BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
202 subscribers
6.52K photos
1.21K videos
156 files
3.74K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил
#тезкор

Китобхон ёшлар диққатига!

📚«Ёш китобхон» танловининг 2021 йилги босқичларида қайси адабиётлардан фойдаланилади?

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/XL-gB-7fK7s2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

💵Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс Тошкент вилоятида ишловчи танишлари орқали Зангиотадан 12 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб 1 миллион 500 минг АҚШ доллари талаб қилади.

⚠️Воқеа яқин орада содир бўлган. Қарангки, пойтахтлик баъзи амалдорлар Тошкент вилояти ерларини сотишни бошлаворишган экан. Яхшиямки уларни ДХХ, прокуратура органлари вақтида тўхтатибди, акс ҳолда шу билан нафси тўймасди. Қилмиш давом этар эди...

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Тезкор

🏢Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиевнинг топшириғи билан, туман ҳокимлигини ўраб турган темир панжаралар олиб ташлангани айтилмоқда.

🔺Туман ҳокимлиги ҳовлиси ва унга туташ ҳудудлар келгусида обод боғ бўлиши режалаштирилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан Тошкент вилояти ҳокимлиги жойлашган бино атрофини ўраб турган темир панжаралар олиб ташланиб, боғ яратиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Тезкор

⚡️ Uzbekistan Airways талабалар учун махсус чегирма эълон қилди

Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар жорий йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLFhcM5cmyyjC4AnA
💡 #Тезкор #Байрам_билан

⚡️ Бугун 22 декабрь – Энергетика ходимлари куни, яъни свет ўчмайдиган кун❗️

Тезроқ яқинлардан суюнчи олинг ва ушбу хабарни барча группаларга тарқатинг 😅

P.S.: Агар, кимнингдир уйида свет ўчса, билингки ўша ҳудудда байрам зўр бўлаяпти.
#тезкор

⚡️⚡️⚡️⚡️

27 декабрдан «Ёш китобхон» танловига старт берилади!


«Ёш китобхон» танловининг саралаш босқичлари ўтказиладиган манзиллар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали ўз ҳудудингизни танлаган ҳолда танишиб чиқишингиз мумкин:

• Тошкент вилояти

❗️Эслатиб ўтамиз, «Ёш китобхон» танловининг саралаш босқичи:

27 декабрь - 10-14 ёш тоифаси (2007-2011 йиллар оралиғида туғилганлар) учун;
28 декабрь - 15-19 ёш тоифаси (2002-2006 йиллар оралиғида туғилганлар) учун;
29 декабрь - 20-30 ёш тоифаси (1991-2001 йиллар оралиғида туғилганлар) учун бўлиб ўтади.

Танлов соат 10:00дан 17:00га қадар ўтказилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор_иш_бор

📣📣📣📣📣
Диққат ишга марҳамат!

🧾Олий маълумотли, меҳнат тажрибасига эга, креатив фикрлайдиган, Тошкент вилояти атмосферасидан хабардор, маҳоратли журналистларни ишга таклиф этамиз.

🌐 Иш – интернет сайти ва ижтимоий тармоқлар учун қизиқарли контент тайёрлаш.

📍Иш жойи: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри

Шароит: шинам студия, энг замонавий техник имкониятлар мавжуд, ажойиб жамоа ва бепул тушлик ҳамда муҳими ёш ва аҳил жамоа...

💰Маош: Бошланишига 4 милиондан 8 милион сўмгача. Фаолият самарадорлигига қараб, яна ошириб борилади.

❗️Диққат! Масофадан ишлаш ёки иккинчи иш жойи сифатида кўриш бизга тўғри келмайди. Асосий штатга ишлайдиган ходимлар керак. Хорижий тил билиш устуворлик бериши тайин. Иш вақти соат 9:00дан 18:00га қадар.

☎️Алоқа: Илтимос, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни @Yoshlar_aloqada_bot манзилига юборинг. Ўрганиб чиқамиз ва сизга қўнғироқ қиламиз.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Edu.uz
​​#Тезкор

⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ ХАБАР!!!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ва қадрли талаба-ўқувчилар диққатига!

Хабарингиз бор, 2021 йил 24 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимини туб ижобий ўзгаришларга олиб келадиган олий таълим муассасаларига молиявий, академик ва ташкилий-бошқарувда мустақиллик бериш борасидаги 2 та тарихий қарор имзоланди. Бу билан эса – Ўзбекистон олий таълим тизимида янги давр бошлаб берилди.

Қарор билан 2022 йил январь ойидан бошлаб республикадаги энг салоҳиятли 35 та олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилиши – бу борадаги вазифаларни сифатли тарзда амалга ошириш ва ҳозирданоқ мустаҳкам пойдевор яратишни талаб этади.

Бу ўз навбатида, олий таълим муассасалари бошқарувида янгича тизим асосида ёндашувни талаб этади.

Шу мақсадда, олий таълим тизими тарихида илк маротаба – ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида жорий йил 10-24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилади.

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтганлиги сабабли кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари учун асосий ишдан ажралган ҳолда ўқувлар барча олий таълим муассасаларида ташкил этилади.

Бу жараёнга олий таълим муассасалари ҳузуридаги барча профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Ўз навбатида, қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викторинлар ташкил этилади.

Барча ёшларимизни ушбу тадбирларда иштирок этиб, ўз салоҳиятларини намоён қилишга чорлаб қоламиз!

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#тезкор

💡Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқда электр энергияси тикланаётганини хабар қилгандик.

⚡️Ҳозиргина келган маълумотга кўра, Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманидаги истеъмолчиларга ҳам электр энергияси узатилиши бошланган.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi