугунги учрашувда кўгиллар мутолаага яна бир карра юқори ошуфта бўлди десак, адашмаймиз.

⚡️⚡️ Шунингдек, бугунги тадбирда босма оммавий нашрларнинг жамоатчилик ҳаётидаги тутаётган ўрни ва аҳамияти ҳақида самимий суҳбатлашилди.
Сўнгра, бир-биридан чиройли куй-қўшиқлар, билдирилган самимий фикр ва тилаклар йиғилганларга яна бир карра чинаккамига, мутолаа завқини бахш этди.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉https://t.me/Bekobodtumanihokimligi