BBC News O’zbek
6.16K subscribers
4.76K photos
35 videos
45 files
18.4K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
📺 Ҳавоси энг ифлос шаҳарда ким кўп жабр чекяпти? - BBC Uzbek https://youtu.be/CyzCqPOC2dE
Ўзбекистон-Тожикистон🇺🇿🇹🇯, чегара постига ҳужум, янги тафсилотлар - ИШИД жимликни бузди: Ҳафта якунида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги “Ишкобод” чегара постига ҳужум ўз ишлари эканини иддао қилиб чиқди.

ИШИДнинг видеобаёноти гуруҳнинг назорати остида экани ишонилган Аmaq агентлиги орқали тарқатилган.

Бу ҳақда жиҳодчи гуруҳлар ахборот манбаларини кузатиб борувчи SITE intelligence Group портали хабар берган.

Гуруҳ 6 ноябр кунги ҳужумда 10 нафар Тожикистон чегара қўриқчисини ўлдирганини ҳам иддао қилган.

Расмий Душанбе аввалбошдан “Ишкобод”даги ҳужум ИШИД нинг иши эканини баён қилган.

Аммо буни асослаши мумкин бўлган бирор бир далилни тақдим этмаган. Расмий Тошкент эса, жим қолганди.

ИШИДнинг жума кунги баёнотига ҳозирча Тожикистон ва Ўзбекистон томонининг расмий муносабати имконли эмас.

Халқаро ҳарбий таҳлилчилар ИШИДнинг бу каби баёнотларига баҳо бераркан, гуруҳнинг имкониятдан фойдаланиб қолиш табиатига алоҳида диққат қилишади, эътибор қаратишади.

📸official
​​'Чимилдиқ': Тўй кечаси орзулари барбод бўлган аёллар - Дунё (18+)
Тўйлар дунё бўйлаб бахт ва шодлик рамзи, аммо дунёнинг баъзи ўлкаларида биринчи тун ёки чимилдиқ номақбул хотиралар учун "унутилмас" бўлиб қолади.
Аксар Араб ва мусулмон давлатларида қизлар бокира бўлиши шартли бир масаладир.
Би-би-си Араб хизмати турфа аёллар билан биринчи кеча ҳақида суҳбатлашди. Жинсий тарбияга оид билимларнинг етишмаслиги ҳам уларнинг бу кеча хотиралари ва кейинги ҳаётларига салбий таъсир қилгани маълум бўлди.
https://www.bbc.com/uzbek/world-50213975
​​Ўзбекистон: Президент Мирзиёев бошлаган коррупцияга қарши кураш давом этмоқдами ё ўзи гап нимада?
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50264899
​​Сафар учун иборалар

3-қисм

Инглиз тилини Би-би-си билан ўрганишда давом этамиз.

Саҳифаларимизда тақдим қилинаётган видео ва онлайн дарсларни кузатиб бориш билан инглиз тили борасидаги билимларингизни ҳам оширишингиз мумкин.

Ҳар хафтада янги сўз ва иборалар билан сўз бойлигингиз ортиши баробарида инглиз тили қўлловчилари томонидан янграган сўзларни эшитиб, талаффузингизни ривожлантирасиз.

Сафар учун асқотадиган инглиз тилидаги иборалар туркумининг янги қисми билан танишиб, ён дафтарингизга ёзиб олинг.

https://www.youtube.com/watch?v=xQULsJiVddE
​​#BBCUzbek Берлин деворининг қулаши: 1989 йил дунё харитасини қандай ўзгартирганди?

Дунёдаги ҳодисалар баъзан тез рўй беради, аммо бирортаси 1989 йилдаги ўзгаришлар тезлиги ва қудратига тенглашолган эмас.

https://www.bbc.com/uzbek/world-50375443
​​Видео - Берлин девори қулашининг 30 йиллиги: У нега қулаганди? - BBC Uzbek

Берлин деворининг қулаши ХХ асрнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлган.

1989 йил 9 ноябрида Берлин деворининг йиқитилиши дунёдаги коммунистик блокнинг қулишининг бошланиши эди.

Бироқ девор қулашига нима сабаб бўлган эди?

https://www.youtube.com/watch?v=EghHgcnPocc&feature=youtu.be
​​Ўзбекистон, Валдай: «Россиядан шубҳаланиш кайфияти Каримов билан бирга кўмилмаган» - эксперт
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50392727
​​Зангиота қамоқхонасидаги аёллар мажбуран пахтага чиқариляптими, Гулнора Каримова қаерда?

Ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги аёллар колонияси мажбуран пахта теримига чиқарилмоқда. Ушбу колонияда марҳум Президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова жазосини ўтаётган эди.

Fergana.agency сайтининг ҳуқуқ ҳимоячиси Татьяна Довлатовага таяниб ёзишича, Зангиотадаги 42-сон жазони ижро этиш колониясида сақланаётган аёллар Жиззахда пахта теришга мажбурланмоқда.

"Кунлик нормани бажара олмаган маҳкумалар қолган пахтани ўз ҳисобидан сотиб олишига тўғри келмоқда", дейди Татьяна Довлатова.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50394507
​​Ўзбекистон партиялари дебати: 2,5 миллион ойлик беш болага етади ёхуд "Ҳаммага тоза ичимлик суви!"
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50394469#
​​Россия-Ўзбекистон: Мигрант уйига юборган пулнинг қанчасини йўқотади? - BBC Uzbek

https://www.youtube.com/watch?v=r2B1MGw9qPo&feature=youtu.be
​​Дунё: Толиблар қамоқхонаси... ва улар озод этилса нима бўлади?- BBC Uzbek
Би-би-си 2 минг нафар Толибон жангарисини биргина бинода сақловчи Афғонистоннинг энг йирик қамоқхонасига киришга муваффақ бўлди. Бу жиҳодчилар ўзи ким ва улар Афғонистон келажагини қандай кўради? Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири Фируз Раҳимий Пули Чархий қамоқхонасига кирган саноқли журналистлардан бири...Афғонистон ҳукумати Пули Чархий дохил бир қанча қамоқхоналардан Толибон маҳбусларни ақл бовар қилмас сонда озод қилмоқда. Ҳукумат бу йўл билан боши берк кўчага кириб қолган тинчлик музокараларини жонлантиришдан умид қилмоқда.
Толибон узоқ вақтдан бери ўзининг 1996-2001 йиллар ўртасида Афғонистонда ҳукмрон бўлган Исломий Амирликни қайта тиклашни мақсад қилиб келади. https://www.youtube.com/watch?v=iNiJNFG6Pfw
​​Ўзбекистон: Мирзиёев ҳукумати нимадан безовта, ўзбек халқи нимадан хавотирда?
Камолиддин Раббимов – Таҳлилчи
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50289503
​​Хитой уйғурларни пахта етиштиришга мажбурламоқдами?
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-50392728
​​Ўзбекистон, санъат: Қўшиқчи Лоланинг янги клипи - Юзимиз, бугунимиз, исён

Санъатга, шоу бизнесга ижтимоий мавзулар ЁРИБ кириб келяпти. Лола, баракалла! Журналистика уйғонди, кино уйғонди, шоу-бизнес ҳам мана уйғоняпти, сен қачон уйғонасан, адабиёт?!

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50405258
Шеър ёқдими? Машиначи?
"Пахта тергим келяпти, Равон мингим келяпти" дея шеър ёзган шоир Шарофиддин Болтабоевга Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги автомобиль совға қилди.
​​Ўзбекистон: Қийноқлар шикоятлари 1,000дан ошган, лекин нега бу йил фақат 1 киши жазоланди?
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50408951