BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
195 subscribers
6.53K photos
1.21K videos
156 files
3.74K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Диққат_танлов

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловида қатнашиб SPARK автомобили​ ва бошқа қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

🎈 Заир Таирович Ахмедов дўстингиздан махсус таклифнома.

👉 Иштирок этиш учун босинг
Forwarded from Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati (Мамадалиев Акрам)
#Диққат_танлов

"Менинг ҳуқуқим куни" шиори остида ҳуқуқий саводхонликга ёш авлодни қизиқишини орттиришга ҳамда ҳуқуқий билимларини юксалтириб, мустахкамлашга қаратилган мусобақалар танловининг биринчи босқичига старт берилди.

1-босқис 2022 йил 04 апредан 17 апрель кунига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

📌Қоидалар:

❗️танлов Бекобод туман худудида жойлашган умумтаълим ўқувчилари учун

❗️тестни ечишда маълумотларингизни тўлиқ (аниқ) тўлдиришингиз талаб этилади

❗️тестда фақатгина бир маротаб иштирок этишингиз мумкун (икки маротаба бир шахс иштирок этган тақдирда биринчи уринишда қўлга киритган бахолари хисобга олинади)

📋 танловнинг бошқа шартлари билан бу ерда батафсил танишиб олинг

Тестда иштирок этиш учун махсус илова👇👇👇

https://forms.gle/m1VNut5aDUstiMqo8
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача “Мустақил Ўзбекистонда менинг ҳуқуқларим” шиори остида ҳуқуқий ижодий танлов эълон қилинади.

➡️ Танловга материаллар қуйидаги йўналишларда тақдим этилиши мумкин:

▫️бадиий публицистика (очерк, эссе ва бошқа);
▫️тасвирий санъат (портрет, пейзаж ва бошқа);
▫️медиа маҳсулот (фото, аудио ва видео материаллар).

☑️ Танловда барча иштирок этиши мумкин.

🔰 Материалларни баҳолаш ва ғолибни аниқлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

▫️мавзу моҳиятини тўғри тушунганлик;
▫️ҳолатни ёритишда таъсирчан ифода;
▫️оригинал ёндашув.

Танловга материаллар 10 сентябргача @mustaqilliktanlovibot телеграм боти орқали қабул қилинади.

🎁 Танлов ғолиби велосипед ҳамда диплом билан тақдирланади.

Ҳуқуқий, ижодий салоҳиятингизни намоён этинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

🇺🇿 Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

🔰 Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣-босқич – тест синовлари:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 29 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣-босқич – суҳбат.

➡️ Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

☑️ Тест синови янги Конституция асосида тузилган 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

🖥 Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

🎁 Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

⚠️ Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.

❗️Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot