BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
198 subscribers
6.53K photos
1.21K videos
156 files
3.74K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰“Таълим тўғрисида”ги қонунга асосан нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади ҳамда лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади.

📝 Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, Ўзбекистонда тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда қуйидагича устама ҳақи тўланади:

синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Уй, квартира эгасининг оила аъзолари, у билан доимий яшаётганлар (агар уларни кўчириб келганда ёзма бошқа ҳолат қайд этилган бўлмаса) уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақли.

Улар уй эгаси берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақли, оиланинг бошқа аъзоларини эса уй эгасининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин.

☑️ Бу шахслар уй эгаси билан оилавий муносабатларни тугатганда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик

▫️БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик

▫️БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.

❗️ Бунда, мазкур тартиб асосида барча турдаги битимларни тасдиқлаш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️ Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади

📝 Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

▫️фамилияси, исми ва отасининг исми;
▫️шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
▫️яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
▫️шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.

☑️ Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

▫️меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи;
▫️иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;
▫️иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️иш берувчиларнинг банк реквизитлари;
▫️иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot