#ТАШРИФ
Ассалому алайкум, кўришмасак-да қалбга яқин бўлиб қолган қадрдоним...
Мана бугун навбатдаги асаримга нуқта қўйдим...
КЎНГИЛ ИФОРИ ...
Ёзганим , қўлимдан келгани шу бўлди ...
"Кўнгил ифори" асарининг ғояси анча аввал "Бедор туйғулар" қиссасини ёзаётган вақтимда туғилган эди.
Янги асар бошлаш муддати келганда уч саҳифа ёзиб , кейин ўз- ўзидан тўхтаб қолган ва дабдурустдан "Қасд" қиссасини бошлаб кетганман. Ўшанда хаттоки бир - икки яқин сирдошларим "Кўнгил ифори" деган номни "Қасд"га ўзгартирдингизми ?" дея ҳайрон бўлишган эди.
"Қасд" орадаги бир неча кунлик танаффуслар билан ёзиб тугатилгач , кўп ўтмай "Кўнгил ифорини" ёзишни бошладим ва шундан сўнг билдим- ки , бу асарни ёзишим учун бутунлай бошқа кўнгил билан қоғоз қоралашим керак бўлган экан...
Асар қанчалик ҳаётий ?
Бир обуначи ёзган эдилар :
"Менимча Хазонрезги ўз ҳаётидаги бир неча қисматларни бир асарга тўплаётган бўлишлари керак" деб .
Ва...
Бу айни ҳақиқат ... Мутлақо рост ...
Асардаги ҳар бир қаҳрамон бир эмас , бир неча характердаги инсонлар йиғиндисидан ташкил топган.
Мисол учун ўз онажоним табиатларини Маҳина амма образининг баъзи жойларига жойлаган бўлсам , баъзан уларни Мастура опани улар тимсолларида гавдалантирдим.
Шунингдек Мастура опа кўп жойларда (охиратлари обод бўлсин) Қайнона - ҳожи ойимларнинг номларидан сўзлариди.
Асрор ака образига эса ўз адамларни феълларини жойлаштирдим.
Асарда Асрор ака ва Мастура опалар қандай тутинган ака- сингил бўлишган бўлсалар , ҳаётда Қайнона - ойимлар ва адамлар худди ана шундай жигардан аъло яқин опа - ука бўлишган.
Бундай ҳаётий топилмалар асарнинг жуда кўп фоизини ташкил қилади.
Азиз дўстлар . Агар "КЎНГИЛ ИФОРИ" сизга маъқул келган бўлса дуоларингизда Хазонрезгини ҳам "Унинг учун ардоқли бўлган яқинларидан ўтганларининг охиратлари обод , қолганларининг умрлари узун бўлсин" дея бир кафт дуо билан сийлаб қўйсангиз.
Бир аёл , жуфти- ҳалол, келин , она , қиз сифатида ўз яқинларим учун қила олган тақдимим шу бўлсин...
Сизга эса айтарим ...
Борингизга минг шукр ..
Сиз бор - Хазонрезги бор !
Унутманг !
Сиз энг яхшисига муносибсиз...
Умид қиламан- ки, сиз билан сатрлар орқали ҳали кўп ғойибона дийдорлашамиз...
Ин шаа Аллоҳ...
Насиб ...
Эҳтиром ила сизнинг Хазонрезги
Bekalar Uchun jamoasi va kanalimiz kuzatuvchilari nomidan muallif Xazonrezgiga o'z minaddorchiligimizni bildiramiz
Bizga o'xshagan sizni judayam yaxshi ko'rib hurmat qiladigan muhlislariz uchun qalam tebratishdan hech qachon charchamang.
Sizga bundan ham yuqori ijodiy parvoz tilab qolamiz🤗😍
Hurmatli kanalimiz azolari fikr mulohazalarini botimiz orqali yozib qoldirishingiz mumkin
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

#ташриф
МЕН КУЗНИНГ ОШИҒИМАН
Ассалому алайкум , ЯХШИЛАР ...
Сиздан келган саволларга жавоб бериш учун ҳузурингиздаман.
Авваламбор #КЎНГИЛ_ИФОРИ асари юзасидан билдирилган самимий фикр , мулоҳаза ва тилаклар учун катта раҳмат.
Ҳар бирингиздан келган хатларга жавоб ёзишга улгурмаган бўлсам- да, аммо барини ўқиб чиқишга ҳаракат қилдим.
Борингизга минг шукр , азизлар.
Энди сизлардан келган саволларга умумлаштириб жавоб ёзишга ҳаракат қиламан:
1. Нима учун кимёгар ўқитувчиман ? ( шу касб эгаси ҳам шеър, ҳикоя ёзишига ҳайрон қолганларга ҳам жавоб шу ерда)
Бу тақдирнинг тақозоси .
Юқори синфларда ўқиган кезларим орзуим ягона бўлган: у ҳам бўлса журналист бўлиш. Шу сабаб мактабда ўтказиладиган ижодий учрашув , бадиий кечаларни биттасини ҳам қолдирмай иштирок этардим. "Нутқ маданияти" , драма , "Соҳир қалам" номли тўгаракларга қатнашганман. Тадбирларда мунтазам бошловчилик қилганман. Адабиёт энг севимли фаним бўлган. Талай ижодий кечаларда қатнашиб Худойберди Тўхтабоев, Маҳмуд Тоға , Саломат Вафо, Ойдин Ҳожиева , Умида Абдуазимова , Ҳасан ва Ҳусан Жўраевларнинг кўплаб суҳбатларида бўлганмиз.
Режиссёр Бурҳон Шаропов бизларда алоҳида машғулот ўтганлари ёдимда.
Вақти келиб фан олимпиадаларига иштирок этишимиз мумкин бўлган синфда адабиёт ўқитувчимизга бориб "Мени ўз фанингиздан олимпиадага олинг, илтимос" деганимда улар "Узр бошқа қизни олимпиадага олиб бўлгандим" деганлар.
Ўша куни шунақаям хафа бўлганман-кии. Аммо эртасига кимё фанидан дарс берадиган устозимиз "Сени кимёдан олимпиадага ёздириб қўйдим, энди ҳар куни дарсдан кейин мактабда қолиб масала ечасан" деганларида, тўғриси унча ҳам ҳурсанд бўлмаганман. Ноиложликдан "Ҳаа" деганман халос.
Кейин кимё устозим Шоҳида опа мен билан тинимсиз шуғуллана бошладилар. Улар мени кимёдан танлаганларининг сабаби бежиз эмасди, чунки мен кимёгар олимнинг қизи эдим. Аста - секин мактабда Шоҳида опа , уйда адамлар билан эринмай шуғуллана бошладим. Шоҳида опа хатто якшанба кунлари ҳам уйларига чақириб олганларини кўп эслайман . Тез орада кимёвий формула ва қонуниятларига меҳр қўя бошладим. Очиғи қиз болалар у ерда турсин , хатто ўғил болалар ўзлаштиришга қийналадиган фанни ўқиётганим учун ўз- ўзимдан фахрланадиган бўлиб қолдим. Дарс жараёнидаги ёзма ишларда Шоҳида опа мени ўз ёнларига чақириб "ўқитувчи" қилиб ўтқизиб қўйган вақтлари ҳам бўлган. Хуллас шу тариқа муттасил уч йил туманда биринчи ўрин , вилоятда эса кучли бешталикда юрганман. Охирги битирувчи ўн биринчи синфда эса олимпиадага ҳақиқатда қаттиқ тайинлаганман. Туманда биринчи ўринни олганман. Аммо иккинчи ўринни олган боланинг устози таълим соҳаси бўйича унвон олиши керак экан, шу сабаб биз бехабар ҳолда ёнимиздаги мактабда ўқийдиган иккинчи ўрин соҳиби бўлган болани вилоят олимпиадасига олиб кетишган.
Ўша бола кимлигини айтсам ишонмайсиз. У тоғамнинг ўғиллари Зафар эди . Зафарга "Вилоят босқичига икковингиз ўтгансиз" деб айтишган экан. У олимпиадада мени кўрмай ҳайрон қолганда "У касал бўлиб қолибди " дейишган экан. Эсимда . Зафар у ердан келиб роса жиғибийрон бўлган, барчасига ўзи айбдордек кўзимга анча вақт қарай олмаганди . Аммо мен олимпиадага борган бола Зафарлигини эшитган заҳотимдаёқ бор аламим тарқаб кетганди.
Шоҳида опамларнинг эса ...
Эҳҳҳ... Улар бирам тўпалон қилгандилар эдилар- ки ўшанда. Бу воқеалар февралда бўлиб ўтганди.
Орадан кўп ўтмай мактабларимизга Тошкент кимё технология институтида Республика бўйича барча истовчилар учун кимёдан олимпиада ўтказилаётганлигини, ғолиблар мазкур ўқув юртига имтиҳонларсиз қабул қилиниши ҳақида эълон қилинган хабар келди.
Мен ва Зафар яна олимпиадага отландик. Эсимда ... Ўшанда Зафар бир кун олдин мени уйдан олиб кетди. Икковимиз кўнгиллилар қатори фамилия ва бошқа маълумотларимизни махсус комиссия рўйхатига тушириб келганмиз. Эртаси куни эса Зафар билан бирга бориб , бошқа - бошқа гуруҳларда синовдан ўтганмиз. Натижалар почта орқали бир хафтада мактабга келганди.

#МУАЛЛИФДАН
#ташриф
Бугун яна бир асаримни якунладим. Асарни бошлаб то охирги манзилгача етиб келишимга қодир қилган Аллоҳимга чексиз ҳамдлар бўлсин.
#ТАНЛАНГАН ўзим учун бошқача қадрли асар бўлди.
Мени яқиндан таниганлар шуни яхши билишади-ки , табиатан жуда қизғанчиқ инсонман. Яқин инсонларимни , кўнгилдаги туйғуларимни, шу жумладан дардларимни ҳам кўз- кўз қилмасликни , уларни беркитиш , қизғанишга жуда мойилман. Гўёки дардларимни ошкор қилсам , унинг эвазига оладиган савобим камайиб қоладигандек туюлади.
Аммо айни дамда одатимга ҳилоф равишда шу нарсани тан олиб айтаман-ки , #ТАНЛАНГАН қиссамнинг ҳар бир мисрасини ёзиш менга осон бўлмади. Унинг ичида жамланган ҳар ҳикоясида оғриқларим, чекаётган дардларим, ингроқларимни жойлаб қўйдим.
Балки шу сабаб қайсидир қисмлари кўнгилдагидек чиқмаган бўлиши мумкин. Бунинг учун маъзур тутасизлар деган умиддаман.
Мен чап қўл ва оёғимдан олган жароҳатларим сабаб 50 кундан ортиқ гипсда ётдим. Ҳозир ҳам даволанишдаман.
Шу кунлар ичида менга далда бўлган азиз инсонларимга эса чин дилдан ташаккур деб қоламан.
Агар асар дилингиздан қилча жой олган бўлса "Хазонрезгининг бир қанча орзуси бор экан , шу орзулари ушалсин" деб дуо қилиб қўярсиз. Умид қиламанки , ҳаддимдан ошмадим. ☺️
Яна сатрлар оша ғойибона дийдоргача, азиз кўнгилдош ...
17.06.2022.
Эхтиром ила Хазонрезги

Telegram
👑 Bekalar Uchun 💕
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo