BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
190 subscribers
6.5K photos
1.2K videos
154 files
3.71K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_саноат_зонаси
#Очиқ_мулоқот

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисда”ги 5088-сонли қарори ижросинни таъминлаш мақсадида, туман ҳокими ўринбосари инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳамда ҳодимлари билан ҳамкорликда туманнинг "Оқтепа" МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш бўйича ёшлар билан очиқ мулоқот" ташкил қилинди.

❇️ Тадбирда туман ҳокими ўринбосари И.Мажитов ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган ёшларга ташкил этилган саноат зонасидаги мавжуд имкониятлар, имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумот бериб, шунинг билан бирга ўз тажриба ва муваффақиятга элтган машаққатли ҳаёт йўллари билан ҳам ўртоқлашдилар.


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.me/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Бекобод_тумани
#Очиқ_мулоқот

🔸Дехқонободликларни муаммоларига ечим топилмоқда

📍 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 23 июль куни ўтказилган видеоселекторда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Бекобод туманида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, бир қатор амалий ишлар бажариб келинмоқда.
⚡️Шу муносабат билан туман ҳокими Ф.Худойбердиев, сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар ишлари агентлиги ва мутасадди ташкилотлар иштирокида Дехқонобод маҳалла аҳолиси билан Очиқ мулоқот ўтказилди.

🔹Очиқ мулоқотда 55 нафар аҳолининг мурожаат ва таклифлари батафсил ўрганилиб, назоратга олинди ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati (Мамадалиев Акрам)
#Очиқ_мулоқот

Куни кеча Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи М.Мирсултонов, Ёшлар кундалиги газетаси бош мухарири Б.Қобулов иштирокида тумандаги маҳалла ёшлар етакчилари билан Очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда "Ёшлар дафтари" бўйича туман миқёсида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига Бекобод туманида 51 та маҳалла кесимида 16-30 ёшлар сони жами 32 минг 161 нафарни ташкил этади.

Ҳозирги кунда "Ёшлар дафтари" бўйича таҳлил қилинганда, бир қатор ютуқлар билан бирга камчиликларга йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати