BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
197 subscribers
6.36K photos
1.17K videos
152 files
3.63K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Тезкор_хабарлар

🇺🇿 Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази огоҳлантиради!
——
❗️Телеграмда вирус тарқамоқда!
———
⚡️
Фирибгарлар томонидан "Телеграм" мессенжерида "банклар акция" ўтказмоқда деган ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.
—————
Энг қизиғи бу каби хабарлар контактингиздаги бирор таниш инсондан келаётган бўлиши ҳам мумкин. Гап шундаки, мана шунақа сохта хабарга ишониб, пастдаги манзилга кирсангиз, "Телеграм" профилингиз бошқаруви фирибгарлар қўлига ўтиб, пластик картангиздаги пулларни ечиб олишади. Кейин эса махсус ботлар Сизнинг номингиздан ҳаммага мана шунақа хабар юбориб чиқади. Буни Сиз назорат қила олмай қоласиз.

⚠️ Ёдда тутинг! Бу каби ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва паролларингизни ўғирловчи вирусдир!

⚠️ Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Бу каби фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади.

Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

🇺🇿 ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒