BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
198 subscribers
6.53K photos
1.21K videos
156 files
3.74K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#ижтимоий_бекат

#ўзликка_назар

#шахс_ва_жамият

📰📰📰

Очиқ кийиниш замонавийликми, ёхуд аслимизни асрайлик!

Миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақида фикр юритадиган бўлсак, даставвал, кўз олдимизда заковат, одоб-ахлоқ, ибо-ю ҳаёни ўзида мужассам этган, андиша ва ор-номусни барча нарсадан устун қўювчи ўзбегим гавҳарлари - қизлар гавдаланади. Аммо, бешта бармоқ баробар бўлмагани каби, айрим опа-сингилларимиз кийиниш борасида "оммавий маданият" таъсирига берилиб кетаётганини афсус билан қайд этишга жазм қилдим.
Бундайларни кўча-кўйда, жамоат жойларида кўрсангиз кўзингиз "куяди". Тор шим, ярми очиқ либос, нигоҳларида ўқиш, билимга чанқоқликни сезмайсиз. Юзларидан меъёрдан ошган пардоз ва ноз-карашма жой олган, холос. Шу чоғ бу кийиминг, бу юрушинг маъқул бўлмапти, деб айтадиган яқинлари йўқмикан, деган фикр онгимизда зир айланади.
"Битирув оқшоми" ва шунга ўхшаш кечаларда давра ўртасида ўзини турли мақомга солиб рақс тушаётган баъзи қизларга беихтиёр назар соламиз... Қарангки, уларда на ҳаё, на яқинлари олдидаги бурчини, уларга бўлган ҳурматини сезасиз... Бу каби қизларнинг ота-оналари, наҳотки, фарзандларинг онг-у ўйини нималар банд этаётганига қизиқишмаса, лоқайд, бефарқ бўлишса, нега? "Висол оқшоми"да келинчак мақомидаги қизнинг ҳаддан ташқари очиқ, европа услубидаги либосда йиғилган омма олдида намоён бўлиши-чи? Жам бўлган меҳмонлар орасида ёш-у қари, ўспирин-барчанинг нигоҳи келинчакка қадалган. Бундай кўриниш, бундай либос ота-она, ака-амакилар олдидаги бурчни поймол этибгина қўймай, балки, янги хонодон вакилларига ҳам ҳурматсизлик саналмайдими?
Ёки, наҳотки ҳаммамиз бу ҳолатга кўникиб бўлдик?!
Эй, қадди баланд акалар, азамат ўғлон укалар, айтинг-чи, сиз, жуфт-и ҳалолликка, умр йўлдошликка шундай, шарм-у ҳаё кўчаларини четлаб ўта оладиган қизни раво кўроласизми? Бўлғуси фарзандларингиз онасини қандай тасаввур қиласиз? Ўзбекона миллий қадрият нималигини билмаган аёл фарзандларига тўғри тарбия бера олармикан?
Опажон ва сингиллар, дугоналар, дилимдаги бори-борича қоғозга туширдим айбга буюрмайсиз, ранжимайсиз деган умиддаман. Сўзим сўнгида халқимизнинг севимли адибаси Т. Содиқованинг миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақидаги фикрларини келтираман: "Маънавият бобидаги устуворлигимиз бизнинг шарқона одобимиздир. Мана шу одобимиз бизнинг нақшимиз, бойлигимиз".

✍🏻Гулноза ЙЎЛДОШЕВА

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉🏼https://t.me/Bekobodtumanihokimligi