BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
202 subscribers
6.34K photos
1.16K videos
152 files
3.62K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#qiziqarli

Uz: Eng ko‘p ko‘riladigan tush balandlikdan yiqilish hisoblanadi.

Ru: Самый распространённый кошмар это падение с высоты.

Eng: The most seen dream is falling from height.

Telegram | Instagram | Facebook | Manba
#Бекобод_тумани

#Спорт

⚽️ Бекобод туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 29-банди доирасида туман корхона – ташкилотлари ўртасида “Мини футбол” спорт тури бўйича “Ҳоким кубоги” оммавий спорт мусобақасига старт берилди.

🏆 Мусобоқада иштирокчилар қура ташлаш орқали аниқлаб олиниб, унда 16. 12. 2020 йил санасида Биржа-ТТБ, Халқ банки-ДСНЭМ, ХТБ-Пенсия бўлими ташкилотлари жамоалари ўзаро беллашдилар.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент газ экспортини қисқартириб, газни аҳоли эҳтиёжига йўналтиришга буйруқ берди

Ҳозир Ўзбекистондаги мингдан зиёд маҳаллада табиий газ босими пасайган. Газ таъминотида суткасига 20 миллион куб метр танқислик бор.

Давлат раҳбари газ экспортини қисқартириб, аввало, аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди. Бунинг ҳисобига кунига 7-8 миллион куб метр газ қўшимча равишда ҳудудларга йўналтирилади.

«Газ тизими билан боғлиқ муаммолар бугун юзага келмагани, балки 30 йилдан бери бизни қийнаб келаётганидан барчамиз хабардормиз. Лекин буни баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқимизга газ керак, уларнинг кўпчилиги бунинг учун тўловларни ўз вақтида ҳалол қилиб, тўлаб келмоқда», – деди президент.

👉 Тошкент вилояти
Эртага 17 декабрь куни Бунёдкор МФЙдаги 4-Кишлок оилавий поликлиникасида Мудофа вазирлигининг ташаббуси билан ахоли уртасида чукурлаштирилган тиббий курик утказилади. Тиббий курикда эндокринолог, кардиолог, болалар невропатологи, УЗИ ва Рентген текширувларида малакали мутахассислар иштирок этади.
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента критически рассмотрены и вопросы обеспечения продовольственной безопасности.
Поставлена задача создать штабы в каждом регионе и жестко пресекать случаи спекуляции ценами на продукты питания.
Учитывая рост спроса в предновогодний период, указано на важность насыщения внутреннего рынка продовольствием, организации ярмарок на дехканских рынках и крупных торговых объектах.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​#Билдириш

Она ўз болаларини дарёга ташламоқчи эдими?..

🌐Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи аёл фарзандларини дарёга ташламоқчи бўлган, деган мазмундаги видеохабар тарқалмоқда.

‼️Ҳозир, айни пайтда аёлнинг уйида бўлиб турган Бекобод тумани ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ёқутхон Мўминова воқеа юзасидан шундай хабар беради:

📹"Видеодаги аёл А. Р. ва унинг фарзандлари Бекобод тумани "Туркман" МФЙ да доимий яшаб келади. Бу ҳолат 2020 йил 15 декабр куни содир бўлган.

🔎Дастлабки суҳбатлардан маълум бўлишича, аёл Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтган.

📝Онанинг сўзларига қараганда, у ва болалари Тошкент вилояти Бекобод туманидан Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри "Фарҳод" МФЙ га ўтадиган "Дўстлик" каналидан ўтиб бўлгач, Ширин шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб, видеога олинган.

👩‍👧‍👦Аёл алам устида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимларига кескин гапиргани, аммо, ҳеч қачон ўз фарзандларини сувга ташлаш нияти бўлмаганини, ўғлининг бош кийими эса бехосдан сувга тушиб кетганини айтмоқда.

📌Мазкур оила шу пайтгача тинч-тотув яшаб келган, оилада муқаддам нотинчлик кузатилмаган.

❗️Айни пайтда ҳолат вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганилмоқда.

📑Шунингдек, Васийлик ва ҳомийлик органи вакиллари келиб, болаларнинг келгуси тақдири бўйича тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

✍️Ҳолат юзасидан кейинроқ батафсил ахборот берилади.

👉 Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эълон
#Ёшлар_бандлигини_таъминлаш

❗️Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси ёшларни транспорт соҳасида иш билан банд қилиш мақсадида йўловчи ташиш йўналишларида фаолият кўрсатаётган корхоналарга ҳайдовчилик вазифаларига таклиф этади.

👉Талабгор бўлган ёшлар ушбу ҳаволага ўтиб, очиқ тендер шартлари билан танишишлари мумкин.

📌Шунингдек, ушбу рўйхатдаги йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерда талабгор сифатида иштирок этиш истагида бўлган юридик шахслар ҳамда ихтиёрида автобус, микроавтобуслар бўлган ёш тадбиркорларни Тошкент вилояти транспорт бошқармасига мурожаат этишларини сўраймиз.

📞Ёш тадбиркорларга очиқ тендер ўтказилиш тартиби ва талаблари бўйича Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси томонидан зарур бўлган барча маълумотлар берилади.

🕹Мурожаат учун манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Бектемир МФЙ, Бекшоҳ кўчаси 189 уй.

☎️Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-00 (213).

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Узбекистон ёшлар ишлари агентлиги ва Мудофа вазирлиги тиббий таъминот бошкармасининг малакали шифокорлари билан туманнинг Бунёдкор МФЙ ахолиси чукурлаштирилган тиббий курикдан утказилди.