Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Кун_иқтибоси
Азамат Камолов,
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари:
– “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди.
🏢Вилоятимизда ҳам мактабларни таъмирлаш, спорт зали ва фаоллар зали қуриш, мактаблар атрофини ўраш, янги жиҳозлар билан таъминлаш ташаббуслари ғолиб деб топилган.
🗒Ангрен шаҳридаги 39 мактаб ва Қуйи Чирчиқдаги 10 мактабларнинг барча синф хоналарини электрон доскалар билан таъминлаш, Бекобод туманидаги 1 мактабга фаоллар залини қуриш ва бошқалар. Аҳамиятлиси, Янгийўл тумани ва шаҳрида 8 тадан, Бўстонлиқ ва Ангренда 7 тадан мактаблар ғолиб бўлган.
📌Бу ўз навбатида мактаблар моддий-техник базасини яхшилаш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун зарур шароитларни яратиш имконини беради.
Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi

– Мана, Бекободдай оғир туманда ҳоким ёрдамчиси қилаётган ишларни эшитдик. Ҳамма ҳоким ёрдамчиларига топшириғим бор. Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш – сизларнинг энг устувор вазифангиздир. Ҳар бир гектарда 10-15 ишсизларни банд қилиб, 3 марта ҳосил олиш, уруғ, ўғит, ёқилғи ва маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйсангиз, биласизларми, эл-юрт олдида қандай ҳурмат-эътибор топасизлар!
Шавкат МИРЗИЁЕВ

P.S. Айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Бекобод туманидаги "Маллабой" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Жавлон Мусаев ҳудудда ердан фойдаланиш бўйича ўз тажрибасини гапириб берди.Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_иқтибоси
Ҳеч қачон тўғри ишни қилишдан уялманг.
Бошингизни кўтаринг! Сиз мағлубият учун эмас, ғалаба учун яратилгансиз. Ўзингизга ишонинг, бировдан ишонч кутган одам ҳеч нарса қилолмайди.
✍ Жорж Элиот
〰️〰️〰️〰️
Бугун таниқли инглиз ёзувчиси Жорж Элиот (1819-1880) туғилган кун.
Yoshlar kundaligi

❌ Бугун, 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг бу борадаги фикрларини ўқиб, мулоҳаза қилинг ва бошқалар билан бўлишинг.
〰️〰️〰️〰️
➖ Порахўрдаги қулай шароит ҳеч бир ўғрида йўқ.
➖ Биров "порахўр ҳуркмасдан олсин, бемалол есин" деб поранинг отини "совға", "ҳадя", "тўёна", "ёрдам" қўйиб беради.
➖ Ўғри кечаси йўлингизни тўсиб чўнтагингизга қўл солади, олади-ю, қочади-кетади. Порахўр куппа-кундуз куни, яна ҳукумат идорасида ўтириб чўнтагингизга қўл солади, пулингизни олади-ю, қочиб кетмайди, жиноятга сизни шерик қилади.
➖ Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг
кафанини ечиб олишдай гап.
✍️ Абдулла ҚАҲҲОР

➖ Худбинликнинг ватани бўлмайди, миллатиям бўлмайди.
➖ Одамлар овоз чиқармай йиғлашга ўрганган. Виждон-соқов, имон-кўр...
➖ Менимча, фақат болаларгина ростакамига севолади. Шундоқ, рўйирост, ҳисоб-китобсиз, таъмасиз.
➖ Аёл кишига кўп нарса керак эмас. Жиндай диққат-эътибор бўлса, дунёдаги ғаму кулфат ёпирилиб келсаям чидайди.
➖ Виждон кўричакдай гап: ҳеч иш қилмайди-ю, оғриғи оламни бузади.
✍ Шароф Бошбековнинг "Тақдир эшиги" асаридан.
〰 〰 〰 〰 〰 〰
Бугун машҳур драматург Шароф Бошбеков таваллуд топган кун.