👑 Bekalar Uchun 💕
29.8K subscribers
10.1K photos
9.02K videos
19 files
12.2K links
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Download Telegram
билан?
Кэтрина бостириб келди.
Важоҳатидан от ҳуркарди.
– Ютқаздингми, аввал ҳаққимни
бер!
– Жонимними?
– Қартага нима тиккан эдинг,
сурбет?!
Яна Миямото аралашди:
– Кэтрина, – деди у, – барибир
Лобардан қўрқаяпсан. Аслини
олганда, огоҳлантиришга-да ҳаққинг
йўқ. Ахир, сен унинг хўжайини
эмассан. Лобар истаган жойда,
истаган одами билан қарта ўйнай
олади.
– Бу ўтган гаплар. Ҳозир эса
қиморга тикишга ҳеч вақоси йўқ.
Шунча одам гувоҳлигида жонини бой
берди. Тузукроқ ўйнолмаслигини
кўрдинглар.
– Дубайда юрганимда, – дея Лобар
алам билан сўзлади, – ҳаммаси
жонимга тегиб кетганди.
Дарбадарлик, қуллик ва барчасига
сабабчи бўлмиш қимор! Тасодифан
Дилором исмли ҳамшаҳаримни
учратиб қолдим. У беш йилдан буён
Бирлашган Араб Амирликларида
яшаркан. Ёш қиз, лекин бахшиликдан
хабари бор. Бахши, бу – касаллик ва
жодуларни ҳайдайдиган аёл. У мени
“қора қарта рақси” жодусидан халос
этишга ваъда берди. Шунча йилдан
бери кор қилмади деб юрардим.
Бирдан қарта ўйнашни истамай
қолаяпман. Ҳозир ҳам шундай бўлди.
Қўлим борса ҳам кўнглим бормади...
– Энди-чи? – сўради Миямото
лабини ялаб. – Сен “қартабоз Лобар”
ҳолатига қайтдингми? Кўзларинг
бошқача чарақлаяпти.
– Икки баравар қайтдим, Миямото
Сан. Агар яна бир имкон бўлса эди,
америкалик манави калондимоғ
хотинни шарманда қилардим.
– Ростданми?
– Ишонаверинг, – деди Лобар.
Шунда чоллар бир-бири билан кўз
уриштиришди, бошларини секин
қимирлатишди.
– Кэтрина, Лобар билан охирги
марта ўйнайсан,– Миямото
кулимсираб гапирди, – биз – Вадуд
иккимиз жонимизни тикамиз.
Розимисан? Агар рози бўлмасанг,
Лобарни ўлдирмайсан. Чунки биз
гувоҳмиз. Эртага унинг қасосини
оладиган кишилар, албатта,
топилади.
– Ҳазилни ёқтирмайман, Миямото
Сан, – деди Кэтрина қаддини ғоз
тутиб. – Ўғилларингизни танийман,
уларнинг ҳурмати бор. Сизга ёмонлик
қилолмаслигимни яхши биласиз. Нега
бу олқинди қиз шу қадар мафтун
этаётганига ҳайронман. Ҳатто,
жонингизни беришга тайёрсиз-а?
Миямото гапирмоқчи эди, Кэтрина
қўлини кўтарди. Тушундим, дегани
юзида зоҳир эди. Енгил одимлар39
билан жойига қайтиб, сассиз чўкди.
Кафтини ёзган эди, енги ичидан
қўрғошин тусли қарта бойлами тап
этиб тушди.
– Бошладик, – деди у кўзлари
чақнаб.
Шу заҳоти Лобар қора кўзойнак
тақиб олди. Аввало, ким ўйинни
бошлашини аниқлаш учун французча
экартенинг дебочасига асосланган
“сайланма доналар”ни тердилар. Ва
ниҳоят қарталар Лобарга ўтди.
– Фақат инглизча, – уқтирди
жодугар Кэтрина.
Лобар ҳам шунга рози эди. Дарҳол
икки қўлга қарта сузди. Негадир
жодугар тишининг оқини кўрсатди.
– Чарчамадингми, бўтам? – деди
бутунлай бошқача, эркакмонанд
бўғиқ товушда.
Лобар индамади. Қўллари қизиб
бораётганини ҳис этаркан, савол
бежиз берилмаганини фаҳмлади.
Жодугар қартасида бир синоат бор
эди.
– Тезроқ тугатмоқчиман, – деди
Лобар қарталарини ташларкан. – Бир!
– Икки, – деган жавобни айтди
Кэтрина.
– Уч, – дея Лобар чуқур нафас олди.
Қимтилган лаблари уни қатъиятли
кўрсатарди.
Кэтрина дастлабки қартасини
ҳужумга ташлади. Лобар муносиб
жавоб қайтарди. Кейинги қарталари
ҳам устун келди.
Миямото қиқирлаб кулиб юборди.
Ёшига ярашмаган кулгисигами,
Кэтринанинг ютқазганигами, мўъжаз
залдагилар ҳайрон бўлиб
қолишганди.
Япон соғ қўлини силтаб, баланд
овозда деди:
– Бўлди, Кэтрина, бўлди! Ҳақиқий
Лобар сендан устун. Бугуноқ бутун
Япония хабар топади.
Негадир жодугар миқ этиб оғиз
очмади. На хусуматини, на боягина
Лобарнинг жонини ютиб олганини
эслади. У буткул абгор аҳволга
тушгандек бошини кўтаролмади ҳам.
Икки чол соғ қўллари-ла
қучоқлашишди.
– Сен буни қўйиб юбор, – деди
Миямото Кэтринага. – Биринчи сафар
ютдим деб ўтирасанми! Ҳаққига
кўчганда, икковингнинг ўртангда ҳеч
қандай душманлик йўқ. Икковинг
тенгсан, тамом-вассалом. Фақат,
Кэтрина, қизғанчиқлик қилдинг,
холос. Аммо қўрқма сен! Лобарга
ифлос қиморхоналар ортиқ керакмас.
Тўғрими, қизим?
“Қизим” деб менга айтаяпти, деган
хаёлдан ток ургандек сапчиган
Кэтрина илкис қад ростлади-ю бошқа
манзарани кўрди: чоллар Лобарга
оталарча жилмаярдилар.
– Кўзимга кўринмаларинг! –
чинқирди Кэтрина. – Йўқолларинг!..
Ҳой, ҳайдаб солинглар!
Чиқа бошлашди. Шунда Кэтрина
Лобарга ёпишди.
– Сен қаёққа?
– Қўй уни, – Миямото Лобарни
иккинчи томондан тортди, –
зўравонлик қилма. Очиғини айтганда,
ойнага бир қарашинг керак,
кечирасану қип-қизил жиннисан.
– Ҳей-й!.. – Кэтринанинг кўзлари
олайди.40
– Бу ер Токио, – хотиржам ҳолда
деди Миямото. – Шовқин-сурон,
нотоза ҳаво ўғилларимнинг асабига
салбий таъсир қилган, улар сенинг бу
муомаланг ҳақида эшитишса...
Жодугар чангалини бўшатди.
Лобар худди ер остида бир йил
қамалиб ўтиргандек эркин нафас
олиб, ташқарилади. Ҳаёт бирдан
ўзгариб кетган эди.
– У ёқда жуда чатоқ иш бўлибди, –
шипшиди Миямото Лобарга. –
Ҳалокат катта, одам ўлмагани
ҳарқалай яхши.
– Ўғлимни олиб қочаётганларга
етолмадим... – Лобарнинг товуши
титраб чиқди.
– Топамиз, албатта, топамиз. Хафа
бўлма. Оёғим остида она замин бор
экан, ҳеч ким мени яксон этолмайди.
Вадуднинг муддатини яна бир ойга
чўзсам, у Японияда қолади, сен эса
ўғлинг билан кетаверасан.
– Раҳмат, айтганингиз келсин...
Мени қандай топганингизга
ҳайронман.
– Иволгинни ахтараяпман, – деди
Миямото синовчан назар солиб.
– У-унинг қаердалиги менгаям аниқ
эмас. Юз минг долларча пулни олгач,
ғойиб бўлди. Начора, унинг дарди шу
эди.
– Сенга ўхшаб мен ҳам полициядан
ёрдам сўрашни ёқтирмайман.
Улар машина сари юришди.
Миямотонинг икки йигити орқада
келарди, учинчиси машинада экан,
тушиб эшик очди. Айни шу лаҳзада
бошқа бир машина келиб, тикрайган
сочли йигит ойнадан калла чиқариб,
алланималар деди. Кейин
Миямотонинг қаршисига чопиб
келиб, оғзи бидирлашдан тўхтамади.
Кунботиш томонга ишора қилгач,
полиция машинасининг сиренаси
эшитилди.
– Лобар, – деди Миямото шошиб, –
манави йигитни ўғлим юборибди.
Полиция бу ёққа сени қидириб
келаётганмиш. Кэтрина чақиб берган,
шекилли... Йўғ-э, ҳозиргинанинг
ўзида қандай чақади? Унда ўғлим
бизга машина юборишга
улгурмасди... Майли, ҳозир ўй
суришнинг вақти эмас, машинага чиқ.
Нотаниш йигит қўйнидан телефон
олиб рақам тергач, Миямотога тутди.
Бир оғиз гаплашилди.
Шундан кейин воқеалар кўз очиб
юмгунча содир бўлди: Лобар орқа
ўриндиққа ўтирган ҳам эдики,
машина ванғиллаб юриб кетди,
кутилмаганда муюлишда тормоз
берилдию бир йигит бостириб кирди.
Қўлида пичоқ ялтиради. Пўписасига
қараганда, ҳайдовчи ва унинг тили
бир бўлиб, Лобарни олиб қочиш
ниятида эдилар.
– Бу қилиқларинг ортиқча! – деди
Лобар, лекин афтидан улар япон
тилидан ўзгасини тушунмас,
тушунишни ҳам истамасдилар.
Машина тезлиги ошгандан ошди.
Ҳар бир светофорда сабрсизлик-ла
тўхтар, шошилинч илгариларди.
Шаҳар четида ҳам чароғон йўллар
пешвоз чиқди. Осмонўпар бинолар
олачалпоқ чироқларини милтиратиб
тобора ортда қоларди. Денгиз
томонда чексиз қоронғилик тўнини
кийган тун увлагандек туюлди.
“Ўлдим”, – деди Лобар ичида.41
Машинани ҳеч ким тўхтатмади. У
катта йўлдан четга бурилди-да,
қоронғилик қўйнига шитоб-ла кириб
борди. Фаралар ёруғида асфальт
ўртасидаги оқ чизиқлар ҳам
алланечук сирли манзара касб
этарди.
Навбатдаги бурилишда
микроавтобусга дуч келишди.
Машина уч-тўрт қадам ўтиб тўхтади.
Фақат ҳайдовчи тушди. Кўп ўтмай
кимлардир ғала-ғовур қилиб
яқинлашишди. Эшик очилгач, бир аёл
энгашди. Бу – жодугар Кэтрина эди.
Совқотган, шекилли, бояги либоси
устидан қорамтир адёл ташлаб
олибди.
У Лобарга ҳиссиз нигоҳинигина
ҳадя этди.
– Бу аҳволга ўзингни ўзинг
туширдинг, – деди тишларини
ғижирлатиб. – Садқаи аёл кет!
Болангни ўғирлаганлари ҳам ёлғон!
Гўё уни ахтариш баҳонасида кезмаган
юртинг қолмади. Кимсан?! Афт-
ангорингга бир қара! Ҳеч ким
эмассан! Яна мени аёл эмасликда
айблашинг ортиқча! Иблис
дедингми? Қўрғошин тусли заҳарли
қартамни энг ёмон кўрадиган
одамимга бераман...
– Сени соғ қўйишмайди, билиб қўй!
– деди Лобар.
Бунга жавобан Кэтрина заҳаромуз
кулди ва микроавтобус томон қўл
силкиганди, кимнидир сургаб кела
бошлашди. Лобарни ҳам машинадан
тортиб олишгач, икки банди юзма-юз
бўлди.
– Юзини ёруғликка тутинглар, –
амр этди жодугар. – Сўнгги бор бир-
бирини кўриб қолишсин.
Лобар қичқириб юборишдан ўзини
зўрға тийди. Қаршисида Қувонни
кўриб турарди. Афт-ангори калтаклар
оқибатида таниб бўлмас даражага
келган, суяшмаса йиқилади.
– Қувон? – деди Лобар кўзларига
ишонмай.
– Бахтга қарши ўша! – ҳаволанди
жодугар. – Шуми мени соғ
қўймайдиган кас?! Шунга
ишондингми?
Малайлари Кэтринага полиция
таёғини тутқазишди. Аёл бор кучи
билан Қувонни устма-уст урди.
Инграшга ҳам мадор тополмаган
йигит унсиз қулади.
– Хумордан чиққунча урдим,
уравердим, кўрдингми ҳолини? –
мақтанди жодугар. – Мендан аввал
“Широи одори” йигитлари ўласи
қилиб дўппослаган экан. Уриб
ўлдириб қўя қолишарди, аммо мен
уни сўраб олдим. Икковини бир
жойда, ўз қўлларим билан
ўлдираман, дедим. Албатта, бунинг
учун қимордан тушган бир юз эллик
минг долларни қуртдай санаб
бердим. Йўлимда ғов бўлганларнинг
қисмати шу. Қани, йигитлар,
иккаласини ҳам машинага ортинглар.
Қатлгоҳ кутмоқда.
Қўл-оёқлари боғланган икки вужуд
микроавтобуснинг орқа ўриндиқлари
тагига ташланди.
– “Широи одори”га қарши курашиб
бўладими?! – мазах қилди Кэтрина
йўл-йўлакай. – Балки “Широи одори”
мендирман?! Хеҳ-хеҳ-хе... Сен-чи,42
Лобар, қартада бало, жиноят
кўчасида эса гўлсан. Одам ҳам
мафияга тиккама-тикка борадими, ё
Биби Марьям! Жинни, аҳмоқ, ғалча!
Мени ютишинг мумкинлигини
билардим... Балки ютмаганингда
омон қолармидинг? Анави
бобойларинг халос этарди, эҳтимол...
Нега ишондинг-а уларга?! Бирининг
ўнг қўли, иккинчисининг чап қўли
йўқ. Қизиқ, ўша чўлтоқлар нима
каромат кўрсатарди, нимасига
суяндинг? Телефондаги сохта овозни
ўғлиникидан фарқлаёлмайдиган
бўлса-да, Миямото ўзича бир олам.
Доим атрофида уч-тўрт қўриқчиси
билан юради. Кимга керак унинг
сассиқ жони?! Қачон қарама
ўғилларига ортиқча баҳо беради.
Сени ўлдирганимдан сўнг, Лобар,
улар менга ҳеч нарса қилишолмайди.
Ҳатто, оғиз очолмайдилар. Сендан
сариқ чақалик фойда йўқ уларга.
Вадуд деган кимсанинг ҳурматига
бирон нима дер, демоқчимисан?
Дейди, фақат менга эмас, Худога
дейди. “Аллоҳу акбар, жойи
жаннатдан бўлсин!” Ҳа, улар
мусулмон. Мусулмонлар шунақа
дейишади одам ўлгач. Тўғрими?..
Тўғри демай кўр-чи!.. Айтгандай,
Вадуд ёшлигида отдан кучли бўлган
дейишди. Ҳозир қанча морфин
кўтаради, деб ўйлайсан? Ўн грамм,
йигирма, ўттиз... Лекин мен унинг ҳам
қийналиб ўлишини истайман.
Машиналар соҳилбўйига етди. Бу
ерни соҳил эмас, кўлмакзор деб атаса
жоиз бўларди. Негаки улар пиёда
анча вақт кўлмакларни айланиб ўтиб,
катта сувга яқинлашдилар. Денгиздан
шамол эсарди. Лобарнинг эти
жунжикиб, беихтиёр қалтирай
бошлади. Совқотгани етмагандай
Кэтрина унинг оёқ кийимини ечиб,
отиб юборди.
– Нариги дунёга ялангоёқ
кетилади, – деди у.
Қувон ўзини бир оз тутиб олганди.
Уни тош устига ётқазиб қўйишганда,
қаддини кўтара олди ва алланима
деб ғулдираганча кузатиб ётди.
Лобарни тизза бўйи сув кечтириб,
тошлоқ оролчанинг ўртасига
етказдилар, тошга тиз чўктирдилар.
– Мана, ҳаммаси тамом! –
қичқирди жодугар Кэтрина; унинг
қўлига милтиқ беришди. – Эй Қувон!
Сен ҳам эшитаяпсанми? Билиб қўй,
менда барча маълумотлар бор эди,
барчаси! Икковинг севишганинг, оила
қуролмаганинг, бир фолчи атрофи сув
билан ўралган тошлоқда Лобарнинг
отиб ўлдирилишини башорат
қилгани, “Широи одори” томонидан
келинчакнинг ўлдирилиши... Ва
ниҳоят, болакай баҳонасида Японияга
келишларинг, мени ўлдиришни
режалаштирганларинг!..
– Сени ўлдиришни Иволгин
режалаштирган, – пичирлади Лобар.
– Мен эмас... Қувон эмас...
Бироқ унинг гапларини Кэтрина
эшитмади. Милтиқни мўлжалга
тўғрилаб, шундай деди:
– Донғи кетган қартабоз аёлни ўз
қўлларим билан йўқ қилаётганимдан
хурсандман. Чунки мен халқаро
қимордаги ягона аёл бўлиб қоламан.
У эса ўлади, абадий кўз юмади.
Алвидо, Лобар! Жаҳаннам эшиклари
ланг очиқ!43
Милтиқ гумбурлади. Лобар ортига
қалқиб кетди, сўнг олдга йиқилиб,
тош каби қотди. Қувонга ҳозиргина
унинг қора шакл-шамойили кўриниб
турганди, энди фарқлаёлмай қолди,
қай бири тош, қай бири Лобар.
Йигит ожиз ингради. Харсангдан
сирғалиб тушди. Кўзларидан
тирқираб ёш чиқди.
Бир оздан кейин қараган эди,
Кэтринанинг малайи тош
бостирмоқда эди.
Улар сув кечиб, Қувоннинг бошига
қайтишди.
– Ҳозир сув кўтарилишни
бошлайди, – деди жодугар. – Нари-
бери тош бостирдик. Сув юзасига
чиқиб қолмасин-да, ахир. Балиқлар
маза қилиб есин!
Қувон шалоқ сўзлар билан сўкинди.
Кэтрина унинг сочидан тортиб, юзини
ўзига қаратди.
– Жағинг соғ, шекилли. Ҳим-м,
кўзларинг ҳам кўраяпти... Нима
қилсам экан?
Кэтрина денгиз томонга қаради.
Кейин деди:
– Мана, сув босиб келмоқда.
Лобарнинг қабри, агар шуни қабр деб
атасак, сув тагига қандай гум
бўлишини томоша қилишинг мумкин.
Бу – Японияда кўрган охирги
мўъжизанг... Йўқ-йўқ, нималар
деяпман, нафақат Японияда, ёруғ
дунёдаги сўнгги томошанг.
Қувон энди сўкинишга ҳам куч
тополмади. Кўзини юмди, қайтиб
очганида ҳақиқатан сув босиб
бўлганди.
– Лобар... – шивирлади у. – Лобар...
Кечиринг, сизни қутқаролмадим...
Мен айбдорман. Қайтарсам бўларди.
Ҳаммасини тушуниб тургандим-ку...
Билардим-а бу йўл адойи тамом
қилишини... Мен ҳам қайтмадим...
Эсиз... Эсиз...
Жодугар малайи Қувоннинг
томирини ушлаб, деди:
– У тирик.
Иккинчи малай у ёқ-бу ёғини
текшириб кўргач:
– Лекин тез орада ўлади, – деб
қўшимча қилди.
Шундан сўнг Қувоннинг қўл-
оёғидан ушлашиб, кўлмакка
улоқтирдилар...
Оғзи-бурнига сув кириб, ўқчиб бош
кўтарганда денгиз кўлмакни ҳам ўз
домига олганди. Қувон учун ҳаётда
кўп нарса ўз интиҳосига етганди. У
оғир гавдасини кўтаролмай ажалини
кутиб ётаркан, хаёл уфқларида бир
аёл кўринди. Гоҳ онасига, гоҳ Лобарга
ўхшарди. Ким бўлишидан қатъи
назар у жудаям қадрли инсон эди.
Қувон изларини кўзига суртгиси,
этагини тавоф қилгиси, бошида
айланган зоғ борки, қувиб солгиси
келди.
“Сен ўлаяпсан”, – деди ички бир
овоз.
– Мен? – ҳайрон бўлди Қувон.
Бирпасдан сўнг аллақаёқдан садо
эшитилгандек туюлди:
– Тур, болам...
– Қувон, туринг...
Овозлар икки хил эди: бири
онасиникига, иккинчиси Лобарники.
Қувон бор кучини тўплаб, оёққа
қалқди, аммо қалқиб, сувга йиқилди.
Интилди, денгиз сари талпинди.
Малъунлар Лобарни отиб ташлаб,44
тош бостириб қўйган жойда
тўлқинлар ҳукм сурмоқда эди.
Мана, бир тўлқин ёпирилиб келди-
ю Қувонни мувозанатдан чиқарди.
Кейингилари ҳам уни орқага суриб
бораверди. Ўн бор йиқилиб, ўн бор
турди бечора йигит.
Ахийри, Қувонни табиат ҳам четга
суриб ташлади. У эса мағлубиятни тан
олмай олға ташланар, ёввойи шижоат
уйғонгандек эди.
Кечиккан туйғу эди бу. Бир неча
йил муқаддам, ҳали жиноят оламига
кирмасдан бурун шундай жаҳд
қилмоғи лозим эди.
Аввал ўз қалбини қутқарган
одамгина бировларни қутқара
олади...
Соҳилдан хийла нарида, тошлар
орасидан кимдир лип этиб ўтди-да,
йўл четидаги “Тойота”га ўтирди. Кўп
ўтмай қизил чироқлар ҳам кўринмай
қолди.
Қувон бошини тошга қўйиб
йиғларди.
Қувоннинг тушига Лобар кирди.
Жаҳонгашта аёл отиб ташлангач,
қабрини сув босибди. Бу сув
ватаннинг илиқ лойқа суви эмас
эмиш. Япон соҳилини ювиб ётган
асрий шўр денгиз... Балиқлар увоққа
ёпишгандек мурдага ташланибди.
Лобар сон-саноқсиз балиқлар
қуршовида денгизнинг қора қаърига
равона бўлибди. Ҳаял ўтмай сув юзига
қарта доналари қалқиб чиқибди.
Тўлқинлар қарталарни домига тортиб,
олис уфқлар сари поёнсиз денгиз
ўрталарига олиб кетибди.
Ё алҳазар, бунда тўлқинлар
қирғоқдан денгиз ўртасига
ҳаракатланар эмиш. Қарталарга
Қувоннинг ичи ачишибди. Денгиз
аслида икки қитъа орасидаги
уммоннинг бир қисми эканлигини
ўйлаб, даҳшатга тушибди. Энди
қарталарни қандай топади? Саҳрога
сочилган шакар доналарини топиб
бўлмаганидек қарталар ҳам абадий
йўқоладими?..

Давоми бор.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни кутиб, дуолар ила хушнуд қарши олиш Бахт!
Ассалому алайкум!

Тонг- кунимизнинг энг ширин, ҳаяжонли бўлаги!
Аллоҳим, бизларни шундай файзли тонгларингдан бенасиб қилма...
🌱
Иброҳим Адҳамдан сўрадилар:
- Кунингизни қандай ўтказасиз?
Иброҳим Адҳам дедилар:
- Тўрт от сақлайман:
бирининг номи ШУКР, бирининг номи САБР, бирининг номи ИХЛОС бирининг номи ТАВБА.

Агар менга неъмат келса, ШУКР отига миниб, унинг олдига чиқаман.
Агар менга малол юзланса, ИХЛОС отига миниб, рўбарў бўламан.
Агар менга бало келиб, офатга йўлиқсам,
САБР уловига миниб келажакка интиламан.
Ва агар менда гуноҳ пайдо бўлса, ТАВБА отига миниб, қувлаб қочаман....

Шукр, сабр, ихлос ва тавба ҳамиша ҳамроҳ бўлсин қадрлигим..

Умид ва дуолар ҳам албатта.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим хабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг

Чунки:-қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб пайғамбаримиздан сўрасалар:-
Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди.

Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди.

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

Сизни ака-укангиз сиздан хабар олиб туришадими?

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
• Болангизга: "Деворга чизма!" деб айтманг. Балки, "Қоғозга чиз, деворга ёки музлатқичга осиб қўямиз" деб айтинг!
• Болангизга: "Тур, намозингни ўқи, йўқса Жаҳаннамга тушасан" деб айтманг. Балки, "Кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, Жаннатда ҳам бирга бўлайлик" деб айтинг!
• Болангизга: "Тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!" деб айтманг. Балки, "Болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасану" деб айтинг!
• Болангизга: "Тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ" деб айтманг. Балки, "Болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин ўйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз" деб айтинг!
• Болангизга: "Тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!" деб айтманг. Балки, "Болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан" деб айтинг!
• Болангизга: "Чап томонинг билан ухлама!" деб айтманг. Балки, "Болажоним, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатганлар" деб айтинг!
• Болангизга: "Шоколад емагин, тишларинг қуртлаб кетади" деб айтманг. Балки, "Майли, кунда бир маротаба ейишинга рухсат бераман, чунки сен ақллисан, тишларингни доим тоза тутадиган боласан" деб айтинг!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Эрини авайлаб юракдан севган,
Ўзининг хаққини боламга деган.
Оила тинчи деб роҳатдан кечган .
Метиндек бардошли ўзбек аёли .

Фарзандин бахти деб билган ўз бахтин .
Ғаму ташвишлардан юзида ажин .
Чуқур хурсинади олган бўлиб тин .
Метиндек бардошли ўзбек аёли .

Дилида сақламас, адовату-кин.
Кўнглини чўктирмас бўлсада мискин.
Сўзлайди меҳрла ёқимли секин .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.

Турмуш ўртоғини ярим пир билган,
Қўлни косов, сочни супурги қилган .
Рўзғор юкин қўрқмай елкага илган .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.

Баъзида гуруч хам бўлмас курмаксиз .
Учраса курмакни қилманг эрмак сиз.
Адашган аёлга бўлинг тиргак сиз .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.

Диёнатли алп қомат ўзбекнинг Эри .
Номуси мустахкам ибо хаёли.
Кўнглида жавобсиз минг бир саволи,
Метиндек бардошли ўзбек аёли.

Бўлсин Аёл - меҳр, вафо тимсоли,
Аёлни ардоқланг тутмай уволи.
Бахт беринг Аёлга мухаббат беринг,
Метиндек бардошли ЎЗБEК АЁЛИ !

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
#РУХИЯТ

​​"Дуо"

🗯Яратган, сендан мўъжизалар сўрамайман, саробларни сўрамайман, сендан ҳар куннинг кучини сўрайман.

🗯Шошмай қадам ташлашни ўргат менга.

🗯Кунлик ташвишлар орасидан, мени ҳаяжонга солган кашфиётлар ва тажрибаларни англаб олишим учун, кузатувчан ва зийрак қил мени.

🗯Умримни тўғри тақсимлашни ўргат, муҳим бўлган ва муҳим бўлмаган нарсаларни фарқлаш учун нафис ҳиссиёт бер.

🗯 Нафсимни тийиш учун куч ва меъёр туйғусини сўрайман сендан, осмонларда учмаслик, ерларда судралмаслик учун. Кунимни унумли режалаштирай, чўққиларни ва олисларни кўра олай ва вақти билан санъат мўжизаларидан баҳраманд бўла олай.

🗯 Орзу ҳар доим ҳам куч бермаслигини англашимга имкон бер. На ўтмиш ҳақидаги орзулар, на келажак ҳақидаги. Ҳозир ва шу ерда бўлишимга, ҳозирги онни энг муҳим эканлигини билишимга кўмак бер.

🗯 Ҳаётда ҳаммаси силлиқ бўлиши керак, деган анойи ишончлардан асра мени. Қийинчиликлар, мағлубиятлар, йиқилишлар ва омадсизликлар, шунчаки, ҳаётнинг табиий, ажралмас қисми эканлигини ва уларнинг ёрдамида ўсишимиз ва улғайишимиз мумкинлигини англашим учун тиниқ тафаккур бер.

Ақл юрак билан тез-тез баҳслашиб туришини ёдимга солиб тур.

Менга керакли вақтда ҳақиқатни айта олишга журъати етадиган ва бу ишни муҳаббат билан амалга ошира оладиган инсонни ато эт!

Биламанки, кўп муаммолар, чора кўрилмасдан ҳам ҳал бўлади, шундай экан, менга сабр қилишни ўргат.

Сен билгувчисан, биз дўстларга муҳтожмиз. Менга тақдирнинг шундай ажойиб ва нафис туҳфасига лойиқ бўлишимга имкон бер.

Менга бой тасаввур ато эт, кимгадир, керакли онда, керакли вақтда, керакли жойда сўз билан ёки сўзсиз меҳр бера олишим учун.

Ўта "паст"да турган инсонларгача таъсир кўрсата оладиган инсон қил мени.

Ҳаётда нимадандир бебаҳра қолиш қўрқувидан халос эт.

Менга мен истаганимни эмас, менга ҳақиқатда керак бўлганини ато эт.

Шошмай қадам ташлашни ўргат менга👇🏼

©️Антуан де Сент-Экзюпери

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
#кўнгил

Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Тушларга айтилган таъбирдан тониб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Ҳар кимга очилмас кўнгил дарвоза,
Ҳар ерда қилинмас сирлар овоза,
Орзуларга ўқиган куним жаноза,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Қароғга ўйилган нигоҳлар ҳаққи,
Кўзёшга тўйинган гуноҳлар ҳаққи,
Ёдимдан ўчмади бир лаҳза ёди...
Мени соғинганни менам соғиндим.

Қадримдан кечдимми, ҳаддимдан ошдим...

Муаллиф : Умму Амина


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ТИЛАК

Бисмиллаҳ, қўлимни очдим дуога,
Иншааллох сўзим етсин Худога.
Менга қалқон бўлиб келган дунёга,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Умри равон бўлсин, чинордек узун,
Рўзғори барокат, ҳам бағри бутун.
Кўнглим тинч жигарлар борлиги учун,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Йигит боши сира бўлмасин-да хор,
Оғримасин жони, топмасин озор.
Саждада сўрайман такрор ва такрор,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Олсин, олдирмасин тўкилмасин ҳеч,
Ҳаёт  ташвишидан букилмасин ҳеч.
Чин дилдан сўрайман саҳарлару кеч,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Отам ҳам онамни эъзозлаб юрар,
Чорласа лаббай деб мунтазир турар.
Ҳар не қилса бир кун фарзанддан кўрар,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Онамга айтолмас ҳасратларим бор,
Оғам деб шипшидим сирларим бисёр.
Ишларига Ўзинг бўлгин мададкор,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Бахтлиман сафдаги нори учун ҳам,
Бахтлиман ёнимда бори учун ҳам.
Толъе омадини айлагин бекам,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Дилобар Ўролова.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
💆‍♀️ Oilaviy munosabatdagi muammolarning asl sababi bu…

❗️ O’zingizga bo'lgan ishonch va hurmatning yo'qligida!

Ismim Feruza. 5 yil oldin shaxsiy muammolarim yetarli darajada ko’p edi. Bu xatolarimni tan olish o'rniga, boshqalardan doim norozi bo’lganman.

Lekin, o'zimga e'tibor qaratishni boshlab, kech bo’lsa-da o’rgangan bilimlarim orqali xayotimni butkul o’zgartirdim.

Shaxsiy muammolarimni hal qilishga yordam bergan sirli bilimlarimni yopiq kanalimda, jonli efirda BEPUL o’rgatmoqchiman.

👇 Pastdagi tugmani bosib yopiq kanalga obuna bo’ling. Keyin topa olmaysiz!
Сизга албатта бахт, омад келади.

Сабабини ўзингиз билмайсиз!

Лекин, ишонинг, бунинг учун кимдир ҳаққингизга чин қалбдан дуо қилгани, ёки

Аллоҳ ризоси учун қилган ва эсингиздан чиқарган бирор яхши амалингиз сабаб бўлган бўлади.

Шунинг учун, кичик бўлса ҳам, арзимас санамай яхшиликларда давомли бўлинг!

🤲 Аллоҳ сизга ғам - андуҳ ораламайдиган бахт - саодат беришини сўраб, хайрли тун тилаймиз! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!


🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟

┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли ''
#ҚИЛ_УСТИДАГИ_ТАҚДИР.  '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Азамат Коржовов


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 8-Бўлим.

Арвоҳлар базмидаги аёл. 1-қисм.

Қувоннинг тушига Лобар кирди. 
Жаҳонгашта аёл отиб ташлангач, 
қабрини сув босибди. Бу сув 
ватаннинг илиқ лойқа суви эмас 
эмиш. Япон соҳилини ювиб ётган 
асрий шўр денгиз... Балиқлар увоққа 
ёпишгандек мурдага ташланибди. 
Лобар сон-саноқсиз балиқлар 
қуршовида денгизнинг қора қаърига 
равона бўлибди. Ҳаял ўтмай сув юзига 
қарта доналари қалқиб чиқибди. 
Тўлқинлар қарталарни домига тортиб, 
олис уфқлар сари поёнсиз денгиз 
ўрталарига олиб кетибди. 
Ё алҳазар, бунда тўлқинлар 
қирғоқдан денгиз ўртасига 
ҳаракатланар эмиш. Қарталарга 
Қувоннинг ичи ачишибди. Денгиз 
аслида икки қитъа орасидаги 
уммоннинг бир қисми эканлигини 
ўйлаб, даҳшатга тушибди. Энди 
қарталарни қандай топади? Саҳрога 
сочилган шакар доналарини топиб 
бўлмаганидек қарталар ҳам абадий 
йўқоладими?.. 
Қувонни қора тер босгандек 
туюлди. Кўзини очиб, шинамгина, 
озода хонани кўрди. Баланд койкада 
шифтга қараб ётибди. Сутдай оқиш 
ёруғлик таратаётган чироқ 
кинолардаги хориж касалхоналарини 
эслатади... 
Иттифоқо, у ҳақиқатан ҳам хориж 
шифохонасида эди. Ахир, Токио 
яқинидаги соҳилда уриб, майиб қилиб 
тошлоққа ташлаб кетишди-ку. Мана, 
ўлмабди. Демак, Токиодаги 
шифохонанинг реанимация бўлимида 
ётибди. Аппарат бир маромда сигнал 
бермоқда. Пастгина овоз, қандайдир 
ёқимли, ҳаётбахш. 
Беморнинг ҳушига келганидан 
дарров хабар топишди. Икки япон ва 
баланд бўйли инглиз, кўзойнак 
таққан, унинг қошига келди. Бири қўл 
теккизган эди, Қувон аъзои баданида 
оғриқ сезди. Жароҳатлар дока билан 
боғлаб ташланганди. 
Инглиз шифокор ўз талаффузида 
русчалаб деди: 
– Сизни вақтида касалхонага олиб 
келишди. Аҳволингиз ёмон эмас. Яъни 
суяклар синмаган, оёқларингизни 
совуқ урмаган... 
Қувон “энди менга буларнинг нима 
фарқи бор?” дегандек лоқайд нигоҳ 
ташлади. У ҳозир ўз соғлиғи ҳақида 
қайғурмасди. Лобар ўлди, кўз олдида 
отиб ташлашди. Сўнг устига тош 
бостириб, сув кўтарилишини 
кутдилар. 

“Балки мўъжиза туфайли омон 
қолгандир? – ўйлади Қувон. – Ҳаётда 
нималар бўлмайди дейсиз...” 
Қимирламоқчи бўлган эди, аъзои 
бадани зирқираб, кўзини юмди. 
– ...мени эшитаяпсизми? – энгашди 
инглиз. 
– Лобар тирикми? – кўзларини чирт 
юмиб сўради Қувон. 
Жавоб эшитилмади. Кўзини 
очганида шифокорлар асбоб- 
ускуналар билан банд эди. Қувон 
қаттиқроқ овозда такрорлади: 
– Лобар тирикми? 
Биронтаси миқ этмади. Укол 
тайёрлагач, инглиз жилмайди. 
– Сизга тинчлик зарур. Бошингиз лат 
еган. Дарвоқе, алоқ-чалоқ тушлар 
кўрдингизми? 
– Ҳа. 
– Айтмадимми, уларни туш деб 
ўйлаяпсиз. Одатда, безорилар 
томонидан аёвсиз калтакланган, ўлим 
таҳдид солган, тасодифан омон 
қолган кишиларда... 
– Лобарни отиб ташлашди, ахир! 
– ...шунақа бўлади, алаҳсирашга 
ўхшаш. 
Гапириш оғир эса-да, Қувон 
тушунтиришга уринди: 
– Жиноятчилар бизни тошлоқ 
соҳилга олиб боришди. Лобарни отиб 
ташлади, америкалик аёл!.. Гапимга 
тушунаяпсизми? Осимова Лобар, 
ўзбекистонлик. Бир минг тўққиз юз 
етмиш саккизинчи йилда туғилган, 
Самарқандда. Миллати ўзбек... Мени 
топиб олган жойдан денгиз томон 
эллик қадам, чамаси, юрилади. Сув 
тагида, тош бостириб қўйилган мурда 
бор... 
Шифокор укол қилди. Қувон 
энтикиб нафас ола бошлади. У 
фикрини уқтиришга зўр бериб 
тиришар, шифокорлар эса “жағини 
бекорга ишлатаяпти” дегандек 
бепарво қараб қўйишарди. Қувон 
тушунди. Булар безорилар 
калтаклаган деб гумон қилмоқда. 
Лобарнинг жасади ҳақида ҳеч нарса 
билишмайди. 
“Ўлган, – бирдан кўнгил бўшади 
Қувоннинг. – Лобар ростдан ўлган... 
шундай аёл энди йўқ... Йўқ!..” 
Кейинги сафар уйғонганида 
деразали эшикка разм солди. 
Йўлакдаги полициячининг юзи ён 
томондан кўринди. Бу ёққа келма, 
дедими, кимгадир қўл силтади. 
“А-ҳа, улар мени қўриқлашаяпти, – 
деди Қувон ичида, – аҳвол 
жиддийлигини шундан билсаям 
бўлади. Бундан чиқди, шифокорлар 
ўзларини атайин гўлликка солишган. 
Лобарнинг ўлдирилганини 
яширишаяпти”. 
Инглиз шифокор кириб, ҳол сўради. 
Қувон Лобардан оғиз очганди ҳамки, у 
ялт этиб қаради. 
– Менимча, боядан бери сиз 
қотиллик рўй берди, демоқчисиз? 
– Ҳа, одам ўлдирилди. У қартабоз 
аёл эди. 
– Қартабоз аёл? 
– Қартабоз аёллар ҳақида 
эшитмаганмисиз, доктор? 
– Эшитганман. Лекин мен 
Ўзбекистонни биламан. Уч марта 
борганман. Шунинг учун ҳайрон 
бўлаяпманки, юртингизда қартабоз 
аёллар йўқ. Умуман, қиморхона 
борлиги кишида шубҳа уйғотади.4 
– У Россияда яшаган. 
– Нима бўпти? – қош қоқди 
шифокор. – Ўзбек аёли Россияда ҳам 
ўзбек аёли. 
– Йўқ, у қартабозга айланиб қолган. 
– Шундоқ денг. Дарҳақиқат, 
юртингизда охирги марта етти йил 
аввал бўлганман... 
– Гапимга қулоқ солинг, – деди 
Қувон. – Бу воқеага ўн йилдан ҳам 
ошган. Ўша вақтларда Лобар ёшгина 
келинчак бўлган. Улар Россияга 
кетишади. Тожикистонлик эр-хотин 
билан битта квартирада турадилар. 
Душанбелик эркак катта қиморбоз 
эди. Бир куни Лобарнинг эрини 
қиморхонага эргаштириб боради. 
Кейин... кейин фожиа юз беради. 
Лобарнинг эри бор пулини, ҳатто, 
ёшгина, чиройлигина Лобарни ҳам 
ютқазиб қўяди. Юртимизга борган 
экансиз, ҳойнаҳой, аёллар ор-номуси 
нималигини яхши биласиз. 
– Билганда қандоқ! Аёллар ор- 
номуси бутун дунёда бир хил... 
– Бир хил эмас, – тутақди Қувон. – 
Лобар қиз болалик даврида 
йигитларга қўлини-да ушлатмаган. 
Турмушга чиққач, бегона эркакларга 
қиё боқмаган. Она юртидан олис- 
олислардаги шаҳарда эри уни бир 
тўда кавказлик барзангиларга 
қимордан бой берди. Бояқиш нима 
қилди дейсиз? Қочолмади, ўзини 
ўлдиролмади, додини ҳеч ким 
эшитмади. 
– Ачинарли тақдир, – бошини 
лиқиллатди шифокор. 
– Бу ҳаммаси эмас, доктор. Уни 
хўрлашмоқчи бўлишганида, Шомил 
исмли чечен халос этган. Аслида ўша 
одам ҳар кимга ҳам шафқат 
қилмайди. Нега қутқарган, 
ҳайронман. Мусулмонлигини пеш 
қилганмиш. Лекин у қотил, қиморбоз, 
талончи, одам ўғриси. 
Инглиз қувониб кетди. 
– Мен ҳам шунисига тушунмайман, 
– деди у хаёл қизариб. – Дин 
тарфдориман дейишадию қилган 
ишлари ақлга сиғмайди. 
Муртадлардан ўтказиворади-е! 
– Шомил кейинчалик Лобарга 
уйланган. 
– Ҳм, гап бу ёқда денг! 
– Шомилникида яшаган дамларда 
Лобарга Анна Сергеевна деган 
насроний аёл кечаю кундуз қарта 
ўйинларини ўргатган. 
– Анна Сергеевна? У қаердан пайдо 
бўлиб қолди? 
– Ҳеч қаердан, – чарчаб кетди 
Қувон. 
Бироқ толиқишига қарамай яна 
сўзлагиси, бирон воқеани четда 
қолдирмасдан ҳикоя қилгиси 
келарди. Гоҳо одам ўзини гапдан 
тўхтатолмай қолади. Қувон ҳам 
шунчаки гап халтам очилди, деб 
кўнглидан ўтказди. 
– Сизни эшитаяпман. – Шифокор 
жиддий нигоҳ ташлади. – Мусулмон 
қизига ёрдам қўлини чўзадиган, лекин 
насроний қартабоз аёлга ҳам бошпана 
берадиган, ўзи эса ғирт каллакесар 
одам ҳақида алоҳида тўхталмоқчисиз, 
шекилли. 
Қувон “ҳа” деди, кейин эса “йўқ” 
дегани эшитилди. Шифокор 
сирларини сўраб олмоқчи эканлигини 
тушунди.5 
– Мен Шомил ҳақидаям, Лобар 
ҳақидаям барча сирларни айтишга 
розиман, лекин Лобарни тирик 
кўрсамгина... 
Шу пайт эшик ортидаги соқчи йўл 
берди. Хонага бирин-сирин уч киши 
кириб келди. Учаласи ҳам қонун 
одамлари бўлиб, тергов-суриштирув 
ишларини адо этмоқлик учун қадам 
ранжида қилгандилар. Инглиз 
шифокори билан олдиндан 
келишилган эканми, кирганлариданоқ 
у орқали саволлар ёғдира бошлашди. 
Қувон ҳолдан тойгунча гапирди. 
Бироқ Лобар хусусида маълумот 
ололмади. 
– Улар ҳеч қанақа аёл жасадини 
топишмаган, – деди шифокор куюниб. 
– Ўқ овозини ҳам бирон одам 
эшитмаган. Ахир, сизни 
дўппослашаётганларида икки йўловчи 
юз эллик қадам нарида пусиб 
ўтиришган. Мотоцикл минган 
қароқчилар... 
– Мотоцикл дейсиз-а яна?! Қароқчи 
эмиш-а?! Икки гувоҳга куяйми, 
мотоцикл минган қароқчиларгами?! 
Мени “Широи одори” одамлари тутиб 
кетишди, кейин америкалик қартабоз 
аёлга сотишди. Улар Лобар иккимизни 
денгиз бўйига олиб боришиб... 
– Мотоциклда! 
– Машина ва микровтобусда. 
“Тойота”, “Митсубиши”. 
– Рақамлари? 
– Эсимда йўқ. 
– Биласизми, – деди шифокор 
қонун одамларига бир қараб олгач, 
Қувонга, – сиз айтган аёл аслида 
мавжуд эмас. Полиция аллақачон 
келган-кетганлар рўйхатини текшириб 
чиққан. Ўзбекистондан Японияга 
келган, бу ердан бирон мамлакатга 
чиқиб кетган Лобар исмли аёл қайд 
этилмаган. Сиз айтган жойларда 
аллақачон сув қайтган. На қабр, на 
мурда топилган. 
Қувон катта ўйин кетаётганини 
аввалроқ англаган эди, тўлиқ амин 
бўлди. Фақат у ўзининг устидан 
қандай ҳукм чиқарилишини 
билмасди. 
* * * 
Кузнинг дастлабки кунлари жодугар 
Кэтрина учун омадсиз келди. Кавагути 
яқинидаги бир уйда Токиода анчадан 
буён миллионларни чўнтакка уриб 
юрган Хи-хи лақабли қартабозга дучор 
бўлди. Уни учратмаганига бир йил 
тўлганди. 
Хи-хи бўйи пастгина япон бўлиб, 
қарта ўйинларини ростдан 
қийворарди. Бироқ жодугар Кэтрина 
олдида ип эшолмасди. Буни 
мақтанчоқ Хи-хининг ўзи ҳам яхши 
тушунарди. 
Барча мақтанчоқларга урган бало- 
мақтовга ўзини-да ишонтириб қўйиш 
Хи-хининг бошига етди. У жодугар 
билан бас бойлашиб, қалтис ўйинга 
даъвогарлик қилди ва охир-оқибат 
чув тушди. Кэтринанинг омадсизлиги 
шунда эдики, у Хи-хини мағлуб этиб, 
томоғига суяк тиқилган очофат каби 
ночор ҳолга тушиб қолди. Чоршанба 
тонги эди. Эшик устма-уст тақиллади. 
– Ким у? – сўради эшикбон. 
– Эшикни очсанг биласан. 
– Шунақа де, – эшикбон 
тўппончасини ғилофдан чиқарди.6 
Бу вақтда улар бировнинг 
ташрифидан огоҳлантирилмаганди. 
Қолаверса, муомаланинг ўзи ҳам эшик 
ортида кимлар турганидан дарак 
берарди. 
– Бизга меҳмон бор, – дея эшикбон 
ортга чекиниб, Кэтринани 
огоҳлантирди. Қуроллар шайланганди 
ҳамки, телефон куй таратди. 
Экранчада бегона рақамлар зоҳир 
бўлди. 
– Ало, – деди Кэтрина мағрур 
ҳолда. 
– Агар ўлишни истамасанг эшикни 
оч. Қаршилик қилишингнинг фойдаси 
йўқ. Биз муҳтарам кишилармиз. 
– Нима керак сизга? 
– Кирганда гаплашамиз. Ниҳоятда 
жиддий масала. Маслаҳатим – гапни 
кўпайтирма. 
Кэтрина анча вақтдан бери бундай 
қўпол муомалани эшитмаганди. “Ду- 
ду”лаётган телефонни кўксига босиб, 
бир лаҳза ўйга толди. “Якудза”!.. 
“Якудза” одамларидан бошқа ҳеч ким 
эмас. Наҳотки, Хи-хи уларнинг хеши 
бўлиб чиқса?! Рост экан-да! 
Эшик очилгач, бир-биридан қаҳрли 
кишилар бостириб киришди. 
Қуролларга парво ҳам қилмадилар. 
Кэтрина таниди, булар мафиянинг 
юқори тоифадаги одамлари эди. 
Рўпара ўтиришгач, калбош оёғини 
чалиштирди. Унинг спортчи эканлиги 
аён-ошкор эди. 
– Кўп гап – эшакка юк, – деб гап 
бошлади у. – Қисқача айтсам 
тушунасанми? 
– Ўзинг эшакка юк деяпсан-ку! 
Батафсилроқ гапиравер. 
– Нима, ўзингни эшак 
ҳисоблайсанми? 
Кэтрина юпқа лаблари-ла совуқ 
кулимсиради. Энди-энди унинг 
жуссаси ёшига муносиб (жодугар 
яқинда қирққа киради) кўрина 
бошлаганди. Эҳтиёткорлик билан 
деди: 
– Кўп гап эшакка юк, деб сен 
ўзингни айтаяпсан, деган хаёлда 
эдим. Ахир, гапингни бир оз бўшатиш 
учун келгансан, тўғрими? Майли, 
инсон сифатида юкингнинг бир 
қисмини кўтараман. Қани, гапир! 
– Биринчидан, Америкага даф 
бўласан. 
– Иккинчидан-чи? – шошилди 
Кэтрина. 
– Иккинчидан, Қўшма Штатларнинг 
фақат Лас-Вегас шаҳридагина қимор 
ўйнайсан. Бошқа бирон жойида 
қўлинг қартага тегса, ўласан. 
– Қандай ўламан? – хотиржам 
сўради Кэтрина. 
Мафия вакили милтиқдан ўқ 
узгандек ҳаракат қилиб, “бум!” деди- 
да, қисқагина кулди: 
– Отиласан! 
– Тушундим. Лекин бу чекловлар 
нима учун? 
– Биринчидан... – қўлини бигиз 
қилди япон. 
– “Учинчидан” деявер, – иягини 
кўтарди жодугар қартабоз. 
– Учинчидан, Хи-хини жазолаб 
чатоқ ишга қўл урдинг. 
– Йўқ, бу “учинчидан” эмас экан. 
Ҳаммасини тушундим, айбимни тан 
оламан. Марҳамат қилиб, 
“учинчидан”ни гапирсанг.7 
– Учинчидан, анави аёл керак. Уни 
топасан! 
– Кимни? – сергак тортди Кэтрина. 
– “Қора қарта рақси” устасини. 
Исми Лобар. Сен уни ўлдига чиқариб, 
қаергадир юборгансан. 
– Кечикдинглар, уни отиб 
ташладим. Нима керак уни аллақаерга 
юбориб?! Бошимга ураманми? 
– Қаерда отдинг? Японияда-я? 
– Ҳа, онт ичиб айтишим мумкин. 
Токио яқинидаги қирғоқда милтиқдан 
отдим. Мурдаси балиқларга ем бўлиб 
кетди. 
Чалиштирилган оёқ тап этиб полга 
туширилди. 
– Нима? Сен Токиода ҳукумронлик 
қилаяпсанми? Уни ростдан 
ўлдирдингми? Биздан берухсат, гўё 
биз йўқдай... 
– Ўчимни олдим, холос. 
Япон жиноятчиси жаҳл билан 
рақамларни териб, оёққа қалқиди. 
Хўжайини билан гаплаша бошлади: 
– У ростдан ўлдирибди... Ҳа, 
Лобарни... Мурданими? Йўқ, ўз кўзим 
билан кўрмадим... Хўп, тушунарли, 
босс.
Шу вақт оралиғида мафия 
одамлари Кэтринанинг малайларини 
қуролсизлантириб, катта хўжайиннинг 
буйруғини кутмоқда эдилар. Телефон 
орқали сўзлашув якунлангач, япон бир 
имо қилганди, учала малай ҳам отиб 
ташланди. 
– Сени тирик қолдирамиз, – деди 
мафия вакили жодугарга. – То 
шартларимизни бузгунингча 
яшайсан... Тўғри, ҳозиргина учинчи 
шарт бажарилмади. Фақат биттагина 
шарт пул билан ҳал қилинса бўларди. 
У ҳам шу – учинчи шарт! 
Ранги оқариб кетган Кэтрина: 
– Эшитаман, – дея итоаткорона 
нигоҳ ташлади. 
– Бир миллион доллар, нақд пул. 
– Миллион?.. Қиммат... 
Мафия вакили тўппонча ўқталди. 
– Бунинг ўқи нисбатан арзон, – 
шама қилди у. 
Кэтрина уф тортиб, бошини 
чангаллади. Узун, озғин бармоқлари- 
ла “кетинглар” ишорасини берди. 
– Уч кун муҳлат, – деди япон. 
Уни холи қолдирдилар. Жон таслим 
қилган йигитларига бир-бир кўз 
ташлади. Ҳар бирининг устига оқ 
чойшаб ёпди. Кейин жойига қайтди- 
да, базмга аталган шамни ёқди. Чуқур 
хаёлга толиб, ярим соатча қилт этмай 
ўтирди. 
Стол четида қарта қутиси ётарди. 
Жодугар унга назар ташлаб, мийиғида 
кулимсиради. 
– Қачонлардир шундай бўлиши 
керак эди, – деб пичирлади у. – Лекин 
мен ҳам анойи эмасман. Бир 
шаҳардан, бир қиморхонадан чиқмай 
туриб ҳам уларнинг кунини кўрсатиб 
қўяман. Ким деб ўйлашаяпти мени? 
Ахир, бежиз донг таратмадим. Кимсан 
– жодугар Кэтрина! Агар ҳақиқий 
жодугар бўлганимда... Йўқ-йўқ, мен 
ҳақиқий жодугарман! Сохта эмасман, 
сохта эмасман... 
Телефон овоз берди. 
– Ало, – деди Кэтрина. 
Нариги томондан товуш келди: 
– Бизнинг казино сен учун энди 
ёпиқ, алвасти!8 
Дарҳол алоқани узишди. Жодугар 
хўмрайди. Бироқ бу ҳолваси экан. 
Япониянинг турли қиморхоналари 
унга дўқ ура бошлашди. Сўнгра 
Италиядан қўнғироқ қилишди, 
Лондондан, Париждан... Энг ёмони 
Америкадан ҳам. Барча-барчаси 
Кэтринани деб йирик мафия билан 
қирпичоқ бўлиб қолишни 
истамасдилар. 
Яна телефон жунбишга келганди, 
Кэтрина аппаратни деворга улоқтириб 
пачоқ қилди. Шундай сўкиндики, ўқ 
овозини эшитмаган қўшнилар қўланса 
сўкинишни эшитдилар. 
– Кўрсатаман бу қисиқ кўзларга! – 
қичқирди у. – Мени бева кампир деб 
ўйлаяпсанларми, ярамаслар?! Эркак 
бўлиб туғилганларингга пушаймон 
қилдирмасам... – Кейин илондек 
вишиллади. – Сенларга Лобар 
керакмиди? Вой, аблаҳлар-ей! Ундан 
фойдаланмоқчи бўлдингларми? 
Навбат сенларники эди-да, а? 
Тўнкалар!.. Ма, ма... 
Кэтрина сўкиниб ва уят қилиқлар 
қилиб чарчагач, ўзини стулга ташлади. 
Ранги бўздай оқариб, шамга тикилиб 
қолди. Бир миллион доллар бериши 
керак, шуларга – ёмон кўрган 
одамларига! Бермаса ўлдиришади. 
Мана, хизматидаги японларни қилча 
қадрлашмади. Америкалик аёлга 
хизмат қилаётса-да, барибир 
ўзимизнинг фуқаро, демади. Итдай 
отиб кетишди. 
Шундай пайтларда Кэтринанинг 
мияси тез ишлаб кетгуси эди. Ҳозир 
ҳам бирдан тўлқинланди. Хаёлига 
келган ғоя ажабтовурлиги билан 
ажралиб турарди: “Қимор-маскарад” 
ёки “Арвоҳлар иштирокидаги қарта 
ўйинлари”. 
– Майли, – деди жодугар ўзига-ўзи, 
– Лас-Вегасдан чиқмасликка ҳукм 
этилдим, розиман! Ўзларинг мени 
ахтариб келасанлар! Шип-шийдон 
бўлганларингни билмай қоласанлар. 
Миллион долларми? Бугуноқ 
топаман, бугуноқ бу оролни, атом 
бомбасидан карахт бўлган халқни 
ташлаб кетаман. Ҳеч қайси 
мамлакатга бормаганим бўлсин! 
Ҳамманг ўз оёғинг билан келасан, ҳа, 
ўз оёғинг билан!.. 
Кэтрина бармоқлари-ла нозик 
ҳаракат қилган эди, шам ўчиб, сархуш 
тутун кўтарилди. 
* * * 
Ўша кечдаги воқеадан сўнг 
Миямото Лобарнинг тақдиридан 
хабар топди. 
– Вадуд, – деди у дўстининг 
елкасига қўл ташлаб, – мени кечир, 
лаънатилар Лобарни отиб 
ташлашибди. 
Вадуд чол узоқ жим ўтирди, сўнгра 
бир пиёла ароқни симириб, 
Миямотога тикилди. 
– Мен айбдорман, – деб 
минғиллади. 
– Нега сен? Ахир, анави товламачи 
мараз менга телефонни берганида 
овоз чиндан ўғлимникига ўхшади. Чув 
тушдим, бурнимнинг тагидан олиб 
кетишди уни. 
Вадуд чолнинг мушт бўлиб тугилган 
панжалари ёзилди. Тиззасига уриб 
қўйиб, ўрнидан турди.9 
– Кетаман,– деб ўртоғига қарамай 
сўзлади. – Ҳамма нарсадан кўнглим 
қолди. Бу ерларда-ку бир кун ҳам қолгим 
йўқ. 
Миямото ҳам дераза ёнига келди. 
Қирқ тўртинчи қаватдан кўринаётган 
шаҳар манзараси уни 
аллақачонлардан бери ҳаяжонга 
солмай қўйганди. 
– Шундай дегин... 
– Биз қаридик, дўстим, – Вадуд чол 
пешанасини ойнага тиради. – 
Курашдан қолдик... Қандай алдаб 
кетишди-я! 
– Минг марта алданса ҳам одам 
курашдан тўхтамаслиги мумкин. 
Кураш бошқа тушунча. Биласанми, сен 
ўша даврда, шўро мамлакатида нима 
учун курашгансан? 
– Тушунмадим? 
– Ўзингнинг ор-номусинг учун. 
– Нега буни гапираяпсан? 
– Ўз қобиғингда қолиб кетдинг, 
Вадуд. Халқдан узилиб, бор 
аламингни ароқдан олдинг. 
Назаримда, сен ҳалиям ўша камерада 
ётгандайсан. Бу жуссадаги эса бошқа 
одам. Менга қара, менинг шаҳримга 
қара. 
– Нима бўпти? – елка қисди Вадуд. 
– Буни сен қурганинг йўқ-ку! Мана шу 
ерда, ҳу анави жойда Лобарни 
ўлдиришди. Ер юзида Токио деган 
шаҳар борлигидан ҳеч қачон 
фахрланмайман. 
– Сен энди Лобарсиз кетасан, – 
деди Миямото бир оздан сўнг. – Биз 
бошига етишларига қўйиб бердик. 
Вадуд чол яна бир пиёла ароқни 
жиғилдонига қуйди. Миямото намоз 
ўқишга ўтирди. 
Қизиқ. Вадуднинг аждодлари мулла 
ўтганди, Миямотоники эса ароқхўр 
балиқчи. Ўзлигини унутган одамни 
тақдир минг кўйга солмоқда эди... 
Вадудни аэропортга кузатиб 
бораётган Миямото оғир хўрсинди. 
– Мен мусулмончиликни Вадуд 
деган одамдан, яъни сендан 
ўрганганман. Сен эса ароқхўрга 
айландинг. Мен уюшган жиноятчилик 
дунёсидан чиқиб келдим, сен эса 
кириб келдинг. Нега бундай бўлди? 
Дўстим, асл ҳолингга қайтсанг нима 
бўлади? Шол бўлиб қолмайсан-ку! 
Вадуд чол бегона шаҳарга сўнгги 
бор нигоҳ ташлади. Мурдаси 
топилмаган, изсиз йўқолган аёл 
ўлмагандек, қаергадир ғойиб 
бўлгандек туюлди. 
– У ўлмайди! – хайрлашар чоғи 
деди Миямотога. – Лобар хор бўлиб 
ўлиб кетадиган аёл эмас. Ўғлини 
топиши, бахтли бўлиши, бир кун 
келиб ҳажга ҳам бориши керак. Мен 
ишонаман. 
Миямото кўзларини олиб қочди. 
Бир нималар деди. Вадуд чол шуни 
англадики, ёшликдаги дўстини 
учратмоқ ҳамиша ҳам яхшилик 
келтирмас экан. 
* * * 
Сарсон-саргардонликлардан сўнг 
Қувон Тошкентга қайтиб келди. У 
даволаниши лозим эди. Озод 
этилганиданоқ қариндошлари уни 
қўярда-қўймай қишлоққа, ота- 
онасиникига олиб кетишди. Дарров 
“хатм” қилинди. Ҳамма уни 
безориларга дуч келган, деб ўйлади.10 
– Э, чет элда нима бор ўзи? – қўл 
силтаб гапирди жиззахлик тоғаси. – 
Россиясиям, Кореясиям ўзимизнинг 
битта тепага арзимайди. Мен 
бойликни, куч-қудратни, 
техникаларни айтаётганим йўқ! Мен 
оёқ остидаги ерни айтаяпман! 
Ҳар қандай тасаллилар, тантанавор 
нутқ, насиҳатлар Қувоннинг қулоғига 
кирмасди. У фақат бир нарсани 
ўйларди: Вадуд чолни топиб, Лобар 
ҳақида гаплашиш ва Шомилга 
боғланиб, жодугар Кэтринанинг изига 
тушиш... 
Бу тез кунларда юз беради. Зеро, 
Қувон энди ҳаётини эски ўзандан, 
Лобарни учратмасидан бурунги 
даврдан бошлаёлмайди. 
Саргузаштлар ҳиқилдоғига келган эса- 
да, гўё ихлосмандидай интилаверади. 
Аслида бунинг барчаси якунланмаган 
улкан жиноий иш эди. 
Туман шифохонасига қатнаб юрди.