BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
205 subscribers
6.33K photos
1.16K videos
151 files
3.61K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Танқид

КЕЛЕС ТОМОНЛАРДА – ҚАЧОН ТЎЯСИЗ, БОҒЧА ОПА?

⚖️Тошкент вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси Тошкент туманида жойлашган 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида 243 миллион сўм "туя" қилинганини аниқлади.

🏢Маълум бўлишича, МТТ раҳбарияти 2021 йил ва 2022 йилнинг февраль ойига қадар, ходимларни ишга олиш, хақ тўлаш тартибини қўпол равишда бузиб келган. Камига, озиқ-овқат таъминотидаги ўзбошимчалик, бу борада шахсий таниши бўлган фирмалар билан ноқонуний ишлашни авж олдиришган. Боғчада, шунингдек, тарбияланувчилар сонини сохталаштириш орқали молиявий жиноятлар содир этилгани ҳам аниқланган.

🔗Боғча опа ва унинг гумашталари энди терговга қатнаяпти.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Рейтинг #Таҳлил #Танқид

2022 йилнинг биринчи олти ойлиги натижаларига кўра:

Ёшлар билан ишлашни самарали амалга оширган ҳудудлар

Нурафшон шаҳри – 86,8 фоиз;
Чиноз тумани – 85.6 фоиз;
Бекобод тумани – 74.7 фоиз;

Ёшлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган ҳудудлар

Оққўрғон тумани – 55.5 фоиз;
Қуйи Чирчиқ тумани – 51.6 фоиз;
Пискент тумани – 43.8 фоиз.

Асос: "Ёшлар дафтари" онлайн платформаси кўрсаткичлари. Фоиз кўрсаткичи "Ёшлар дафтари"да рўйхатга турган жами ёшларнинг қанчасига ёрдам кўрсатилгани ҳисобидан келиб чиқади.

Ачинарли факт: Пискент туманида 146, Қуйи Чирчиқда 138, Оққўрғонда 109 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга 2021 йил ва 2022 йил давомида ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi