BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
201 subscribers
6.52K photos
1.21K videos
156 files
3.74K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰“Таълим тўғрисида”ги қонунга асосан нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади ҳамда лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади.

📝 Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, Ўзбекистонда тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда қуйидагича устама ҳақи тўланади:

синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Уй, квартира эгасининг оила аъзолари, у билан доимий яшаётганлар (агар уларни кўчириб келганда ёзма бошқа ҳолат қайд этилган бўлмаса) уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақли.

Улар уй эгаси берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақли, оиланинг бошқа аъзоларини эса уй эгасининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин.

☑️ Бу шахслар уй эгаси билан оилавий муносабатларни тугатганда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик

▫️БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик

▫️БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.

❗️ Бунда, мазкур тартиб асосида барча турдаги битимларни тасдиқлаш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️ Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади

📝 Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

▫️фамилияси, исми ва отасининг исми;
▫️шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
▫️яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
▫️шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.

☑️ Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

▫️меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи;
▫️иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;
▫️иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️иш берувчиларнинг банк реквизитлари;
▫️иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар даромад солиғига тортилмайди.

🔰 Бундан қуйидагилар мустасно:

▫️ илм-фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ҳамда санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари;

▫️ яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Айрим ҳолларда кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади

🔘 Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

✍️ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2025 йил 1 январгача:

ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга субсидия ажратилади;

тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (8 млн 250 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Ҳудудларни тозалашга ким масъул?

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Боғчаларда болалар ёш тоифасига қараб 5 та гуруҳга бўлинади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

📝 Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланган.

❗️Мазкур ҳудудларда ишлаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (165 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган:

🔘синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз;

🔘 дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз.

🔘 информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#биласизми

Фейсбук 20 ёшда!

2004 йил 4 февраль санаси Марк Цукерберг Гарварддаги курсдошлари билан мулоқот қилиши учун "Facebook" деб номланган сайтни ишга туширди, у портални университет ётоқхоналарига ўрнатади. Аввалига сайт "TheFacebook" деб номланган эди.

😔Яратган  сайти туфайли Марк Цукерберг 23 ёшида энг ёш миллиардерга айланди.

🌟Цукерберг одамларга бир-бирлари ҳақида маълумот алмашишнинг осон ва қулай усулини таклиф қилди. 2005 йил сентябргача сайт фақат талабалар томонидан ишлатилган. 2006 йил июнь ойида ушбу тармоқ профессионал жамоалар учун очилди ва сентябрь ойида сайт бепул рўйхатдан ўтишни бошлади.

📌"Талабалар ва Facebook" глобал ҳамжамияти яратилди. Икки кун ичида унга 700 мингдан ортиқ киши қўшилди. Ҳар куни 140 та янги фойдаланувчи пайдо бўлади.

◀️2008 йилга келиб эса ташриф буюрувчилар сони 90 миллионга етди ва бу дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоққа айланди.

⚡️Ҳозирги кунга келиб  "Facebook"нинг 2 миллиарддан ошиқ фойдаланувчиси бор.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

ҲАРБИЙ ЙЎНАЛИШГА ҚИЗИҚҚАНЛАР ДИҚҚАТИГА!

‼️Орамизда ҳарбий йўналишда ўқимоқчи бўлганлар кўп. "Ёшлар кундалиги" шу соҳага қизиққанлар учун ҳарбий таълим муассасалари, уларга ўқишга топшириш шартлари ҳақида маълумот беради.

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти

📍Батафсил

2. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти

📍Батафсил

3. Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти

📍Батафсил

4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси

📍Батафсил

5. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

📍 Батафсил

6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси

📍Батафсил

Yoshlar kundaligi