#Бекобод_тумани
#Ижодий_учрашув
Бекобод туманининг фарзанди, мисралари самимият билан йўғрилган, денгиз қалб шоир Aшурали Боймуродов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ашурали Боймуродов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзосидир Унинг бугунга қадар “Табиат сеҳри”, “Садоқат”, “Соғинч”, “Бекобод жаҳонгири”, “Муаллим”, “Меҳр” сайланмаси”, “Мирзо Бобур”, “Қушлар тилга кирганда” , “Меҳристон” номли ўндан ортиқ шеърий ва публицистик китоблари нашр этилган бўлиб, ҳозирда "Тошкент ҳақиқати" газетасида фаолият олиб бормоқдалар.
Шоир билан ташкил этилган мазкур ижодий учрашувда шоир ижоднинг завқ-шавқи, ҳамда қалам аҳлидан талаб этиладиган масъулият ва ижод йўлида дуч келинадиган машаққатлар, босиб ўтиладиган заҳматлар ҳақида ёшлар билан самимий суҳбатлашди.