BBC News O’zbek
5.94K subscribers
5.24K photos
36 videos
45 files
19.1K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
Пойга: Вакцина камбағалларга тегмайдими? - Ковид, Ўзбекистон, дунё, коронавирус, koronavirus, Covid-19, O'zbekiston, dunyo, yangiliklar

Пойга: Вакцина камбағалларга тегмайдими? - Марказий Осиё давлатлари ҳам ўзига тўқ давлатлар саналишмайди. Буёғи нима бўлади? Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти хавотирда.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55127603
Ҳафсалам пир бўлди, ҳайрон қолдим, хафаман – АҚШ, Британия, БМТ АОКА амалига ўз муносабатини билдирди – Ўзбекистон ва дунё, Мирзиёев, O‘zbekiston, Mirziyoyev, yangiliklar

АОКА ўтган ҳафта мамлакатдаги қатор етакчи интернет нашрларига расман хат йўллаган, уларни "жиддий ҳуқуқий оқибатлар" билан огоҳлантирганди.

Ўзбекистон яқин-яқингача сўз ва матбуот эркинлиги бўйича халқаро ҳисоботларнинг энг қуйи поғоналаридан бирини эгаллаб келган, дунёнинг "интернетнинг душмани" сифатида кўрилган саноқли давлатларидан бири бўлган.

Аммо янги Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев ўзи қудратга келган қисқа вақтнинг ичида жаҳоннинг айрим нуфузли нашрлари томонидан, ҳаттоки, Хитойнинг ислоҳотчи лидери Дэн Сяопинга қиёсланган.

Қўл ураётган ислоҳотлари аллақачон дунёнинг демократия дарғаси сифатида эътироф этилувчи АҚШ ва унинг президенти томонидан олқишланаётган давлат раҳбари бўлади.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55131566
Рус тилига давлат тили мақоми берилсин, инглиз тили расмий тил бўлсин – Қирғизистонда нега баҳслар қизиди? Qirg’iziston, O’zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

Шоҳруҳ Соипов
Мустақил журналист, Қирғизистон

Рус тилига давлат тили мақоми берилсин, инглиз тили расмий тил бўлсин - тил Қирғизистоннинг янги Конституция лойиҳасида энг қизғин муҳокамаларга сабаб мавзулардан бири бўлмоқда.

Олти миллионли Қирғизистондаги ўзбеклар сони расман бир миллиондан ортади.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55131573
Адвокат: Қамоқдаги блогер Тўлқин Астанов очлик тутди, соғлиги ёмон - Ўзбекистон, O‘zbekiston, Mirziyoyev, yangiliklar

Яқинларидан яширин тарзда ўтгани айтилаётган судда 5 йилга қамалган блогер Тўлқин Астанов 3 кундан бери очлик тутаётгани маълум бўлди.

Адвокатининг Би-би-сига айтишича, Астанов руҳан чўкиб қолган ва соғлиги ёмонлашган.

Унга кўра, ҳалича ҳимояси остидаги шахсни шифокор келиб текширмаган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55131574
ББС Дунё ТВ: Ойда ишлатиш учун кашф қилинган ғиштлардан Ерда мактаб қурилмоқда - Dunyo, янгиликлар (видео)

ББС Дунё теледастури бу ҳафта сизни дунёнинг қайси бурчакларига виртуал саёҳатга чорлайди?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55134185
Қирғизистон: Атамбаев энди озод бўладими – ҳукм бекор қилинди, Qirg’iziston, O’zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

Шоҳруҳ Соипов
Мустақил журналист, Қирғизистон

Қирғизистон: Атамбаев энди озод бўладими - ҳукм бекор қилинди. Мамлакатнинг экс-президенти 11 йилу икки ойлик қамоқ жазосини ўтаётган эди. Энди унинг жиноий иши нима бўлади?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55138601
Коронавирус аёлларни нимага мажбурлади? - Ўзбекистон ва дунё, коронавирус, koronavirus, Covid-19, O'zbekiston, dunyo, yangiliklar

Ўзбекистон ва дунё: Коронавирус аёлларни нимага мажбурлади? - Уларнинг аҳволидан ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавотирда. Аёлларга нима бўлди?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55138602
Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетсин, биз мустақил давлатмиз – янги президент ўз сўзини айтди, Молдова, Россия, Путин, дунё, yangiliklar

Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетсин, биз мустақил давлатмиз - янги президент ўз сўзини айтди. Россия Молдова ҳудудида 1500 га яқин ҳарбийсига эга. Бунга Кремль жавоби қандай бўлди?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55142133
Туркия: Истанбулда Марказий осиёликлар қўлга олинди, Turkiya, dunyo, Markaziy Osiyo, yangiliklar

Туркия: Истанбулда Марказий осиёликлар қўлга олинди - улар ўз органларини ноқонуний пулламоқчи бўлишганми?

Туркия тирик донорлар органларининг трансплантацияси бўйича дунёда юқори учликка кириши айтилади.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55142140
Самарқанд: Мустаҳкамни ахлатли памперс ейишга мажбурлаган эрига қамоқ жазоси берилди, Ўзбекистон, Mirziyoyev, O'zbekiston, yangiliklar

Самарқанд: Мустаҳкамни ахлатли памперс ейишга мажбурлаган эрига қамоқ жазоси берилди - суд ўз ҳукмини чиқарди. Орада унинг ишига Саида Мирзиёева ҳам эътибор қаратгандек кўринган. Саида Мирзиёева ҳеч кимдан алоҳида ном тутмаган, аммо, "саккиз йиллик хўрлик остида яшаганларни ярашув билан "жазолаш" мумкин эмас"лигини айтганди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55146186
Путин Ўзбекистонга вакцина берадими? Россия, Ўзбекистон ва Мирзиёев, O'zbekiston, Mirziyoyev, AQSH, Rossiya, dunyo, yangiliklar

Путин Ўзбекистонга вакцина берадими? - Расмий Кремлнинг хабар беришича, Путин ва Мирзиёев Россия вакцинасидан фойдаланиш масаласини ҳам гаплашиб олишган. Орада Путин Россия вакцинасини биринчи бўлиб Беларусга ваъда қилгани маълум бўлганди.

Мирзиёев ва Путин ўртасидаги сўнгги телефон мулоқоти Ўзбекистон ҳукумати ҳайъатининг Вашингтонга амалий ташрифидан саноқли кунлар ўтиб амалга ошган.

Томонларнинг йиллик маслаҳатлашув доирасида кечган учрашувлари ва мулоқотлари ортидан эълон қилган қўшма баёнотларида расмий Вашингтон Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва жўғрофий яхлитлигини дастаклашини яна бир бор алоҳида урғулаганди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55146187
Нега Шовот ҳокими Президент Мирзиёев фармонига бўйсунмайди? https://www.youtube.com/watch?v=WNbM6sUvcXI
Вакцина нега одамларни қўрқитмоқда? - Ковид, Ўзбекистон ва дунё

Тюлип Мазумдар
Саломатлик масалалари бўйича мухбир

Вакцина нега одамларни қўрқитмоқда? - Ҳаммасига фақат миш-мишлар сабабчими? Ёки бунинг бошқа бир сабаби борми?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55146191
Shoshilinch xabar: Buyuk Britaniya koronavirusga qarshi Pfizer / BioNTech vaksinasini ommaviy iste’mol uchun ma’qullagan dunyodagi birinchi davlat bo’ldi. Endi uni kelasi haftadan boshlaboq qo’llash mumkin bo’ladi. Bu vaksina koronavirusga qarshi 95 foizgacha ish berishini ko’rsatgan.
Қизи жинсий зўрланган ота нима қилмоқчи? Жинсий зўравонлик, аёллар ва дунё, Hindiston, dunyo, jinsiy zo'ravonlik, yangiliklar

Жинсий зўравонлик ва дунё: Қизи жинсий зўрланган ота нима қилмоқчи? - У жинсий зўрланиб, сўнгра осиб ўлдирилганини айтаётган қизи учун қасос олмоқчи. Аммо суд-чи?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55146194
Яхши хабар: Pfizer/BioNTech вакцинаси оммавий эмлаш учун учун расман маъқулланди – Ковид, Ўзбекистон, дунё, коронавирус, koronavirus, Covid-19, O'zbekiston, dunyo, yangiliklar

Яхши хабар: Pfizer/BioNTech вакцинаси оммавий эмлаш учун учун расман маъқулланди - Буюк Британия бу ишга қўл урган дунёдаги биринчи давлат бўлди.

АҚШ ва Германиянинг қўшма маҳсулоти бўлган бу вакцина коронавирусга қарши 95 фоизгача самарали эканини кўрсатган.

Pfizer/BioNTech вакцинаси келаси ҳафтадан бошлаб истеъмолга чиқарилади.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55157605