BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
205 subscribers
6.29K photos
1.15K videos
151 files
3.59K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Биласизми

🚖 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бекобод_тумани

#Спорт

#Ёшлар_келажагимиз


🔹 Бекобод тумани Бобур Мирзо маҳалласида жойлашган 11- умумтаълим мактабида спортнинг “Карате” тури бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

▪️ Бундан кўзланган мақсад аҳоли ўртасида оммавий спортни тарғиб қилиш, айниқса ёшларимизни спортга ошно қилиб, ҳар томонлама, комил, баркамол шахсларни тарбиялашдан иборатдир.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Маънавият_сарчашмаси

🔹 Бекобод тумани 13-умумтаълим мактабида "Саводхонлик байрами" тадбирида Ахборот-кутубхона маркази ходимлари болажонлар учун эртак , топишмок ва шеърий китоблар кургазмаси билан иштирок этишди.
🔸 Бундан кўзланган мақсад болажонларни қалбига, онг-у шуурига ҳозирданоқ китобга муҳаббатни, меҳрни сингдириб бориш ва маънан етук, баркамол авлодларни тарбиялашдир.


✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келжагимиз
#Ватанпарвар_ойлиги

▪️ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ҳамда фуқароларимизнинг онг-у тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрьдаги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида
Бекобод тумани Бобур Мирзо маҳалласида жойлашган 11 –сонли умумтаълим мактабида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.


✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз
#Ватанпарвар_ойлиги

Ёшлар дастури амалда

▫️ Бекобод туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича ижтимоий тизимини жорий этиш бўйича чора тадбирлар дастури" нинг 48-бандида "Вояга етмаган ёшларда Маънавий қарашларни тарбиялаш" кўрсатмаси доирасида туман ёшларини Тошкент вилоятидаги Занги ота зиёратгоҳига ва Тошкент шаҳридаги "Ғалаба боғи"га экскурсиялари ташкил этилди.
▪️Саёҳатдан, тадбирдан мақсад: ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш--уларга садоқат, ватанга муҳаббат туйғуларини сингдириб бориш ва эртамиз, миллатимиз, миллий ғуруримиз эгалари бўлишга муносиб авлодни улғайтиришдан иборатдир.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👇 @Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Эълон

📣 Бекобод тумани ёшлари диққатига!!!

▫️ Бекобод туманида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб кўча спорти – “Street workout” мусобақаси ташкил этилмоқда.

▪️Мусобақа16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтади.
🔹Бунда иштирокчилар ҳудудларга бириктирилган спорт мураббийлари иштирокида “Турник” ва “Брус” да тортилиб видеога олиниб юборилиши керак.
🗓 Видеолар 13 январь 15:00 га қадар юборилиши мумкин.

📌 Эслатиб ўтамиз!

🏆 Машғулот жараёнида тартиб-қоидаларга тўла амал қилган ҳолда енг кўп тортилган иштирокчи мусобақа ғолиби деб эълон қилинади ва ҳокимлик томонидан эсдалик совғалари топширилади.

📍 Савол ва мурожаатларингиз бўлса туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари А. Ғозиев билан қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз мумкин:
📞 94. 585-45-54, 99. 495-23-08
Forwarded from Dildagi bitiklar (Gulnoza Yo'ldosheva)
Мени бир савол доим қийнаб келади... Умр ғанимат эканлигини нега баъзи одамлар тушунишмайди..? Кимдир кимгадир азоб бериш билан оввора, кимдир яна кимнидир ортидан гапириш билан, бировлар кимнидир ҳаётини таҳлил қилиш билан, яна кимдир раҳбарлик курсиси билан, баъзилар борки одамларни ишдан олиш билан, кимдирлар ўз одамларини йиғиш билан, ишдан кетганларни ортиддан гапиришларини ҳам айтмайсизми??? Одамларга ҳаётда нима етишмаяпти,,? Меҳрми, пулми, мансабми ёки йўқ жойдан гап қидиришяпти эканми?
Балки кимларгадир маълум бўлган маънавият етишмаяптимикан??? Бу гап ҳам тўғри бўлиши мумкин...

Хуллас, инсонни қийнаб келади булар...

Умр ғанимат, инсонийлик, яхшилик ва яхшилар ёди қолишини унутмасдан яшашимиз керак, менимча...

П.С: Бир нималардан кейин келиб қолдида, айбга буюрмайсиз...☺️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

#Ёш_тадбиркор

Тадбиркор-элга мададкор

⛹️‍♂️Бекобод тумани "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи Ҳ. Маҳмудов "Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури доирасида АТ "Агро банк" Бекобод тумани филиалидан 180 млн миқдорда кредит олиб сунъий қопламали футбол майдончасини ташкил қилган.

⚡️Тадбиркор тенгдошимиздан келгусидаги мақсадлари ҳақида сўраганимизда,

📈Ҳозирда уч нафар ишчи ўрни яратганини, келгусида ҳам тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириб, айни пайтда бўш турган ўзига қарашли ер майдонида иссиқхона ташкил қилиб, ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш ниятидалигини айтиб ўтди.

✍🏻Бекобод туманиҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бекобод_тумани
#Ватанпарвар_ойлиги
#Ёшлар_келажагимиз

▪️ Бекобод тумани Мудофаа ишлари бўлимида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша!" шиори остида "Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади" мавзусида уюшмаган ёшлар билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

#Ёшлар_дастури_амалда

Маҳаллаларда “Street Workout” спорт майдончалари қурилмоқда

⚡️ “Саломатлик-туман бойлик” , “Соғ танда-соғлом ақл” деб, бежизга айтишмайди.
🏋️ Дарҳақиқат, соғлом турмуш тарзининг асоси-спорт, жисмоний фаолликдир. Бугунги кунда аҳоли ўртасида оммавий спортни тарғиб қилиш ва ёшларни спортга ошно, баркамол шахслар қилиб тарбиялаш олдимизда турган бирламчи вазифалардандир.

🔹 Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида эътироф этишга муносиб ишлар амалга оширилмоқда.

🎗Жумладан, Бекобод тумани "Қора қўйли" маҳалласида “Street Workout” спорт майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда, фойдаланишга топширилган спорт майдончалари болажонларни ўз бағрига олган.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
​​Ҳулоса сиздан...

«Чарли Чаплин айтади: мен анча машҳур бўлиб кино оламида юлдуз бўлганимдан кейин ҳар хил жойларда “Чарли Чаплинга ўхшай оласизми?” деган мусобақалар уюштирила бошланди. Шунда битта мусобақага ўзимни танитмай бошқача гримда келдим. Қатнашиш истагини билдириб ариза бердим. Мени қабул қилишди. Мусобақада қатнашдим ва иккинчи ўринни олдим. Биринчи ўринни эса мусобақа раҳбарининг ўғли олди
​​TheDailyuz online biznes jurnali 2020-yil yakuni bo'yicha o'z nominatsiyalarini e'lon qiladi.

🏆 Yilning eng ko'p hayriya qilgan insoni: Bill Gates
— Yil boshidan boshlab Bill Gates 4,5 mlrd dollarlik miqdorda hayriya ishlarini amalga oshirdi. Shuningdek u Koronavirus epidemiyasiga qarshi kurashish va unga qarshi vaksina yaratish uchun 460 mln dollarlik yana bir hayriya jamg'armasini ham tuzdi. Bill Gates bu ishlari 2020-yili Dunyoning eng sahiy hayriya jamg'armasi uyushtirgan va amalga oshirgan insonga aylandi.

🏆 O'zbekistonning Yil muhokamasi: UzAutoMotors
— UzAutoMotors avtomobillari kamchiliklari va nuqsonlari, narxlarining keskin oshib ketishi, Bloger va ba'zi Deputatlar bilan bo'lgan salbiy munosabatlar, Monopoliyaga qarshi kurashish qo'mitasi bo'lgan sud, UzAutoMotors kompaniyasiga #StopUzAuto heshtegini olib berdi. Lekin haligacha o'zgarish yo'q.

🏆 Yil Kompaniyasi: Amazon
— Amazon kompaniyasining bahosi 1,6 trln dollardan oshib ketdi. Shuningdek kompaniya aksiyalari yil boshidan beri 75 foizga o'sdi. Kompaniya asoschisi Jeff Bezosning boyligi esa 200 mlrd dollardan oshdi. Shuningdek u bir kunda 13 mlrd dollar topgani rekord bo'ldi.

🏆 Yil ijtimoiy tarmog'i: TikTok
— Yilning eng ko'p yuklab olingan ijtimoiy tarmog'i bu - TikTok albatta. TikTok hozirgi kunga qadar 3 mlrdga yetdi va bu yuklanishlar uchun atiga 2 yil-u 10 oy kerak bo'ldi. Va yuklanishlarning 300 mlndan ortig'i Xitoy aholisiga tegishli.

🏆 O'zbekistonga eng ko'p moddiy yordam bergan inson: Alisher Usmonov
— Alisher Usmonov Yil boshidan beri 2,5 mlrd so'm Andijonlik 1000 nafar oilaga moddiy yordam ko'rsatdi, Koronavirus pandemiyasining boshlang'ich davrida O'zbekistonga 20 mln dollar miqdorida yordam ko'rsatdi. Bundan tashqari Sardoba suv omborining bevaqt talofati davrida ham O'zbekiston va Qozog'istonga 15 mln dollarlik o'zining yordamini berdi.

👉 @TheDailyuz#TheFakt
Ветеренария йуналишини тамомлаган ёшларни ишга таклиф этамиз. Тел: 90-928-52-83
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келагимиз

Ёшлар дастури амалда

▫️ Бекобод туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича ижтимоий тизимини жорий этиш бўйича чора тадбирлар дастури" нинг "Вояга етмаган ёшларда Маънавий қарашларни тарбиялаш" кўрсатмаси доирасида Бекобод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 40- умумтаълим мактабида юқори синфлар ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" номли иншолар танлови ва бошланғич синфлар ўртасида “Бувижоним айтиб берган эртак” номли тадбир ташкил этилди.

▪️Бундан кўзланган мақсад мақсад ёшларни бузғунчи ва ёт ғоялардан асраш, уларни китобга, мутолаага ошно қилиб тарбиялаш, шу билан бирга, уларга садоқат, ватанга муҳаббат туйғуларини сингдириб бориш ва эртамиз, миллатимиз, миллий ғуруримиз эгалари бўлишга муносиб авлодни улғайтиришдан иборатдир.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати