BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
195 subscribers
6.53K photos
1.21K videos
156 files
3.75K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
🇷🇺 #РОССИЯ

Москва-Тошкент йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилди

Қатнов 14, 21, 28 декабр кунлари Москва Казанский — Тошкент йўналишида амалга оширилади. Поездлар Москвадан маҳаллий вақт билан соат 22:28да жўнайди.

Рейслар қўйилишидан мақсад — пандемия даврида Россияда қолиб кетган ватандошларни мамлакатга олиб келиш. Чипталарни онлайн харид қилиш мумкин.

Бу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент йўналишига чипта сотилади.

🇺🇿 Uzbek.Life - Жаҳонгашта ўзбегим!
🇷🇺 #РОССИЯ

Россиядаги мигрантлар меҳнат ҳақини ундириш ва бошқа қатор ҳолларда бепул юридик хизматдан фойдаланиши мумкин бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида агентлик ва Россиядаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимлари имзоланган.

Маълум қилинишича, ушбу битимларга мувофиқ мигрантларни қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

👉 меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича - иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;
👉 меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;
👉 ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;
👉 Россиядан депортация қилиш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан апелляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

🇺🇿 Uzbek.Life - Жаҳонгашта ўзбегим!